Umid Bekmuhammad. Davr farzandi

02320 май — Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Сарвар Азимов таваллуд топган кун

   Сарвар Азимов эслашга арзигулик давлат арбобигина эмас, жуда кўп замондошлари, шу жумладан унинг меҳру муруватини кўрган 70-80 йилларда адабиётга кириб келган авлод ёзувчиларигача тан олган катта инсон эди. Davomini o'qish

Abdurauf Fitrat. Tilimiz

Ashampoo_Snap_2016.10.26_17h25m18s_002_.png   Бизнинг жуда бой, чиройли тилимиз бор, бу тилда ифода этиб бўлмайдиган фикр-туйғу, ҳолат йўқ. Хақиқатан ҳам ўзбек тили ўзининг сўзга бойлиги, мусиқийлиги, оҳангдорлиги, сўз бирикмаларининг қулайлиги, мақол, матал ва ибораларнинг кўплиги, сўзларининг сермаънолиги билан бошқа тиллардан ажралиб туради. Шу маънода учун бой ва катта тарихга эга бўлган тилимизни ва ундаги бебаҳо асарларни авайлаб-асраб кейинги авлодга етказиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Davomini o'qish

Xoja Ahrori Valiy aytur erdilarkim…& Tabarruk risolalar & Xo’ja Ahror hayoti va faoliyati

Ashampoo_Snap_2017.02.26_22h55m23s_004_a.png   Айтур эрдиларким: подшоҳларнинг билмоқлари лозимки, салтанат Яратганнинг марҳамати билан уларга инъом этилган буюк бойликдир. Шунинг учун бу буюк бойлик қадрига етиб, фурсатни ғанимат деб билсинлар… Davomini o'qish

Muborak Ramazon oyi qutlug’ bo’lsin!

06   Ҳурматли ва муҳтарам мўмин ватандошлар, мусулмон биродарлар! Барчанингизни кириб келган Муборак Рамазон – гуноҳлар мағфират қилинадиган, раҳм-шафқат кўрсатиладиган, қадрли ва ғанимат ой билан чин дилдан муборакбод этамиз. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Yahyo G’ulomov jasorati

0091 май — Академик Яҳё Ғуломов таваллуд топган кун

  Яҳё Ғуломов 1908 йилнинг 1 май куни Тошкентнинг Шайҳонтоҳур даҳасидаги Оқмачит маҳалласида туғилганди.Бўлажак археологнинг отаси Ғуломхон қадим Шошдаги довруқ таратган Хўжа Аҳрор мадрасасида мударрислик қилган, онаси Сорахон маҳалладаги мактабда қизларга сабоқ берарди. Ана шундай илмга ихлос қўйган оилада вояга етган Яҳё болалигидан зеҳнли бўлиб ўсди. Davomini o'qish

Muhammad Salom. Hikoyalar & Nusratilla Jumaxo’ja. Ijodiy kamolot bosqichi

02   19 апрел — ёзувчи Муҳаммад Салом таваллуд топган кун

Давримизнинг икки асрлик ҳаётий тажрибасини кўраётган, маҳсулдор, тинч оқадиган сокин дарёдай оғиркарвон ёзувчиларидан бири Муҳаммад Саломдир. Ёзувчининг илк ҳикояси “Мени кечирсанг, бас” номи билан 1961 йилда Самарқанд вилояти газетида чоп этилган. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. Darvoza yonidagi it.

Ashampoo_Snap_2017.04.12_23h14m11s_001_.pngАТОҚЛИ ЁЗУВЧИ МУРОД МУҲАММАД ДЎСТНИ 70 ЁШИ БИЛАН САМИМИЙ ҚУТЛАЙМИЗ!

Тонготарда итни уйқу элитди. У тушида онасини кўрди. Кейин уни хўжайин чакмонининг бағрига солиб, уйига опкелди. Унга сири кўчган сопол товоқчада сут беришди. Хўжайиннинг болалари суйиб эркалашди, унинг жажжи оқ-қора холдор панжаларини ўпиб, юзларига суркашди… Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. Zamira. Radiohikoya & Nabijon Boqiy. Shaxsiyat

03 Қирқ йилда ҳам ўзгармайдиган одам бўладими? Амалдор бўлганида ҳам одам ўзармайдими? Товланмайдиган, турланмайдиган, тусланмайдиган битта замондошим борлигидан ич-ичимда фахрланиб юраман. Жони омон бўлсин, дейман. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. Bir toychoqning xuni.

01112 апрел — Мурод Муҳаммад Дўст таваллудининг 70 йиллиги. Атоқли адибни чин юракдан қутлаймиз!

   Мурод Муҳаммад Дўст асарларининг қаҳрамонлари ўзи учун қадрдон маскан – киндик қони тўкилган юрт – Самарқанд вилоятига қарашли Жом қишлоғи одамлари. Бу юртни ёзувчи асарларида “Галатепа” деган чиройли адабий ном билан атайди (Умарали Норматовнинг «Мурод Муҳаммад Дўст ижодига бир назар» мақоласидан.Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин).» Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. So’zni qanday tejash kerak & A.P.Chexov. Xameleon (Buqalamun). Abdulla Qodiriy tarjimasi

03  10 АПРЕЛ — БУЮК АДИБ АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 125 ЙИЛЛИГИ

    Чеховнинг «Хамелеон» ҳикояси буюк ўзбек адиби Абдулла Қодирий таржимасида “Шўро адабиёти” журналининг 1936 йил 3-сонида босилган эди. Саҳифа ҳошиясида “Буқаламун”га “Африқада бўлатурған бир турли эчкиэмар. Буқаламун ўзининг пўстини жуда тез ўзгартира олади. Қаерда турса, ўша ернинг тусига киради”, деб изоҳ берилган. Ҳикоядан аввал адибнинг “Майда ҳикоялар ёзганда сўзни қандай тежаш керак” номли мақоласи берилган бўлиб, унда А. Чеховнинг бадиий маҳорати таҳлил этилади.
Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul haqida: Oxunjon Safarov, Rahim Vohidov, Abdusalom Abduqodirov, Abduvahob Madvaliyev

056Саҳифа таниқли навоийшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллигига бағишланади

    1981 йилда чоп этилган “Ўзбек адабиётида рубоий” монографиясини ўқир эканман, Иброҳим Ҳаққулнинг мумтоз шеъриятни чуқур билиши ва илмий-назарий билими мукаммаллигидан ҳам ҳайратланган, ҳам у кишига ҳавасим келган эди. Китобни ўқиб чиққач, Иброҳим Ҳаққулни ёши улуғ олим бўлса керак, деб ўйлаган эдим. Аслида эса у бу пайтда эндигина 32 ёшга қадам қўйган йигит экан… Davomini o'qish