Bahrom Ro’zimuhammadning javobidan keyin tug’ilgan savollar (1)

89

Баҳром Рўзимуҳаммаднинг бу жавобидан кейин менда айрим саволлар туғилди. Бу саволларни ошкор қилишдан мақсадим уларга жавоб олишдир. Улар жавобсиз қолса,бу уларнинг тўғрилигини,Баҳром уларга жавоб беришдан ожиз эканини билдиради.

007
Хуршид Даврон
БАҲРОМ РЎЗИМУҲАММАДНИНГ  ЖАВОБИДАН КЕЙИН ТУҒИЛГАН САВОЛЛАР

Баҳром Рўзимуҳаммад менинг «Аввал ўйла,кейин сўйла» номи билан эълон қилган дастлабки мақоламга ( ушбу саҳифада берилган ) жавоб ёзибди. Сиз унинг жавоби билан қуйидаги саҳифада танишиб олишингиз мумкин.

Ҳар икки мақола билан танишиб чиққандан кейингина хулоса қилишингизни сўрайман.

Баҳром Рўзимуҳаммаднинг бу жавобидан кейин менда айрим саволлар туғилди. Бу саволларни ошкор қилишдан мақсадим уларга жавоб олишдир. Улар жавобсиз қолса,бу уларнинг тўғрилигини,Баҳром уларга жавоб беришдан ожиз эканини билдиради.

Биринчи савол: «Аввал ўйла,кейин сўйла» мақоласини қанча кўздан кечирмай Б.Р. айтган панд-насиҳатларга, тушунтиришларга тўла бирон жумлани тополмадим. Баҳромнинг менда савол уйғотган гаплари қуйидагилар бўлди:»Мен ва дўстларим бу авлод вакилларининг такаббурлигига, одамни калака қилишларига кўникиб қолганмиз. Бир замонларда уларга боплаб жавоб қайтарганмиз ҳам.

Хуршид Даврон шу кунгача сукут сақлаб, жимгина юриб келди…»

Бу ўринда Баҳром менигина эмас,бутун бир авлодни назарда тутяпти.

Ўзим мансуб авлод ( Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Раҳмон, Усмон Азим, Муҳаммад Солиҳ, Матназар Абдулҳаким, Садриддин  Салим, Қутлибека, Азим Суюн, Шукур Қурбон, Йўлдош Эшбек, Усмон Қўчқор ва бошқалар) ҳақида ноҳақ гап айтилганда,менинг шаъним иккинчи ўринга ўтади,авлодим шаъни муҳимроқ саналади. Бу авлодга мансуб жуда кўп шоир дўстларим: Б.Р.  такаббур деган аслида ўзбекнинг ўжар шоирлари бўлган Шавкат Раҳмон, Матназар Абдулҳаким,Садриддин Салим бу дунёни эрта тарк этганлари учун ҳам уларнинг шаънини мен ҳимоя қиламан.

Демак,жавоб беринг: Баҳром, қачон менинг авлодим сизга ва дўстларингизга такаббурлик қилган,қачон сизларни калака қилган? Аниқ далиллар билан жавоб беришга ҳаракат қилинг. Бўлмаса,туҳматчи деган гап олишингиз тайин.

Яна бир гапингизга жавоб берсангиз: Бир замонларда бизларга боплаб жавоб қайтарган экансиз. Ўша жавоб қачон ва қандай тарзда бўлган? Шахсан мен бунақа гап бўлганидан мутлақо хабарсизман. Менинг,сиз айтгандай,”донишмандона жим юришим” мана шу хабарсизлигим оқибати бўлса керак.

Сиздан бизни яна бир марта “боплаб”  ўша жавобингизни ошкор қилишингизни илтимос қиламан. Чунки, менинг авлодим бунақа «боплаш»ларни кўп кўрган ва уларга ҳамиша муносиб жавоб бериб келган.

Баҳром, мен сизни бирон жойда шахсингизни ҳақорат қилмадим. Аммо,сиз пасткашликка бориб,мени ҳақорат қилишга   ўтдингиз. Бу билан шеърларингизнинг асосий   қаҳрамони чувалчангдан-да   ожиз эканингизни  ошкор этдингиз.

Ҳозирча биринчи саволимга жавоб кутаман.

Кейинги саволларни узоқ кутмайсиз деб ваъда бераман.

Кейинги  саволим   Баҳромнинг  мусулмончилик хусусидаги алжирашлари ва унинг 80-йиллар авлодига  қилган иккинчи  туҳмати  билан  боғлиқ    бўлади.

Баҳром, жавобингизни худди аввалгидек фейсбукда ёки менинг саҳифамда эълон қилишингиз мумкин. Мен унинг бирор ҳарфини ўзгартирмай (олдинги жавобингизнинг ҳам қандай бўлса шундай жойладим) эълон қилишга ваъда бераман.

P.S. Аслида мен фейсбук саҳифасида бу саволларни Баҳромга берганимга бир ҳафтадан ортиқ вақт ўтди.

0022

(Tashriflar: umumiy 55, bugungi 1)

5 izoh

  1. Ассалому алайкум.
    Саҳифадаги ушбу мунозара билан боғлиқ бирқанча мақолаларни ўқиб чиқдим. Умуман олганда бундайин баҳслар аввал ҳам бўлган. Лекин унинг интернет оламига ҳам кўчгани баъзилар учун ғалати туюлиши мумкин.
    Фикримча, Баҳром ака жуда шошилиб ёхуд жаҳл устида жавоб ёзган. Шу боисданми, унинг жавобида фактдан кўра, шахсий мулоҳазалари устун турган. Бу борада Хуршид Даврон келтирган халқ ҳикмати «Аввал ўйла, кейин сўйла» ўринли.
    Адабиёт — сўз санъати. Шоирлар эса азалдан ана шу санъат гулшанининг нозик булбуллари бўлиб келишган. Уларнинг баҳсу мунозаларидан ҳам атрофдагиларга катта фойдалар олишган, илм учун янги қирралар очишган.
    Ҳозирги ҳолатда эса, бундай ҳолатни кам кўряпмиз. Ғараз ёхуд кудурат аралашган баҳсда икки томон ҳамда мухлислар учун фойдали жиҳатлар камайиб бораверади.

  2. «Яна бир гап: мен сизни ёки дўстларингизни менинг авлодимга боплаб жавоб беришини, бундай ишга қодир бўлган одамни сизнинг авлодингизда борлигини умуман тасаввур қилолмайман». Хуршид ака, яхшигина жавобингизнинг шу ерида сиз ҳам энди бутун бир авлодни менсимай қўйгансиз.

  3. Каримбек,гапингиз тўғрилиги учун ўша жойни олиб қўйдим.Аммо,сизнинг изоҳингизда қолдиришни маъқул кўрдим. Ёзган ўша гапимниям,изоҳингизниям олиб ташласам, сизга нисбатан ҳурматсизлик бўлади,деб ўйладим. Хуллас,беайб парвардигор…

  4. Мен аввало, устоз Хурщид Давронни катта савоб ишга кул урганлиги билан табриклайман. чунки бу сайтдаги мазмун-мундарижа хакикатдан хам узининг янгиликларга тулалиги билан киши кунглига ёруглик багишлайди. бахсга келсак, бу хам булгани яхши. мухими бахслашаётган хар икки томон хам адабиётни яхши тушунади. чин сузларни айтиш керак булса атрофидаги уз кавмини куллаб кувватлаш яхши нарса. лекин махалийчилик килиб тарафкашликни дастак килиб олиш бу катта фожеа. Шавкат Рахмон Рауф Парфи, Шукур Холмирзаев узларини тушунадиган, борингки, хайрихох буладиган дуст тополай ярим умрини шундай ёлгизлик азобида утказдику… Уларнинг рухини шод килай десангизлар Хурматли устозлар «Аждодларни тинч куяйлик» Шундагина хакикий адабиёт учун садокат билан хизмат килган буламиз… Агар улар тирилиб келганида борми… Нак бугзимиздан оларди…

  5. Бу савол-жавобларни ўқиб шу хулосага келдимки Муҳтарам шоир Баҳром Рўзимуҳаммад анча шошилиб жаҳл устида жавоб ёзганлар. Шу сабабли устоз шоир Хуршид Давроннинг «кулиб юбордим» деган муносабатларини нотўғри маънога буриб талқин этишгача борган. Чунки ўша жойда Хуршид Даврон «энсам қотди», «ғалати туюлди» деган ибораларни қўллашлари ҳам мумкин эди, лекин у киши вазиятни анча юмшатиб сўз қўллаган ва муроса оҳангида ёзилган. Баҳром Рўзимуҳаммаднинг жавоблари эса анчагина зардали. Македонский армиясида жабр кўрган аскар юқорига дарров эмас бир кун ўтгач шикоят этиши жорий қилинган экан… Майли, нима бўлсаям, катта шоирларимизни муҳокама қилиш «бизга эмас»

Izoh qoldiring