Abu Rayhon Beruniy. “Javohirnoma”dan hikoyatlar & Hayoti va ijodi haqida animatsiyon ro’lik

0314 сентябрь — улуғ ватандошимиз  Абу Райҳон Беруний таваллуд топган кун

    Илм даргоҳига кирар экансан, қалбинг кишини оздирувчи иллатлардан, одамни кўр қилиб қўядиган ҳолатлардан, чунончи, қотиб қолган урф-одатлардан, ҳирсдан, рақобатдан, очкўзликни қули бўлишдан озод бўлмоғи даркор Davomini o'qish

Xurshid Davron. Vatan haqida she’rlar

0771 сентябрь — Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни. Айём муборак бўлсин!

     Энг азиз ва энг буюк байрам – халқимиз асрлар давомида орзиқиб, интилиб кутган, ҳаётимизнинг маъно-мазмуни, онгу шууримизни тубдан ўзгартирган Мустақиллик куни  билан самимий муборакбод этамиз! Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Tutdek to’kilgan yurak & Umidlarning etagiga osildim. Tilak Jo’raga bag’ishlangan teledastur & Ikki kitob

Ashampoo_Snap_2017.01.21_22h36m21s_001_.png   Тилак шеъриятга сиғинар, қалбидаги энг юксак ҳис-туйғу, шодлик ва кадар, ҳасрат ва армонларни шеърият билан боғлаб, шеър тилида ифодалашга интиларди. Ботиндаги ғам-ғусса зоҳирда кулгига дўниши ва кўзда ҳамиша шаффоф бир мунг аксланиб туришини мен Тилак Жўрада кўрганман. Тилакдаги қушдай енгиллик ва холислик руҳининг моддий манфаат, шахсий ғараз, нафсоний иддаолардан кирланмаганлиги билан ҳам вобастадир… Davomini o'qish

Halima Xudoyberdiyeva. She’rlar & Eng qora ish,eng toza ish — bizning ishimiz…

Ashampoo_Snap_2017.04.30_16h06m49s_001_.png 17 май — Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева таваллуд топган кун

    Ижодкор ўз ижодига, ҳаёт йўлига ўзи баҳо бериши қийин. Бироқ инсонда кўнгил деган нарса бор. Кўнгил – ўз соҳибининг холис ҳаками! Одам кўнгли тўлмаган нарсасини бировга кўрсатгиси келмайди. Демоқчиманки, ҳар томонлама мукаммал деб ўйлаган китобимни ҳали чиқаролганим йўқ. Шу туйғу ҳам инсонни ишга, ижодга ундаб турса керак. Davomini o'qish

Abu Abdulloh Ansoriy ruboiylari & Xoja Ansoriy munojoti

0774 май  — улуғ мутасаввуф Хожа Абдулло Ансорий таваллуд топган кун

Тасаввуфнинг йирик намояндаси Хожа Абдуллоҳ Ансорий фалсафа ва тасаввуфга оид “Кашф ул-асрор”” (“Сирлар кашфи”),“Илоҳийнома”, “Зод ул-орифийн” (“Орифлар йўл озиғи”), “Канз ус -соликин” (“Йўловчилар бойлиги”), “Қаландарнома” ва бошқа асарларни ёзган. “Муножот ва мақолот”, “Манозил ус-соирин” каби асарлари,айниқса машҳур бўлган.

Davomini o'qish

Konstantinos Kavafis. She’rlar. Xurshid Davron tarjimasi

Ashampoo_Snap_2017.04.26_00h51m51s_002_.png 29 апрел — Таниқли юнон шоири Константинос Кавафис таваллуд топган кун

ХХ аср юнон шеъриятида Константинос Кавафис ижодидан таъсирланмаган шоир йўқ, деган гапни эшитсангиз, бу эътирофни адабий лоф эмас, айни ҳақиқат сифатида қабул қилинг. Асосий ижоди қирқ ёшидан бошланган шоир бутун ҳаёти давомида бор-йўғи 154 шеър ёзган. Бу гапни бугунги айрим шоирларимиз эшитганда, ҳайрон қолишса керак. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. Bir toychoqning xuni & Rahmon Qo’chqor. Iste’dod istehzosi yoxud…

01112 апрел — Мурод Муҳаммад Дўст таваллуд топган кун

1982 йил, ТошДУ ўзбек филологияси факультетининг биринчи курсида ўқиймиз. Машҳур 85-ётоқхонанинг кўримсизгина залида Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Ёшлик”да босилган “Галатепага қайтиш” қиссаси муаллифи иштирокида қизғин муҳокама қилиняпти. Домлалар ва талабалар бири қўйиб, бири олиб асарнинг турфа эпизодлари мисолида ўз фикр-қарашларини тўкиб солишяпти. Шунда шаҳарда туғилиб ўсган, ҳали ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотиб улгурмаган, эстетик диди ҳам ўзи сингари навниҳол бир қизимиз кўзойнаги остидан самимий боққан кўзларини порпиратиб сўзлаб қолди: – Мен қиссадаги бир эпизодга умуман қаршиман, так ведь нельзя! 

Davomini o'qish

Rajabboy Raupov. Ikki hikoya: Kurash & O’ng qo’l

04521 март — таниқли ёзувчи Ражаббой Раупов таваллуд топган кун

     Ражаббой Раупов ўзбек адабиёти китобида ўз саҳифасига эга ижодкор. Ёзувчи адабиёт майдонига қўйган илк қадамлариданоқ Одил Ёқубов ва Саид Аҳмад каби устоз адиблар, энг муҳими, ўзбек китобхони назарига тушди. Чунки,ёзувчининг ҳикоя ва қиссалари ҳаётни ҳаққоний ифодалаши,демак ҳаётийлиги билан ажралиб туради. Унинг асарлари айни шу ҳаётийлиги билан қимматлидир. Davomini o'qish

Abdulla Oripov. She’rlar & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar

04521 март – Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов таваллудининг 82 йиллиги

Шу кунларда ўзбек халқининг буюк шоири, туркча шеъриятнинг  ёрқин сиймоси Абдулла Орипов таваллудининг 82 йиллиги шеърият мухлислари томонидан кенг нишонланмоқда. ХХ аср ўзбек шеърига бамисоли Наврўздай уйғониш олиб кирган устозимизни қутлуғ айёми барчамизга муборак бўлсин. Davomini o'qish

Alisher Mirzo. Kallaxonalik yigitcha. Avtobiografik roman-essedan parchalar

Ashampoo_Snap_2017.03.21_14h24m00s_001_.png21 март — Ўзбекистон халқ рассоми Алишер Мирзо таваллуд топган куннинг 75 йиллиги

     Етти йилча аввал Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги Алишер Мирзо кетма-кет нашр этилган икки китобини: «Каллахоналик йигитча» ва «Мусаввир» номли автобиографик  романларини туҳфа қилганидан бошим осмонга етган эди. Зеро, Алишер Мирзо ёшликдан меҳр қўйган акам, 80-йилларда узоқ йиллик суҳбатхонамиз бўлмиш Шуҳрат Абдурашидов билан биргаликда ишлаган устахоналарида маънан биродарлашган инсондир. Бугун иқтидорли мусаввирнинг туғилган куни «Каллахоналик йигитча»дан айрим бобларни мамнуният билан тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish

Zulfiya. «Umr daftari» turkumidan 3-qismli videofilm & Zulfiya. Tong bilan shom aro

1011 март– Атоқли шоира Зулфия таваллуд топган куннинг 108 йиллиги

    Устоз Зулфия опа таваллуди куни,  бир кун олдин эълон қилган хотирамда ёзиб ўтганимдек, шахсан менинг  тақдиримда катта ўрин тутган беназир, марҳаматли шоирага бағишлаган  ва узоқ йиллар «Ёшлар» телеканалида менинг бадиий раҳбарлигимда тайёрланган 3 қисмли фильмни сизга тақдим этаман. Davomini o'qish