Abdulla Oripov — o’zbekning buyuk shoiri vafot etdi

Ashampoo_Snap_2016.11.05_23h32m32s_001_.png   Абдулла Орипов 76 (исломий-қамарий ҳисобга кўра 77) ёшида Америка Қўшма Штатларининг Техас штати, Хюстон шаҳридаги шифохонада 5 ноябрь куни тонги соат 5.45 да вафот этди. Аллоҳ раҳматига олсин, охиратларини обод қилсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Davomini o'qish

Stiv Jobs. Xayolga oshno bo’l, xatodan qo’rqma!

Ashampoo_Snap_2016.09.24_15h00m38s_001_.png      Ҳаётлик давридаёқ машҳурликнинг энг юқори чўққисини забт этган дунёнинг ноёб шахсларидан бири Стив Жобс Стэнфорд университети талабалари ҳузурида сўзлаган ғаройиб нутқида мақсад ва амал ҳақида ҳикоя қилади. Бу нутқда нотиқлик ва драма санъатининг барча қоидаларига риоя қилинган. Бу нутқ замонамизнинг энг илҳомбахш ва кишини мақсад сари дадил одимлашга ундовчи нутқларидан бири сифатида тан олинган. Davomini o'qish

Alixonto’ra Sog’uniy qay tarzda o’g’irlab ketilgan edi?

08     Улуғ бобомиз Алихонтўра Соғуний (1885 — 1976), Аллоҳ у кишини раҳмат қилган бўлсин, комил инсон бўлиб, замонамизнинг кўп илмларни мукаммал эгаллаган буюк алломаларидан эдилар. Биринчинавбатда у киши диний илм теология соҳасида катта билимга эга бўлганлиги ва машҳурлиги ҳозирги кунда кўпчиликка маълумдир. Хусусан, «Тарихи Муҳаммадий» асари нашрдан чиққандан кейин (Т.,1991) у киши нафақат юртимизда, балки бутун ислом оламида шуҳрат қозонди. Шу билан бирга бобомиз ўткир зеҳн соҳиби, тарих илмининг, айниқса ислом тарихи ва Туркистон тарихининг зукко билимдонларидан эди (Увайсхон Шокировнинг «Улуғ бобом ва Алихонтўра Соғунийнинг «Туркистон қайғуси» асари ҳақида» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Qudrat Do’stmuhammad. Vafo va… oliy topshiriq (Bir she’r ta’sirida)

06    Аллоҳ бандасининг ибодатларига муҳтож эмас! Ибодат банданинг ўзи учун, берилган ҳаёти давомида қусурларини аста-секин йўқотиб покланиши ва покланган ҳолда Ўзига қайтиши учун керак. Аллоҳ инсонга берган топшириқ шундан иборат, назаримда, ва инсоннинг яшашдан мақсади, асосан, шунга қаратилиши лозим. Davomini o'qish

Omon qolsang, unutma, men seni yaxshi ko’raman, bolam!

farzand

Бу воқеа юз берганига 2 йил бўлди. Аммо, эсласам, ҳамон кўзёшимни тўхтатолмайман…
Инсоният тарихи битилган китоблар асосан халқларнинг шаклланиши,давлатларнинг таркиб топиши,урушлару бўҳронларни тасвиридан иборат бўлиб қолгани ҳеч кимга сир эмас.Менга қолса, мактабларда «Инсон тарихи» ёки «Инсон қалби» фанини ўқитган бўлардим. Бу фан инсоннинг пайдо бўлиши,анатомияси,қобилиятлари ҳақида эмас,балки инсоннинг руҳияти,меҳру оқибати,унинг инсоний табиати ҳақидаги ҳикоялардан иборат бўлишини истардим. Худди юнон режиссёри Константин Пилавиоснинг «Бу нима?» номли митти фильмини илк марта кўрган чоғимда кўзларимдан ёш тирқирагандек,сизга тақдим этаётган оддий хабар юрагимни зирқиратиб юборди. Мен «Инсон тарихи» ёки «Инсон қалби» китобини мана шундай воқеалардан тузиб чиққан бўлардим.

Davomini o'qish