Sulaymon Rahmon. Orzulardan yaratdi dunyo. (Tilak Jo’ra siyrati va suvratiga chizgilar)

Ashampoo_Snap_2017.04.17_00h01m32s_001_.png26 май – Атоқли шоир Тилак Жўра таваллуд топган кун

  Бундан уч  ярим йилча аввал  ўзбекнинг атоқли шоири Сулаймон Раҳмоннинг Рауф Парфига бағишланган мақоласини сизга тавсия этганимда, «Сулаймон Раҳмон хотиралари теран ва ботиний самимият билан ёзилгани, улуғ шоирнинг сиймосини аниқ ва ёрқин тарзда кўз ўнгимизда намоён этиши билан ажралиб туради» деб таъкидлаган эдим.  Кейинчалик Сулаймон аканинг веб–саҳифамизда илк маротиба эълон қилинган  Тилак Жўра ҳақидаги хотираларини тақдим этганда ҳам, ўша мулоҳазам яна бир карра такрорлаган эдим.  Davomini o'qish

Zebuniso Husayn. Qardoshlarim.

Ashampoo_Snap_2017.05.05_12h48m06s_005_.png      Синфимизда татар миллатига мансуб Алсу деган дугонам бўларди. Билимдон, ақлли қиз эди. Момосини кўп гапирарди. Бирор марта кўрмаган бўлсам-да, момоси ҳақида хаёлимда маъюс чеҳрали, нуроний тимсол муҳрланиб қолган. У пайтлар қримтатар миллатининг тақдири ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасдим. Юртимизда ҳар турли миллат вакилларининг яшашини табиий ҳолат деб тушунардим. Аммо ҳалқ орасида иттиҳод душманлари томонидан атайин тўқиб чиқарилган “Татар бор жойда хатар бор”, деган каби мақолларни эътиборсиз қолдириб бўлмас эди. Ўша дугонамнинг самимийлигини кўриб, унда қандай хатар бўлиши мумкинлигини ҳеч ақлимга сиғдира олмаганман… Davomini o'qish

Ramazon Ashurov. Mening o’g’lim tirik..

07    Энанинг кўнглида «у тирик» деган сўз ҳар дақиқада жаранглаб турарди. Йиллар ўтди. Бир куни қишлоқдагилар урушдан қайтмаган Бектемир учун унга марака ўтказишга келишиб, энадан рухсат сўрашди. Эна «дод» солиб йиғлади. «Менинг ўғлим тирик, у ҳали келади», деди.. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Ay, Shuhrat akam-a

Ashampoo_Snap_2017.05.08_19h49m41s_001_.png   Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг шонли 72 йиллиги, Хотира ва қадрлаш куни нишонланаётган кунда жанг майдонларида қон тўккан, ўзбек адабиёти майдонида ҳам фидойи ижодкорлар сифатида ном қолдирган Шуҳрат, Одил Ёқубов, Матёқуб Қўшжонов, Қодир Мирмуҳаммедов каби инсонларни эслашни қарз деб биламан, уларнинг хотираси олдида бош эгаман Урушда офицер сифатида иштирок этган Шуҳрат домла адабиётимизнинг бурчига содиқ  асл  зобити эди. Davomini o'qish

Muhammad Yusuf. Yaxshi & Xurshid Davron. «Yaxshi» she’ri haqida

Ashampoo_Snap_2017.04.20_22h25m26s_001_.png    Куни-кеча Навоий-30 даги китоб дўконига кирган эдим. Дўкондаги китобларни кўздан кечирар эканман, Муҳаммад Юсуфнинг бир китобчасига кўзим тушди. Китоб сарлавҳасини ўқибоқ, шууримга «Муҳаммад тирик бўлганда китобига бундай ном қўймаган бўларди», деган фикр келди.. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Bahodir Sodiqovni xotirlab…

Ashampoo_Snap_2017.04.11_21h52m43s_002_a.png“…Кўҳна Урганчда бир дарвоза бор; ёши мингдан ошган.У ўзбекнинг энг қадимги дарвозасидир.Мен унинг сақланиб қолганлигини назарда тутаяпман. Ярим белидан ерга кўмилиб, қўлларидан-деворларидан нишон ҳам қолмаган елкаларини маҳзун қисганича манглайини қумларга тираб тушлар кўради.Тушларига карвонлар армонлар бўлиб киради. Юраги саккиз аср бурун отилиб кетганича ярим чақирим орқада “Қирқ мулла” зиёратгоҳи бўлиб ётибди. Юрагини зиёрат қилишади, юрагига сиғинишади, унинг билан эса ҳеч ким қизиқмайди”(Баҳодир Содиқовнинг  1980 йилда ёзилган  “Ҳайратнинг иккинчи умри” мақоласидан) . Davomini o'qish

Bahodir Sodiqov. Uch maqola & Mirrza Kenjabek. Do’st xotirasi

Ashampoo_Snap_2017.03.04_17h19m17s_003_.png19 апрель — Адабиётшунос олим Баҳодир Содиқов  таваллуд топган  кун

    Баҳодир Содиқов (1959 — 1980)  80-йилларда ўзбек адабиётшунослиги майдонида пайдо бўлган салоҳияти баланд, зукко олим эди. Унинг ҳам мумтоз, ҳам замонавий адабиёт йўналишида ёзган мақолалари ўша даврда жуда катта қизиқиш уйғотган, адабий жамоатчилик ёш олимнинг келажагига катта умид билан қараган эди. Менинг илк нашр этилган икки тўпламим: «Шаҳардаги олма дарахти» ва «Қадрдон қуёш»га муносабат билдирилган дастлабки мақола-тақризни ҳам Баҳодир ёзганини унутмайман. Davomini o'qish

Tilak Jo’rani eslab…

Ashampoo_Snap_2017.04.17_00h34m34s_002_.png     Тилак Жўра таваллудининг 70 йиллиги олдидан

Тилак Жўра — вафоли, меҳрибон дўст, содиқ инсон эди. Дўст учун жонини беришга тайёр бу одамнинг қалби ниҳоят нозик, меҳрга чанқоқ эканини ҳамма ҳам ҳис эта олмасди. Тилакнинг борлиғи, хислатлари, руҳи шеърларида ифодаланган. Тилак — Ватан туйғусини юрагида олиб юрган, ўзбеклигидан фахр этган ва буни шўролар ҳукмронлиги даврида ҳам баралла куйлаган инсондир. Davomini o'qish

Abdulla Xolmirzayev. Olis sadolar yoxud shoira Ra’no Uzoqova izlarini izlab

Ashampoo_Snap_2017.04.11_21h52m43s_002_a.png     Қуйида баён этилаётган воқеалар ўйлаб чиқарилмаган. Унда иштирок этаётган кишилар ҳам ўзининг ҳақиқий исми ва фамилиясига эга бўлган тирик одамлар. Муаллиф юртдош шоира ҳаёти ва фаолияти бўйича олиб борган изланишларини, бу борадаги қувончу ташвишларини баён қилади, шу билан бирга барчамиз соф инсоний туйғуларга менгзаб қўллайдиганимиз—беғубор орзу, покиза ният, самимий ишонч ва олижаноб қадамларни ҳаётда қадрлаш ва аксинча ҳолатлар борасида ҳам фикр юритади… Davomini o'qish

Habibullo Qodiriy. Eski Toshkantda. Qissa

07     Янги ёзаётган «37-хонадон» китобимга маълумот излаб, дадамнинг архивларини кўздан кечиришга тўғри келди. Иттифоқо, қўлёзмалари ичидан «Эски Тошкантда» (тарихий қисса) асарлари чиқиб қолди. Қиссани ўқиб чиқиб дадамнинг: «Тошкант ҳақида бир нарса ёзиш ниятим бор. Битса, ёзганларимнинг энг зўри бўлса керак», деган гаплари ёдимга тушди. Davomini o'qish

Yevgeniy Yevtushenko. Santyago kabutari & Omon Matjon: Yevtushenko O‘zbekistonga begona emas edi

Ashampoo_Snap_2017.04.04_01h50m45s_001_.pngЎзбекистон халқ шоири Омон Матжон Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда 1 апрел куни АҚШда вафот этган буюк рус шоири Евгений Евтушенко билан бўлган кўп йиллик дўстона муносабатлари ҳақида сўзлаб берди. Davomini o'qish

Erkin Usmonov. Ikki hikoya & Ozod Mo’min Xo’ja. Tushimdagi va o’ngimdagi Erkin Usmonov

Ashampoo_Snap_2017.03.23_23h40m31s_006_a.pngСаҳифа Эркин Усмонов таваллудининг 65 йиллигига бағишланади

    Янги йил киргандан сўнг, бир неча кун ўтгач, эрта тонг туш кўрдим: Ёзувчилар Уюшмаси аъзолари Дўрмон боғига ўхшаган бир масканга йиғилаётган эканлар. Сал вақтлироқ бориб, дарахтлар тагига, бир нечта ижодкорлар йиғилиб турган жойга борсам, у ерда оқ куйлак ва оқ шим кийиб турган Эркин Усмоновга кўзим тушибди. Davomini o'qish