Ramazon tuhfasi: Yasmina Omar ijrosida O’zbek mumtoz qo’shiqlari

Ashampoo_Snap_2017.06.10_13h30m01s_002_.png   «Юлдузча» болалар вокал телевизион танловида тошкентлик 13 яшар корейс қизи Ясмина Омар ижро этган ўзбек мумтоз қўшиқларини тингласангиз, сиз ҳам мендек лол қолишингизга ишонаман. Ясминага омад тилаб қоламиз Davomini o'qish

Nigora Umarova. Qismatiga musiqa bitilgan olovli farishta

Ashampoo_Snap_2017.05.25_23h09m48s_002_.png     Бугунги ҳикоямиз 80 ёшдан сакраб ўтаётган бўлишига қарамай, Алишер Навоий номидаги опера ва балет Катта театрида дирижёрлик пультини 60 йилдан бери бошқариб, “оловли фаришта” мисоли гуриллаб келаётган жуссаси кичкинагина, бироқ ўз ичида битмас шижоат, куч-ғайратга эга, Шарқда илк дирижёр деб ҳисобланган, Ўзбекистон халқ артисти,, профессор Дилбар Абдураҳмонова ҳақида. Davomini o'qish

Botir Zokirov: Kuylamoq — yashamoq demakdir

03326 апрел – Буюк Санъаткор Ботир Зокиров таваллуд топган куннинг 81 йиллиги

   Кеча ойдин. Юлдузларга термулган сари юраги ҳаприқади, вужудида нималардир тўлқин уради. Унга тинчлик бермаётган, ярим тунда уйқусини ўғирлаб, юлдузларга ошно қилиб сеҳрлаган нарса нима бўлдийкин? Лекин тилига келмаётган, номини тополмаётган ўша туйғулари, юрагини қинидан чиқармоқчи бўлаётган ҳис-ҳаяжонлари ўз-ўзидан қуюлиб бўғзига келаверади, келаверади… келаверади… Davomini o'qish

«Xurshid Davron kutubxonasi»dan Navro’z sovg’asi

Ashampoo_Snap_2017.03.09_18h11m07s_002_.png   Ўзбекистон Республикаси кино, сурат ва овозли ҳужжатлар Марказий давлат архивида сақланаётган видеотасвирлар асосида тайёрланган «Мусиқий альбом» видеотуркумини «Хуршид Даврон кутубхонаси» вебсаҳифасидан байрам совғаси сифатида қабул қилинг. Davomini o'qish

Ey Sarbon — Sa’diy Sheroziy — Botir Zokirov & Ahmad Zohir & Sherali Jo’rayev

031    Асрлар давомида буюк Саъдийнинг бу машҳур ғазалини кимлар қўшиқ қилиб айтмаган. Биргина ХХ асрда уни юзлаб Шарқ ҳофизлари, шу жумладан бетакрор иқтидор соҳиблари Ботир Зокиров, Аҳмад Зоҳир, Шерали Жўраевлар бу қўшиқни маромига етказиб, ҳар бири ўзига хос тарзда куйлаган. Бугун бу қўшиқни улуғ Ботир Зокиров таваллуд топган кунда унинг ижросида эшитиш нақадар мароқли… Davomini o'qish

Jamol Kamol. Halima Nosirovani eslab.

0557 декабрь – Бетакрор хонанда Ҳалима Носирова таваллуд топган кун.

    Уйга қайтаётиб, жўраларим “Нега йиғладинг?” деб сўрашди. “Билмайман” дедим. Нега йиғлаганимни ҳозир ҳам айтиб беролмайман. Балки Фузулий шеъри билан айтилган “Баёт” сабабчи бўлгандир. Балки “Ушшоғи Ҳалима” таъсирида йиғлагандирман. “Фироқ алангасида танда жон кабоб бўлди” деб бошланувчи ўша ашуланинг бир сатри юрагимга умрбод нақшланиб қолган… Davomini o'qish

Iqbol Qo’shshayeva. Yuragini meros qoldirgan inson.

08

     Ботир Зокиров!… Қиёси йўқ ва ҳеч қачон бўлинмайдиган, яхлит олам… Қанийди санъаткорнинг ҳақиқат рўпарасида қанчалик хоксор бўлса, жаҳолат қаршисида ўшанчалик мағрур қалбини тушунолсанг… Хаёлпараст «Кичкина шаҳзода»сининг орзуларини, дардларини ҳис қилган кўнгли ҳақида ўйлаб, унга ҳеч қачон хиёнат қилмаган, ҳар қандай оғир дақиқаларда ҳам уни тарк этмаган, ҳеч кимникига ўхшамаган юрагига қулоқ солгим келади.

Davomini o'qish

Muhabbatga to’la yurak sohibi & Botir Zokirovning «Ra’no»si.

09

   «Қиш» пайтида одам ëзни соғинади. Ботир акани қўшиғини эшитиб кўнглим бўшади. Эркак бўлсам ҳам эшикни беркитиб йиғладим. Нега йиғладим билмайман ҳам.  Хуллас эшиттириш мени 1973 йилга олиб кетди. Ўшанда филфак талабаси эдим. Ëтоқхона кираверишида тошкентлик холалар хоним сотишар¸ бу хонимга биз сира тўймас эдик ва магнитофонларимиздан Ботир аканинг қўшиқларини эшитар эдик. Эҳ у даврлар……
Ҳамма кунлардан аъло….. (Бир мухлис қолдирган ёзувдан)
Davomini o'qish

Nazira Ahmedova: Mumtoz qo’shiqlar va romanslar

09
Назира Аҳмедова… Бу номни бугунги ёшларнинг аксарияти яхши билмайди. Унинг жарангдор ва ширали овозини телевидение фондларида сақланиб қолган фоноёзувларда эшитиш, назокатли қиёфасини эса кино тасмаларида кўриш мумкин, холос. Назира Аҳмедованинг замондошлари уни “Узбекистон булбули” деб аташарди.
Раҳматли онам Назира Аҳмедова қўшиқларини  беҳад яхши кўрарди. Бу меҳр онамдан менгаям ўтган. Баъзан онамни соғинсам Назира Аҳмедова қўшиқларини, айниқса, «Ишқида» ва «Чаман ичра»ни тинглайман. Ўша лаҳзаларда кўзларини юмиб қўшиқ эшитиб ўтирган онам  сиймоси тасаввуримда пайдо бўлади. Davomini o'qish

Hamza & Halima Nosirova. Ey mahvashi zamonim…

022

   Улуғ шоирнинг ғазалига басталанган ва беназир Ҳалима Носирова томонидан ижро этилган бу қўшиқ болалик фаслида қулоғимга ва юрагимга муҳрланиб қолган. Уйимиздаги қизил патефонда сонсиз марта чарх айланган пластинка ва ундаги ёзувлар кўз ўнгимда турибди. Ўша пайтларда,яъни ўтган асрнинг 60-йилларида одамлар орасида 30-йилларда битта пластинкани уч-тўртта қўйга алмаштирган мухлислар ҳақидаги нақллар юрарди… Davomini o'qish

Nasiba Abdullaeva: “Asli yarim ko’nglim mening”

022

Аёл тилсимотидаги бутун виқорни қўшиқларида ифодалаб келаётган Шахс. Насиба Абдуллаева фикрларини тинглаб туриб, ҳозирча фаҳмлаганимиз шу: асл Одам — ўз дунёси баҳосини англаган инсон… Зеро, унинг дарду дунёси қаршисида ҳар қандай даврлар ҳам юзидаги чимматни кўтаришга мажбур… Davomini o'qish