Дукчи эшон раҳбарлигидаги қўзғолоннинг 120 йиллиги олдидан
1898 йилнинг 18 майида тарихда «Андижон қўзғолони» номи билан аталган Дукчи эшон раҳбарлигидаги халқ исёни бошланган эди. Мустақилликкача бу исён ва унинг раҳнамоси ҳақида бирон бир ҳақиқатга яқин маълумот олишнинг ўзи қийин эди. Мустақилликдан кейин Дукчи эшон ҳаёти ва фаолиятига оид юзлаб мақолалар,ўнлаб китоблар нашр этилди. Аммо,ҳанузгача Дукчи эшон шахсияти ва фаолияти қизғин баҳсу мунозараларга сабаб бўлмоқда. Бугун сизга мазкур халқ исёнига бағишланган ҳужжатли асарларни тақдим этар эканмиз, улардаги ҳар бир сўзини эътибор билан ўқишингизни сўраб қоламиз. Davomini o'qish