Rafiq Saydullo. Yangi she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.08.10_17h48m19s_001_.png      Рафиқ  Сайдулло ҳамиша изланишдан, тажриба қилишдан чўчимайдиган, маслаҳатим билан ўзининг ёш қаламини буюк шоирлар асарларини таржима қилиш билан чархлаб бораётган шоир. Унинг янги шеърларини тақдим этишдан мамнунман. Davomini o'qish

Saodat Fayziyeva. Yangi she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.07.12_00h43m54s_004_.png  Шоира қизим Саодатни туғилган куни билан чин юракдан қутлаб, унга шеър дафтари янги ва ҳеч кимникига ўхшамаган сатрлар билан бойиб боришини тилаб қоламан. Шеърият йўли узоқ ва машаққатли, Илоҳим, Саодатга ирода ва қатъият ёр бўлсин! Davomini o'qish

Lochin Elmuhammad. Ramazon gurunglari

Ashampoo_Snap_2017.06.17_16h16m25s_001_.png     Кичкиналигимдан кексаларнинг суҳбатига қулоқ тутишни хуш кўраман. Ибратомуз, пурҳикмат, эртакнамо воқеалар асосидаги гурунглар менинг бола қалбимда эзгуликнинг, соф-ликнинг, мурувватлиликнинг мужассамлашишига хизмат қилган бўлса, не ажаб. Бундай суҳбатлар инсон қалбига нур олиб киради. Айниқса, сокин оқшомларда ифторлик чоғларидаги кексаларнинг рамазон гурунгларига нима етсин! Davomini o'qish

Baxtiniso Mahmudova. Yangi she’rlar & Eshqobil Shukur. Baxtiniso she’rlarini o’qidim…

0_1ba604_259cfad8_orig.png      Қашқадарёлик иқтидорли шоира, «Хуршид Даврон кутубхонаси»нинг доимий муаллифларидан бири  Бахтинисо Маҳмудованинг янги шеърлари ва бу шеърларни ўқиган таниқли шоир Эшқобил Шукурнинг сўзи   билан танишинг. Davomini o'qish

Dilmurod Do’st. Yangi she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.06.21_15h38m48s_005_.png    Дилмурод Дўст шеърда кимнинг этагини тутиб ижод қиляпти, билмайману аммо, газетачиликда  ўзбек матбуоти иқлимида фахрли «Таҳрирнинг пири» номини олган устоз Маҳмуд Саъдийга шогирд тушганидан мамнунман. Бунинг шоирлигига ҳам катта таъсири бўлади, деб ўйлайман… Davomini o'qish

Bashorat Otajonova. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.06.20_20h46m57s_001_.png   Куни-кеча шоира қизим Бахтинисо Маҳмудовадан мактуб олдим. Бахтинисо қисқагина мактубининг якунида шундай ёзибди: «Яқинда Башорат опа шеърларини ўзим учун кашф этдим. Ёзганлари бирам самимий, бирам дилбарки!..»». Davomini o'qish

Nodirabegim Ibrohimova. Ikki hikoya

Ashampoo_Snap_2017.06.16_23h25m28s_002_a.pngНодирабегимни  илк ҳикоялар тўплами билан қутлаймиз

  Нодирабегим Иброҳимованинг ҳикоялари тўплам ҳолида хулоса чиқариш учун Кенгашга келиб тушганида даставвал папка устидаги ёзув диққатни тортди: “Ёнингдаги бахт”. Ҳолбуки, мазкур тўпламдаги ҳикояларда бахт деган сўзнинг ўзи учрамайди. Davomini o'qish

Rafiq Saydullo. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.05.18_14h29m24s_003_.png     Саҳифаларимизда иқтидорли ёш шоир Рафиқ Сайдулло қаламига мансуб шеърлару таржималарни ўқигансиз. Яқин кунларда унинг таниқли шоир Иосиф Бродский ижодидан ўзбекчалаштирган  туркум билан танишасиз, бугун эса Рафиқнинг олис Шимол кенгликларида ёзилган янги шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Bayram Ali. Musavvir

Ashampoo_Snap_2017.05.18_15h17m21s_006_.png   Норбой рассомни овулимиздан бўлак ерда ит танимаса ҳам, Чимсаройдаги ҳамма яхши биларди. Унинг фожиаси каттаю-кичигимизни ёқа ушлатиб қўйди. Чин, унга адоватим чўғдай ёниб, жигаримни жизиллатиб турган бўлса-да, мен ҳам ачиндим… Davomini o'qish

Javlon Jovliyev. Ikki yoshning uchrashuvi

Ashampoo_Snap_2017.04.15_22h12m08s_005_.png    “Лайло” деб номланган кафе қизга ҳашамдор, лекин файзсиз кўринди. Ёниб турган турли чироқлар, кираверишга осилган гумбазсимон қандилу деворга ёпиштирилган гул қоғозлар, турфа картиналар ҳам қизни ғашлантирар, бўғарди. Бунинг устига кафе ичкариси ҳам кўчадан фарқ қилмас даражада совуқ эди… Davomini o'qish

Tillaniso Eshboyeva. Ko’z yoshimning ichida bor edi bari…

Ashampoo_Snap_2017.04.15_15h28m23s_001_d.png    Тилланисонинг шеърларини бир ярим йилча аввал сайтда тақдим этар эканман, мухтасар гапимни илова қилган эдим: «Шоира  Бахтинисо почтамга Тилланисонинг шеърларини юборибди. Ўқиб кўриб, ёш шоира ўзига хос дунё яратишга интилаётганини кўрдим. Davomini o'qish

Bayram Ali. Ko’ngil siniqlari yoxud Vatan, odamlar va sevgi haqida o’ylar

Ashampoo_Snap_2017.03.31_18h30m36s_005_.png    Ватанидан айрилган инсон илдизидан айрилган дархтдирки, сал эсган шабадага синаман деб туради. Ватанидан айрилган инсон мазлумларнинг мазлумидирки, қувончлари ёлғон, кулгулари сохта, энг бахтиёр дамларида ҳам кўнглининг бир чети кемтиклигича қолади. Ҳар қандай жонзотни Ватанидан айириб кўниктириш мумкин, йўқ, инсонни кўниктириб бўлмайди. Идишга қатра-қатра томиб турган сув бир куни тошиб кетганидай, Ватан соғинчи ҳам йиғилиб-йиғилиб вужудни маҳф этади, хаста айлайди, даво чоралари кўрилмаса хароб қилади… Davomini o'qish