Озарбайжон мумтоз адабиётнинг атоқли намояндалари орасида Шоҳ Исмоил Хатоийнинг муносиб ўрни бор. Озарбайжон сафавийлар давлатининг бунёдкори сифатида шуҳрат қозонган Шоҳ Исмоилнинг сиёсий фаолияти, маданиятни равнақ топдириш соҳасидаги хизматлари унинг бадиий ижоди билан чамбарчас боғлиқдир. Davomini o'qish
Bo'lim: Turk xalqlari tarixi, adabiyoti, madaniyati
Turk xalqlari adabiyotidan namunalar
Qorachao’g’lon. She’rlar
Қорачаўғлоннинг қаерда туғилгани ҳақида ҳозиргача аниқ тўхтам йўқ. Баъзи манбаларда у Қозон тоғи яқинидаги Фарсакда,бошқасида Османиядаги Фурсак қишлоғида,бошқа жойда Қозон яқинидаги Кўкча қишлоғида,яна бошқа ерда Белградда, яна бошқа жойда Чукоровада туғилган дейилади. Халқ ичида унинг эрта етим қолгани ҳақида афсоналар юради. Шу афсоналарга кўра, Қорачаўғлон умрининг кўп қисмини ғурбатда ўтказади, Бурсада сўфийлик тариқатидан сабоқлар олади. Davomini o'qish
Idigey (Edigey). Tatar xalq dostoni
Машҳур «Идигей» достони XIV асрнинг 50 йилларидан эътиборан Олтин Ўрдада бошланган сиёсий жараёнлар акс этган эпик асардир.Соҳибқирон Амир Темур кўмагида ўрда тахтини эгаллаган Тўхтамиш ва айрим тарихий маълумотларга кўра,амир Темурнинг қайниси бўлган,Соҳибқироннинг Тўхтамишга қарши юришларида лашкарбошилардан бири ҳисобланган амир Идигей бу достоннинг ёрқин қаҳрамонларидир. Davomini o'qish
Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. Qadimiy turkiydan yangi tabdil.
«Қутадғу билиг» — XI-аср сўз санъатининг нодир намунаси бўлиб, унда ўз даврининг илғор ижтмоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий масалалари бадиий талқин қилинган, туркий халқлар тарихи, маданияти, илм-фани, урф-одат ва анъаналари, турмуш тарзи, кадриятлари хусусида батафсил маълумот берилган. Юсуф Хос Ҳожиб уни Болосоғунда бошлаб, Қашқарда ёзиб тугатган ва қорахоний ҳукмдор Тавғоч Буғрохонга тақдим этган. Буғрохон муаллифни тақдирлаб, унга «Хос Ҳожиб» («Эшик оғаси») унвонини берган. Шундан кейин шоир «Юсуф Хос Ҳожиб» номи б-н машҳур бўлган. Лекин достоннинг охиридаги шикоят оҳангларига қараганда, шоир умрининг охири бу давлатнинг таназзули даврига тўғри келган, шунга мувофиқ ҳаёти ҳам оғир кечган. Шоирнинг Қашқардаги мақбараси (саҳифа ўртасидаги фотосуратда) зиёратгоҳга айланган. Davomini o'qish
Olmos Ulviy. Kitobxonlik — zamon bilan teng yurishdir.
Файласуфлардан бирининг таъбири билан айтганда: “Китоб ўқиган, билимга эга бўлган инсон билан мутолаа қилмаган, бирор нарсани билмаган одам орасидаги фарқ ёруғлик ва зулмат ўртасидаги фарққа ўхшайди.” Davomini o'qish
Umar Sayfiddin. Ikki hikoya: Yakkama-yakka & Qashlagich
Босния беги билан Семендире* бегининг аскарлари мана неча ҳафтадир “Яйча”ни* ўраб олган, қўмондонларининг келишини кутардилар. Тинмас ёмғирларнинг, бўронларнинг ура-ура йўсинлатган кулранг девори буюк қалъа қувватига ишонарди. На эшигида, на устида биров кўринарди. Бурчакларида ҳилпираган байроқлар бўлмаса бўм-бош бир қоя деб саналиши мумкин эди.
Esong‘ali Ravshanov. Cho‘lpon & Naim Karimov. Cho’lpon. Ma’rifiy roman
Саҳифа Абдулҳамид Чўлпон хотирасига бағишланади
Ҳамалнинг от қулоғи кўринмас кўройдин тунларида сафарга чиққанмисиз? Ана шунда олис-олисларда, кўз етмас ерда, нафақат кўз, балки овоз етмас йироқда, қоп-қоронғу осмоннинг бир чеккасини бехосдан тилган чақмоқ борлиқни бир лаҳза ёритиб ўтади. Бир лаҳзадан кейин олам яна қоронғуликка ғарқ бўлади…Ўзбек шоири Чўлпонни ўқиганимда ўша чақмоқ шуъласини кўз олдимга келтираман. Davomini o'qish
Muhammad Bayramxon. She’riy merosidan & Muhammad Bayramxon — ishq kuychisi.
Байрамхон, Муҳаммад ибн Сайд Алибек (тахм. 1501-1561.1.2) — Бобурийлар подшоҳлигидаги йирик саркарда ва давлат арбоби, шоир. Келиб чиқиши қорақуюнли турк бўлмиш отаси Сайд Алибек Мирзо Бобурнинг мулозимларидан бўлган. Онаси Накиби (Нигина) хоним Нақшбандий хожалар авлодидан. Davomini o'qish
Kulu Oqsas. She’rlar
Ўзбек-озарбайжон адабий алоқаларини мустаҳкамлаш учун хизмат қилаётган адабиётшунос олимлардан бири, филология фанлари доктори Саодат Муҳамедовадир. Унинг озарбайжон шеърияти ҳақидаги жуда кўп мақолалари Тошкент ва Баку матбуотида чоп этилган. Саодатхоним озарбайжон шоирларини ижодини тадқиқ этиш билан бирга уларнинг шеърларини таржима қилиб ўзбек ўқувчисига етказишга ҳаракат қилаётган таржимон ҳамдир. Бугун унинг таржимасида иқтидорли шоир Кулу Оқсас шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Adabiyotning onasi — farosat… Oʻrozboy Abdurahmonov bilan suhbat
Атоқли адиб, Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Ўрозбой Абдураҳмоновни яқинда, мустақиллик айёми арафасида «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» унвони билан тақдирлангани билан яна бир бор қутлаймиз ва сизни адиб суҳбатига чорлаймиз. Davomini o'qish
Obidjon Shofiyev. Qardoshlar yurtida. Ozarbayjon safari
Ҳазар денгизи бўйлари, Шаҳидлар хотира майдони, Самад Вурғун уй-музейи бўйлаб қилган саёҳатимиз ҳам мароқли ўтди. Бой таассуротларга эга бўлдик. Буларни ҳаммасини ўз кўзингиз билан кўришни ва баҳра олишни истасангиз, албатта, Озарбайжонга бир марта бўлса ҳам ташриф буюринг. Davomini o'qish
Voqif Samado’g’li. She’rlar
Таниқли озарбайжон шоири Воқиф Самадўғли (Vaqif Səmədoğlu; 1939-2015) мен суйиб таржима қилган шоирлардан бири. Унинг шеърлари туркий халқлар адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган. Davomini o'qish