28 декабрь — Устоз Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги
Устоз тушунчаси, менинг назаримда, энг аввало, ибрат тушунчаси билан боғлиқ бўлса керак. Тил ва сўзга масъулият ибрати, миллат ва ватан тақдиридаги муҳим масалада ёндашув ибрати. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Мунаввар Қори, Абдулҳамид Чўлпондан биз ижодкор аҳлига энг аввало ана шу Ибрат қолган. Шу маънода, мен Эркин Воҳидов ибратидан миллатни, миллий ўзликни қадрлашни, мумтоз адабиётга муҳаббатни, уни идрок этмакни ўргандим ва ҳамон ўрганяпман.