Kamol Xo’jandiy. G’azallar & Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Muborak ma’vo & Devon

Ashampoo_Snap_2017.07.20_21h58m24s_001_.png   Соҳибқирон Амир Темур барча илм аҳллари қатори Камол Хўжандийга нисбатан ҳам яхши муносабатда бўлган. Буни шоирнинг “Девон”нидаги “Биҳамдиллаҳ, ки дигар бор рўи дўстон дидам” деб бошланувчи машҳур ғазалининг мақтаъида ҳам кўришимиз мумкин… Алишер Навоий Камол Хўжандий ижодига юксак баҳо бериб, уни Саъдий, Хусрав Деҳлавий, Салмон Сожавийлар билан бир қаторга қўйган («Насойим ул-муҳаббат»). Davomini o'qish

Po’lat Zohidov. Rabg’uziy saodati.

Ashampoo_Snap_2017.03.12_16h16m51s_005_.png    Жумладан, «ўзбек» этнонимининг тарихий асослари ва маъно-мазмунини аниқлашда ҳам шундай ёндашув, бизнингча, фойдадан холи бўлмайди. Тан олиш керакки, истиқлол ҳавосидан нафас олаётганимизга 17 йил тўлаётганига қарамасдан фанимизда бу масалада ҳали-ҳануз ҳар томонлама илмий асосланган хулоса шакллангани йўқ. Davomini o'qish

Zamonaviy ozarbayjon she’riyatidan 9 shoir

Ashampoo_Snap_2017.06.01_22h33m07s_001_.png     Замонавий озарбайжон шеърияти умумтуркча шеъриятнинг энг илғор анъаналар ва тажрибалар асосида ривожланиб бормоқда. Бугунги саҳифамизда ана шу шеъриятнинг тўққиз вакили: Одил Мирсайид, Адолат Аскарўғли, Расим Гаража, Ҳамид Херисчи, Салом Сарвон, Зоир Азамат, Оқшин Енисей, Эсмира Серова ва Нажот Мамедов ижодидан намуналар тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Yusuf Chetindog’. “Alisher Navoiy va Usmonli she’riyati” nomli kitobidan

Ashampoo_Snap_2017.02.09_19h31m18s_001_a.png     Буюк шоиримиз Алишер Навоий ҳаётлик давридаёқ “Хитойдин то Хуросон”гача бўлган ҳудудда шуҳрат қозониб улгурган эди. Замондошлар ва кейинги давр ижодкорлари ҳазрат Навоийнинг улкан меросидан катта илҳом, завқ олди. Юсуф Четиндоғнинг “Muharrir” нашриётида чоп этилган “Алишер Навоий ва Усмонли шеърияти” номли китобида ҳам худди шу масала тадқиқ қилинади. Davomini o'qish

Aziz Nesin. Xo‘ja Nasriddinning ikki hayoti & Afandi latifalari

Ashampoo_Snap_2017.06.03_18h33m56s_001_.png    Кулдирувчи унсур нима? Бу ҳақда ва умуман ҳажвия ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш учун биз ҳажвнинг кўплаб турларидан бири — халқ ҳажвиёти ҳақида тўхталмоқчимиз. Бунга намуна сифатида Насриддин Хўжа латифаларини олишни лозим кўрдик. Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov. Askar bola & «Qiyomat» romanida ostiga chizib o’qiladigan satrlar

Ashampoo_Snap_2016.08.04_15h51m49s_001_.png      10 июнь — Чингиз Айтматов хотираси куни

   …одам нега туғилади-ю нега ўлади ва нега ўлим доим сен билан бирга, сендан нари жилмайди ва ўлгандан сўнг ўлим йўқ, лекин ҳаёт ўлимдан юқори, дунёда ҳаётдан кўра юқори ўлчов йўқ — шунинг учун тирик жонни маҳв этма, лекин элингга ёв бостириб келса, дарҳол ҳимояга отлан, севганингнинг номусини асра, худди она Ерни ётлардан асрагандай; айрилиқни ҳеч тотиб кўрганмисан, биласанми айрилиқнинг душворлигини, худди елкангга чўнг тоғларнинг юклари ортилгандай...

Davomini o'qish

Voqif Samado’g’li. Bilasizmi,aytadigan qancha so’zim bor & She’rlar. Xurshid Davron tarjimasi

0075 июн — Таниқли озарбайжон шоири Воқиф Самадўғли таваллуд топган кун

    Шеърлари туркий халқлар адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган улкан истеъдод соҳиби, таниқли озарбайжон шоири Воқиф Самадўғли (Vaqif Səmədoğlu) вафот этганига ҳам бир йилу  беш ой бўлди. Умрининг сўнгги йилларида оғир хасталик билан курашган шоир оғриқлару тинимсиз давом этаётган муолажалар пайтида ҳам шеър ёзишдан тўхтамади. Унинг ҳар бир янги шеърини озарбайжонлик шеърият мухлисларигина эмас, бутун миллат олқиш  ва улкан муҳаббат билан интизор кутарди. Инсон ўлими муқаррардир, аммо, асл шоир ҳаёти ўлим билмасдир, асл шоир ҳаёти унинг шеърларида,  мухлислари юрагида давом этиши ҳам муқаррар ҳақиқатдир. Davomini o'qish

Nozim Hikmat. She’rlar. Yangi tarjimalar & Inson manzaralari

Ashampoo_Snap_2017.05.24_23h13m30s_005_b.png3 июн — Нозим Ҳикмат хотираси куни

Ўзбекистонда Нозим Ҳикмат ижодига қизиқиш 1928 йилдаёқ бошланган. Ғафур Ғулом, Шайхзода, Миртемир, Миразиз Аъзам, Рауф Парфи, Тилак Жўра, Сулаймон Раҳмон ва бошқалар Нозим Ҳикматнинг кўплаб асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Бугун унинг шеърларини ўзбек тилига ўгираётган ёшлар, хусусан, Рафиқ Сайдуллонинг тажрибалари ҳам диққатга сзовор. Davomini o'qish

Abliz Usmon. She’rlar & Husan Maqsud. Tarjima — birovning yukini ko’tarish

Ashampoo_Snap_2017.05.23_17h04m05s_001_a.png
       Бундан уч йилча олдин устоз Хуршид Даврон мен ва дўстим Дилмурод Дўстга бир неча уйғур шоирларининг шеърларини берган эди. Шеърларни берар экан устоз “Таржима қилинглар, бу иш ижодкорга кўп нарса беради. Таржима – бировнинг юкини кўтариб кўришдек гап. Кучингиз етса кўтарасиз, бўлмаса йўқ. Таржимадан кўп нарса ўрганасизлар”, деган эди. Шу иштиёқ билан Дилмурод ва мен олти-етти шоир ичидан руҳимизга яқинини танлаб олдик. Davomini o'qish

Safter Nagayev. Keldingmi,bolam?.. Esse & Nabijon Boqiy. «Keldingmi, bolam?» haqida

Ashampoo_Snap_2017.05.05_12h23m12s_001_.png18 май — Қрим татарлари депортация қилинган куннинг 73 йиллиги

      Бир неча ой аввал Сафтер Нагаевнинг «Келдингми,болам» эссесидан парча эълон қилган эдим. Бугун эса асарни ўзбек тилига ўгирган Зебунисо Ҳусайн тақдим этган эссенинг тўлиқ матнини сизга тақдим этмоқдаман.
Сафтер оға менинг хотирамда, энг аввало, самимий инсон сифатида муҳрланиб қолган. Кўринишидан жуда хотиржам бўлган Сафтер оғанинг юрагида она юрт соғинчи қайноқ лавадек отилиб туриши фақат унинг қалами битган асарларида ёрқин намоён бўларди. Davomini o'qish

Voqif Sultonli. Kuy bag‘rida yashirilgan muhabbat

Ashampoo_Snap_2017.03.23_22h30m37s_002_.png    Мироншоҳ отаси Амир Темурнинг назарига тушган, шуҳрати бутун Шарққа ёйилган машҳур бастакор Абдулқодир Мароғийнинг янги асарин тингламоқ учун муҳташам анжуман ташкил этди. Бастакор бир ой аввал ёзган асарининг қўлёзмасини унга тақдим этиб, тортинибгина кичик бир анжуман ўтказишни сўраганди. Ҳукмдор мамнуният ила розилик билдирган, ўша ондаёқ унинг боғчасида мисли кўрилмаган ҳозирлик ишлари бошлаб юборилган эди. Davomini o'qish

Fozil Husni Dog’larja. Qisqa she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.04.19_22h07m12s_001_.png     Буюк турк шоири Фозил Ҳусни Доғларжа шеърларининг кўпчилиги ихчам бўлса-да, аммо замирида катта ижтимоий фикрлар ётади. Келажакка ишонч, некбинлик туйғулари шоир ижодида алоҳида ўрин тутади. Воқеликка қалб кўзи билан қараш, чуқур лиризм, шарқона ихчам ҳикматга мойиллик Доғларжа шеъриятининг ёрқин хусусиятларидир. Davomini o'qish