Nabijon Boqiy. Anvar poshoning vasiyati (Chingiz afandiga maktublar). Hujjatli roman

Ashampoo_Snap_2017.07.04_12h37m50s_002_.png Анвар Пошо шаҳид бўлганининг (1922 йил, 4 август)   95 йиллиги олдидан

   Анвар пошонинг номи турк халқлари тарихида алоҳида урғу билан ёзиладиган муборак исмлар қаторидан ўрин олган. Унинг ҳаёт йўли билан боғлиқ баҳсу мунозаралар ҳамон давом этмоқда. Шўро тарихи мактаби тузини еган ва аксилтурк кучлар тарафдорлари бўлмиш олимлару сиёсатдонлар Анвар Пошони «саргузашт излаган» ва «Туркистон заминига адашиб бориб қолган одам» сифатида кўрсатишга уринадилар. Davomini o'qish

Alisher Narzullo. Yerning qonli mushti yoxud gullayotgan tosh qissasi

005     Шоир катта бир муҳит ичида, ёр-биродарлари даврасида бўлса-да, негадир ўзини ёлғиз ҳис этган кўринади. Ижоди аллақачон тан олинган, шахс сифатида миллатнинг мустаҳкам устунларидан бири эканлиги кундай равшан бўлган муҳитда ўз яқин улфатлари, ён-атрофида бўлган кишилар орасида ўзи истаган мард, дили очиқ дўстни негадир у учратолмайди. Ҳатто бунга кўзи етмайди ҳамки, денгиз-уммонларни қўмсаб қолади. Денгиз, уммонлар шиддатигина унинг беором қалбига таскин бера олиши мумкин эди, илло… Davomini o'qish

Nazar Shukur. «Vaqt xiyoboni» kitobidan & O’roz Haydar. «U hamma bilan el bo’lib ketardi…»

Ashampoo_Snap_2017.05.27_14h28m34s_003_.png     Назар Шукур ўтган асрнинг 80-йиллари ўзбек шеъриятига  ўктам овози билан дадил кириб келди. Унинг шеърлари тезда китобхонлар, мунаққидлар ва устозлар назарига тушди. Бунга сабаб унинг шеърларидаги самимият, соддалик билан бирга теран маънонинг уйғунлиги эди. Минг афсуски, бевақт, фожиали ўлим шоирни орамиздан эрта олиб кетди. Аммо у қолдирган бебаҳо бойлик — гўзал шеърлари йиллар силсиласига дош бериб яшаб келмоқда… Davomini o'qish

Tursunboy Adashboyev. She’rlar & Saylanma & Salim Ashur. Kichkintoylarning katta shoiri

Ashampoo_Snap_2017.06.05_18h03m52s_002_.png    Болалар адабиётида Қуддус Муҳаммадий, Қудрат Ҳикмат, Худойберди Тўхтабоев, Анвар Обиджон, Кавсар Турдиева, Абдураҳмон Акбар, Дилшод Ражаб каби шоир ва ёзувчиларнинг болажонларга туҳфа этган асарлари адабиётимизда салмоқли ўрин тутади. Бу рўйхатни яқинда вафот этган атоқли шоир Турсунбой Адашбоевнинг номисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Davomini o'qish

Federiko Garsia Lorka. Ispan mirshablari haqida qo’shiq. Shavkat Rahmon va Xurshid Davron tarjimasi

0225 июнь — Федерико Гарсиа Лорка таваллуд топган кун

     Бешоғочдаги боғда бўлган улфати чортангдан чиқиб, ҳеч биримиз уйга кетгимиз келмай, автобус бекати четидаги темир тўсиқларда қушлардек қатор тизилишганча қизғин суҳбатимизни давом эттирдик. Шавкат Лорка таржимасига энди киришган кезлар эди.
– Мен Лоркани сиздан зўр таржима қиламан, – дедим ҳазиллашиб унга.
Davomini o'qish

Shavkat Rahmon. Hulvo & Qutlibika. Shavkat Rahmon haqida xotiralar

Ashampoo_Snap_2017.05.24_18h15m10s_003_.png     Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Азим Суюн ва уларга тенгдош шоирларнинг илк китобчалари чоп этилиб, яхши маънода шов-шув бўлаётган кунлар эди. Нашриётга ишга қабул қилиниб, шеърият бўлимига кирдим. Қарасам Шавкат Раҳмон… Davomini o'qish

Xurshid Davron. Ustoz ibrati & Ustoz Erkin Vohidovga bag’ishlov

034  Устоз Эркин Воҳидов вафот этганига бир йил тўлди

   Эркин Воҳидов  бутун ижоди мисолида бизга, ўзидан кейинги авлодга  энг аввало, миллий қадриятлардан узилмай ижод қилиш лозимлигини уқтиради. Бу билан у, ҳар қандай ижодкор асрий анъааналарни ўзида мужассам эта олгандагина нафақат миллий адабиёт, шу билан бирга дунё адабиётининг бир қисми бўла олиш ҳақида ўгит беради. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Yulduz shu’lasi

Ashampoo_Snap_2017.01.12_14h41m58s_003_.png30 май – Устоз Эркин Воҳидов вафот этганига 1 йил тўлади.

Эркин Воҳидов ўз асарларига ўхшайди. Ўз асарлари каби тоза эди. Унинг барча иборалари, шеърий жумлалари маъноларга тўла. Маъно суратлари билан музайян. Улар юлдуз шуълаларидай инсонлар кўзларини яшнатиб туради ва ҳаётнинг сир-синоатли сувратларидан дарак беради. У мумтоз маънода ҳам, замонавий маънода ҳам адаб тажассуми эди. Қодир Оллоҳ руҳи дунёсини ҳамиша шод ва мунаввар қилсин. Davomini o'qish

Sulaymon Rahmon. Orzulardan yaratdi dunyo. (Tilak Jo’ra siyrati va suvratiga chizgilar)

Ashampoo_Snap_2017.04.17_00h01m32s_001_.png26 май – Атоқли шоир Тилак Жўра таваллуд топган кун

  Бундан уч  ярим йилча аввал  ўзбекнинг атоқли шоири Сулаймон Раҳмоннинг Рауф Парфига бағишланган мақоласини сизга тавсия этганимда, «Сулаймон Раҳмон хотиралари теран ва ботиний самимият билан ёзилгани, улуғ шоирнинг сиймосини аниқ ва ёрқин тарзда кўз ўнгимизда намоён этиши билан ажралиб туради» деб таъкидлаган эдим.  Кейинчалик Сулаймон аканинг веб–саҳифамизда илк маротиба эълон қилинган  Тилак Жўра ҳақидаги хотираларини тақдим этганда ҳам, ўша мулоҳазам яна бир карра такрорлаган эдим.  Davomini o'qish

23 may — Buyuk vatandoshimiz Munavvar Qori milliy ozodlik yo’lida shahid bo’lgan kun. Unutmaylik!

Ashampoo_Snap_2017.07.03_16h35m54s_003_.png23 май — Буюк ватандошимиз Мунаввар Қори миллий озодлик йўлида шаҳид бўлган кун. Унутмайлик!

1931 йил 23 май куни Мунаввар қори Абдурашидхон ўғли Москванинг Бутирка турмасида отиб ўлдирилган эди. Сал кам бир йилча аввал жоҳил шўро зиндонида экан, у ўзини тергов қилган нокасларга шундай деган эди: «Ҳозир мен сизнинг қўлингизда тутқинликдаман, агар ўлдирмоқчи бўлсангиз, мана сизга менинг бошим…Бутун умрини миллатини маърифий равнақ йўлига бошлашга уринган, она юрти Туркистон ҳуррияти учун сўнгги нафасигача курашган буюк ватандошимизни ёд этайлик, улуғ Инсон ҳақларига Қуръони Каримдан оятлар тиловат қилайлик. Davomini o'qish

Zebuniso Husayn. Qardoshlarim.

Ashampoo_Snap_2017.05.05_12h48m06s_005_.png      Синфимизда татар миллатига мансуб Алсу деган дугонам бўларди. Билимдон, ақлли қиз эди. Момосини кўп гапирарди. Бирор марта кўрмаган бўлсам-да, момоси ҳақида хаёлимда маъюс чеҳрали, нуроний тимсол муҳрланиб қолган. У пайтлар қримтатар миллатининг тақдири ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасдим. Юртимизда ҳар турли миллат вакилларининг яшашини табиий ҳолат деб тушунардим. Аммо ҳалқ орасида иттиҳод душманлари томонидан атайин тўқиб чиқарилган “Татар бор жойда хатар бор”, деган каби мақолларни эътиборсиз қолдириб бўлмас эди. Ўша дугонамнинг самимийлигини кўриб, унда қандай хатар бўлиши мумкинлигини ҳеч ақлимга сиғдира олмаганман… Davomini o'qish

Ramazon Ashurov. Mening o’g’lim tirik..

07    Энанинг кўнглида «у тирик» деган сўз ҳар дақиқада жаранглаб турарди. Йиллар ўтди. Бир куни қишлоқдагилар урушдан қайтмаган Бектемир учун унга марака ўтказишга келишиб, энадан рухсат сўрашди. Эна «дод» солиб йиғлади. «Менинг ўғлим тирик, у ҳали келади», деди.. Davomini o'qish