Sayyor. Misralarga aylangan hayot

Ashampoo_Snap_2016.10.29_21h35m38s_004_.png   Хуршид Даврон ўзбек шеъриятида ноёб, ўз мавзу ва мақсадига эга шоир. У бекордан бекор ўзбек тарихига мурожаат этгани йўқ. Тарихни саҳифалагани сари у катта — ўзбек халқининг фарзанди эканини бутун вужуди билан ҳис этди. Бундай тарих яратган халқ кимникидир қўлида таслиму тобе бўлиши мумкин эмаслигига иймон келтирди.Унинг «Баҳордан бир кун олдин» шеърий мажмуаси ўзининг бир руҳга, озодлик ва эркинлик, мустақиллик ва иймони бутунлик руҳига бағишлангани билан ажралиб туради.

САЙЁР
МИСРАЛАРГА АЙЛАНГАН ҲАЁТ
«Баҳордан бир кун олдин» китобини ўқиб
04

e76a53087ebbdb8a9efbd6528ae686d5.jpgТаниқли шоир Сайёр (Сайёрпўлат Файзуллаев) 1932 йилда Тошкентда туғилган. Ҳам шоир, ҳам носир сифатида қалам тебратган. Унинг биринчи шеъри 1953 йилда,«Қалб ҳарорати» номли биринчи китоби 1960 йилда чоп этилган. Шундан кейин унинг ўзбек, рус ва бошқа тилларда ўттизга яқин шеърий ва насрий асарлари босилиб чиққан. Жумладан: «Бошсиз ҳайкал» (1961), «Фидойингман» (1962), «Қачон катта бўламан» (1965), «Бир кеча хаёли» (1965), «Ўттиз ёшим» (1968), «Ҳулкар» (1969), «Парвона» (1970), «Денгиздан томчилар» (1972), «Йиллаб куйганим» (1973), «Мусаффо фасл» (1978), «Болға зарби» (1982), «Одам борки…» (1981), «Анча катта боламан» (1982), «Чорраҳа» (1985), «Умр қўшиғи» (1986), «Ҳалоллик ва фаоллик» (1989), «Уйқудаги тош» (1989) каби шеърлар, қиссалар ва болалар учун ёзилган асарларини санаб ўтиш мумкин.
Шоирнинг ўзбек достончилик мактабида эътиборли ўрин эгаллаган «Бошсиз ҳайкал» (1961) достони 60-йилларда катта шов-шувга сабаб бўлган эди.
Шоир шеъриятида сиёсий лирика билан бирга муҳаббат лирикаси муҳим ўринни эгаллайди. Сайёр таниқли шоира Гулчеҳра Жўраеванинг турмуш ўртоғи эди. Сайёр оғир хасталикдан кейин 2001 йилда вафот этган.

04

Хуршид Даврон ҳақида зукко олим Иброҳим Ғaфуровнинг яхлит бир сўзи бор. «Унинг шеърларида давримизнинг зиёли кишиси образи анча бой кечинмалари билан гавдаланади». Авлоддош мунаққид Аҳмад Аъзам эса ёзади:»Хуршид – табиатан ёруғ кечинмалар, некбин қарашлар шоири».   Лўнда айтилган маъқул сўзлар…

Зиёлилик ва некбинлик. Аммо бунга қандай эришилади. Бу зиё ёритган ёруғ кечинмалар, некбин қарашлар ҳар шоир юрагида қандай туғилади. Қай сўз, қай ибора буни ошкор этади. Бу муаммо. Ҳали ҳеч ким шеърни бундоқ ёзсанг яхши бўлади, шунда мақсадингга эришасан, деган эмас. Шеъриятнинг буюк сир-асрори шунда. Бунга ҳеч қачон эришиб бўлмайди. Тайёр шеър яратмоқ, тайёр бир тасвир чизмоқ мумкин эмас. Шунинг учун ҳам унинг номи ижоддир. Шунинг учун ҳам ижодкор ноёб. У ўзи олам бўлиб туғилади.Шоирни ўз оламидан қидирилади. Шоирни умумий оламдан излаганлар хато қилади. Чалғийди. Уни нималар, кимлар билан солиштираман деб паққос хатога юз буради.

Албатта бундай таг-томирли ижодкорлар айниқса оз. Уларга ёндошганда гўё кўзгуга боққандай бўласиз. Уларнинг ҳар битган ҳарфини ўйлаб, эъзозлаш зарур бўлади.

Бундай эзгулик барқ уриб турган шоирлар ҳамма халқлардаги каби ўзбекда ҳам топилади. Булар Навоий, Огаҳий, Чўлпон, Ғафур Ғулом, Ойбек, Асқад Мухтор, Эркин Воҳид, Абдулла Ориф, Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон,Усмон Азим, Мухаммад Юсуф кабиларнинг ўз олами, ўз дунёси ва бу ушбу дунёда бу ижодкорларга кўнглини топширган одамлари бор. Улар ҳар бир нарсага ташланиб шеър битмайдилар. Улар туғилишданоқ ўз мавзулари, ўз дунёқарашларига эга бўладилар. Ва шуни, айнан шуни кўтариб оламга кириб келадилар. Биз ҳам бунга ишонамиз-қўямиз. Худди шуни кутиб тургандай бу шоирга тасаннолар ўқий бошлаймиз. У ўзимизники бўлади-қўяди.

Хуршид Даврон ўзбек шеъриятида ана шунақа ноёб, ўз мавзу ва мақсадига эга шоир. У бекордан бекор ўзбек тарихига мурожаат этгани йўқ. Тарихни саҳифалагани сари у катта — ўзбек халқининг фарзанди эканини бутун вужуди билан ҳис этди. Бундай тарих яратган халқ кимникидир қўлида таслиму тобе бўлиши мумкин эмаслигига иймон келтирди.Унинг «Баҳордан бир кун олдин» шеърий мажмуаси ўзининг бир руҳга, озодлик ва эркинлик, мустақиллик ва иймони бутунлик руҳига бағишлангани билан ажралиб туради. Йўқ, шу ўринда ҳато қилдим: «бағишлангани билан» эмас. Хуршид ўзи дунёга шуни айтгани келган. Шуни мисрларига айлантириш учун яшаётган шоир. Бу муқаддас туйғу эса ушбу китобнинг ҳар сатрига сингиб кетган.

Ҳурлик — меҳнат!
Ҳурлик  бирликдир!
Ҳурлик — севги!
Ҳурлик  борликдир!
Ҳурлик — меҳр!
Ҳурлик қувончдир!
Ҳурлик — дилда жўшган ишончдир!

Ана кўряпсизми? Ҳурлик шоир Хуршид учун «борликдир». У бу туйғусиз яшолмайди, яшамайди ҳам. Тан яшаши шоир учун оддий жисм яшаши баробариндадир. Шоир эса бунинг учун яшамайди. У қайси мавзуга қўл урмасин унинг юрагидаги бош туйғу уни ўша ҳис-ҳаяжонга етаклаб кетаверади.

— Бунча қўрқоқ бўлмасанг, дўстим?
— Нетай, ахир, мен эрксиз ўсдим.

— Нега ёлғон сўзлайсан, айтгин.
— Хўрлаганлар болалик пайтим.

— Болаларинг алдарсан нечун?
— Отам мени сотгани учун.

— Нега сен воз кечдинг элингдан?
— Айирганлар она тилимдан!

Мана шеър. Бу кичкина мисрларда бутун бир халқ тақдири бўртиб ётибди. Гарчи: — «Болаларинг сотарсан нечун? — Отам мени сотгани учун», каби ниҳоятда оғир, фожиавий туйғулар — бениҳоя рост, бениҳоя тарихий ҳақиқат. Бундан ким юз ўгиради. Катта истеъдод эса буни шундай айта оладики, ўқиганлар бир дам лабни тишлаб, «воҳ», деб қоладилар. Ҳақиқат олдида олам оташлари ёниб қонга уради. Юрак тўлғанади, ушбу мисралар эса мангуликка қалб қўрларини ларзага солиб тинчитмайди.

Шоирнинг мавзуларига назар солсак ҳам аён бўладики, у майда-чуйда кундалик ишлардан йироқ. Қобилият унга тор кўчаларга киришга бермайди. У мавзуни Самарқанд деб олади. Шахсни Маҳмуд Қашғарий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Бобораҳим Машраб, Турди Фарғоний, Нодира, Фурқат, Огаҳий, Аваз Ўтар ўғли, Чўлпон, Усмон Носир, Ойбек, Миртемир, Мақсуд Шайхзода деб танлайди. Чунки одам ва олам қайғусини йирик илҳомларда куйлаган инсонларгина унга ёрдамга келади. У кўтариб турган мавзуни қўллаб юборади. У бундан мамнун эканини мисрага солади: Бу сиймонлар орқали дунёга осон чиқиб кета олади: «Лорка ўлими» шеърида:

Уни тонга тираб отдилар, дейди.

Ажабо. Бу сатрни қаранг. Оташхонада қиздирилган қиличдай ёндиради одамни. Хуршид сатрларда, ҳа, гоҳ бир сатрда оламни намоён қилади-қўяди. Эътироз йўқ. Ишонасиз. Ҳайратланасиз… Якунни қаранг:

Қўшиқ куйлаб,
Туйиб аламни,
Ёш аскарлар сармаст эдилар,
Шу қўшиқни ёзган одамни
Отганларин билмас эдилар.

Ёки:

Ойбек — бу оғриқни қари тол каби
Юракнинг тубида асраган сўзлар.

Ёки «Эрк гули» шеърида:

— Эрк гули бор, дерлар, бувижон,
Шу гул ҳақда менга сўйлаб бер.
У гул қайда ўсар нопармон
Айтинг, гулнинг макони қаер?

— О, болажон, бу сирни билсанг,
Ғам келару дилинг қисади —
У гул эрк деб жон берган эрлар
Мозорлари узра ўсади.

Ёки:

Дўстим деди: Кўрдим ғалат туш:
Ёндирилган чексиз далалар
Бўйлаб кечмиш судралиб хомуш,
Уст-боши қон чоллар, болалар.

Найзаларин қисганча, чайир
Отларини ниқтаб шодумон
Ҳайдар эмиш ёв — маккор, ғайир —
Асирларни ғурбатга томон.

Фақат улар ортидан қолмай
Чопар эмиш бир гўдак йиғлаб,
Чопар эмиш тўхташни билмай,
Чопар эмиш кимнидир йўқлаб,

Ногоҳ тўхтаб қайрилиб боқди,
Мен болани, дўстим, танидим.
Танидиму кўздан ёш оқди…
Ўша бола мен ўзим эдим …»

Ёки:

Тупроққа қоришди Турон камоли…
Аммо ушоқ донни етаклаб ҳамон
Сафари қаримай борар чумоли.

Бу парчалар шоир юрагининг бутунлиги. Озодлик мадҳининг куйлашнинг тасвир, кўрсатиш, идрок этиш ва таъсир кучи. Ҳамма мисрага ақли расо гўдакдай анқаясан, юракда таскин топасан…

Энди яхлит образ туза билиш қобилиятига келсак.

Ой — беванинг чорасиз дарди,
Болакайнинг кир кўйлаги — тонг…

Ёки:

Бир чолни учратдим.
Кўзи кўр эди
«Нима бўлди?»,  дея сўрадим ҳайрон.
«Хиёнат қилгандим имонга …- деди,
Ўзимни излайман ўшандан буён…»

Ёки:

Гуллаётган олчани кўриб
деразалар очар кўксини…

Ёки:

Дарддай узун — узун кўчани…

ёки:

Кўзларинг ой нуридай тоза...

Булар тасвир имкониятлари… Чексизлиги… Бепоёнлиги..

Буюк шоир Борис Пастернак: «Катта шоирда китоб жавони эшиклари ёпилмайди, китоб саҳифалари очиқ қолади. Уйнинг эшиклари тарвақайлаган, дарёнинг охири кўринмайдиган, ўрмоннинг эса сўнгги йўқ бўлади», дердилар.

Бу иборада катта маъно бор экан. Мен Хуршид Давронни ўқиганимда, ҳар мисра, ҳар сатрининг бепоёнлигини, ҳам фикран, ҳам масофаси жиҳатдан очиқ, кенг, бепоён эканини кўрдим. Бундай мукаммал туйғуларни унинг қачон бирор бир мисрасини бекорга қоғозга солмайди. Бекордан бекор иш — бу копток ўйини, мисра ўйини эмас…

Чунки: «ҳаво — кузги олма — тирсиллаб турар», дея оддий ҳаводан ҳам инсонга зарур образ муҳайё этади. Шундай қилиб, кўриб турибсизки китобдаги мисралар аччиқ, аламли, аммо буюк бир интилиш — ҳаёт ва яшаш кучига айланган. Булар бирлашганда яхлит образ пайдо бўлади. Бу жабрдийда ўзбек халқининг мустақиллик учун кураши образи. Шоир бунга эришади, офаринга сазовор бўлади…

Энди эски ақидага қайтсак… Шоир ўзи ким? Мақсади нима? Яшашидан маъно не? Бунга ҳам Хуршид Даврон жавоби нақд:

Тиғланган,
Бичилган,
Сўйилган шоир
Халқининг сафида борсан-да, ахир!
Жаҳолат даврида яшамоқ мушкул,
Шоир бўлиб яшаш —
Минг чандон оғир!

Ахир шоир зоти фақат ҳақ сўзни
Айтмоқ учун келар қадим дунёга!

Дарҳақиқат, шундай: «Баҳордан  бир кун олдин» шеърий китобини ўқиганингизда унинг ҳар сатри рост, ҳар мисраси ҳақиқат эканига, йиллар азоб-уқубатларида эришилган  эрк туйғусининг ниҳоятда азиз ва ардоқли эканига ишонч туйғусига тўласиз. Хуршид Давронни бу захматкаш йўлда фидоижон эканига амин бўласиз.

1997

 

0 Xurshid_Davron_kitoblaridan.jpg

SAYYOR
MISRALARGA AYLANGAN HAYOT
«Bahordan bir kun oldin» kitobini o’qib
04

e76a53087ebbdb8a9efbd6528ae686d5.jpgTaniqli shoir Sayyor (Sayyorpo’lat Fayzullaev) 1932 yilda Toshkentda tug’ilgan. Ham shoir, ham nosir sifatida qalam tebratgan. Uning birinchi she’ri 1953 yilda,«Qalb harorati» nomli birinchi kitobi 1960 yilda chop etilgan. Shundan keyin uning o’zbek, rus va boshqa tillarda o’ttizga yaqin she’riy va nasriy asarlari bosilib chiqqan. Jumladan: «Boshsiz haykal» (1961), «Fidoyingman» (1962), «Qachon katta bo’laman» (1965), «Bir kecha xayoli» (1965), «O’ttiz yoshim» (1968), «Hulkar» (1969), «Parvona» (1970), «Dengizdan tomchilar» (1972), «Yillab kuyganim» (1973), «Musaffo fasl» (1978), «Bolg’a zarbi» (1982), «Odam borki…» (1981), «Ancha katta bolaman» (1982), «Chorraha» (1985), «Umr qo’shig’i» (1986), «Halollik va faollik» (1989), «Uyqudagi tosh» (1989) kabi she’rlar, qissalar va bolalar uchun yozilgan asarlarini sanab o’tish mumkin.
Shoirning o’zbek dostonchilik maktabida e’tiborli o’rin egallagan «Boshsiz haykal» (1961) dostoni 60-yillarda katta shov-shuvga sabab bo’lgan edi.
Shoir she’riyatida siyosiy lirika bilan birga muhabbat lirikasi muhim o’rinni egallaydi. Sayyor taniqli shoira Gulchehra Jo’raevaning turmush o’rtog’i edi. Sayyor og’ir xastalikdan keyin 2001 yilda vafot etgan.

04

033Xurshid Davron haqida zukko olim Ibrohim G’afurovning yaxlit bir so’zi bor. «Uning she’rlarida davrimizning ziyoli kishisi obrazi ancha boy kechinmalari bilan gavdalanadi». Avloddosh munaqqid Ahmad A’zam esa yozadi:»Xurshid – tabiatan yorug’ kechinmalar, nekbin qarashlar shoiri». Lo’nda aytilgan ma’qul so’zlar…

Ziyolilik va nekbinlik. Ammo bunga qanday erishiladi. Bu ziyo yoritgan yorug’ kechinmalar, nekbin qarashlar har shoir yuragida qanday tug’iladi. Qay so’z, qay ibora buni oshkor etadi. Bu muammo. Hali hech kim she’rni bundoq yozsang yaxshi bo’ladi, shunda maqsadingga erishasan, degan emas. She’riyatning buyuk sir-asrori shunda. Bunga hech qachon erishib bo’lmaydi. Tayyor she’r yaratmoq, tayyor bir tasvir chizmoq mumkin emas. Shuning uchun ham uning nomi ijoddir. Shuning uchun ham ijodkor noyob. U o’zi olam bo’lib tug’iladi.Shoirni o’z olamidan qidiriladi. Shoirni umumiy olamdan izlaganlar xato qiladi. Chalg’iydi. Uni nimalar, kimlar bilan solishtiraman deb paqqos xatoga yuz buradi.

Albatta bunday tag-tomirli ijodkorlar ayniqsa oz. Ularga yondoshganda go’yo ko’zguga boqqanday bo’lasiz. Ularning har bitgan harfini o’ylab, e’zozlash zarur bo’ladi.

Bunday ezgulik barq urib turgan shoirlar hamma xalqlardagi kabi o’zbekda ham topiladi. Bular Navoiy, Ogahiy, Cho’lpon, G’afur G’ulom, Oybek, Asqad Muxtor, Erkin Vohid, Abdulla Orif, Rauf Parfi, Shavkat Rahmon,Usmon Azim, Muxammad Yusuf kabilarning o’z olami, o’z dunyosi va bu ushbu dunyoda bu ijodkorlarga ko’nglini topshirgan odamlari bor. Ular har bir narsaga tashlanib she’r bitmaydilar. Ular tug’ilishdanoq o’z mavzulari, o’z dunyoqarashlariga ega bo’ladilar. Va shuni, aynan shuni ko’tarib olamga kirib keladilar. Biz ham bunga ishonamiz-qo’yamiz. Xuddi shuni kutib turganday bu shoirga tasannolar o’qiy boshlaymiz. U o’zimizniki bo’ladi-qo’yadi.

Xurshid Davron o’zbek she’riyatida ana shunaqa noyob, o’z mavzu va maqsadiga ega shoir. U bekordan bekor o’zbek tarixiga murojaat etgani yo’q. Tarixni sahifalagani sari u katta — o’zbek xalqining farzandi ekanini butun vujudi bilan his etdi. Bunday tarix yaratgan xalq kimnikidir qo’lida taslimu tobe bo’lishi mumkin emasligiga iymon keltirdi.Uning «Bahordan bir kun oldin» she’riy majmuasi o’zining bir ruhga, ozodlik va erkinlik, mustaqillik va iymoni butunlik ruhiga bag’ishlangani bilan ajralib turadi. Yo’q, shu o’rinda hato qildim: «bag’ishlangani bilan» emas. Xurshid o’zi dunyoga shuni aytgani kelgan. Shuni misrlariga aylantirish uchun yashayotgan shoir. Bu muqaddas tuyg’u esa ushbu kitobning har satriga singib ketgan.

Hurlik — mehnat!
Hurlik — birlikdir!
Hurlik — sevgi!
Hurlik — borlikdir!
Hurlik mehr!
Hurlik quvonchdir!
Hurlik — dilda jo’shgan ishonchdir!

Ana ko’ryapsizmi? Hurlik shoir Xurshid uchun «borlikdir». U bu tuyg’usiz yasholmaydi, yashamaydi ham. Tan
yashashi shoir uchun oddiy jism yashashi barobarindadir. Shoir esa buning uchun yashamaydi. U qaysi mavzuga qo’l urmasin uning yuragidagi bosh tuyg’u uni o’sha his-hayajonga yetaklab ketaveradi.

— Buncha qo’rqoq bo’lmasang, do’stim?
— Netay, ahir, men erksiz o’sdim.

— Nega yolg’on so’zlaysan, aytgin.
— Xo’rlaganlar bolalik paytim.

— Bolalaring sotarsan nechun?
— Otam meni sotgani uchun.

— Nega sen voz kechding elingdan?
— Ayirganlar ona tilimdan!

Mana she’r. Bu kichkina misrlarda butun bir xalq taqdiri bo’rtib yotibdi. Garchi: — «Bolalaring sotarsan nechun? — Otam meni sotgani uchun», kabi nihoyatda og’ir, fojiaviy tuyg’ular — benihoya rost, benihoya tarixiy haqiqat. Bundan kim yuz o’giradi. Katta iste’dod esa buni shunday ayta oladiki, o’qiganlar bir dam labni tishlab, «voh», deb qoladilar. Haqiqat oldida olam otashlari yonib qonga uradi. Yurak to’lg’anadi, ushbu misralar esa mangulikka qalb qo’rlarini larzaga solib tinchitmaydi.

Shoirning mavzulariga nazar solsak ham ayon bo’ladiki, u mayda-chuyda kundalik ishlardan yiroq. Qobiliyat unga tor ko’chalarga kirishga bermaydi. U mavzuni Samarqand deb oladi. Shaxsni Mahmud Qashg’ariy, Alisher Navoiy, Zahiriddin Muhammad Bobur, Boborahim Mashrab, Turdi Farg’oniy, Nodira, Furqat, Ogahiy, Avaz O’tar o’g’li, Cho’lpon, Usmon Nosir, Oybek, Mirtemir, Maqsud Shayxzoda deb tanlaydi. Chunki odam va olam qayg’usini yirik ilhomlarda kuylagan insonlargina unga yordamga keladi. U ko’tarib turgan mavzuni qo’llab yuboradi. U bundan mamnun ekanini misraga soladi: Bu siymonlar orqali dunyoga oson chiqib keta oladi: «Lorka o’limi» she’rida:

Uni tonga tirab otdilar, deydi.

Ajabo. Bu satrni qarang. Otashxonada qizdirilgan qilichday yondiradi odamni. Xurshid satrlarda, ha, goh bir satrda olamni namoyon qiladi-qo’yadi. E’tiroz yo’q. Ishonasiz. Hayratlanasiz… Yakunni qarang:

Qo’shiq kuylab
Tuyib alamni,
Yosh askarlar sarmast edilar.
Shu qo’shiqni yozgan odamni
Otganlarin bilmas edilar.

Yoki:

Oybek — bu og’riqni qari tol kabi
Yurakning tubida asragan so’zlar.

Yoki «Erk guli» she’rida:

— Erk guli bor, derlar, buvijon,
Shu gul haqda menga so’ylab ber.
U gul qayda o’sar noparmon
Ayting, gulning makoni qaer?

— O, bolajon, bu sirni bilsang
G’am kelaru diling qisadi —
U gul erk deb jon bergan erlar
Mozorlari uzra o’sadi.

Yoki:

Do’stim dedi: Ko’rdim g’alat tush,
Yondirilgan cheksiz dalalar
Bo’ylab kechmish sudralib xomush
Ust-boshi qon chollar, bolalar.

Nayzalarin qisgancha, chayir
Otlarini niqtab shodumon
Haydar emish yov — makkor, g’ayir —
Asirlarni g’urbatga tomon.

Faqat ular ortidan qolmay
Chopar emish bir go’dak yig’lab.
Chopar emish to’xtashni bilmay,
Chopar emish kimnidir yo’qlab,

Nogoh to’xtab qayrilib boqdi.
Men bolani, do’stim, tanidim.
Tanidimu ko’zdan yosh oqdi…
O’sha bola men o’zim edim …»

Yoki:

Tuproqqa qorishdi Turon kamoli…
Ammo ushoq donni yetaklab hamon
Safari qarimay borar chumoli.

Bu parchalar shoir yuragining butunligi. Ozodlik madhining kuylashning tasvir, ko’rsatish, idrok etish va ta’sir kuchi. Hamma misraga aqli raso go’dakday anqayasan, yurakda taskin topasan…

Endi yaxlit obraz tuza bilish qobiliyatiga kelsak.

Oy — bevaning chorasiz dardi,
Bolakayning kir ko’ylagi — tong…

Yoki:

Bir cholni uchratdim.
Ko’zi ko’r edi
Nima bo’ldi? — deya so’radim hayron.
«Xiyonat qilgandim imonga …- dedi,
O’zimni izlayman o’shandan buyon…

Yoki:

Gullayotgan olchani ko’rib
derazalar ochar ko’ksini…

Yoki:

Dardday uzun — uzun ko’chani…

yoki:

Ko’zlaring oy nuriday toza...

Bular tasvir imkoniyatlari… Cheksizligi… Bepoyonligi..
Buyuk shoir Boris Pasternak: «Katta shoirda kitob javoni eshiklari yopilmaydi, kitob sahifalari ochiq qoladi. Uyning eshiklari tarvaqaylagan, daryoning oxiri ko’rinmaydigan, o’rmonning esa so’nggi yo’q bo’ladi», derdilar.

Bu iborada katta ma’no bor ekan. Men Xurshid Davronni o’qiganimda, har misra, har satrining bepoyonligini, ham fikran, ham masofasi jihatdan ochiq, keng, bepoyon ekanini ko’rdim. Bunday mukammal tuyg’ularni uning qachon biror bir misrasini bekorga qog’ozga solmaydi. Bekordan bekor ish — bu koptok o’yini, misra o’yini emas…

Chunki: «havo — kuzgi olma — tirsillab turar», deya oddiy havodan ham insonga zarur obraz muhayyo etadi. Shunday qilib, ko’rib turibsizki kitobdagi misralar achchiq, alamli, ammo buyuk bir intilish — hayot va yashash kuchiga aylangan. Bular birlashganda yaxlit obraz paydo bo’ladi. Bu jabrdiyda o’zbek xalqining mustaqillik uchun kurashi obrazi. Shoir bunga erishadi, ofaringa sazovor bo’ladi…

Endi eski aqidaga qaytsak… Shoir o’zi kim? Maqsadi nima? Yashashidan ma’no ne? Bunga ham Xurshid Davron javobi naqd:

Tig’langan,
Bichilgan,
So’yilgan shoir
Xalqining safida borsan-da, axir!
Jaholat davrida yashamoq mushkul,
Shoir bo’lib yashash —
Ming chandon og’ir!

Axir shoir zoti faqat haq so’zni
Aytmoq uchun kelar qadim dunyoga!

Darhaqiqat, shunday: «Bahordan bir kun oldin» she’riy kitobini o’qiganingizda uning har satri rost, har misrasi haqiqat ekaniga, yillar azob-uqubatlarida erishilgan erk tuyg’usining nihoyatda aziz va ardoqli ekaniga ishonch tuyg’usiga to’lasiz. Xurshid Davronni bu zaxmatkash yo’lda fidoijon ekaniga amin bo’lasiz.

1997

Xurshid Davron. Bahordan bir kun oldin. 1997 by Khurshid Davron on Scribd


09

(Tashriflar: umumiy 258, bugungi 1)

1 izoh

  1. Зиёдан файз унган хонадон

    Азиз устозим, раҳматли Сайёрпўлат Файзуллаев Тошкент шаҳрининг Абдураҳмон Жомий номидаги маҳалласида, ҳозирги Боғировон кўчасида яшардилар. Мен кўп бора бу файзли оиланинг меҳмони бўлганман.

    Ҳар гал ушбу уй остонасига келганимда устознинг фарзандларидан бири — Фирдавс ёки Феруз, Шоҳинахон ёки Сарвар эшикни лутф билан очишар, уларнинг тарбияси, одобида хонадондаги маънавий муҳит акс этиб турарди.

    Йўлакдан кираверишда, чап томондаги олди айвон, кўп хонали уй ёш рассом Фирдавснинг устахонаси, ҳовли этагидаги хоналардан бири устознинг, кейингиси эса рафиқалари Гулчеҳра Жўраеванинг ижод хоналари эди. Улар гўё елкама-елка туриб, ижод қилишарди. Хонадонда китоб шу даражада кўп эдики, жавонларга сиғмаганидан, бир қисми бошқа хоналарга ҳам жойланганди.

    Ҳа, бу уйда чинакам маънода ижод нафаси уфуриб, зиё таралиб турарди. Ҳовлидаги иккита ўрик, беҳи, бир туп анор уй деразаларидан «мўралаб», ижодкорларга илҳом бағишларди гўё. Йўлкалар атрофи ранг-баранг гулларга бурканган, чаманзор эди. Устоз гулзор ўртасида мўъжазгина ёзги ижодхона барпо этгандилар. Қуёш ботгач, ҳовлига қайта-қайта кўллатиб сепилган сув кун бўйи офтоб тиғида қизиган ернинг тафтини кўтарар, шу сувда чайилган райҳондан таралган хушбўй ифор димоғни очиб, толиққан танага ором бахш этарди.

    Бу батафсил таърифдан мақсад зиёли инсонларнинг турмуш маданияти, диди, саранжом-саришталигини ибрат сифатида кўрсатишдан иборат. Негаки, маҳаллада Сайёрпўлат Файзуллаев хонадонидан ўрнак олиб, тозалик ва озодаликка ўрганган, ҳовлисига файз киритган оилалар кўплаб топиларди. Хонадон соҳиблари адабиёт ихлосмандларига ижодкор сифатида танилган бўлишса, маҳаллада аҳил ва иноқ, ибратли оила эгалари сифатида ном қозонишганди. Ҳар икки шахснинг нафақат ижод олами, балки ўзаро муносабатлари, оила тутуми, фарзанд тарбиясига эътибори биз шогирдлари учун ибрат эди.

    Мен бу оилада устоз ҳам¬да келинойим томонидан доим самимий илтифот билан кутиб олинганман. Бу ҳам, таъбир жоиз бўлса, зиёлилик ва ўта юксак мада¬ният, ўқилган китоблардан қалбларга кўчган фазилат эди.

    …Талабалик йиллари тунда дарс тайёрлаш асносида радио овозини паст қўйиб, куй-қўшиқ ёки ғазалхонликларни тинглардим. Шундай эшиттиришларнинг бирида шоира Гулчеҳра Жўраева «Мармар тош» номли шеърни ўқиб бердилар. Тинглаб ўтириб, шунчалик ҳаяжонландимки, қанийди шеър қайтадан яна бир марта ўқилса, деган истак кўнглимдан ўтди.

    Устоз билан учрашганимда эшитган шеърим ва таассуротим ҳақида тўлиб-тошиб сўзлаб бердим. Келгуси учрашувда эса Сайёрпўлат ака ушбу шеърнинг қўлёзмасини муаллифнинг дастхати билан олиб келибдилар. Бу мен учун кутилмаган совға бўлди. Чунки ўша вақтда уларнинг бир оила эканликларини билмагандим. Ана шундай хокисор, камтарин эди бу икки ижодкор.

    Устоз хонадонида бағрикенглик, дўстларга ҳурмат, меҳмон¬дўстлик, камтаринлик каби инсоний фазилатлар бирдек мужассамлашганди. Эр узук бўлса, аёллари бамисоли ундаги гав¬ҳар эди. Айниқса, аёл кишининг оила, кундалик юмушлардан ташқари ижодга вақт топиши ва шеър хаёли билан яшаши, бола тарбияси, уларнинг дарслари назоратига вақт ажратиши катта жасорат эди. Устоз Сайёрпўлат ака ана шу матонатнинг қўрғони, мустаҳкам таянчи эдилар. Бундай ардоқ ва эътибор сабаб шоиранинг «Иқбол», «Гулшан аро», «Сени севаман, ҳаёт!», «Нафис туйғулар» каби ўнлаб шеърий китоблари дунё юзини кўрди.

    Сайёрпўлат Файзуллаев ҳақидаги хотираларни қоғозга туширар эканман, устознинг ўтган асрнинг саксонинчи йиллари бошида қалб¬ларидан қоғозга тўкилган, барча шеърият мухлисларининг кўнглидан жой олган қуйидаги сатрлари хаёлимдан ўтди:

    Жоним,

    Соғинганман,

    Олисдир йўлим,

    Узатсам етмайди,

    ҳеч Сенга қўлим.

    Сен деб ёнаяпман

    Сендан йироқда,

    Ҳолим билмоқ бўлсанг

    агар фироқда,

    Ойдин тун

    осмонга қарагин дилдор,

    Унда бир жуфт юлдуз мўлтирар бедор,

    Уйинг тепасида боқиб турган жим,

    У сенга термилган

    интизор кўзим.

    Зеро, ушбу сатрларнинг ҳар сўзу,

    жумласида устоз руҳи барҳаёт яшаётгандек.

    Бахтиёр МАҲКАМОВ.

    Тошкент шаҳри.

Izoh qoldiring