Sohibqiron Amir Temur hikmatlari & Xurshid Davron. Sohibqiron volidasi Takinamohimbegim allasi

0_14b916_e631e00a_orig.png9 АПРЕЛ — СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР ТУҒИЛГАН КУН

Уламо билан суҳбатда бўлдим ва пок ниятли, тоза қалбли кишиларга талпиндим. Уларнинг ҳимматларидан улуш тиланиб, муборак нафаслари билан дуо-фотиҳа беришларини ўтиндим. Дарвеш, фақир ва мискинларни ўзимга яқин тутдим, уларнинг кўнгилларини оғритмадим ва ҳеч бир талабларини рад этмадим. Бузуқи ва оғзи шалоқ ғийбатчи одамларни мажлисимга йўлатмадим, сўзларига амал қилмадим. Бирор кимсага туҳмату ғийбат қилсалар қулоқ солмадим. Davomini o'qish

Ilm haqida Sharq hikmatlari & Konfutsiy. Hikmatlar

0_163972_8f7d420f_orig.png   Агар инсон илм нури билан ўз йўлини ёритмаса, зулмат ва нодонлик кўчасида қолади. Киши қалбининг нури илм ва маърифат билан бақувват бўлади. Инсониятнинг қадри илм билан ҳосил бўлади. Илмдан ҳали ҳеч ким зарар кўрган эмас. Илмни эгаллаб олиш эса бир санъатдир. Davomini o'qish

Otto fon Bismark. Aytmishlari, hikmatlari.

3451 апрель — Отто фон Бисмарк (Bismarck; 1815.1.4 —1898.30.7) — Германия давлат арбоби, дипломат, Германия империясининг 1-рейхсканцлери туғилган кун

Сиёсатдаги хатолар сил касаллигига ўхшайди — даволаб бўладиган пайтда улар ҳали сезилмайди, юзага чиқиб сезиладиган бўлганида даволашнинг иложи қолмаган бўлади. Ҳар бир давлатнинг ўқитувчига бўлган сиёсий муносабатида ўша мамлакатнинг қудрати ёки заифлиги намоён бўлади. Davomini o'qish

Artur Shopengauer. Ayollar haqida.

36Агар аёллар бўлмаса биз ўз ҳаётимизнинг дастлабки лаҳзаларида ёрдамдан, кейинроқ лаззатлардан, энг сўнггида эса овунчоғимиздан маҳрум бўлар эдик, деган эди бир фаранг олими. Менимча, аёлларни ҳақиқатан ҳам бундан ошириб мақташнинг иложи йўқ. Davomini o'qish

Tilak Jo’ra. Ona & Saylanma

09Инсон ёзуғида нелар борлигини билмай ўтаркан. Йўқса, 102 ёшдан зиёдроқ умр кўрган табаррук онанинг фарзанди шунчалик оз яшайди, деб ким ўйлабди. Тақдир экан-да. Тилак Жўра 47 ёшда, айни қирчиллама даврида оламдан ўтди. Қуйида шоирнинг бундан 34 йил муқаддам, онаси Ашур момонинг (худо раҳмат қилсин) таваллудига 100 йил тўлиши муносабати билан ёзган дил кечинмаларини ҳавола этаётирмиз. Davomini o'qish

Boburshohning o’g’li Kamron mirzoga maktubi.

Ashampoo_Snap_2018.02.27_17h14m09s_001_.png   Қозон дорилфунунининг нодир қўлёзмалар бўлимидан топилган, маърифатпарвар подшоҳ Бобурнинг ўғли Комронга ёзган мактубида ўз ҳаётий тажрибаларининг энг муҳим жиҳатларини унинг қалбига етиб борадиган ҳароратли дил сўзлари билан жумладан, шундай ёзади: “… Кўкалдошу эмакдош ва ичкуларинг (ички мулозимлар) билан сабақ ўқурға ружуъ келтурубсен. Бу жиҳатдан кўнгулга сурур, хотирга ҳузур етиб, бисёр(кўп) хушҳоллик юз берди. Тенгри таола даргоҳидин умидим борки, жамъи қобилият ва салоҳият бобинда мукаммал бўлиб вояга етгайсен”. Davomini o'qish

Jontemir Jondor. Printsip va hezalak

09Танани тик ушлаб турадиган умуртқами? Ўша синса қийшайиб қоласан. Ижодкорни, одамни принцип тутиб туради. Ўзбекча аниқ маънодошини тополмадим. Балки эътиқод мосдир. Лекин эътиқод деганда кўпчилик диний томонини тушунади холос. Davomini o'qish

Muhammadali Qo’shmoqov. She’rlar

094Шеъриятимизга янги оҳанглар олиб кирган, услубий кашфиётлар қилган таниқли шоир, ҳассос фольклоршунос олим, узоқ йиллик қўшним Муҳаммадали Қўшмоқов бугун 76 ёшида вафот этди. Илоҳим, Муҳаммадали аканинг охиратлари обод, руҳлари шод бўлсин. Оллоҳ раҳматига олсин. Барчамиз Оллоҳникимиз ва унга қайтгувчимиз. Оиласига, фарзанду шогирдларига сабр тилаймиз.
Муҳаммадали ака ҳақида роппа-роса 10 йилча аввал мана буни ёзган эканман: Davomini o'qish

Yangi yilingiz qutli va barakali bo’lsin!

77Юртдошларимни, Турк дунёсидаги дўстларимни, синглимни, аммамни, амаки-ю тоғаларимни, ака-укалариму жиянларимни, барча қавму қариндошларимни, фарзанду набираларимни, шоир ука-сингилларимни, мактабдошу курсдошларимни, ижтимоий тармоқдаги даврадошларимни Янги йил билан чин юракдан қутлайман ва энг эзгу тилакларимни йўллайман. Оллоҳи Карим барчамизга барака берсин!
Davomini o'qish

“Dada, sizni yaxshi ko‘raman!” – mashhur otalar haqida o‘g‘illarning hikoyalari

056Инсоннинг орзулари, келажакда ким бўлиши, ҳаётда муносиб ўрнини эгаллаши, одатда у улғайган муҳитга боғлиқ бўлади. Яхши ота эса фарзандининг кўзлаган манзилига қоқилмай етишида вақт ва имконият имтиёзи. Oyina.uz шундай оталарнинг фарзандларидан ҳар доим ҳам айтилавермайдиган изҳорларини тақдим этади. Davomini o'qish

Ustoz Erkin Vohidov tavalludining 50 yilligiga bag’ishlangan marosimdan lavhalar (1987) & Yoshlik devoni

09128 декабрь — Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган кун

1987 йили Тошкент давлат университетининг маданият саройида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 50 йиллигига бағишланган маросим бўлиб ўтган эди. Сизга тақдим этилаётган видеода маросимда шоирни табриклаган сафдош дўстлари: Абдулла Орипов, маросим якунида Эркин Воҳидовнинг айтган сўзлари, шунингдек, тадбир давомида ижро этилган қўшиқлардан бири: «Севги шундай навбаҳорки» ўз аксини топган. Davomini o'qish