Kamol Xo’jandiy. G’azallar & Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Muborak ma’vo & Devon

Ashampoo_Snap_2017.07.20_21h58m24s_001_.png   Соҳибқирон Амир Темур барча илм аҳллари қатори Камол Хўжандийга нисбатан ҳам яхши муносабатда бўлган. Буни шоирнинг “Девон”нидаги “Биҳамдиллаҳ, ки дигар бор рўи дўстон дидам” деб бошланувчи машҳур ғазалининг мақтаъида ҳам кўришимиз мумкин… Алишер Навоий Камол Хўжандий ижодига юксак баҳо бериб, уни Саъдий, Хусрав Деҳлавий, Салмон Сожавийлар билан бир қаторга қўйган («Насойим ул-муҳаббат»). Davomini o'qish

Voqif Sultonli. Kuy bag‘rida yashirilgan muhabbat

Ashampoo_Snap_2017.03.23_22h30m37s_002_.png    Мироншоҳ отаси Амир Темурнинг назарига тушган, шуҳрати бутун Шарққа ёйилган машҳур бастакор Абдулқодир Мароғийнинг янги асарин тингламоқ учун муҳташам анжуман ташкил этди. Бастакор бир ой аввал ёзган асарининг қўлёзмасини унга тақдим этиб, тортинибгина кичик бир анжуман ўтказишни сўраганди. Ҳукмдор мамнуният ила розилик билдирган, ўша ондаёқ унинг боғчасида мисли кўрилмаган ҳозирлик ишлари бошлаб юборилган эди. Davomini o'qish

O’rxon Kamol. Kitob savdosi & «Turk hikoyalari» to’plami (1979)

033   Одам, китобларини сотишга аҳд қилди. Бутун кеча кроватида ағанаб чиқди. Ҳеч уйқуси келмади. «Китоб сотиш!» Кўнгли ғаш бўлиб, ниҳоят соат учларга бориб ухлай олди. Эрталаб турганда икки чаккаси зирқирарди. Ташқарига чиқди. Юз-қўлини ювди. «Лекин китоб сотиш!..» Davomini o'qish

Abdulla To’qay. She’rlar.

05   Йигирманчи аср бошида яшаган Абдулла Тўқай шеърияти татар туркларининг, Ҳусайн Жовид шеърияти озори туркларининг, Яҳё Камол шеърияти Туркия туркларининг, Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон шеърияти ўзбек туркларининг, Абдухолиқ Уйғур шеърияти эса уйғур туркларининг юрак саси бўлган эди. Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov bilan hayot va adabiyot haqida suhbat

067Саҳифа Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигига бағишланади

    Чингиз Айтматов… Бу ном бутун дунё китобхонларига жуда таниш ва қадрли. Буюк қирғиз ёзувчиси ва жамоат арбобининг вафоти ҳақида тарқалган хабар жаҳон аҳлини қайғуга солди. Адиб ҳақли равишда ўзбек халқининг ҳам севимли ёзувчисига айланганди. Davomini o'qish

Bahriye Üçok. İslâm devletlerinde kadın hükümdarlar & Бахрие Учок. Женщины-правительницы в мусульманских государствах & Mahkam Mahmud. Sharqning hukmdor ayollari

044

   Китобнинг дастлабки саҳифаларида Баҳрия Учоқ Эрон шоҳи Кирга қарши курашган массагетлар маликаси Тўмариснинг қаҳрамонлигини ёзади. Эроннинг каёний шоҳларидан Исфандиёрнинг ўғли Бахманёр ўзидан сўнг қизи Ҳумойни валиаҳд қилиб тайинлаган. Малика Хумой 32 йил буюк Эрон давлатига шоҳлик қилган. Яна Эронда Хусрав II Парвезнинг қизи Пурандухт, сўнг унинг синглиси Озармидухт подшоҳлик қилган. Араб истилочиларига қарши курашда Туронзамин ҳимоячиларидан Сўғд шаҳзодаси Туғшоднинг онаси Туғшода жасорат кўрсатган. У Самарқанд, Бухоро, Омул шаҳарлари йўлларини назорат қилиб, ўз пойтахти Пайкандни Саид ибн Усмон Ҳажжож ва Қутайба қўшинларидан мудофаа қилган. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Chingiz Aytmatov.

03212 декабрь — Чингиз Айтматов таваллуд топган куннинг 90 йиллиги

    Мен ҳам турк дунёсининг буюк инсони, атоқли адиб Чингиз Айтматов билан учрашган,суҳбатлашган бахтли одамлардан бириман.  Ўшанда (1991 йил бўлса керак) Чингиз Айтматов Туркистон халқлари ассамблеяси раиси сифатида Тошкентга келган, ўша йиллар Шелковичная деб аталган кўчада жойлашган (мустақилликкача ЎзКомФирқанинг, бугунги кунда Ўзбекистон Президенти девони ҳузуридаги) меҳмонхонада жойлашган эди. Чингиз Айтматов билан мени атоқли адибимиз Одил Ёқубов таништирган,таништирганда ҳам осмонга кўтариб, мақтаб, таништирган эди. Davomini o'qish

Najib Fozil Kisakurak. She’rlar

0911

Атоқли турк мутафаккири ва шоири Нажиб Фозил Қисакурак шеърларида чуқур тафаккурга чорлов, ўлим ва ёлғизлик мавзулари ўзига хос услуб ва бадиий жиҳатдан мукаммал бир тарзда тараннум этилади. Шеьрларида халқона оҳанг билан биргаликда франсуз шеъриятининг таъсири кўринади. Davomini o'qish

Attila Ilxan. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

002

   Нозим Ҳикмат бир нутқида: «Бизнинг адабиётимиз ҳеч қачон бу қадар гўзал, бу қадар чуқур, бу қадар ватанпарвар, бу қадар халқчил ва юксак даражага кўтарилган эмас. Бизда жаҳон миқёсида ўз ўрнига эга бўладиган шоирлар,ёзувчилар бор деб ўйлайман», деган эди.  Нозим Ҳикмат бу фикрини ХХ аср турк адабиётининг ёрқин вакиллари бўлмиш Ўрхон Вали, Мелих Жавдат Ондай, Ўқтой Рифат, Фозил Ҳусни Доғларжа, Рифат Илгаз, Невзат Устюн каби шоирлар ва Камол Тоҳир, Саид Фоиқ, Сабоҳиддин Али, Яшар Камол, Ўрхон Камол, Азиз Несин, Ўқтой Оқбол, Фақир Бойқурт сингари носирлар ижодини кўзда тутган ҳолда айтган эди. Бу сафда Нозим Ҳикматнинг ғоявий издоши бўлган Аттила Илханнинг ҳам ўзига хос ўрни бор. Davomini o'qish

Ertaga Samarqandda turkiy tilli yoshlar sheʼriyat anjumani boshlanadi

088   Шу йилнинг 14-16 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Самарқанд шеър оқшомлари” туркий тилли ёшлар анжумани ўтказилади. Унда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистондан таклиф этилган ёш ижодкорлар билан бирга ўзбекистонлик 25 нафар ёш шоир ҳам қатнашади. Davomini o'qish

Oshiq Umar. She’rlar

090   Ҳаёти афсоналарга айланган Ошиқ Умар 1621 йилда Қримнинг Кўзлaви шаҳрида дунёга келган.Шоир бир шеърида шундай дейди: «Ўзим Кўзлавили,Умардир исмим…» Ошиқ Умар Кўзлевидаги мадрасада ўша даврнинг етук шоири Шарифийдан таълим олади, Саъдий ва Ҳофиз асарларини ўрганади. Кейинчалик машҳур шоирлар Аҳмад Пошшо, Фузулий ва Атойилар ғазалларига мухаммаслар боғлагани ҳам унинг мумтоз шеъриятдан яхши хабардор бўлганини кўрсатади. Davomini o'qish