Sharl Lui de Monteskyo. Hikmatlar

Ashampoo_Snap_2017.01.18_12h48m31s_002_.png

   Сиёсий эркинлик хоҳлаганча иш тутиш дегани эмас. Эркинлик қонун йўл қўйган ҳар қандай ишни бажариш ҳуқуқи билан белгиланади. Агар фуқаро қонунда тақиқланган ишга қўл урса, эркинликдан маҳрум бўлади. Davomini o'qish

Rauf Parfi. Hayot, adabiyot va ijod haqida & Sakina. She’rlar kitobi

09    28 март — Устоз Рауф Парфи хотираси кун

Бир дарахт. Сокин. Жим турибди. Ҳеч нарса демайди. Қайғули. Кўнгил шу дарахт томон интилади. Шу дарахт сизни кўпрок тушунадигандек. Вағиллаб юрган, ҳиринглаётган одамлар бояги дарахтнинг ёнида пасайиб кетади. Дарахт жуда ақлли кўринади. У кўп нарсани биладигандек. Зарур бир гапни айтмоқчи бўлаётгандекми…

Davomini o'qish

Sulton ul-ulamo Shayx Bahouddin Valad hikmatlari

003Сўфийлик тариқатининг буюк вакили Баҳоуддин Валад чаҳориёрлардан Абу Бакр Сиддиқ зурриёдларидан ҳисобланади. Отаси замонасининг эътиборли алломаси Ҳусайн Хатиб, онаси Алоиддин Муҳаммад Хоразмшоҳнинг қизи эди. Баҳоуддин Валад кубравиййа тариқатининг асосчиси Шайх Нажмиддин Кубро муридларидан бўлган. Баҳоуддин Валад ўз даврининг  донишмандларидан ҳисобланган. Унинг “Ал-Маъориф” асари фарзанди — келажакда тасаввуф оламининг энг буюк намояндасига айланган Жалолиддин (Мавлоно Жалолиддин Румий) дунёқараши шаклланишида муҳим рол ўйнаган. Davomini o'qish

Yoshlik va inson yoshi to’g’risida hikmatlar

09 Қайсидир болада кексага хос хислат кўрсам, хурсандлигимни яшира олмайман. Аммо, кекса одамга болага хос камдан-кам хислат ярашар экан. Цецерон
Мен ҳеч қачон кексаймайман. Ҳисобим бўйича кексалик мендан 15 йилга кексароқдир. Францис Бэкон
Davomini o'qish

Bir donishmand shunday degan ekan…

04 Бир киши донишманднинг олдига келиб, ундан сўради: “Мен бир аёлга уйланган эдим. Қарасам, унинг оёғи чўлоқ экан. Энди ундан ажралишимга рухсат борми?” Шунда ҳилиги донишманд: “Агар хотининг билан югуриш мусобақаси ўйнамоқчи бўлсанг, бемалол ундан ажралишинг мумкин” деб жавоб берган экан. Davomini o'qish

Sharl Lui Monteskyo. Hikmatlar / Шарль Луи Монтескье. Персидские письма

Ashampoo_Snap_2017.01.18_12h35m23s_001_.png   Одамзод ҳар доим ва ҳамма жойда жуда кўп унсурлар, хусусан, иқлим,дин,қонунлар,бошқарув (ҳокимият) принциплари, ўтмиш воқеалари, ахлоқ, урф-одатлар таъсирида яшайди ва айни мана шу таъсирлар оқибатида миллий руҳ шаклланади.  Айни шу сабабдан миллий руҳни ўзгартирувчи ҳар қандай нарсадан сақланиш лозим, қонунлар энг аввало миллий руҳга асосланиши керак, зеро, фақат шундагина миллат ўз табиатига мос қонунларни сўзсиз қабул қилади. Davomini o'qish

Kunchiqar yurt hikmatlari

05    Ўқилиши содда, маъноси улкан халқона мақол ва маталлар – шу халқ ҳаётининг кўзгуси. Уларда халқнинг яшаш фалсафаси, маънавий тамойил ва қоидалари, қолаверса, катта ҳаётий тажриба ўз аксини топади. Япон халқ оғзаки ижодининг нодир намунаси бўлган мақоллар ҳам шундай хусусиятларга эгалиги билан ажралиб туради. Davomini o'qish

Muhammad Ali. To’qqiz o’git

07    Қаерга бормай мени ҳамма танийди ва исмимни билади. Одамлар мени яхши кўришади ва менга ҳайрат билан қарашади. Бу – бир банда учун бериладиган улкан обрў ва эътибор. Демак, менинг зиммамга ўз обрўйимдан тўғри фойдаланиш масъулияти юкланган. Шунинг учун, ирқи, дини ва мақомидан қатъиназар, ҳар бир одамга яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қиламан. Ҳарчанд баъзи инсонлар бошқалардан ўзларини устунроқ ва муҳимрок санасалар-да, Аллоҳнинг наздида барча баробар. Ул Зот учун муҳими қалбимиздан нималар кечаётгани ва амалларимиздир (Муҳаммад Алининг «Капалак руҳи» китобидан). Davomini o'qish

F.M.Dostoevskiy: Hammasi odamning o’z qo’lida («Jinoyat va jazo» asaridan ostiga chizilgan parchalar).

01111 ноябрь — Фёдор Достоевский таваллуд топган куннинг 195 йиллиги

     Кўп китобхонлар, одатда, асардаги эсда қоларли жойларнинг, мўлжалга урилган ибора-ю кутилмаган ташбеҳларнинг остига чизиб ўқийди. Ҳатто айрим «китобхўр»ларнинг китоб ҳошиясига ўзининг фикрларини ҳам ёзиб қўйишганини кўрганман. Баъзи китоблардан кўра, уларнинг ҳошиясига битилган «изоҳ»лар, ўқиш асносида келиб чиққан фикрлар, ғоялар қизиқроқ, ҳатто аҳамиятлироқ… Davomini o'qish

Shayx Adabali. Usmon G’oziyga nasihatlar.

Ashampoo_Snap_2017.02.26_08h40m14s_003_.png    Мамлакат ҳукмдорнинг ўз ўғиллари ва ака-укалари билан бўлиб оладиган умумий моли эмасдир. Мамлакат фақат ҳукмдорга тегишли. Ҳукмдор ўлгандан кейин ким унинг ўрнига ўтирса, мамлакат идора қилиш ҳам унинг қўлига ўтади. Бир пайтлар хато йўлга кирган аждодларимиз ҳукмдор бўлиб турган пайтларида мамлакатни ота-ўғиллар ва ака-укалар орасида бўлдилар. Шунинг учун ҳам узоқ ҳукмдорлик қила олмадилар Davomini o'qish