Mahmud As’ad Jo’shon. Tasavvuf va naqshbandiylik & Zikrullohning fazilatlari & Orziqul Ergash. Umrga tatigulik saboq

13 Ҳазрат Маҳмуд Асад (Асъад) Жўшон ҳақларидаги дастлабки маълумотларни Садриддин Салим Бухорийнинг китобларидан ўқиганман: Аждодлари асли бухоролик. Туркияда туғилганлар. Австралияда яшаганлар. Истиқлолнинг дастлабки йилларида Бухоройи шариф зиёратига келганлар. Силсилаи шарифнинг қирқинчи бўғин пири муршиди сифатида эътироф этилган нақшбандий… Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Global dunyodagi yo’lchi yulduz(lar) yoki «Masnaviy»dan taralgan yog’du

045 “Маънавий маснавий” ҳажм ва маъно жиҳатидан энг салмоқлиси – олти дафтар (китоб)дан иборат муҳташам асардир. Шарқнинг яна бир улуғ мутасаввиф шоири Абдураҳмон Жомий мавлоно ҳақида шундай лутф қилади: “Китоби бор, вале пайғамбар эмас”.
Davomini o'qish

Maxdumi A’zam Dahbediy. Risolai Boburiya.Tarjimondan so’zboshi & Maxdumi A’zam va Dahbed

Ashampoo_Snap_2018.02.27_17h51m03s_005_.png   «Рисолаи Бобурия» Хожа Убайдуллоҳ Аҳрори Валининг «Рисолаи волидия» асарини Ҳиндистон подшоҳи темурий Бобур мирзо томонидан ўзбек тилига ўгирилган назмий таржимасининг биринчи нусхасини пири Махдуми Аъзамга юбориб, ул зотдан фикр сўраб мурожаат этган хатига жавоб тариқасида ёзилган асардир. Ўз замонасида ушбу рисола Нақшбандия, Яссавия ва ўзга тариқатларга доир долзарб масалаларни ечишда ҳал қилувчи рол ўйнаган. Шу билан бирга, ушбу китоб таржимаси билан боғлиқ тадқиқотда (таржимон ўзбошисида)  тарихимизнинг баъзи чалкаш масалалари ҳам кўтарилган. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Mirzo Bobur pirlari. Ikkinchi maqola. Mavlono Abdulloh Qozi & Maxdumi A’zam

Ashampoo_Snap_2017.02.06_17h28m05s_002_.png   Бобур мирзонинг ёшлигидаги илк пири Хожа Мавлоно Абдуллоҳт Қози бўлиб, «Бобурнома»да ёзилишича, бу зот Шайх Бурҳониддин Қилич авлодидан ва Хожа Аҳрори Валининг халифаларидан бўлган. Хожа Аҳрор Вали вафот этганларидан сўнг, Бобур мирзонинг отаси Умаршайх мирзо  Хожа Мавлоно Қозини пир тутган. Шунинг учун ёш Бобур мирзо ҳам отаси вафотидан сўнг ушбу муршидни пир ва устоз деб билган. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Bobur mirzo pirlari. Birinchi maqola. Xoja Ubaydulloh Ahror.

Ashampoo_Snap_2017.02.06_17h24m54s_001_.png      Мирзо Бобур шахсияти, унинг ижодий ва сиёсий фаолияти ёшлигимдан диққатимни тортган. «Бобурнома» эса энг севимли, такрор-такрор ўқийдиган китобимга айланган. Айни шу қизиқиш, узоқ йиллик ўрганиш натижасида бу дилбар сиймога бағишланган бир неча шеъру мақола, кичик достон, «Самарқанд хаёли» номли қисса, «Соғинч ёхуд Бобуршоҳ» номли пьеса ёздим. Davomini o'qish

Annemariye Shimmel. So’fiy ayollar

045       Машҳур олмон исломшуноси ва шарқшуноси, филология фанлари доктори, профессор Аннемарие Бригитта Шиммел хоним Ислом дини ва шарқ суфизмининг Европадаги энг етук мутахассисидир. Америка ва Ҳиндистон, Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларидаги олимлар Шиммел хонимнинг номини жуда яхши биладилар. Унинг асарларига ҳурмат билан қарайдилар ва олимани ўзларининг устозлари деб ҳисоблайдилар. Шиммел хоним умуман Ислом динига тааллуқли мавзуларда 120 тадан ортиқ асар яратган. «Жонон менинг жонимда» асари хонимнинг энг гўзал, энг сара асарларидан биридир.Сизнинг назарингизга мазкур китобнинг “Сўфий аёллар” бобини ҳавола этамиз.

Davomini o'qish

Najmiddin Komilov. Tasavvuf. 1.Tarix va ta’rif & Najmiddin Komilov «Navoiy gulshani» teleloyihasida

022   5 ОКТЯБР — ТАСАВВУФШУНОС ОЛИМ, ПРОФЕССОР, УСТОЗ НАЖМИДДИН КОМИЛОВ ТУҒИЛГАН КУН

  Ўзбек тафаккури, илму фани, хусусан фақат мустақилликдан кейингина шакллана бошлаган замонавий тасаввуфшунослик илмининг асосчиларидан бири Нажмиддин Комилов энг аввало,исми руҳияти, дунёқарашига мос комил инсон эди.Унинг инсон камолати ҳақидаги тушунчалари фақат қоғозда эмас, қаламининг ҳар қораламасида, даврада ёки кафедра айтилган ҳар бир сўзида ҳаёт ва тафаккур ҳикматлари намоён бўлар, Азизиддин Насафий комил инсонга таъриф бериб ёзган тўрт нарса: яхши феъл, яхши ахлоқ ва маориф Нажмиддин аканинг суратида ҳам,сийратида ҳам мужассам эди. Davomini o'qish

Shayx Najmiddin Kubro. Faqirlik haqida risola & Xurshid Davron. Avliyolar yaratuvchi shayx

Ashampoo_Snap_2017.06.26_17h54m52s_001_.png    Сиз мендан (Аллоҳ сизни муваффақ қилсин) Аллоҳ таолонинг менга берган фақирлик неъматини тушунтириб беришимни ҳамда ўз қалбим кўзлари билан кўрган Аллоҳнинг хусусан менга, умуман фақир бандаларига қилган ажойиб эҳсонлари (яхшиликлри) ҳақида сўзлаб беришимни сўраган эдингиз. Сизга жавоб беришга шошилдим-да, қалбим ва хотирам варақаларидан Аллоҳ мени хослаган (хусусан менгагина берган) ва уларни тўплашимга илҳом берган айрим нарсаларни нақл қилдим… Davomini o'qish

Ishoq Bog’istoniy. Tazkirai qalandaron & Sayfiddin Rafiddin. Adabiyotda qalandarlik

07  Қаландария (қаландарийлик, қаландарлик) тариқати XI-XII асрлардан эътиборан шакллана бошлаган. Илмий манбалар бу тариқатнинг асосчиси Жамолиддин Совий (ваф. 1232) эканлигини таъкидлайди. Қаландария ўзига хос урф-одатга эга бўлган тариқат бўлиб, кўп олимлар уни маломатийликдан ажаралиб чиққанлигини эътироф этишган. Davomini o'qish

Muhammad Iqbol. Iblisning nolasi

Ashampoo_Snap_2017.07.20_18h43m05s_003_.png    Эй Худо, ана шундай зиндадил (“марди худо”) ҳақиқий иймонли банданг бор бўлса, менга беришингни сўрайман! Мен ўзимдаги бор куч-қувватим, бор оташимни ишга солиб у билан курашай… оқибатда, майли, енгилай… ва мен ҳам умримда бир бора енгилишнинг лаззатини татиб кўрай! Эй, Худо!.. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Murshidlik va muridlik olami

23 ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг Ўзбек мумтоз адабиёти тарихи бўлими катта илмий ходими филология фанлари бўйича фалсафа доктори Зулайҳо Раҳмонованинг “Ишқ, ирфон ва иршод” номли монографияси яқинда нашр этилди. Мазкур китобга филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Ҳаққул масъул муҳаррирлик қилган ҳамда “Муршидлик ва муридлик олами” номи билан сўзбоши ёзган. Ҳурматли ўқувчи! Ушбу мақолани эътиборингизга ҳавола этамиз. Davomini o'qish

Xojanazar Huvaydo. Devon & G’azallar, ruboiylar & G’azallariga bastalangan qo’shiqlar

09     Ҳувайдо ижоди ва дунёқарашининг шаклланишида Хожа Яссавий, Алишер Навоий, Сўфи Оллоёр, Машрабларнинг тасаввуфий, фалсафий фикрлари ва асарларининг таъсири катта бўлган. Ҳувайдо мажозий ва ҳақиқий ишқ ҳақидаги орифона, дунёвий шеърларидан ташқари золимлик ва мазлумлик, камолот ва ахлоқий тубанлик ҳақидаги шеърларида ҳам мазкур шоирлар анъаналарини давом эттирган ва янги фикрлар билан бойитган. Davomini o'qish