Anvar Obidjon. Gulmat Shoshiyning yovvoyi devoni

Ashampoo_Snap_2017.11.07_13h16m18s_001_.png   Муборак 70 ёшини қаршилаган Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон қаламига мансуб бўлган, яқинда “Шарқ” нашриёти чиқарган “Гулмат Шошийнинг ёввойи девони” номли асарнинг тўлдирилган 5-нашрига китоб дўконида кўзи тушганлар беихтиёр «Э, бормисан, Гулмат!» деб юбориши аниқ. Davomini o'qish

Xotira uyg’onsa, go’zaldir: Bahodir Sodiqqa bag’ishlangan kitob nashrdan chiqdi

Ashampoo_Snap_2017.10.30_19h02m46s_001_.png   Куни-кеча «Янги аср авлоди»  нашриётида Умид Бекмуҳаммаднинг  эрта вафот  этган иқтидорли адабиётшунос олим ва шоир Баҳодир Содиқов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган «Хотира уйғонса, гўзалдир» номли тўплами босмадан чиқди. Тўпламнинг асосий қисми Баҳодир Содиқовнинг  мумтоз ва замонавий ўзбек адабиётига оид мақолалари, унинг шеъриятидан айрим намуналар ҳам ўрин топган. Бугун сизга ана шу тўпламдан айрим саҳифаларни  тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Erkin Vohidov. «So’z latofati» kitobidan qatralar & Mirza Kenjabek. Kitob haqida

Ashampoo_Snap_2017.08.19_14h45m48s_004_.png   Атоқли шоир Эркин Воҳидовнинг «Сўз латофати» номли китобига устоз ижодкорнинг миллий адабиёт ва она тилимиз хусусида куйинчаклик билан ёзган мақолалари киритилган. Қуйида китобдан сараланган айрим иқтибослар билан танишинг. Davomini o'qish

Sotim Avaz. Mangulik so’qmog’i & Umid Bekmuhammad. Qutlashga arzirli asar

Ashampoo_Snap_2017.06.23_20h06m39s_001_.png    Билимлар манбаи, ақллар шамчироғи бўлмиш китоб ҳамиша, ҳамма замонларда муҳим манба бўлиб келган. Зеро, зиё улашиш, тафаккурга тиниқлик бахш этиш китобсиз амалга ошмоғи душвор. Инсон олдинга интилмоғи, маърифатли бўлмоғи учун китоб керак. Не тонгки, бу ҳаётий эҳтиёжни чуқур англамайдиган, ҳис ва идрок этмайдиганларнинг топилиши ҳам бор гап. Davomini o'qish

Alisher Aymatli. «60» kitobidan to’rtliklar & Iqbol Mirzo. She’rning zo’ri to’rt satr

Ashampoo_Snap_2017.06.23_14h36m47s_001_.png    Бу йил олтмиш ёшни қаршилаган Алишер Айматлининг олтмишта тўртлиги  жам этилган «60» китобида («Akademnashr», 2017) вақт ва макон, инсон ва ҳаёт, эзгулик ва ёвузлик, иймон ва оқибат сингари тушунчаларнинг назмий таҳлили мужассам этилган. Шоирни таваллуд айёми билан қутлаймиз. Янги китобга кирган термалар ва китобни тақдим этган Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг сўзи билан танишинг. Davomini o'qish

Mashrabjon Shermatov. Uch avlod ko’prigi & Hayotiy qissadan hayotiy hissaga

Ashampoo_Snap_2017.05.20_23h39m29s_010_.png   Таниқли ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошев масъул муҳаррирлигида чоп этилган асар ҳаётий қисса бўлиб, ундаги воқеалар асар қаҳрамони Орзигулнинг бутун ҳаёт йўли ҳақиқий ҳаётий чизгилар асосида очиб берилган. Шунингдек, муаллиф янги давр педагог-олимларининг руҳий-маънавий дунёси тасвирида қаҳрамонларни бўяб-бежамай, бор бўйича тасвирлаш, ютуқ-камчиликларни аниқ-тиниқ чизишга ҳаракат қилган. Davomini o'qish

O’roz Haydar. Bug’doyzor oralagan so’qmoqlar & Ne’mat Arslon. Oydin so’qmoqlar

Ashampoo_Snap_2017.05.22_18h36m24s_001_.png    Бугун Ўроз Ҳайдар асарлари, хусусан унинг сонетлари ва бошқа шеърий китоблари инглиз, немис, турк, тожик, рус, ассам ва дунёнинг бошқа тилларига таржима қилинган. Ўйлаймизки, “Буғдойзор оралаган сўқмоқлар” тақдирномасида ҳам бундан-да нурафшон битиклар битилади. Davomini o'qish

Shervud Anderson. Keksalik

Ashampoo_Snap_2016.09.25_18h51m38s_005_.png   У мункиллаб қолган бир чол эди,  Кентукки шаҳарчасидаги темирйўл зиналари устида эрта тонгдан то қош қорайгунча ўтираверарди. Шу ерга афтидан сайёҳ бўлиб келган, уст-бошлари башанг қандайдир бегона киши чолнинг рўпарасига келиб туриб қолди… Davomini o'qish

Ayzek Azimov. Koinot oqimlari (2)

Ashampoo_Snap_2017.03.13_15h40m37s_001_.png    Айзек Азимовнинг диққатингизга ҳавола этилаётган машҳур романи «Коинот оқимлари» 1952 йилда ёзилган. Шуниси ажабланарлики, бу асарда кўрсатилган ижтимоий  муаммолар Ўзбекистоннинг собиқ Шўролар давридаги пахта яккаҳокимлиги билан боғлиқ қийинчиликларига жуда ҳамоҳанг. Davomini o'qish

Yangi kitob: «Tohir Malik gurunglari»

Ashampoo_Snap_2017.03.13_23h15m50s_003_.png    “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан нашр этилган мазкур китоб бошқа китобларга асло ўхшамайди. У кечаги, бугунги кун ва келажак хусусида турли мавзуларни қамраб олгани билан аҳамиятлидир. Китобда устоз ва шогирднинг турли қарашлари, фикр-мулоҳазалари кенг жой олган. Табиийки, бунда устознинг сўзларига кўпроқ ўрин ажратилган. Зотан, улкан ҳаётий тажрибага эга адиб олдида шогирднинг бисёр гапириши одобдан ҳам эмас. Davomini o'qish

Ayzek Azimov. Koinot oqimlari (1) & Xudoyberdi To’xtaboyev. Ilmiy fantastikaning zukko sarvari

Ashampoo_Snap_2017.03.13_15h40m37s_001_ a.png Бутун жаҳон илмий фантастик адабиётида кўпчилик мутахассисларнинг фикри бўйича ана шундай бармоқ билан санарли ёзувчилар Айзек Азимов, Артур Кларк ва Роберт Хайнлайн ҳисобланадилар. Лекин, шахсан менга, ўзим физика соҳаси олими бўлганим учунми, илмий тўқимада (Science fiction) Айзек Азимовга етадигани йўқ. Сабаби, унинг ҳеч бир асарида, на ҳикоя, на роман, на илмий-оммабоп рисола бўлсин, улардаги ғайриоддий мавзу физика, астрономия, биология, биокимё қонунлари бузилмаган ҳолда талқин қилинади… Davomini o'qish

Nurulloh Oston. «Hurvatan» kitobidan she’rlar & Xurshid Davron. Nurulloh Oston haqida

Ashampoo_Snap_2017.01.24_22h33m38s_002_.png    Бир неча кун аввал (20 январ куни) “Kitob Olami” маънавий-маърифий савдо мажмуасида Нуруллоҳ Остоннинг “Ҳурватан” ҳамда “Чучмомага хат” шеърий китобларини тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда таниқли ижодкорлар: Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон, шоирлар Йўлдош Эшбек, Ғулом Фатҳиддин, Турсун Али, Чоршам Рўзиев,Очил Тоҳир, Неъмат Ҳасан, «Akademnashr» нашриёти директори Санжар Назар, адабий жамоатчилик вакиллари, шунингдек, Мирзо Улуғбек туманидаги умумтаълим мактабларининг маънавият ишлари бўйича директор ўринбосарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Davomini o'qish