Sohibqiron Amir Temur hikmatlari & Xurshid Davron. Sohibqiron volidasi Takinamohimbegim allasi

0_14b916_e631e00a_orig.png9 АПРЕЛ — СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР ТУҒИЛГАН КУН

Уламо билан суҳбатда бўлдим ва пок ниятли, тоза қалбли кишиларга талпиндим. Уларнинг ҳимматларидан улуш тиланиб, муборак нафаслари билан дуо-фотиҳа беришларини ўтиндим. Дарвеш, фақир ва мискинларни ўзимга яқин тутдим, уларнинг кўнгилларини оғритмадим ва ҳеч бир талабларини рад этмадим. Бузуқи ва оғзи шалоқ ғийбатчи одамларни мажлисимга йўлатмадим, сўзларига амал қилмадим. Бирор кимсага туҳмату ғийбат қилсалар қулоқ солмадим. Davomini o'qish

Ilm haqida Sharq hikmatlari & Konfutsiy. Hikmatlar

0_163972_8f7d420f_orig.png   Агар инсон илм нури билан ўз йўлини ёритмаса, зулмат ва нодонлик кўчасида қолади. Киши қалбининг нури илм ва маърифат билан бақувват бўлади. Инсониятнинг қадри илм билан ҳосил бўлади. Илмдан ҳали ҳеч ким зарар кўрган эмас. Илмни эгаллаб олиш эса бир санъатдир. Davomini o'qish

Otto fon Bismark. Aytmishlari, hikmatlari.

3451 апрель — Отто фон Бисмарк (Bismarck; 1815.1.4 —1898.30.7) — Германия давлат арбоби, дипломат, Германия империясининг 1-рейхсканцлери туғилган кун

Сиёсатдаги хатолар сил касаллигига ўхшайди — даволаб бўладиган пайтда улар ҳали сезилмайди, юзага чиқиб сезиладиган бўлганида даволашнинг иложи қолмаган бўлади. Ҳар бир давлатнинг ўқитувчига бўлган сиёсий муносабатида ўша мамлакатнинг қудрати ёки заифлиги намоён бўлади. Davomini o'qish

Van Yanmin. Hikmatlar

Ashampoo_Snap_2017.02.04_00h24m42s_001_.png    Яхши одамларга қутқу солишга қурби етадиган битта ҳам ёвуз куч йўқдир. Энг қўрқинчлиси — қалбнинг маккорлик иллатига мубтало бўлиши. Ана шунинг ўзиёқ инсонга қутқу солади. Агар инсон аёл гўзаллигига ўч бўлса, ишқивозлик васвасасини пайдо қилувчи кучлар, агар бойликка ружу қўйса, манфаатпарастлик ва таъмагирлик васвасасини уйғотувчи кучлар, агар у бўлар-бўлмасга ғазабланаверса, дарғазаблик васвасасини ҳосил қилгувчи кучлар, агар арзимаган нарсадан ҳам қўрқувга тушаверса, қўрқоқлик васвасасининг уйғотувчи кучлар таъсири остида бўлади. Davomini o'qish

Leonardo da Vinchi. Hikmatlar.

034Биз ота-онамиздан улуғ ва бебаҳо тортиқ — ҳаётни олганмиз. Улар бизни оқ ювиб-оқ тараб, кучу қувватларини, меҳру муҳаббатларини аямай улғайтирдилар. Вақт ўтиб, улар қарилик ва хасталик фаслига кирдилар. Ана энди уларга хасталикда дармон,кулфатда қувват бўлиш бизнинг вазифамиздир. Davomini o'qish

Abu Rayhon Beruniy. “Javohirnoma”dan hikoyatlar & Hayoti va ijodi haqida animatsiyon ro’lik

0314 сентябрь — улуғ ватандошимиз  Абу Райҳон Беруний таваллуд топган кун

    Илм даргоҳига кирар экансан, қалбинг кишини оздирувчи иллатлардан, одамни кўр қилиб қўядиган ҳолатлардан, чунончи, қотиб қолган урф-одатлардан, ҳирсдан, рақобатдан, очкўзликни қули бўлишдан озод бўлмоғи даркор Davomini o'qish

Abu Rayhon Beruniy. «Qadimgi xalqlardan qolgan yodgorliklar» («Osor-ul-boqiya»)dan

055     Буюк ватандошимиз, қомусий аллома Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Ал-Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, “Ҳиндистон”, “Масъуд қонуни” ва бошқа кўплаб йирик асарларидан саралаб олинган ҳикматлар, ривоят ва қайдларни ­эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Davomini o'qish

Abu Rayhon Beruniy. O’gitlar.

берунийБугун улуғ ватандошимиз Абу Райҳон Беруний Беруний туғилган кун

Абу Райҳон Беруний Беруний 973 йил 4 сентябрда Хоразмнинг Қиёт (Кат) шаҳрида дунёга келган. Дастлабки таълимни она шаҳрида олган, машҳур олим Абу Наср ибн Али Ироқдан илми нужум, риёзат каби фанлардан дарс олади. У 17 ёшида илк астрономик кузатишларни ўтказади. У 150 дан ортиқ илмий асарлар ёзади. Буюк бобокалонимиз 1048 йил 13 декабрда Ғазнада вафот этган. «Берун» ёки «Бирун» сўзи «ташқари» деган маънони англатади. Davomini o'qish

Abu Homid Muhammad al-Gazzoliy. Ey, o’g’lon! (Ayyuhal valad)

045    Эй, фарзанд, насиҳат қилиш осон, аммо уни қабул қилиш қийин. Зеро, бу насиҳат кўнгил талабига эргашиб юрувчи киши табиатига аччиқ тегади, оғир ботади. Бунинг сабаби — шариатда манъ қилинган нарсалар ўша нафс илгида юрган киши кўнглига маҳбуб ва ёқимлидир. Davomini o'qish

Rabindranat Tagor. Hikmatlar.

Ashampoo_Snap_2017.02.26_09h41m33s_005_.png7 май  атоқли ҳинд адиби,  Нобел мукофоти соҳиби  Робиндранад Тҳокур (Робиндранат Тагор) туғилган кун

   Бир кун келарки, тақдир карвонининг бурилиш пайти инглизларни ўзларига қарашли Ҳиндистон империясини ташлаб кетишга мажбур қилар. Лекин уларнинг қолдириб кетадиган Ҳиндистони қандай Ҳиндистон бўларкин? Улар қандай мудҳиш қашшоқликни мерос қолдираркинлар? Davomini o'qish

Leonardo da Vinchi. Hikoyatlar & Leonardo da Vinchi. Hikmatlar & Ozod qushlar haqida afsona. Leonardo da Vinchi rivoyati asosida multfilm.

0_164ccf_a8c6db50_orig.png 15 апрел — Оврупо Уйғониш даврининг машҳур намояндаси, италиялик рассом, ҳайкалтарош ва олим Леонардо да Винчи туғилган кун

  Бепоён саҳро устида, сўнгсиз юксакликда учаркан, қақнус олис лашкаргоҳ хилватида ёнаётган гулханни илғади. У буюк ҳаёт синови етганлигини ва тақдир амрига мардона бўйсуниш лозимлигини тушунди. Davomini o'qish

Mahmud Az-Zamaxshariy. Nozik iboralar & Ubaydulla Uvatov. Mahmud Az-Zamaxshariy

Ashampoo_Snap_2016.06.02_20h57m13s_009_.png     19 Март (1075 й.)   Буюк ватандошимиз, тилшунос, адиб, муфассир ва муҳаддис Маҳмуд Замахшарий таваллуд топган кун

Аз-Замахшарийнинг чуқур билими, даҳоси ва фаннинг турли соҳаларига оид ўлмас асарлари ҳали у ҳаёт пайтидаёқ бутун мусулмон Шарқида унга катта шуҳрат келтирган. Алломани чуқур ҳурмат ва меҳр билан «Устоз ул-араб ва-л-ажам» («Араблар ва ғайри араблар устози»), «Фахру Хваразм» («Хоразм фахри») каби шарафли номлар билан атаганлар. Davomini o'qish