Qudrat Do’stmuhammad. Qadimgilardan qadimroq

033    Трамвайнииг олд эшиги томонда бир киши баралла товушда тинмай жаврарди, Бундай жойларда одам деган секин-секин гаплашар эди, бу кимсанинг шанғиллаши ғашимга тегди. Ҳеч ким жавоб бермаса ҳам, тўхтамайди-я. Девонадир-да, деб ўйладиму беихтиёр қулоқ сола бошладим… Davomini o'qish

Muhammad Shayboniyxon. Bahrul ho’do. Qasida & Ismoil Bekjon. Hidoyat dengizi

044    Шабоний (Муҳаммад Шайбоний)нинг ҳали ўқувчиларимизга унчалик яхши таниш бўлмаган яна бир асари “Баҳрул ҳўдо” (Ҳидоят денгизи) қасидасидир. 1508 йили ўзбек тилида яратилган бу ёзма ёдгорликда шоирнинг диний таълимот бўйича ўзлаштирган билимлари ҳосиласи ва тасаввуфий қарашлари бадиий йўсинда юзага чиққан бўлиб, унда шоир бошидан ўтган воқеалар асносида муаллиф ички кечинмалари ҳам акс этган. Davomini o'qish

Abdurauf Fitrat. Mavludi sharif yoxud Xayrul-bashar miroti (rasul oynasi)

097   Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитрат миллатимизнинг чинакам фарзанди, нурли ва буюк қалб эгаси эди. У зот бутун умрини халқ маънавиятини юксалтиришга бағишлади, миллий ғурур, ор-номус, миллий бирлик учун курашди.  ХIХ аср охири ХХ аср бошларида мутаассиблик ботқоғига ботган амирлик тузуми, жаҳон тамаддунидан узилиб, ҳукмдорлар зулмидан эзилиб келаётган оддий, оми халқ осмонини зулмат қоплаган бир шароитда Фитратнинг миллат тақдиридан ташвишланаётган уйғоқ ўйлари, инсоният дарди билан ёнган маърифатчи юраги халқ учун йўл кўрсатувчи маёқ бўлди. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Nazm ul-javohir & Aziz Qayumov. She’r durdonalari

003

Алишер Навоийнинг “Назм ул-жавоҳир” (Назму-л-жавоҳир) деб аталган тўртлик шеърлар тўпламининг сарлавҳасини “Шеър дурдоналари” ёки “Шеърий дурдоналар” дейилса бўлади. Бу тўртликлар Ҳазрат Алининг ривояти билан айтилган ва шеърга солинган пайғамбар (с.а.в.) ҳадислари — ҳикматли сўзларига бағишланган. Davomini o'qish

Nodira Afoqova.» Muhammad (s.a.v.) dedilar…Arba’in» turkumi

034

 Улуғ ижодкор ва донишманд  боболаримиздан энг аввало ўрнак қолади. Мана шундай ўрнакларнинг бири, шак-шубҳасиз, Ислом дини аҳкомларини ўрганмоқ ва билмоқдир. Хусусан, Ҳазрат Навоийнинг тарбиявий манба бўлган ҳадислар шарҳига бағишланган “Арбаъин” асари асрлар мобайнида ана шундай қимматли ўрнаклардан бири бўлиб қолмоқда. Davomini o'qish

«Arba’in»ning nasriy bayoni va taxriji

034     Алишер Навоийнинг асарлари Ислом таълимоти ва фалсафаси билан тўла йўғрилгандир. Агар яхши қаралса, у кишининг деярли барча асарларида оят-ҳадисларнинг, айниқса Ислом тасаввуфининг, исломий ҳикматнинг ифори шундоқ уфуриб туради. Davomini o'qish

Abu Homid Muhammad G’azzoliy. «Ihyoul-ulum»dan parchalar

09    Минг йил нарисидан бутун дунёда “Ҳужжатул Ислом” унвони билан улуғланиб келаётган Имом Абу Ҳомид Ғаззолий асарлари Ислом дини моҳиятини барча нозик жиҳатларигача эътиборга олиб, теран тафаккур ва идрок этиш, тушуниш хусусиятлари билан ажралиб туради. Эътиқодий масалаларга алоҳида ҳассослик, меҳр-муҳаббат билан йўғрилган бу сифатлар, шубҳасиз, ўқувчиларни ҳам инсоннинг дунёга келишидаги илоҳий ҳикмат, яшашидан мақсад ҳамда вазифалари ҳақида чуқур ўйлашга ундайди. Davomini o'qish

Duoning zalvori

04   Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон соҳибига тортинибгина яқин борди ва эри оғир хасталик туфайли бирор ишга ярамай, тўшакка ётиб қолгани, етти боласи борлиги, уларнинг очлик азобидан қийналаётганини айтди. Davomini o'qish

Qurbon hayitingiz muborak bo’lsin!

077

   Саодатли кун арафасида жаннатмакон диёримизда яшовчи барча юртдошларимизни Муборак Қурбон ҳайити билан самимий қутлаймиз. Аллоҳ таолодан бу улуғ байрамни барчамиз учун хурсандчилик, шоду хуррамлик ва ҳамжиҳатликда ўтказишликни сўраймиз. Ҳайит хурсандчилик, Аллоҳга итоат намойиши байрамидир, ихлос нашидаси тантанасидир. Қурбон ҳайитини қиёматгача тарих саҳифасидан ўчмас, виждонимизда ва ҳаётимиздаги унутилмас воқеа сифатида нишонлашга одат қилганмиз. Davomini o'qish

Бирмингемда Қуръоннинг қадимий нусхаси топилди

06Англиядаги Бирмингем университети ходимлари ўзларининг кутубхоналарида сақланаётган Қуръон нусхаси дунёдаги энг қадимий манускриплардан бири эканини аниқлашди. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, ўтказилган радиоуглеродли ташҳис мусулмонлар муқаддас китобининг ёши 1300 йилдан ошишини, яъни Қуръоннинг энг биринчи нусхаларидан эканини кўрсатганда улар ҳайратга тушганлар. Davomini o'qish

Rizouddin ibn Faxruddin. Ahlu ayol.

08   Ушбу рисолада қиз болаю аёлларнинг кундалик ҳаётларида зарур бўлган гўзал хулқ ва атвор, оила мустаҳкамлиги, шунингдек, иймону дунёларининг саодатлари учун риоя қилишлари лозим бўлган муҳим вазифалар ибратомуз ҳикоялар орқали баён этилади. Рисолада умр йўлдошини танлаш, низом ва итоат, тангрига қуллуқ, ота-она ҳурмати, эзгулик, зийнат, гўзал ахлоқ, саломатликни сақлаш, юрт тарбияси, никоҳ, эр билан хотин ўртасидаги бирлик ва дўстлик каби ҳар бир оила билиши шарт бўлган зарурий билимлар ҳақида гап боради. Davomini o'qish