Jumagul Jumaboeva. Xurshid Davron she’riyati haqida

003     Тарих Хуршид Даврон шеъриятида ўзига хос бир тарзда намоён бўлади. У ҳам кўпинча қаламкаш дўстлари сингари тарихий жойлар, шахслар қисматини, кураш йўлларини замонага ибрат сифатида танинштиришга ҳаракат қилади. Ана шу жараёнда лирик қаҳрамон руҳий олами теранлик билан очилади ва унга даврнинг ўтказган таъсири аниқ намоён бўлади. Davomini o'qish

Nodira Afoqova. Xurshid Davron she’riyatida ijodkor shaxsning ijtimoiy pozitsiyasi muammosi

07    Хуршид Даврон лирикаси ўзбек шеъриятининг ўзига хос саҳифаларидан бирини ташкил этади. Бу ўзига хосликни характерлайдиган жиҳатлар кўп, албатта. Бу сирада алоҳида образларга (бола, от, тун, дарахт, қуш каби), алоҳида мавзуларга (болалик, уруш, тарих, санъат, пейзаж каби) кўп мурожаат қилиш; бадиий тасвир тизимининг ўзига хослиги; аксарият шеърларда замоннинг аниқлиги; бадиий тасвирнинг ёрқинлиги кабиларни санаш мумкин.

Davomini o'qish

Mehr va she’r haqida. Xurshid Davron bilan ikki suhbat

033    Шеърият — маънавий ҳаётимизнинг ажралмас руҳи, комил инсонларнинг йўлдоши. Шундай экан, уни ўқиш ҳам маънавий инсоннинг вазифасига киради. Бундан энди ҳамма шеър ўқиши шарт деган маъно келиб чиқмаслиги керак. Умрини маъно билан тўлдиришни истаган инсон шеър ўқийди. Маънавият дегани ҳам аслида умрни маъно билан тўлдириш эмасми? Davomini o'qish

Nizomiy nomidagi pedagogika universitetida Xurshid Davron bilan ucrashuvdan fotoreportaj

009    15-декабр куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон билан учрашув бўлиб ўтди. Икки ярим соат давом этган учрашувда Ўзбек тили ва адабиёти факултети билан бирга Педагогика ва психология факултетини мактабгача йўналиш талабалари ва «Чашма» адабий тўгараги аъзолари иштирок этишди. Davomini o'qish

Saodat Fayziyeva. Xurshid Davrondan Usmon Azimga maktub

09    Бугун тунда тўйиб ухламаганим  сабаб жуда чарчаганим сезсам-да, атайин Россиянинг Новосибирск шаҳридан хонадонимга, тасаввуф  ҳақида суҳбатлашишга  келган  журналист аёл билан 3 соатча  суҳбатлашишга мажбур эдим. Ярим тунда Саодат қизимнинг шеърини ўқиб қолдим.  Ич-ичимда,  руҳимда пайдо бўлган мамнунликдан неча-неча миллиард сиғган оламга сиғмай қолгандек сездим ўзимни. Раҳмат, Саодат! Davomini o'qish

O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron bilan uchrashuvdan fotoreportaj

01   11 ноябр куни соат 14.00. да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг кичик мажлислар залида Ўзбекистон халқ  шоири Хуршид Даврон билан учрашув бўлиб ўтди. Таниқли шоир Шукур Қурбон бошқариб борган учрашувда шоир Эшқобил Шукур, адабиётшунос олимлар Қозоқбой Йўлдош, Жаббор Эшонқул, ёзувчи Саломат Вафо ва бошқалар Хуршид Даврон ижоди ва фаолияти ҳақида ўз мулоҳазаларини билдиришди. Учрашув ҳақидаги фоторепортажимизни тақдим этамиз.
Davomini o'qish

O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron bilan uchrashuv

055    11 ноябр куни соат 14.00. да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг кичик мажлислар залида таниқли шоир Хуршид Даврон билан учрашув ўтказилади. Адабиётшунослар ва санъаткорлар иштирокида қатнашадиган учрашувга адабиётимиз ва шоир ижоди ихлосмандларини таклиф қиламиз.
Davomini o'qish

O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron va yozuvchi Nabijon Boqiy ishtirokida Termiz davlat universiteti filologiya fakul`tetida o’tkazilgan ijodiy uchrashuv

01     2015 йил 6 март куни Термиз давлат университети филология факультетида «Сурхон ёшлари” газетаси, филология факультети, университет иқтидорли талабалар академияси ташаббуси билан вилоятимизга ташриф буюрган таниқли ижодкорлар Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон ва ёзувчи Набижон Боқий иштирокида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Davomini o'qish

Qozoqboy Yo’ldosh,Muhayyo Ismoilova. Erk va g’urur kuychisi.

01120 январ — Ўзбекистон халқ шоири ва тарихшунос Хуршид Даврон  таваллуд топган кун

Чинакам ижодкор бир вақтнинг ўзида ўтмиш, ҳозир ва келажакка бирдай тааллуқли бўла олади. Шу боис замонни биз каби уч ўлчамли эмас, балки бир ўлчамли ҳодиса ўлароқ қабул қилади. Давр ва истеъдод орасидаги унчалар тушунарли бўлмаган бу руҳий алоқа адабиётга турфа бадиий оқимлару ўқувчиларга бошқалардан бутунлай фарқли ифода услубига эга ижодкорларни тақдим этади. Хуршид Давроннинг шиддатли, жўшқин, ички куч ва туйғуга бой асарлари шундай инжа универсал мулоқот туфайли майдонга чиққан. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. «To’g’rilik to’nini kiygil…»

049    Инсоний комиллик ўтмишни англашдан бошланади. Чинакам маърифат эгаси олис мозийдан озуқа олади, истиқобол ва истиқлол неъмати ана шундай зиёли мақомидаги қалб ва шуур соҳибларига кўпроқ баҳра беради – Хуршид Давроннинг тарихий мавзудаги бадиалари мазмун-моҳиятини мазкур ҳақиқатлар ташкил этади. Жумладан, “Массагетлар маликаси ва форслар подшоҳи”, “Босқинчилик қаҳрамонлик бўладими?”, “Амир Темур ўғлининг ўлими ҳақида ривоят” бадиалари 80-йиллар охиридаги ўзбек тарихий маърифатномасида ҳодисага айланди. Davomini o'qish

Xurshid Davronga bag’ishlangan maqola va she’rlari uyg’ur tilida («Aqsu adibiyati — Aksu Literature» jurnali,2013, 4-son).

011
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон шеърлари 80-йиллардаёқ уйғур тилига таржима қилина бошланган эди. Хусусан сўнгги йилларда унинг шеъриятига бўлган қизиқиш янада ортди. Шоирнинг шеърлари ўтаётган йил ичида бир қатор уйғур тилидаги адабий журналларда эълон қилинди. Биз бир ярим ойча аввал Хуршид Давроннинг «Кушан Маданияти» журналининг 2013 йил 3-сонида босилган шеърлари билан таништирган эдик. Бугун шоирнинг «Оқсув адабиёти» («Aksu Literature») журналининг 2013 йил 4-сонида босилган шеърларини тақдим этмоқдамиз. Шеърларни истеъдодли уйғур шоири, ўзбек шеъриятининг жонкуяр тарғиботчиси Ёлқин Азизий уйғурчага табдил этган. Davomini o'qish

Abdulla Ulug’ov. Vatanga muhabbatdan paydo…

012
Хуршид Давроннинг шеърлари, қиссалари унинг юрт тарихини юракдан ҳис қилишини намоён этади. У ватанимизнинг ўтмиши, бугунги кунини одамлар тўғри тасаввур этиши, ҳар бир киши юрти равнақи учун чин дилдан фидойи бўлишини истайди. Шоир Ватан тўғрисидаги шеърларида чинакамига дилини очади, ўзини ўйлантирган муаммоларни инсоннинг асл қиёфасини кўрсатадиган маънавият билан боғлайди. Шоирнинг ижоди худди шу жиҳати билан эътиборни тортади. Хуршид Даврон Ватан ҳақидаги шеърларида ўзининг оғриқли кечинмаларини ифодалайди. Улар ҳаётга кенг миқёсдан қараб, “Ватан”, “миллат” тушунчасини теран ҳис қиладиган зиёли инсоннинг ўйлари бўлиб кўринади. Davomini o'qish