Xurshid Davron. Bolaligim afsonasi va qora qoplon — Eysebio

033
25 январ — Буюк футбол сеҳргари Эйсебио таваллуд топган кун.

  Бугун — 25 январ  биз тенгиларнинг болалик афсонаси, «Қора қоплон»,»Қора марварид», «Қирол»,»Иккинчи Пеле» дея таърифланган буюк футболчи Эйсебио (Эйсебио да Силва Феррейра)нинг таваллуд куни. Бор-йўғи йигирма кунча аввал, январнинг бешинчи куни  у 72 ёшида вафот этган эди (Илоҳим,Яратган раҳматига олсин).  Шу хабарнинг таъсирида адашим — таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад фейсбукдаги саҳифасида  «Эйсебионинг Англияда кўрсатган ўйинлари ҳали-ҳануз тушларимга кириб чиқади» деб ёзган, менинг онгу шууримда ҳам ўша олис 1966 йил хотиралари уйғонган эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. 500 so’mlik puldagi yozuv.

500

    Кеча набирамга бир ҳафтага етмайдиган, аммо қирқ уч минг турадиган махсус «каша»ни олиш учун гузаримиздаги озиқ-овқат дўконига (бугун «маркет» деб аталади) чиққан эдим, кассир йигит «Оласизми-йўқми?» дегандай,пайсаллаб қайтимига 500 сўмлик узатди. Қайтимни оларканман,нима учундир,билмайман, ўша заҳоти ундаги «Шамсиддинов 23 000 берди» деган ёзувга кўзим тушди. «Ҳа, ёзилган бўлса, ёзилибди-да» деб ўйладиму индамай чўнтагимга солиб уйга қайтдим. Davomini o'qish

Xazon sayli haqida. Bobo bilan nabira suratga olgan manzaralar

Бугун бобомерос анъаналардан бирига амал қилиб,набираларим билан Хазон сайрига чиқдик.
«Бобурнома»дан: …Панжшанба куни хазонлар сайр қилиб,кеч намози шом Чорбоғқа келиб туштум…
Фарз вақтида Исталифнинг оёғи Хожа Ҳасанга еттук.Бир замон тушуб…хазон сайри қилдук. Намози пешин Истарғачда бир яхши хазонлиғ боғда тушуб,суҳбат тутулди…Истарғачнинг оёғидаги подшоғий боғини сайр қилилди.Бир олма ниҳоли яхши хазон бўлуб эди,ҳар қайси шохида беш-олти барг сиёқ била қолиб эди,андоқким,агар наққошлар такаллуф била тортсалар,онча торта олмағай эдилар…” Davomini o'qish