Lev Tolstoy. Mening asosiy qahramonlarim — haqiqat (4).

08     Айблашни, дил-дилдан таъна қилишни хоҳламайман, қаттиқ ачинаман ва қўрқаман. Дабдабабозлик қилаётганлар ва қашшоқлик мусибатини тортаётганлар ўртасидаги зиддияг кучайгандан кучайиб бормокда, бу аҳвол шундай давом этиши мумкин эмас… Davomini o'qish

Lev Tolstoy. Mening asosiy qahramonlarim — haqiqat (3).

08    Масаланинг пулга боғлиқ жиҳати арзимаслигидан ташқари, зарарли ҳамдир. Пул ишлайман деб асар ёзишдан худо асрасин. Масала шундаки, сўзни исроф қилмасдан уни одамларнинг манфаати йўлида сарфлаш керак… Davomini o'qish

Nodir Normatov. Shuhrat Bobojonga xat

007    Сизнинг “Расм дарслари” туркумидаги “Расм кўрилади, мусиқа тингланади» деган мақолангизда “Ўзбекистон санъати” деган журналда Нодир Норматов бошчилигидаги адабиëтчилар рассом чизган расмни “тушунтириб” мақола қилиб беришар эди. “Мен бу расмдаги деҳқон кўзларида дард кўрдим¸ фалон кўрдим писмадон кўрдим” деган гаплардан энсаларим қотар эди”, деб ёзганингизни ўқиб қолдим… Davomini o'qish

Fozil Farhod o’g’li. Maktubning umri tugadimi?

09   Вақт ва пулни иқтисод қилиш учун оддий, жайдари гаплар, қисқартма терминлар, абревиатуралардан фойдаланиш авж олди ва бу амалиёт ўзига хос қоидага айланиб улгурди. Биз интернет тилини компьютер соҳасидаги мутахассислар, ўсмирлар, талабалар ва идора хизматчилари ишлатадилар. Назаримда, келажакда бу тилдан фойдаланувчилардоираси янада кенгаяди. Глобаллашувнинг таъсиришу бўлса керак-да! Ишқилиб, бора-бора ёшлар “4” рақами кириллча “ч” ёки “ш” ҳарфи лотинча “w”дан келиб чиққан деб ўйламасалар бўлди. Davomini o'qish

Marina Svetaeva. Pasternakka maktublardan.

075

   Ҳассос рус шоираси Марина Цветаева (1892-1941) қолдирган бой адабий меросида унинг  мактублари алоҳида эътиборга молик.  Айниқса шоиранинг  замондош шоирларга ёзган мактублари  жуда қимматли. Уларда ўша давр нафаси, ижод, шеъриятнинг қисмат эканлиги уфуриб туради. Хусусан, эътиборингизга ҳавола этилаётган атоқли рус шоири, Нобель мукофоти соҳиби Борис Пастернакка мактубларда ҳар икки ижодкор шахси акс этади  (Таржимондан).  Davomini o'qish

Gi de Mopassan. Maktublaridan namunalar

003

   Камина сизни икки маротаба Париждаги ўз уйингизда кўрмоққа ҳаракат қилган эдим, ноилож, энди хат ёзишга мажбур бўлдим. Фавқулодда қувонч билан шуни айтишим жоизки, мен сизнинг “Баҳор еллари” романингиздан нақадар чуқур, қанчалар чек-чегараси йўқ таассуротлар олганимни таърифлашга сўз топа олмайман. Бу мен мутолаа қилган барча улуғ китоблар ичидаги энг ажойибидир. Ва у ўзининг ботиний дунёси, одамлар ва предметлардаги теран фалсафаси билан, мазмун-моҳияти билан мени ларзага солди (Мопассаннинг Иван Тургеневга ёзган мактубидан). Davomini o'qish

Xorazmiy. Muhabbatnoma

082
Хоразмийнинг «Муҳаббатнома»си ўзбек мумтоз адабиётидаги нома жанрининг илк ёрқин намунаси саналади. Албатта «Муҳаббатнома» фақат номалар йиғиндиси эмас, унда ғазал, қитъа, фард каби кичик лирик жанрларга хос асарлар ҳам мавжуд. Лекин асардаги ўн бир нома асар тузилишининг бош хусусиятини белгилайди. Шоир шундан келиб чиқиб “нома» сўзини асар номига ҳам чиқазган. Хоразмийнинг номанавислик анъанасини адабиётимизда Хўжандий «Латофатнома»си, Юсуф Амирий «Даҳнома»си, Саид Аҳмад «Таашшуқнома»си, Саййид Қосимий «Ҳақиқатнома»си ва «Садоқатнома»си билан давом эттирди. Davomini o'qish

Odil Ikromdan Olima Nabizodaga ikki maktub

044
Мактубот азалдан ўзбек адабиётида мавжуд бўлган. Биргина Алишер Навоий мактубларини эслаш кифоя. Аммо, афсуски, замонавий ўзбек адабиётида ижодкорларнинг ўзаро ёки турли сабаблар билан ёзилган мактублари бармоқ билан санарли ҳолатда қолиб кетмоқда. Ҳолбуки, мактуб жанри адабиёт ва адиб дунёқарашини, ижодий оламини англашга хизмат қилувчи нодир манба ҳисобланади. Бу соҳада ҳам ўнгланиш бўлади, деган умид билан  сизнинг назарингизга истеъдодли шоир Одил Икромнинг шеъриятда ўз йўли, ўз овозига эга Олима Набизодага ёзган икки мактубини тақдим этамиз. Davomini o'qish

U.Livingston Larned. Otaning pushaymoni.

087
Сен лом-мим демадинг, бироқ бирдан чопиб келиб, бўйнимдан қучоқлаб олиб, мени ўпа кетдинг. Сенинг қўлчаларинг мени меҳр-муҳаббат билан қисар, Худованди каримнинг кўнглингга солган бу меҳри менинг эҳтиётсизлик билан йўл қўйган муносабатимни ҳам буткул ювиб юборган, адойи тамом қилган эди. Шундан сўнг сен жажжи оёқчаларингни бир-бир босиб, зинадан юқорига чиқиб кетдинг.
Шундан кейин менинг қўлларимдан газета сирғалиб тушиб кетди, бутун вужудим даҳшатли, кўнгилни айнитадиган бир қўрқув қамраб олди.
Davomini o'qish

Zebo Rahimova. Seni sog’indim. «Jo’natilmagan maktublar» turkumidan.

Ashampoo_Snap_2016.10.15_01h26m26s_004_.png    Сени ҳаммадан қизғанардим. Сен буни сезмасдинг ҳам. Кўчадан кириб биринчи қиладиган ишим сени излаш эди. Бу уйда сендан бошқа ҳамма сени ахтарарди. Сен деярли ҳеч қаерга чиқмас, аҳён-аҳёнда тўй-маъракаларга борардинг. Сен йўғингда илгакдаги кўйлагингни ҳидлаб, йўлингга чиқиб кутиб ўтирардик. Davomini o'qish