Said Ahmad. Bosgan izim, aytgan so’zim qoladi & Shuhrat. She’rlar & Shoir tavvallud topgan kunga bag’ishlangan «O’zbekiston-24» radiokanalining “Bugun” dasturi.

0_15dbae_2739f71b_orig.png  19 апрель   — Устоз шоир Шуҳрат таваллуд топган кун

Шуҳрат  домлани мен болаликдан билардим. Янада аниқроқ айтсам,ўзларини эмас, шеърларини билардим.  Эсимда: чап томонимиздаги қўшнимиз Мусурмон бобо эртадан кечгача Комилжон Отаниёзов ижро этган қўшиқларни патефонида варанглатиб қўйса, Davomini o'qish

Ulug‘bek Hamdam. Adabiyot jarchisi va jangchisi edi (Ibrohim Haqqul ijodiga bir nazar) & Ibrohim Haqqul ‘Men bilgan haqiqatlar’ teleloyihasida [09.02.2021]

431 Адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул 75 ёшда

Иброҳим Ҳаққул тилидан тўкилган “Ҳақиқатни айтиш учун кафан елкада бўлиш керак” деган гап бугун айримлар дилига кўчди, десак янглишмаймиз. Чунки айнан Ҳаққулнинг оғзидан эшитгандагина одамлар у гапга ишонди. Davomini o'qish

Rauf Parfi haqidagi xotiralardan lavhalar & Rauf Parfi kitoblari

087

   Шоир бу ёруғ дунёда яшаётган инсоннинг чексиз-чегарасиз кечинмаларини сўз билан ифода қилгувчи шахсдир. Шоир кўзининг ўрнида дарёлар оққан, елкасида тоғлар йиқилган, ўз танидан чиқиб, руҳига айланган зотдир. Шоир моддий дунёни кўзга илмай, маънавий дунёга қадам қўйган дарвишдир. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Rauf Parfiga gulchambar & Xurshid Davron. Rauf Parfi haqida so’z & Rauf Parfiga bag’ishlangan «Bugun» radiodasturi.

80 28 март — Устоз Рауф Парфи хотираси куни

Рауф Парфи ҳар қандай тузум мустабидлигига, зўравонлигига, ҳар қандай тузумнинг тимсоли бўлган ахмоқ кимсаларга қарши эди. У даҳшаткор ором ухлатган империяда беором яшади, унинг умри тарих чорраҳасида кечди.У чорраҳадаги қизил, яшил, сариқ ранглар билан эмас, ҳар дақиқада ҳалокат юз бериши мумкин бўлган кўчадан одамлар ўтадиган оппоқ чизиқлар орасида яшади… Davomini o'qish

Zulfiya. Xurshid Davronning she’riy to’plamlari haqida & Xurshid Davron. Unutmayman, unutolmayman

0341 март — устоз шоира Зулфия таваллуд топган кун

    Мен Зулфия опани илк маротиба 1968 йилнинг кузида Самарқанднинг 2500 йиллиги нишонланган кунларда кўрганман. Шаҳар марказидаги маданият боғининг ёнгинасида жойлашган янги кинотеатрда катта мушоира бўлган эди… Davomini o'qish

Muhammadali Qo’shmoqov. She’rlar

094Шеъриятимизга янги оҳанглар олиб кирган, услубий кашфиётлар қилган таниқли шоир, ҳассос фольклоршунос олим, узоқ йиллик қўшним Муҳаммадали Қўшмоқов бугун 76 ёшида вафот этди. Илоҳим, Муҳаммадали аканинг охиратлари обод, руҳлари шод бўлсин. Оллоҳ раҳматига олсин. Барчамиз Оллоҳникимиз ва унга қайтгувчимиз. Оиласига, фарзанду шогирдларига сабр тилаймиз.
Муҳаммадали ака ҳақида роппа-роса 10 йилча аввал мана буни ёзган эканман: Davomini o'qish

“Dada, sizni yaxshi ko‘raman!” – mashhur otalar haqida o‘g‘illarning hikoyalari

056Инсоннинг орзулари, келажакда ким бўлиши, ҳаётда муносиб ўрнини эгаллаши, одатда у улғайган муҳитга боғлиқ бўлади. Яхши ота эса фарзандининг кўзлаган манзилига қоқилмай етишида вақт ва имконият имтиёзи. Oyina.uz шундай оталарнинг фарзандларидан ҳар доим ҳам айтилавермайдиган изҳорларини тақдим этади. Davomini o'qish

1993 yil bahorida Ko’nyoda Mavlono Jaloliddin Rumiy maqbarasi oldida suratga tushgan edik…

1993 1993 йилнинг баҳорида Туркиянинг Бурса ва Кўниё шаҳарларида бўлиб ўтган Туркча Шеърнинг Биринчи Халқаро анжумани пайти устоз Эркин Воҳидов, акажўра курсдошим Азим Суюн ва анжуман ташкилотчилари, турк ёзарлари билан Мавлоно Жалолиддин Румий мақбаралари олдида суратга тушган эдик.

Ustoz Erkin Vohidov tavalludining 50 yilligiga bag’ishlangan marosimdan lavhalar (1987) & Yoshlik devoni

09128 декабрь — Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган кун

1987 йили Тошкент давлат университетининг маданият саройида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 50 йиллигига бағишланган маросим бўлиб ўтган эди. Сизга тақдим этилаётган видеода маросимда шоирни табриклаган сафдош дўстлари: Абдулла Орипов, маросим якунида Эркин Воҳидовнинг айтган сўзлари, шунингдек, тадбир давомида ижро этилган қўшиқлардан бири: «Севги шундай навбаҳорки» ўз аксини топган. Davomini o'qish

Miraziz A’zam. Yomg’ir yog’ar edi shig’alab…

03319 декабрь — мусаввир Шуҳрат Абдурашидов хотираси  куни

    Бўлажак рассом 1950 йил  7 августда қўшни Қирғизистонда — Ўш вилоятининг Аравон туманидаги Тепақўрғон қишлоғида туғилди. Тепақўрғон тоғёнбағридаги хушманзара қишлоқ бўлиб, одамлари чорвадорлик ва боғдорчилик билан шуғулланади. Шуҳратлар оиласи серфарзанд хонадон эди. Унинг Шавкат деган укаси, Январхон, Зиёдахон, Замирахон, Зарифахон исмли тўрт синглиси бор. Шуҳратнинг болалиги боғ кўчаларда ёнғоқ ўйнаб, қўй-қўзи, сигир- бузоқ боқиб ўтди. У пичан йиғар — ёз кунлари баъзан баланд ғарам устида ухлаб қоларди. Осмондан гўё юлдузлар ёғилаётганга ўхшар, шунда юлдузларни ушлаб кўргиси келарди. Кейинчалик у Москвадаги Суриков номли Тасвирий санъат институтида ўқиб юрган кезлари ана шу даврларни қўмсаб, эслаб қўярди. Davomini o'qish

G‘aybulla as-Salom. Men suv ichgan daryolar & Xurshid Davron. Domlani eslab & Orziqul Ergash. Yozilmagan doston.

Ashampoo_Snap_2017.10.26_23h22m57s_001_.png 11 декабр — Атоқли олим Ғайбулла ас-Салом таваллуд топган куннинг 91 йиллиги

Устоз Ғайбулла Саломовнинг таваллуд куни унинг шогирдлари, шу жумладан, камина учун ҳам  қутлуғ маросимдир. Университетда ўқигани йилларим домладан,сафдошлари ва шогирдлари бўлмиш Нажмиддин Комилов,Тилак Жўрадан таржима санъати сирларидан таълим олганимни ҳамиша катта ҳурмат ва соғинч билан эслайман. Davomini o'qish

Usmon Nosir. She’rlar & O’tkir Rashid. Usmon Nosir haqida & Nodira Rashidova. Usmon Nosir. Spektakl

04513 НОЯБРЬ — УСМОН НОСИР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

“Усмон шеъриятимизга шамолдай кириб келди. Балки бўрондай! У шундай тўполон ва тўлқин билан келдики, унча-мунча шеърий услуб ва ижодни тўс-тўс қилиб юборди. Уни ўзимизда “Ўзбекнинг Лермонтови”, Москва газеталарида “Шарқда Пушкин пайдо бўлди” деб ёзишди”, деганди унга замондош шоир Туроб Тўла. Davomini o'qish