Xurshid Davron. Navoiynoma. XII. Saroydan chetda. Jomiy vafoti. Majolis un-nafois & Ibrohim Haqqul. Ruh va ma’no sarboni.

Ashampoo_Snap_2016.12.27_21h09m09s_001_.png    Ҳазрат Жомийнинг маъно дуру гавҳарлари билан тўлиб-тошган ижод хазинаси бизга нечоғлик қадрли бўлса, унинг Алишер Навоий билан дўстлиги, устоз-шогирдлиги шу даражада эътиборли ва эҳтиромлидир. Бу – халқлар, адабиётлар, илм-фан, маданиятлар тарихида ниҳоятда сийрак учрайдиган ҳодиса. Жомий ва Навоийга ўхшаб дунёқараши – дунёқарашига, шахсияти – шахсиятига, маслаги – маслагига боғланиб, ижодиёти ва маҳорати ўзаро уйғунлик касб этган икки миллат, икки адабиёт вакилини тасаввурга келтириш қийин… Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. XI. Ikkinchi devon. Asarlar. Astrabod & Shuhrat Sirojiddinov. Navoiy Astrobodga surgun qilinganmi?

Ashampoo_Snap_2016.12.26_21h00m54s_002_.png     Ушбу саҳифада Алишер Навоий тузган иккинчи расмий девони “Наводиру-н-ниҳоя” (“Беҳад нодирликлар”)га оид маълумот ва Султон Ҳусайн ҳижрий 892 йилнинг қишида (1486-1487) Амир Алишерни дор ул-фатҳ Астробод ҳокими этиб тайинлашга қарор қилгани сабаблари ҳақида билиб олишингиз мумкин. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. X. ‘Xamsa’ dostonlari & A. Hayitmetov: «Xamsa» va davr & A. Abdug’afurov. Buyuk beshlik saboqlari

10_.png    Навоий поэтик ижодининг юксак чўққисини, шубҳасиз, унинг «Хамса»га кирган достонлари ташкил этадb. «Хамса» достонларининг вужудга келиши ўзбек адабиёти тарихида энг катта ва энг улуғ воқеа бўлди. «Хамса» орқали Навоий ўзбек халқининг эпик даҳосини ёзма адабиётда биринчи бўлиб кенг ва тўла намойиш қилди. «Хамса» туфайли ўзбек адабиёти жаҳон адабиётида энг юқори ўринлардан бирини эгаллади. Унинг автори эса буюк достончилар Гомер, Фирдавсий, Данте, Низомий даражасига кўтарилди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. IX. ‘Xamsa’ orzusi & Abduqodir Hayitmetov: «Xamsa» yaratilish jarayoni

09_.png    Алишер Навоий «Хамса»сииинг яратилиш жараёни жаҳон адабиёти тараққиётидаги энг ёрқин саҳифалардан биридир. Абулқосим Фирдавсий шоҳ асари «Шоҳнома»ни, Низомий Ганжавий «Хамса»сини 30 йил давомида, И. Гёте «Фауст» трагедиясини умр бўйи (1773— 1832) ёзган бўлсалар, Навоий ўз «Хамса»сининг биринчи достони «Ҳайратул-аброр»га 1483 йилда киришиб, охирги достони — «Садди Искандарий»ни 1485 йилда ёзиб тугаллади ва асарнинг охирида бутун «Хамса»ни ёзишга ҳаммаси бўлиб умуман икки йил вақти кетганини қайд этди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. VIII. Taxt emas, elu yurt xizmatida & Zuhriddin Isomiddinov. Navoiy Boyqaroni nimadan qaytarib qolgandi?

08_.png    Темурийларнинг йирик вакили бўлган Султон Ҳусайнга катта эътимод билан қараган Алишер Навоий унинг хайрли ишларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаган. Унга атаб қасида ёзган, “Мажолисун нафойис” асарида, шунингдек муаззам “Хамса”нинг деярли ҳар бир достонида бу подшоҳга бағишлаган боблар бор. “Хазойинул маоний”нинг ҳар бир девонидаги талай ғазалларда ҳам Ҳусайн Бойқарони мадҳ этади… Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. VII. Hirot. Navoiy Boyqaro saroyida & Usmon Sanaqulov. Husayn Boyqaro va Alisher Navoiy davrida Hirot

07_.png     Ҳусайн Бойқаро узоқ йиллик машаққатли курашлар эвазига 1469 йилда Хуросон мулкини эгаллаб, ғалаёнларни тинчлантиргач, қадрдон дўсти Навоийни Самарқанддан ўз ҳузурига қайтариб, уни давлат ишларига жалб этади. У дўстини, аввал, муҳрдорлик лавозимига, кейинчалик (1472 йилдан) унга амир унвонини бериб, бош вазир этиб тайинлади. Шу кундан бошлаб Алишер Навоийнинг фаолияти мамлакат сиёсий ҳаётида муҳим роль ўйнай бошлади. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. VI. Ilk devon & Husayn Boyqaro. Devon va Risola & Dilnavoz Yusupova. Navoiy devonlari

0_14b881_124cb96d_orig.png   Алишер Навоийнинг «Бадоеъ ул-бидоя» (ажойиб янгиликларнинг бошланиши) деб аталган биринчи девони 1479-1480 йилларда тузилган. Бу девонда 11 навъдаги 1041-та шеърлар: ғазал, рубоий, мухаммас, мустазод, мусаддас,таржеъбанд, қитъа, луғз, муаммо, туюқ, фардлар киритилган. Бунгача Навоийнинг мухлислари томонидан ҳижрий 870 — мелодий 1465-1466 йилларда тузилгани маълум.  Бу девонга ном қўйилмаганидан унинг факсимил (фото) нусхасини биринчи марта нашрга (Тошкент, «Фан», 1968) тайёрлаган Ҳамид Сулаймон уни «Илк девон» деб атаган. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Turkiston dahosi & Alisher Navoiyga bag’ishlovlar & Ibrohim Haqqul va Xurshid Davron «Oqshom gurunglari»da

Ashampoo_Snap_2018.02.01_17h23m57s_001_.png    Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги олдидан

Афсуски, жуда узоқ йиллар шоир қолдирган мерос эшиги берк хазинага айлантирилди. У атрофида одамларни айлантириш билан хазина ҳақида тушунча беришга уринилди. Энг аввало, улуғ шоир ижоди, унинг дунёқараши ва адабий меросини бугун мураккабликлари, фалсафий теранлиги билан тўғри, ҳаққоний ёритиб берувчи калит — Шарқ шеърияти ва фалсафаси қатламларига чуқур илдиз отган тасаавуф таълимотисиз олиб борилди. Бу олимларнинг эмас, тузумнинг қаттол иродаси, унинг қатағони эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. V. Alisher Navoiy Samarqandda & Botirxon Valixo’jayev. Navoiy Samarqandda

Ashampoo_Snap_2016.12.21_21h19m05s_001_.png    Самарқанд… Шаҳарнинг қадим кўчаларидан юрилар экан, уларда Жомий ва Навоий овозлари эшитилгандек бўлади, табаррук пойқадамларининг излари тасаввур этилади ва бу заминда юриш нақадар шарафли эканини ҳис қилади киши. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. IV. Jomiy, Lutfiy va Alisher Navoiy

04_.png    Алишер Навоий ўзининг жуда кўп асарларида буюк замондошлари Мавлоно Лутфий билан Абдураҳмон Жомийга бўлган ҳурмати ва ботиний эътиқоди ҳақида сўз юритади. Уларнинг сиймосига, ижодига оид фикрлари “Мажолис ун-нафоис”, “Муҳокамат ул-луғатайн”, “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад”, “Насойим ул-муҳаббат” ва бошқа асарларида мавжудлиги маълум. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. III. Havasning uyg’onishi & Shuhrat Sirojiddinov. Alisherning oilasi, bolaligi

Ashampoo_Snap_2016.12.18_18h38m15s_004_.png    Ёш Алишернинг шеъриятга бўлган ҳаваси жуда эрта уйғонди, болалигидаёқ Шарқ адабиётини қунт билан ўрганди. Оила муҳити болалигидаёқ унда адабиётга зўр ҳавас туғдирган эди. Тоғалари Мирсаид — Кобулий, Муҳаммад Али — Ғарибий етук шоир эдилар. Алишер Навоийлар уйида шоирлар тез-тез тўпланишиб, мушоира қилишар, адабиёт ва санъат ҳақида суҳбатлашар эдилар. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma.II. Tavallud & Oybek. Bola Alisher

01_b.png    Йилнинг энг улуғвор айёми: Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 575 йиллигига бағишланган бадиий-мусиқий дастурни тақдим этишда давом этамиз. Мазкур дастурнинг пайдо бўлиши тарихини мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин. Davomini o'qish