Nuriddin Muhitdinov. Usmon Yusupov & Naim Karimov. Saboq & Umid Bekmuhammad. Nuriddin Muhitdinov merosidan

044   Куни-кеча, аниқроғи 1 март куни Усмон Юсупов таваллуд топган кунга 118 йил тўлди. Шу муносабат билан таниқли давлат арбоби ҳаёти, фаолиятига бағишланган хотира ва муносабатларни тақдим этмоқдамиз… Davomini o'qish

Abdulla Sodiq. Pok sirlar bulog’i. She’rlar & Nabijon Boqiy. Quvasoylik Abdulla Sodiq

002    Қувасойда тарихий воқеа сифатида тилларда достон бўлган шоир йигит газетада корректор-мухбир бўлиб ишлаётган экан. Иложи бўлмагач, танишдик. Тортинчоқ йигитчаларни олдин ҳам учратган эдим, аммо бунақасини биринчи кўришим эди. Ҳайрон бўлдим. Шеърларини ўқиб кўрдим. Биноийдек экан. Бир дастасини сумкамга солиб қўйдим: “Бошқаларини почта орқали жўнатинг”, дедим. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Yana bormi? Kimlar?!

077     Гоҳида теварак атрофга назар солиб,инсофу диёнат,меҳру мурувват, саховат камайиб кетаётганига бевосита гувоҳ бўласан.Ёрдам бериш қўлидан келсада,ўзини билмаганга солиш, ўзини ниқоблаб дўст қилиб кўрсатишу ,зимдан пайт пойлаб чоҳ қазувчилар кўпайганига ҳам шоҳид бўлаяпмиз.Айниқса ўзини зиёли сановчи кишилар орасида бунақанги ҳолатлар учраб туриши ғоят афсусланарлидир.Шуларни кўриб, кузатиб “наҳотки инсофу диёнатли зиёли замондошларимиз ҳам камайиб кетаяпти?” деб ўйга толишга мажбурсан. Davomini o'qish

Abdunabi Boyqo’ziyev. Baxtinisoga ikkinchi maktub

077Хуршиджон! Кутубхонангизнинг кашфиёти бўлган талантли шоира Бахтинисонинг вафот этганини эшитиб юрагим эзилди. Ёдингизда бўлса, унга илгари мен ҳам бир гаплар ёзиб эдим. Бугун ҳам юрагимдан тўкилганганини сизга юборяпман. Абдунаби Бойқўзиев. Davomini o'qish

Baxtiniso Mahmudova. Agarda qaytmasam…& Eshqobil Shukur. Baxtiniso bilan xayrlashuv

09    Бахтинисо Маҳмудованинг вафот этганини эшитиб, анча вақтгача ўзимга келолмай қолдим. Туркияга даволаниш учун кетган шоира қизим ўз оёқлари билан юриб келади деб кутган эдим. Шоира қизимни раҳматингга ол, Аллоҳим! Инна лиллаҳи ва инна илайҳи ражиъун! Davomini o'qish

Ustoz Asqad Muxtorga bag’ishlov & Asqad Muxtorga bag’ishlangan “Go‘zal yozg‘ichlar” teledasturi (2017)

Ashampoo_Snap_2017.11.30_17h54m55s_011_a.png  23 декабр — Устоз Асқад Мухтор таваллуд топган кун

Асқад Мухтор — XX аср ўзбек-турк дунёсини бутун фожиалари-ла, бутун парвозлари-ла мужассам қилган буюк адибдир. Бу аср не эканини, уни идрок этмак не қадарлигини биз — эргага кўмиладиганлар билмаймиз, Яратганнинг ўзи билади… Davomini o'qish

Mutavakkil Burhonov. Fitrat va Cho’lpon haqida xotiralar & Mutavakkil Burhonov haqida hujjatli film

38   Самарқанд пойтахтлик вақтида Чўлпон ҳам шу ерда истиқомат қиларди ва Фитратнинг уйига тез-тез келиб турарди. Умуман, Фитрат билан Чўлпон ёшлари жиҳатдан, ораларидаги тафовут анчагина бўлса-да, жуда қалин дўст эдилар… Davomini o'qish

Lutfixonim Sarimsoqovaga bag’ishlov & Hamidulla Akbarov. Lutfixonim Sarimsoqova

002     Ўзбек театр ва кино санъатининг ёрқин юлдузи,бетакрор истеъдод соҳибаси, халқ томонидан «Ая» деб эъзозланган Лутфихоним Саримсоқова талқинида дунёга келган образлар ҳаётий, жонли ва табиийлиги билан алоҳида ажралиб туради. Улар шу даражада моҳирона ижро этилганки, бирини иккинчисидан устун қўйиш, камситиш мумкин эмас. Ўзбек театр саҳнасида етук образлар яратган актриса кинода ҳам ёрқин, эсда қоларли образлар яратиб, кино санъатида ўз ўрни ва ижодий услубига эга бўлди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Osmonga talpingan shoir & Asqar Mahkamning “Haq” kitobiga bagʻishlangan “Qalb gavhari” koʻrsatuvi & Asqar Mahkam. Adabiyot ibodati

01127 ноябр — Шоир Асқар Маҳкам таваллуд топган куннинг 60 йиллиги

    Илк шеъри туғилган кун аниқ ёдида: Бола эди,баҳор эди. Уни нимадир далалар томон бошлаб кетди. У бирдан ўзининг ёлғиз эмаслигини сезди. Кофарниҳонга ёнбош адирларда очиладиган анвойи чечаклардек, баҳорий дарёнинг бўтана сувларида акс этган шиддатдек, илк севги фаслида юракда уйғонган масъум туйғулардек шеър туғилмоқда эди… Davomini o'qish

Odil Ikrom. «Qahraton qishlarga vidolar aytdim…» & Asqar Mahkam. She’rlar

098    Асқар Маҳкам таваллудининг 60 йиллиги олдидан

    Асқарали ака тунни яхши кўрарди, суҳбатларимизда тунни “фариштасифат ҳолат” дерди. Дарҳақиқат, тунда одам барча ниқоблардан холи кўнгил ҳаётини бошдан кечиради. Кундузи кўзингизга балодай кўринган қаттол душманингиз ҳам ўша лаҳзада содиқ дўст, жонингизни жабборга бериб, ортидан қувган ташвишларингиз ҳам ўша ҳолатда майда, иддаоларингиз беҳуда туюлади. Davomini o'qish