Xoja Bahouddin Naqshband o’gitlari & Najmiddin Komilov. Bahouddin Naqshband

044Баҳоуддин Нақшбанд куни олдидан

    Шамга ўхшагин, токи ҳаммага равшанлик бағишла, ўзинг эса қоронғида бўл… Ҳою ҳавас ва нафс аҳллари тутган ишлар асосининг барчаси залолат (адашув)дан иборатдир… Davomini o'qish

Мавлоно Ҷалолиддини Румӣ. Маснавӣ. Дафтари панҷум & Mavlono Rumiy. Masnaviy. Beshinchi daftar

07 «Маснавии Маънавӣ», ки аз шаш дафтар иборат буда бо чунин зайл тақсимот шудааст. Замин-Осмон, Шарқ-Ғарб, Шимолу-Ҷануб. Мазмун ва мундариҷаи «Маснавии Маънавӣ»-и Ҷалолуддини Балхӣ ҳаёти фалсафӣ ва динӣ дар ислом аст. … Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Shayx Abulhasan Haraqoniy haqida risola

001     Абулҳасан Ҳарақоний (933 – 1037 йй.) – инсоният тарихида катта фаолият юритган буюк азиз-авлиёларнинг биридир. У зот ҳозирги давримизда бутун дунё олимлари, зиёлилари томонидан энг илғор, ижобий ва тараққиётга етакловчи деб тан олинган “Хожагон – Нақшбандия” тасаввуф тариқатининг вужудга келишига фундаментал асослар яратган зотлар кетма-кетлигининг еттинчи поғонасида туради. Davomini o'qish

Мавлоно Ҷалолиддини Румӣ. Маснавӣ. Дафтари чаҳорум & Mavlono Rumiy. Masnaviy. To’rtinchi daftar

07    Ба ақидаи олимон чунин бармеояд, ки Мавлоно Балхӣ шаш дафтари «Маснавии Маънавӣ»-ро ба шаш пайғамбари мурсал ташбеҳ додааст. Одам (с), Нуҳ (н) Иброҳим (х) Мусо (к) Исо (р) Муҳаммад (с). … Davomini o'qish

Мавлоно Ҷалолиддини Румӣ. Маснавӣ. Дафтари сеюм & Mavlono Rumiy. Masnaviy. Uchinchi daftar

07    Бир неча йил аввал Мавлоно Жалолиддин Румийнинг энг машҳур асари — «Маснавии Маънавий»нинг икки дафтарини аслиятда  эълон қилган эдик (Биринчи дафтар: 01 02 03; Иккинчи дафтар: 01 02 03 ).  Сайтимизнинг жуда кўп муштарийлари   асар давомини ҳам аслиятда тақдим этишни сўраб мурожаат қилмоқдалар. Уларнинг истакларини  эътиборга олиб асарнинг қолган тўрт дафтарини ҳам тақдим этишни режалаштирдик. Бугун «Маснавий»нинг 3 дафтари  билан танишинг.  Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (5).

042    Кейин баҳор келди, яна чечаклар унди, яна одамсиз шаҳар томларида, қоп-қорайиб ётган қамишлар ораларида лолақизғалдоқлар очилди, яна далалардан оқиб тушган сўқмоқлару-йўллар четида ажриқлар гилам ёзди, яна қуёш нуридан тирилган толлар ям-яшил новдалари шокила-шокила бўлиб осилди. Қобилон дарвозасининг ўрни бўлган култепа устида бир ниҳол бош кўтарди. У нимжон ва ҳимоясиз қаддини дунёга намойиш этар, қуёшга қараб бўй чўза бошлади. Бу ўша Маҳмуд исмли косиб йигит қўйнидаги шафтоли данаги ичида яширин дарахт эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (4).

042     Шайх умрининг ярмини илм излаб ўтказган бўлса, қолганини Ҳаққа етишиш даъвосига сарфлади, тариқатда бўлди. Бу йўлдан мақсад – Оллоҳ Таоло, Оллоҳдан мақсад – камолот, камолотдан мақсад – Оллоҳ ишқи, Ҳақ нури, Ёр жамоли. Жамики мавжудот ва маҳлуқот ва заррадан қуёшгача, еру кўк, собиту сайёра шу нур билан ёритилади, шу ишқ билан ҳаракатланади, шу жамол билан муайян уйғунлик ичра ривожланади. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (3).

042     Нажмиддин қанча алангламасин, бўрон арафасида шошиб қолганидан ерга давра қилиб чўктирилган туялардан бирининг панасига қўйган китоблари солинган хуржунни кўрмади. Аччиқ алам бўғзини қисиб, кўзлари ёшланай-ёшланай деб турганда, хотирасига Муҳаммад Абу Ҳомид Ғаззолийнинг бир ҳикояси тушди-ю, чекаётган ғуссаси нечоғли арзимас эканлигини англади. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (2).

042    Келинг, китобхон дўстим, қарийб саккиз асрлик масофани хаёлан ошиб ўтайлик-да, Гурганжнинг Қобилон дарвозасига яқин бир хонақоҳда тиз чўкиб лавҳга қўйилган улкан китобни пичирлаб ўқиётган мўътабар қария ҳузурига кирайлик. Хоразмшоҳ салтанатидагина эмас, Ажаму Ироққача машҳур муршиди аъзам мутолаасига ҳалақит бермасдан, у билан танишайлик. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (1).

042    Имом Мужтаҳиддин қулай фурсат келиши билан ўз мақсадини амалга оширди. Бу фурсат Чингизхон Гурганж остонасида бир-бири билан келишолмай ғалабани қўлидан чиқараётган икки ўғли – Чиғатой билан Ўқтой ҳузурига тўнғич ўғли Жўжини юборишга аҳд қилган куни етди. Имом Мужтаҳиддинни бу хусусда чақирилган машваратда Шайх Кубро ҳақида сўз очди, уни қамал қилинган Гурганждан олиб чиқиш учун изн тилади. Ўз ниятига етиш учун асосий даъвосини қайта-қайта айтди: — Токим Шайх Кубро шаҳарни тарк этмас экан, ўғилларига зафар мушарраф бўлмас, илло, Шайхи Валитарошнинг қуввати ҳар қандай қўшиндан ҳам кучлироқдур, — деди. Davomini o'qish

Sayyid Abdulqodir Giloniy. «Maktuboti Giloniy»dan

072     Ислом дунёсининг ақтоби арбаа (тўрт қутби)га мансуб ва қодирийлик тариқатининг муассиси бўлмиш Саййид Абдулқодир Гилонийнинг «Сирру-л-фи ма йаҳтажжу илайҳи-л-аброр» («Азиз ва пок кишилар тоифасининг эҳтиёжларига аталган сирларнинг сири») асаридан намуналарни бир мунча аввал ўқиган эдингиз. Бугун ҳазратнинг мактубларидан айримларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Sayyid Abdulqodir Giloniy. «Sirru-l-asror»dan

072    Ислом дунёсининг ақтоби арбаа (тўрт қутби)га мансуб ва қодирийлик тариқатининг муассиси бўлмиш Саййид Абдулқодир Гилонийнинг «Сирру-л-фи ма йаҳтажжу илайҳи-л-аброр» («Азиз ва пок кишилар тоифасининг эҳтиёжларига аталган сирларнинг сири») асаридан намуналарни тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish