Xurshid Do’stmuhammad. Donishmand Sizif. Roman. Birinchi qism

Ashampoo_Snap_2017.01.04_15h13m30s_001_.png    Таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг икки асари: олдинроқ ёзилган «Бозор» романининг қайта ишланган нусхаси ва янги «Донишманд Сизиф» романларидан иборат китоби «Ўзбекистон» нашриёти томонидан чоп этилди. Китобдан ўрин олган иккинчи роман қаҳрамони, номидан ҳам кўриниб турибдики, жаҳон адабиётида машҳурдан-машҳур бўлган Сизиф образи. Муаллиф кенг оммалашган афсонавий-мифологик қаҳрамон мубтало этилган шафқатсиз қисмат орқали инсон, дунё, муносабатлар гирдоби ҳақида ўзига хос кузатишлари, ўйларини муҳтарам китобхонлар эътиборига ҳавола этади. .. Davomini o'qish

Baxtiyor Nuriddinov. Hayhot, hayot & Rahmon Qo’chqor. O’zbekcha ariqlardek sof va iforli

Ashampoo_Snap_2016.12.17_21h39m52s_004_.png    Истеъдодли ёзувчи Бахтиёр Нуриддиновни илк китоби нашр этилгани билан чин юракдан қутлаймиз. «Шарқ» нашриёт-матбаа АК Бош таҳрияти томонидан чоп этилган ҳикоялар тўплами «Шудринг гуллари» деб номланган. Ушбу китобга таниқли адабиётшунос олим Раҳмон Қўчқор томонидан ёзилган сўзбоши ва тўпламдан ўрин олган «Ҳайҳот ҳаёт» ҳикоясини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Anvar Suyun. «G’o’bdintog’ hikoyalari» & Jasur Kengboyev. Har bir avlodning o’z mavzusi bo’ladi

Ashampoo_Snap_2016.09.08_17h03m27s_001_.png    Ёш ёзувчи Анвар Суюннинг «Ғўбдинтоғ ҳикоялари» тўпламига сўнгги йилларда матбуот саҳифаларида чоп этилиб, устоз адиблар назарига тушган ҳикоялари ҳамда ўзига хос услубда ёзилган бошқа асарлари ўрин олган. Уларда диний, адабий, тарихий, фалсафий анъаналар муаллиф қиёфасидаги миллий маънавиятнинг бир улуши сифатида умумлашган. Davomini o'qish

Amriddin Berdimurodov. Samarqand tarixidan tomchilar

033Амриддин Бердимуродов. Самарқанд тарихидан томчилар (мақолалар, суҳбатлар, тадқиқотлар) — Тошкент: Маънавият, 2015. — 400 б.

    Муаллифдан: Менинг бу ёзганларим уммондан бир томчидир, холос. Шунинг учун ҳам ушбу китобни “Самарқанд тарихидан томчилар” деб атадим. Агарда бу ёзганларим китобхонларга Самарқанднинг тарихи ҳақида озгина бўлса-да тасаввур берса, ўзимни дунёдаги энг бахтли инсон деб ҳисоблардим. Davomini o'qish

G’ayrat Majid. Yangi kitobdan she’rlar & Sayfiddin Sayfulloh. Ishq va iztirob tuhfasi

007     Ғайрат Мажид  шеърларида Ватан, она, муҳаббат, садоқат, ишқ ва кўнгил изтироблари билан боғлиқ фикр ва туйғулар маромида ўз ифодасини топган. Бир оғиз сўз билан айтганда Ғайрат бугун ўз услуби ва овозига эга бўлган, халқ меҳрини қозониб улгурган шоир. У табиий равишда шеърдан-шеърга, китобдан-китобга ўсиб бораётган ҳассос ва заҳматкаш ижодкор. Davomini o'qish

Muhammad Sharif. «Tolko’prik»dan bir hikoya & Erkin A’zam. Shu yo’ldan qolmang,Muhammad Sharif

09     Бамаъни, пурҳикмат гурунгдан гоҳо енгил-елпи бир ҳангома кўпроқ одам тўплаши мумкин, аммо хиёл ўтмай унинг ёдингиздан кўтарилиб кетиши ҳам бор гап. Муҳаммад Шарифнинг ҳикоялари бир ажаб: ўқидингизми, тамом, хотирангизга михланиб, муҳрланиб қолади. Йўқ, воқеалар тафсилоти билан эмас (айнан шулар унутилиши мумкин), тиниқ, табиий тасвирлари билан. Ясамаликдан холи руҳи, ҳаққонияти билан…
Davomini o'qish

Oydinniso. «Qoralama» to’plamidan she’rlar

034  Кеча истеъдодли шоира Ойдиннисонинг «Қоралама» номли шеърий тўплами нашрдан чиқди. Шоирани чин дилдан табриклаймиз. Адабиётшунос олима  Муҳайё Йўлдошева ёзганидек,  «Ойдиннисо шеърияти учун, аввало, ўз руҳиятини бадиий тадқиқ этиш характерли. Бу вазифани у реал воқелик ва ундаги ҳодисаларни кўнглига хос йўсинда идрок этиш орқали бажаради.  (Муҳайё Йўлдошеванинг мақоласи билан мана бу саҳифада танишинг). Davomini o'qish

Jumagul Suvonova. «Jonimdagi iz» kitobidan she’rlar

045Жумагул Сувонова. «Жонимдаги из».  «Наврўз» нашриёти, 2015 йил.

    Жумагул Сувонованинг куни-кеча нашрдан чиққан китоби шоиранинг сара шеърлари жамланмаси, десак хато бўлмайди. Изланувчан, ҳақиқий иқтидор қудратига таяниб қалам тебратувчи ижодкорнинг ўтли сатрларини ўқиб, шоира шеъриятининг ўзига хос манзараларига гувоҳ бўласиз. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Harakatdan to’xtagan jarayon qissasi. Frans Kafkaning «Jarayon. Otamga xat» kitobiga muqaddima

049Франц Кафка, Жараён, Отамга хат: Роман ва хат. Таржимон Вафо Файзуллоҳ, — Сўзбоши муаллифи Хуршид Дўстмуҳаммад. Тошкент: «Шарқ», 2015. -416 б.

   «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни «Жаҳон адабиёти дурдоналари» туркумида XX аср Европа адабиётида фавқулодда асарлари билан довруғ таратган ва кўплаб мунозараларга боис бўлган, модернизм адабий йўналиши асосчиларидан Франц Кафканинг «Жараён» романи ва адиб шахсий ҳаёти мураккабликларидан воқиф этадиган ҳамда ижодини тушунишга йўл очадиган «Отамга хат» биографик асарини нашр этди. Бугун китобга сўзбоши ёзган таниқли адиб Хуршид Хуршид Дўстмуҳаммаднинг «Ҳаракатдан тўхтаган жараён қиссаси» эссе-муқаддимасини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Sultonboy Dehqonov. Badiiy foto – ko’ngil mulki

077    Яқинда Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвон саройида Кексаларни эъзозлаш йилига бағишлаб таниқли  ёзувчи, санъатшунос ва фоторассом Нодир Норматовнинг “Меҳр қолур, муҳаббат қолур…” номли фотокўргазмаси очилди. Тадбир доирасида Н.Норматов сценарийси асосида суратга олинган (режиссёр Наима Пўлатова) «Чингиз Аҳмаров» ҳужжатли фильми тақдимоти бўлиб ўтди. Davomini o'qish

Shavkat Odiljon. Baxt bekati. Birinchi kitob taqdimoti

045    «Akademnashr» нашриёти «Истеъдод мактаби» республика ёш ижодкорлари семинарида нашрга тавсия этилган ва «Ижод» фонди томонидан молиялаштирган “Биринчи китобим” рукнидаги олти ёш ижодкор: Фозил Фарҳод, Санжар Турсунов, Кумуш Абдусаломова, Шавкат Одилжон, Зебо Худойбердиева, Зулфира Нўъмонова каби ёш истеъдод соҳибларининг китобларини (ҳар бири 20 000 нусхадан) чоп этди. Сайтимиз уларнинг барчасини илк китоб билан муборакбод этади. Сайтимизда ана шу китобларнинг бири — Фозил Фарҳоднинг «Мактуб» («Maktub») деб номланган ҳикоялар тўплами билан таништирган эдик. Бугун сизга шоир Шавкат Одилжоннинг «Бахт бекати» («Baxt bekati») тўпламини таыдим этамиз. Ушбу тўпламга кирган шеърларнинг айримлари бир неча ой аввал мана бу саҳифада эълон қилинган эди. Davomini o'qish

Denov: E’tirof va ehtirom

Ashampoo_Snap_2016.12.25_17h27m31s_001_.png«Денов: эътироф ва эҳтиром. Тошкент, ”Тафаккур”нашриёти, 2014, 500 нусхада. Тўплаб нашрга тайёрловчи: Тожиддин Раззоқ. Муҳаррир: Исроил Шомиров

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, филология фанлари номзоди Тоштемир Турдиевнинг номини мамлакатимиз адабий жамоатчилиги яхши билади. Ушбу китобга толмас тадқиқотчи ва адиб Тоштемир Турдиев ҳақидаги мақолалар жамланган. Davomini o'qish