Aziziddin Nasafiy. Komil inson haqida. Yettinchi risola. Ishq bayonida & Najmiddin Komilov. Tasavvuf. VII. Komil inson

Ashampoo_Snap_2017.06.16_23h25m28s_002_d.png      Куни-кеча улуғ тариқат алломаси Азизиддин Насафийнинг «Комил инсон китоби» асари таркибидаги  бешинчи рисола — «Сулук баёнида»нинг мумтоз адабиётимизнинг билимдон тадқиқотчиси Олим Давлат     таржимасида тақдим этган  эдик. Бугун эса еттинчи рисола — «Ишқ баёнида»ни мутолаа қилишингиз мумкин. Davomini o'qish

Aziziddin Nasafiy. Komil inson haqida. Beshinchi risola. Suluk bayonida & Najmiddin Komilov. Tasavvuf

Ashampoo_Snap_2017.06.16_23h25m28s_002_b.png    Устоз Нажмиддин Комилов 2001 йили “Комил инсон китоби”нинг муқаддима қисмини таржима қилиб, “Туркистон” газетасида чоп эттирган эди. Домланинг оила аъзолари ва маслакдошлари таклифига кўра, ушбу китобнинг тўлиқ таржимаси мумтоз адабиётимизнинг  билимдон тадқиқотчиси  Олим Давлат томонидан ниҳояга етказилди. Бугун  «Сулук баёнида» деб номланган бешинчи рисоланинг янги таржимасини, яқин кунларда эса еттинчи рисола — «Ишқ баёнида»ни тақдим этамиз. Davomini o'qish

Abdurahmon Jomiy. «Bahoristondan & Ja’far Muhammad. Jomiy hakamligi: Tasavvuf, kalom va falsafa bahslari

Ashampoo_Snap_2017.07.10_13h32m48s_003_.png 18 август — Улуғ шоир ва мутафаккир Абдураҳмон Жомий таваллуд топган кун

   Амир Темур ва ундан сўнг бошқа темурий шаҳзодалар Имоми Аъзам ва Хожа Баҳоуддин Нақшбанд таълимотларининг сиёсий ҳомийлари сифатида майдонга чиқиб, шиддатли даврнинг ғоявий-мафкуравий курашларида ўз атрофларига Хожа Алоуддин Аттор, Хожа Аҳрори Валий, Саъдиддин Кошғарий ва Абдураҳмон Жомийдек маърифат пешволарини тўплашга эришган эдилар. Тарих ва тақдир эса ушбу даврнинг диний, ирфоний, илмий, адабий ва ҳатто сиёсий саҳналарида кўпроқ Мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий вужуди ва ҳузурини кўришни хоҳларди. Davomini o'qish

Shayx Najmiddin Kubro. Faqirlik haqida risola & Xurshid Davron. Avliyolar yaratuvchi shayx

Ashampoo_Snap_2017.06.26_17h54m52s_001_.png    Сиз мендан (Аллоҳ сизни муваффақ қилсин) Аллоҳ таолонинг менга берган фақирлик неъматини тушунтириб беришимни ҳамда ўз қалбим кўзлари билан кўрган Аллоҳнинг хусусан менга, умуман фақир бандаларига қилган ажойиб эҳсонлари (яхшиликлри) ҳақида сўзлаб беришимни сўраган эдингиз. Сизга жавоб беришга шошилдим-да, қалбим ва хотирам варақаларидан Аллоҳ мени хослаган (хусусан менгагина берган) ва уларни тўплашимга илҳом берган айрим нарсаларни нақл қилдим… Davomini o'qish

Shams Tabriziy. G’azallar & Domla Hindustoniy Mavlono va Shams Tabriziy haqida & Sirojiddin Shams. Nay o’rgangay sendan navoni

Ashampoo_Snap_2017.06.08_21h49m12s_002_.png       Шамс Табризий ғазалларининг жозибаси, синоати унинг самимий ва ҳақиқий ишқ соҳиби тилидан тўкилганида. Ўқувчи истайдими-йўқми унинг ижодиёт оламига сингиб кетади: “Овоза қилгил сарбасар, биз бир тану бир жонмиз”. Davomini o'qish

Mavlono Muhammad Qozi. Hukmdorga o’gitlar.

Ashampoo_Snap_2017.04.23_23h31m04s_001_.png  Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг муриди ва издоши, нақшбандия тариқатининг атоқли шайхларидан бири Мавлоно Муҳаммад Қози XV аср охири ва XVI аср бошларида яшаб фаолият кўрсатган. Муҳаммад Қозининг асосий асари машҳур «Силсилат ул-орифин»дан ташқари, давлатни бошқариш юзасидан йўл-йўриқ ва насиҳатларни ўз ичига олган яна бир рисоласи XVI асрнинг нодир ёзма манбаларидан бўлган «Тарихи Рашидий» асари орқали бизгача етиб келган. Рисола Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг холаваччаси ва Муҳаммад Қозининг шогирди, яъни «Тарихи Рашидий» асарининг муаллифи Мирзо Муҳаммад Ҳайдарга бағишланган бўлиб, унинг саволларига жавоб тариқасида ёзилган. Davomini o'qish

Xoja Yusuf Hamadoniy. «Rutbat ul-hayot»dan

Ashampoo_Snap_2016.10.17_15h35m49s_001_.png    Шайх Юсуф Ҳамадонийнинг диний-тасаввуфий қарашларида Аллоҳ, инсон, табиат тўғрисидаги янгича фикр-мулоҳазалар, ғоялар мўътадил мазмун ва шакл-шамойилларда камол топди. Улар ўз навбатида Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқаларнинг диний-тасаввуфий анъаналарининг юзага келишига кучли маънавий-маърифий таъсир кўрсатди. Davomini o'qish

Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Rumiyona. (“Masnaviyi ma’naviy”dan olingan shohbaytlarga nazmiy sharhlar). II-qism

Ashampoo_Snap_2017.05.18_22h15m15s_001_.png     Мавлоно Жалолиддин Румийнинг улуғвор асари — “Маснавийи маънавий”сидан олинган шоҳбайтларга таниқли шоир ва таржимон Саййид Неъматуллоҳ Иброҳим томонидан битилган назмий шарҳларининг биринчи қисми билан уч ҳафтача олдин таништирган эдик. Бугун мазкур шарҳларнинг иккинчи қисмини мутолаа қилишингиз мумкин. Davomini o'qish

Abdulhamid Qurbonov. Tasavvufiy ma’nolar olami

045    Сўфиёна фалсафага кўра, Оллоҳнинг оламда ўзини намоён қилиши Унинг лутфи бўлса, ўзини олам пардаси ортига яшириши Унинг қаҳридир. Тасаввуф фалсафасида Оллоҳ лутфининг жилваси жамолий тажаллий, қаҳрининг намоён бўлиши эса жалолий тажаллий номланган. Davomini o'qish

Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Rumiyona. (“Masnaviyi ma’naviy”dan olingan shohbaytlarga nazmiy sharhlar). I-qism

Ashampoo_Snap_2017.04.28_14h03m40s_001_.png     Таниқли шоир ва таржимон Саййид Неъматуллоҳ Иброҳим томонидан Мавлоно Жалолиддин Румийнинг улуғвор асари — “Маснавийи маънавий”сидан олинган шоҳбайтларга назмий шарҳларининг биринчи қисмини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

So’fi Olloyor. G’azallar va Munojot & Sabotul ojizin & Aql va idrok: So’fi Ollohyor. Vedeo

0_1549b4_fe96c2db_orig.png   Ойнинг бошида Сурхондарёда бўлиб, кўп азиз жойларни, шу жумладан, Олтинсой туманида, тоғлар қуршовидаги Вахшиворда жойлашган улуғ тасаввуф алломаси ва беназир шоир Сўфи Оллоёр (Оллаҳёр)  кўмилган мозорда бўлиб, пири комил ҳақига дуои фотиҳалар ўқидик. Бу зиёратдан кўнгилларимиз равшан тортиб, бу равшанлик ҳалигача қалбимизни тарк этгани йўқ. Ана шу равшанлик билан сизга бундан қарайб 4 йил аввал интернетга илк маротиба камина томонидан эълон қилинган улуғ бобомиз ғазаллари ва муножотларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (5)

Ashampoo_Snap_2017.03.28_22h05m03s_004_.png Биз инсоннннг барча ҳолларини бир-бир эсладик ва унинг вужуди-ю феъл-атворидан, қизиққонлиги-ю совуққонлигидан қилча ҳам нарса назаримиздан четда қолмади. Бироқ ундан боқий қолажак нарсанинг нима эканлиги очиқ-ойдин бўлмади, дедим. Мавлоно буюрдики: Агар уни билмак фақатгина сўз билан мумкин бўлсайди, инсоннинг бунчалар ишлашга ва турли-туман мужодалаларга эҳтиёжи қолмасди. Ҳеч ким ўзини қийнамас ва фидо этмасди. Davomini o'qish