O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron bilan uchrashuv

055    11 ноябр куни соат 14.00. да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг кичик мажлислар залида таниқли шоир Хуршид Даврон билан учрашув ўтказилади. Адабиётшунослар ва санъаткорлар иштирокида қатнашадиган учрашувга адабиётимиз ва шоир ижоди ихлосмандларини таклиф қиламиз.
Davomini o'qish

O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron va yozuvchi Nabijon Boqiy ishtirokida Termiz davlat universiteti filologiya fakul`tetida o’tkazilgan ijodiy uchrashuv

01     2015 йил 6 март куни Термиз давлат университети филология факультетида «Сурхон ёшлари” газетаси, филология факультети, университет иқтидорли талабалар академияси ташаббуси билан вилоятимизга ташриф буюрган таниқли ижодкорлар Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон ва ёзувчи Набижон Боқий иштирокида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Davomini o'qish

Xurshid Davronga bag’ishlangan maqola va she’rlari uyg’ur tilida («Aqsu adibiyati — Aksu Literature» jurnali,2013, 4-son).

011
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон шеърлари 80-йиллардаёқ уйғур тилига таржима қилина бошланган эди. Хусусан сўнгги йилларда унинг шеъриятига бўлган қизиқиш янада ортди. Шоирнинг шеърлари ўтаётган йил ичида бир қатор уйғур тилидаги адабий журналларда эълон қилинди. Биз бир ярим ойча аввал Хуршид Давроннинг «Кушан Маданияти» журналининг 2013 йил 3-сонида босилган шеърлари билан таништирган эдик. Бугун шоирнинг «Оқсув адабиёти» («Aksu Literature») журналининг 2013 йил 4-сонида босилган шеърларини тақдим этмоқдамиз. Шеърларни истеъдодли уйғур шоири, ўзбек шеъриятининг жонкуяр тарғиботчиси Ёлқин Азизий уйғурчага табдил этган. Davomini o'qish

Abdulla Ulug’ov. Vatanga muhabbatdan paydo…

Ashampoo_Snap_2018.03.06_18h55m23s_002_.png   Хуршид Давроннинг шеърлари, қиссалари унинг юрт тарихини юракдан ҳис қилишини намоён этади. У ватанимизнинг ўтмиши, бугунги кунини одамлар тўғри тасаввур этиши, ҳар бир киши юрти равнақи учун чин дилдан фидойи бўлишини истайди. Шоир Ватан тўғрисидаги шеърларида чинакамига дилини очади, ўзини ўйлантирган муаммоларни инсоннинг асл қиёфасини кўрсатадиган маънавият билан боғлайди. Шоирнинг ижоди худди шу жиҳати билан эътиборни тортади. Davomini o'qish

Usmon Azim. Xurshid Davronga bag’ishlangan ikki she’r.

022
1982 йилда ёзилган «Алпомишнинг уйғониши» шеърим эълон қилингач бир зукко танқидчимиз, мен у кишини зукко ва маърифатли инсон сифатида ҳозир ҳам ҳурмат қиламан, матбуотда чиқиш қилиб, “Хуршид Даврон кекса авлод билан ёш авлодни қарама-қарши қўйишга уриняпти, хўш,Алпомишни уйғотсак у нима қилиб берарди?” деган саволларни кўтарган эди. Ҳолбуки, шеър миллий уйғониш ҳақида, Алпомиш эса ана шу уйғонишнинг тимсоли эди. Усмон Азим ўшанда менга шеър бағишлаб, гап нимадалигини била туриб, гапни сиёсатга бурган танқидчига ўзига хос ҳаяжонли тарзда жавоб берган эди. Davomini o'qish

Prof. Dr. Juliboy Eltazarov. Çağdaş Özbek Edebiyatında Emir Timur hakkında yazılmış eserlere toplu bir bakış.

Ashampoo_Snap_2017.08.24_14h31m08s_003_.png    Ertaga Turkiya poytaxtida Anqara jangining 410 yilligi munosabati bilan «1401 Anqara jangi kongressi (Yeldirim va Temur) — 1402 Ankara Savaşı Uluslararası Kongresi (Yildirim ve Timur)» boshlanadi. Turkiy xalqlarning ikki buyuk davlat arbobi va harbiy sarkardasi hayoti va faoliyatiga bag’ishlangan kongress 9 oktabrdan 12 oktabrgacha davom etadi. Saytimiz sahifalarini o’qib borayotganlar Anqara jangining 410 yilligiga bag’ishlab bir necha maqola va hikoyalar e’lon qilganimizni unutmagan bo’lsalar kerak. Biz ularni eslatib o’tamiz: Davomini o'qish

Метафорические образы в поэзии Хуршида Даврона & Стихи Хуршида Даврона в русских переводах

xurshid-davron      В статье проанализированы метафорические образы и их место в художественном тексте на примере стихотворений известного узбекского поэта Хуршида Даврона (Поэт родился в древнем городе Самарканде (20.01.52). Автор 15 книг поэзии и прозы.Народный поэт Узбекистана.
Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov: Klod Lorren suvratlarini ko’rganman & Xurshid Davron. She’rlar

077

    Клод Лоррен сувратларини кўрганман.Уларда қасрларнинг вайроналари жуда қадим замонлардан қиссалар айтаётгандай.Сокин кўрфазлар,қанотли малоикалар,кўпириб ётган оқ булутлар,тонглар,тунлар,сўлим чошгоҳлар.Эски ғишт кўприклар чуқур оқаётган дарёлар узра…Дарахтлар эса…Клод Лоррен сувратларида дарахтлар доим марказда,доим борлиқ узра юксалиб сирли ҳикоятлар сўйлайдилар.Улар гўё кўп юриб,заминни айлана-айлана ҳориб шу ерда чўккандайлар,нафас ростлаётгандайлар.
Хуршид Даврон шеърларини ўқиганда Клод Лоррен сувратлари ёдимга тушади.Ўхшашлик бор эди улар ўртасида. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. Da’vat

077   80-йилларда адабиётга кириб келган авлоднинг пешқадам вакилларидан бири, беназир иқтидор эгаси  Матназар Абдулҳакимнинг  сизга тақдим этилаётган «Даъват» шеъри менинг 1980 йилда ёзилган «Алишер Навоий» номли шеъримга жавобан ёзилган эди. Davomini o'qish