Jyul Vern. «Kloduis Bombarnak»dan parchalar & Xurshid Davron. Jyul Vern O’zbekistonda bo’lganmi?

Ashampoo_Snap_2017.08.24_22h16m39s_002_.png…Ростини айтсам, арава бизни шаҳарнинг шимолий-шарқ чеккасида жойлашган ва Ўрта Осиёнинг тенги йўқ ёдгорлиги ҳисобланган Шоҳизинда мақбарасига олиб келганида, ҳайратдан лол бўлиб қолдим. Агар мен бу ердаги инсон ақл-заковати билан бунёдга келган кошинлар, бино пештоқлари, нақшлар, тахмонларнинг ясалиши ва бошқаларини тасвирлайверсам, умрим етмаса керак деб қўрқаман  (Жюль Верннинг «Клодуис Бомбарнак» романидан). Davomini o'qish

Xurshid Davron. «Menkim, Bobur…»

07414 ФЕВРАЛ — МИРЗО БОБУР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

   Инсон ҳаётида унинг бутун келажагини белгилаб берувчи воқеалар бўлади. Бобур мирзо учун бундай воқеа отаси Умаршайх мирзонинг ҳалокати бўлди. Агар бу фожиали ўлим юз бермаганда, кейинги воқеалар тадрижи, Бобур мирзонинг тақдири қандоқ кечарди, бу ёлғиз Аллоҳга аён. Davomini o'qish

Mirzo Bobur. Devon & Xurshid Davron. Mirzo Boburning ikki ruboiysi sharhi.

Ashampoo_Snap_2017.02.06_17h31m10s_005_.png14 феврал — Мирзо Бобур таваллуд топган кун

Одатда ғазал ва рубоий шарҳига киришган адабиётшунос олимлар уларнинг бадиий табиатини ёритишни асосий мақсад қиладилар. Мен эса шарҳ этажагим асарнинг,масалан,Алишер Навоий қитъаларининг ёки Мирзо Бобур рубоийларининг ёзилишига сабаб бўлган тарихий воқеаларни аниқлашга эътиборимни қаратаман. Бу менинг бошқа шарҳловчилардан фарқли жиҳатимдир. Шарҳни айни шу тарзда баён этишдан мақсад нима? Бу мақсад бир қатор асарларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган тарихий воқеаларни билмаслик оқибатида уларнинг нотўғри талқин этиш,изоҳлаш давом этаётганини кўриб,бу нотўғри англашни тузатиш истагидан туғилган. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Qit’alar & Xurshid Davron. O‘lturur safda yaxshiroq bilgil… Ikki qit’a sharhi

Ashampoo_Snap_2018.02.05_21h15m43s_001_.png    Қитъа ўзбек мумтоз шеъриятида ҳазрат Навоий қаламининг қуввати билан катта ўрин эгаллади.Устод Ҳамид Сулаймоннинг қайд этишича, Навоий қаламидан тўкилган  «Хазойинул-маоний»да 503 байтдан иборат 210 қитъа жамланган… Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. Tafakkur chorrahalarida (1). Iymon tuhfasi & Xurshid Davron. Kashf et sen o’zingni, o’zni tanho tanla

0_167343_7cb3fc89_orig.pngАллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллудининг 70 йиллиги олдидан

  Атоқли шоир, таржимон ва адабиётшунос олим Матназар Абдулҳакимнинг»Тафаккур чорраҳаларида. Таржимон талқинлари» номли салмоқли китоби буюк мутафаккир,шоир, жавонмардлик тариқатининг йирик намояндаси Паҳлавон Маҳмуд (1247-1326) меросини идрок этиш,  рубоийларини таржима қилиш жараёнида мутафаккир қарашларини англашга бағишланган мақола,эссе ва суҳбатлардан ташкил топган. Davomini o'qish

Yozish mashaqqati. O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron bilan gurung

Ashampoo_Snap_2017.04.21_22h22m37s_003_b.png20 январ — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон таваллуд топган кун

    ХХ асрнинг 70-80-йилларида адабиётдек кўҳна ва муқаддас қўрғонни қурол билан эмас, ўз истеъдоди, оловли, самимий, табиий сўзи, тарих оҳанглари билан йўғрилган  сатрлари билан ишғол этган қалам соҳибларидан бўлмиш Хуршид Даврон  билан бўлган гурунг  илк Президентимиз ҳали ҳаёт бўлган кунлару   давлатимизнинг  янги раҳбари  бошлаб берган янги тараққиёт палласининг илк кунлари оралиғида бўлиб ўтди. Орадан бир йил ўтиб суҳбатнинг тўлиқ нусхасини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Xurshid Davron. O’chmagan ovoz, so’nmagan qon & Oybek. Mukammal asarlar to’plami. 1-jild & Sozim

Ashampoo_Snap_2017.12.16_23h00m40s_002_.png10 январ — Устоз Ойбек таваллуд топган кун   

    Мазкур мақола ёзилганига 32 йилдан ошибди.  Орадаги вақт тарих учун арзимас бўлса-да, у тоталитар тузумнинг кун-паякун бўлгани ва Ўзбекистон учун янги давр бошлангани каби икки катта жаҳоншумул воқеани қамраб олган.  Бу вақт мобайнида менинг дунёқарашимда,ватандошларим руҳониятида улкан ўзгаришлар содир бўлди.  Менинг адабиётга,хусусан,шеъриятга бўлган қарашларимда,табиий равишда,ўзгаришлар юз берди.   Аммо, менинг Ойбек шеъриятига бўлган тушунчаларимда,унинг шахсиятига бўлган муносабатимда жиддий ўзгариш бўлмади. Davomini o'qish

Begali Qosimov. O’zbek milliy uyg’onish adabiyoti & Xurshid Davron. Adabiyot — oinayi millatdur.

Ashampoo_Snap_2017.12.02_01h42m27s_003_.png Устоз Бегали Қосимов таваллудининг 75 йиллигига

  “Миллий уйғониш” китоби том маънода Бегали Қосимов илмий-ижодий фаолиятининг энг юксак чўққиси сифатида баҳоланиши керак…Бу китоб фақат олис ўтмиш ҳодисоти ҳақида эмас, бугунги кунда ҳам ўзбек зиёлисини қийнаётган саволларга жавоб топишга ёрдам ва йўлланма берадиган, маърифатпарвар боболаримиз тажрибаларидан, уларнинг хато ва адашувларидан огоҳлантирадиган, ютуқ ва камчиликларидан хулоса чиқарадиган дастуриламалдир. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Har bir kitobda tiriklikning nafasi bor & Xurshid Davron «Mening kutubxonam» ko’rsatuvida

Ashampoo_Snap_2017.11.20_14h45m12s_001_.png    Мен мутолаани тирик жараён деб биламан. Гап фақат варақланган китоб табиатидаги дарахтнинг тирилишида эмас. Мутолаа ҳамиша мулоқот тарзида бўлгани учун ҳам тирикдир. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Bu voqea olis 1956 yilda bo’lib o’tgan edi

бухорий
   * ШАЙХ НАДИМ АЛ-ЖИСР КИМ ЭДИ? * ШАЙХ НАДИМНИНГ ҚАТЪИЙ ТАЛАБИ * АЛ-БУХОРИЙ ҚАБРИ ҚАЕРДА? * САМАРҚАНДДА ЁТГАН УЧ БУЮК ЗОТ ВА ЧОКАРДИЗА ҚИСМАТИ * МИРШАРИФ ХЎЖАЕВНИНГ «ҲОДАРВЕШ ШАМОЛИ» АСАРИДАН * НИШОПУРДАГИ МАЛОМАТ * ВАТАНГА ҚАЙТИШ * НЕГА ХАРТАНГДА? * 1956 ЙИЛ. САМАРҚАНД * КЕЙИН ҲАМ ҲЕЧ НИМА ЎЗГАРМАДИ

Davomini o'qish

Xurshid Davron. «Quloq anglag’oni ilm, fahm anglag’oni hikmatdur» (1994)

Ashampoo_Snap_2017.08.30_20h22m47s_003_a.png   Совет даврида бизни маълум маънода илмга яқинлаштирдилар, аммо ҳикматдан узоқ тутдилар. Ҳикмат йўқ экан на илм бор, на адабиёт бор. Ҳикмат уқмагач фаҳм ҳам заифлашади. Қадимда фалсафани шарқликлар “ҳикмат илми” деб атагани бежиз эмас. Биз мана шу ҳикмат илмидан бебаҳра ўсдик. На Ислом, на Ғарб фалсафасини биламиз. Гегелданми, Нитшеданми ёки Ғаззолийданми, уч-тўрт гапни ёдлаб олганмизу давраларда шу гапни айтиб “файласуфлик” қиламиз… Davomini o'qish

Xurshid Davron. O’zbekiston Respublikasining birinchi Prezidenti Islom Karimov xotirasiga

1460093713.png.jpg2 сентябрь — Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов хотираси куни

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов билан биринчи юзма-юз учрашувим  адашмасам 1989 йили рўй берган эди. Кейинчалик жуда кўп марта учрашдим, суҳбатлашдим, ҳатто республика Маънавият ва Маърифат маркази тузилаётганда салкам ярим йилча Президент раҳбарлигидаги ташкилий жараёнда бевосита иштирок этдим, маслаҳатлари билан миллий ғоя, миллий идеал ва тарихимиз илдизларига бағишланган бир неча мақолалар ёздим. Яқин кунларда бу улуғ инсон ҳақидаги хотираларим билан танишасиз деган умидим бор. Davomini o'qish