Yoqubjon Ahmadjonov. Odamga evrilgan qush. Apofegmalar.

Ashampoo_Snap_2017.03.11_16h33m36s_001_b.pngШоир Ёқубжон Аҳмаджонов таваллудининг 70 йиллигига

    Таниқли шоир Ёқубжон Аҳмаджонов (1947 -2015)  бутун ҳаёти ва ижодида халқимизнинг ўзига хос донишмандона фикрати ва миллий қадриятларга бўлган ихлоси ёрқин намоён бўлади. Шоир мумтоз адабиётимиз анъаналарини давом эттирган ҳолда инсонни эзгулик, ёруғлик ва маърифатга даъват этиб  ижод қилди.   Davomini o'qish

Maxatxir Muhammad. Bizga Islomning uyg’onishi zarur.

Ashampoo_Snap_2017.03.12_22h41m30s_003_.png    Қуръоннинг ҳақиқий ва асосий рисоласини, номасини тушуниш ва талқин қилишга лаёқатсизлик мусулмонларга кўп бахтсизликларни олиб келган. Ўз ўқиш доирамизни фақатгина диний китоблар билан чеклаб ва замонавий илм-фан тўғрисида унутиб, биз Ислом маданиятига улкан зарар етказдик ва ўзимизнинг бу дунёдаги йўлимизни йўқотиб қўйдик. Davomini o'qish

Shayx Adabali. Usmon G’oziyga nasihatlar.

Ashampoo_Snap_2017.02.26_08h40m14s_003_.png    Мамлакат ҳукмдорнинг ўз ўғиллари ва ака-укалари билан бўлиб оладиган умумий моли эмасдир. Мамлакат фақат ҳукмдорга тегишли. Ҳукмдор ўлгандан кейин ким унинг ўрнига ўтирса, мамлакат идора қилиш ҳам унинг қўлига ўтади. Бир пайтлар хато йўлга кирган аждодларимиз ҳукмдор бўлиб турган пайтларида мамлакатни ота-ўғиллар ва ака-укалар орасида бўлдилар. Шунинг учун ҳам узоқ ҳукмдорлик қила олмадилар Davomini o'qish

Albert Eynshteyn: Agar baxtli hayotga erishmoqchi bo’lsangiz…

Ashampoo_Snap_2016.12.27_11h30m08s_001_.png14 март — Алберт Эйнштейн таваллуд топган кун   

Алберт Эйнштейн буюк олим, оламшумул физик қонуниятлар кашфиётчиси, бир нечта илмий асарлар муаллифи сифатида тарихда ном қолдирган. Унинг доно фикрлари, ҳикмати сўзлари ҳам машҳур. Дунё кўрган донишманд олимнинг ҳаётий тажрибалари, тавсиялари сизу бизга ҳам фойда бериши шубҳасиз. Davomini o'qish

Xoja Ahrori Valiy aytur erdilarkim…& Tabarruk risolalar & Xo’ja Ahror hayoti va faoliyati

Ashampoo_Snap_2017.02.26_22h55m23s_004_a.png   Айтур эрдиларким: подшоҳларнинг билмоқлари лозимки, салтанат Яратганнинг марҳамати билан уларга инъом этилган буюк бойликдир. Шунинг учун бу буюк бойлик қадрига етиб, фурсатни ғанимат деб билсинлар… Davomini o'qish

Qish bilan xayrlashuv hikmati: Qordagi atirgullar

qordagi gul    Донишманд  қорли кенгликдаги бир нуқтага жимгина тикилиб ўй суриб тургач, серажин юзига нурли табассум ёйилди. Нигоҳлари ажиб завқдан жилваланди. Унинг бу ҳолатини кузатиб турган аёл йиғидан тўхтади… Davomini o'qish

Ahmad Donish. Hikmatlar & Jamshid Niyozov. Ahmad Donish saboqlari

Ashampoo_Snap_2016.11.10_17h32m51s_010_a.pngМутафаккир таълимотида умр мазмуни алоҳида ўрин тутади. Унинг таъкидлашича, ҳар бир инсон ҳаёти давомида эзгу ишлар қилмоғи, илми ва ҳунарини эл-юртига бахшида этмоғи лозим. У ҳар бир инсон “каттадан ҳам, кичикдан ҳам сабоқ олишга интилсин” дейди ва Афлотун, Арасту, Суқрот каби буюк устозларнинг баъзан дарс жараёнида айрим нарсаларни ўз шогирдларидан ўрганганини бунга мисол қилиб келтиради. Davomini o'qish

Mudzu. «101 Dzen hikmati» kitobidan rivoyatlar

Ashampoo_Snap_2017.02.27_22h58m07s_011_.png «101 дзен ҳикмати» менинг энг севимли китобларимдан бири. Қарайиб 30 йилдан буён ҳаётдаги йўлдошларимдан бирига айланган бу тўплам буддавийликнинг асосларидан бўлмиш Дзен таълимоти мутафаккири Мудзу (Мудзю) Итиэннинг «Тош ва қум тўплами» асари асосида тартиб берилган. Davomini o'qish

Avarlar deydiki…

Ashampoo_Snap_2017.02.25_00h49m34s_002_.png    Аварлар Доғистонда яшовчи элатлар орасида нуфус жиҳатидан энг йиригидир. Шоир Расул Ҳамзатов ижоди билан дунёга донғи таралган бу халқ тоғликларга хос мағрурлиги, ўр табиати билан бошқа халқлардан ажралиб туради. Ўзига хос анъаналарини неча асрлардан бери эъзозлаб келаётган аварларнинг ҳаётий қараш ва хулосалари лўнда, қисқа. Ортиқча бўяб-бежалмаган содда ва равшан фикрлар ифодаланган авар мақоллари миллат атворини яққол ифодалаб кўрсатади. Davomini o'qish

Konfutsiy hikmatlari & Konfutsiy. «Hikmatlar» kitobi (2010)

Ashampoo_Snap_2017.02.21_14h10m00s_001_.png   Олий одам майда ишлар билан кўзга кўринмас, аксинча буюк ишларга бел боғлайди. Майда одам эса буюк ишларга ишонмайди, уни сафсата деб билади, шу боис унинг тақдири ҳам ўзи каби майда бўлиб қолади. Davomini o'qish

Mahmud Az-Zamaxshariy. Nozik iboralar & Ubaydulla Uvatov. Mahmud Az-Zamaxshariy

Ashampoo_Snap_2016.06.02_20h57m13s_009_.png     Аз-Замахшарийнинг чуқур билими, даҳоси ва фаннинг турли соҳаларига оид ўлмас асарлари ҳали у ҳаёт пайтидаёқ бутун мусулмон Шарқида унга катта шуҳрат келтирган. Алломани чуқур ҳурмат ва меҳр билан «Устоз ул-араб ва-л-ажам» («Араблар ва ғайри араблар устози»), «Фахру Хваразм» («Хоразм фахри») каби шарафли номлар билан атаганлар. Davomini o'qish