Агар аёллар бўлмаса биз ўз ҳаётимизнинг дастлабки лаҳзаларида ёрдамдан, кейинроқ лаззатлардан, энг сўнггида эса овунчоғимиздан маҳрум бўлар эдик, деган эди бир фаранг олими. Менимча, аёлларни ҳақиқатан ҳам бундан ошириб мақташнинг иложи йўқ. Davomini o'qish
Bo'lim: Inson hayoti
Insoniylik haqida
Tilak Jo’ra. Ona & Saylanma
Инсон ёзуғида нелар борлигини билмай ўтаркан. Йўқса, 102 ёшдан зиёдроқ умр кўрган табаррук онанинг фарзанди шунчалик оз яшайди, деб ким ўйлабди. Тақдир экан-да. Тилак Жўра 47 ёшда, айни қирчиллама даврида оламдан ўтди. Қуйида шоирнинг бундан 34 йил муқаддам, онаси Ашур момонинг (худо раҳмат қилсин) таваллудига 100 йил тўлиши муносабати билан ёзган дил кечинмаларини ҳавола этаётирмиз. Davomini o'qish
Gunduz Vassaf. Tun qasidasi (“Shaxsiyat Mahbuslari” kitobidan). Mirzohid Muzaffar tarjimasi
Ухлолмайдиганлар,уйқусизлик касалига дучор бўлганлар бир вақтнинг ўзида зулмат олиб келган чексиз эрк ва ҳақиқатга дош беролмаган, чиқишолмаган руҳлардир. Davomini o'qish
Jontemir Jondor. Printsip va hezalak
Танани тик ушлаб турадиган умуртқами? Ўша синса қийшайиб қоласан. Ижодкорни, одамни принцип тутиб туради. Ўзбекча аниқ маънодошини тополмадим. Балки эътиқод мосдир. Лекин эътиқод деганда кўпчилик диний томонини тушунади холос. Davomini o'qish
Muhammadali Qo’shmoqov. She’rlar
Шеъриятимизга янги оҳанглар олиб кирган, услубий кашфиётлар қилган таниқли шоир, ҳассос фольклоршунос олим, узоқ йиллик қўшним Муҳаммадали Қўшмоқов бугун 76 ёшида вафот этди. Илоҳим, Муҳаммадали аканинг охиратлари обод, руҳлари шод бўлсин. Оллоҳ раҳматига олсин. Барчамиз Оллоҳникимиз ва унга қайтгувчимиз. Оиласига, фарзанду шогирдларига сабр тилаймиз.
Муҳаммадали ака ҳақида роппа-роса 10 йилча аввал мана буни ёзган эканман: Davomini o'qish
Yangi yilingiz qutli va barakali bo’lsin!
Юртдошларимни, Турк дунёсидаги дўстларимни, синглимни, аммамни, амаки-ю тоғаларимни, ака-укалариму жиянларимни, барча қавму қариндошларимни, фарзанду набираларимни, шоир ука-сингилларимни, мактабдошу курсдошларимни, ижтимоий тармоқдаги даврадошларимни Янги йил билан чин юракдан қутлайман ва энг эзгу тилакларимни йўллайман. Оллоҳи Карим барчамизга барака берсин!
Davomini o'qish
“Dada, sizni yaxshi ko‘raman!” – mashhur otalar haqida o‘g‘illarning hikoyalari
Инсоннинг орзулари, келажакда ким бўлиши, ҳаётда муносиб ўрнини эгаллаши, одатда у улғайган муҳитга боғлиқ бўлади. Яхши ота эса фарзандининг кўзлаган манзилига қоқилмай етишида вақт ва имконият имтиёзи. Oyina.uz шундай оталарнинг фарзандларидан ҳар доим ҳам айтилавермайдиган изҳорларини тақдим этади. Davomini o'qish
Ustoz Erkin Vohidov tavalludining 50 yilligiga bag’ishlangan marosimdan lavhalar (1987) & Yoshlik devoni
28 декабрь — Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган кун
1987 йили Тошкент давлат университетининг маданият саройида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 50 йиллигига бағишланган маросим бўлиб ўтган эди. Сизга тақдим этилаётган видеода маросимда шоирни табриклаган сафдош дўстлари: Абдулла Орипов, маросим якунида Эркин Воҳидовнинг айтган сўзлари, шунингдек, тадбир давомида ижро этилган қўшиқлардан бири: «Севги шундай навбаҳорки» ўз аксини топган. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Salkam 40 yil avval Falastin bolalariga bag’ishlab yozilgan she’r
Бугун Фаластин тупроғи ёнмоқда, унинг эрксевар фарзандлари қаттол душман ўқ ва бомбаларидан қурбон бўлмоқда. Қарайиб салкам етмиш йилдан буён давом этаётган озодлик урушида фаластинликлар бир қадам ҳам орқага чекинмадилар. Davomini o'qish
Sulaymon Rahmon. Suyuk va buyuk shoir & Kitoblari
27 сентябр — Устоз Рауф Парфи таваллуд топган куннинг 80 йиллиги
Сизга тақдим этаётган хотира-эссе шу пайтгача Рауф Парфи ҳақида ёзилган хотиралардан фарқ қилади деб ўйлайман.Чунки у Рауф Парфини жуда яхши билган, узоқ йиллар у билан ҳаммаслак, ҳам дўст, ҳам шогирд бўлган Сулаймон Раҳмон томонидан ёзилган. Davomini o'qish
«Adabiyot gazetasi»ning Ustoz Rauf Parfining 80 yilligiga bag‘ishlangan maxsus soni bilan tanishing
27 СЕНТАБР — УСТОЗ РАУФ ПАРФИ ТАВАЛЛУДИНИНГ 80 ЙИЛЛИГИ
«Адабиёт газетаси»нинг Устоз Рауф Парфининг 80 йиллигига бағишланган махсус сони билан танишинг / «Адабиёт газетаси»нинг Устоз Рауф Парфининг 80 йиллигига бағишланган махсус сони билан танишинг (Саҳифамизнинг пастида газетанинг PDF форматида мутолаа қилинг ёки юклаб олинг. Davomini o'qish
Men mehr qo‘ygan san’atkor, O‘zbekiston xalq artisti Nuriddin Hamroqulov 77 yoshida vafot etdi.
Мен меҳр қўйган санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов 77 ёшида вафот этди. Унинг қўшиқлари видеолари ютубдаги «Хуршид Даврон кутубхонаси» каналида энг кўп кўрилган видеолар эди. Нуриддин оғани Оллоҳ раҳматига олсин. Биз барчамиз Оллоҳникимиз ва унга қайтгувчимиз. Davomini o'qish