Gap pulda emas, dilda!

пул

Яқинда интернет тармоғида бир адиба билан уюштирилган суҳбатда “Шиорингиз нима?” деб берилган саволга «ижодкор» шундай жавоб беради: “Менга 100 долларлик пулдаги «We trust in God» яъни “Биз худога ишонамиз” деган шиор ёқади. Гап унинг 100 долларлик пуллигида эмас. Бу шиорнинг бутун инсониятга тегишлигида”.
Гўё адиба аждодларимизнинг Оллоҳга ишониш билан боғлиқ муқаддас китобларидан мутлақо бехабар,минг бир қўлдан ўтиб юрган кир,ифлос пулдаги ёзув унинг учун муътабарроқ. Ва энг муҳими,гарчи адиба, “Гап унинг 100 долларлик пуллигида эмас” деб таъкидлаган бўлса-да, гап айнан шу пул қайси давлатга тегишлигида, гап ўз миллий ақидаларига паст назарда қарайдиган кимсаларга айнан шу ёзув битиб қўйилган пуллардан бериб турилишида. Адиба ўзининг  бу гапи ғарблик ҳомийларига жуда маъқул тушушини билган. Агар у «Қуръон»ни тилга олганида ёки муқаддас ҳадисларни айтганида  «ҳомий»лари ғашини келтиришини билгани учун урғуни 100 долларга қаратган.
Яратганга ишониш шиор эмас. Адиба ўзининг худога эмас,пул ишонишини ошкор қилиб қўйганини билармикан?

Ким учундир бу жуда майда гап бўлиб туюлар. Мен учун бу Ғарбнинг онгимиздаги кўрсатаётган таъсирининг бир мисоли бўлиб кўринади.
Ўрни келдими,билмайман,мен бир латифанамо воқеани эсладим. Жанубий Осиё мамлакатларидан бирида ўлкадаги энг катта кўприк қулаб тушибди. Узоқ текширувлардан сўнг маълум бўлибдики, ўша кўприкнинг яқинидаги қишлоқда яшайдиган эркакларнинг кўпчилиги ўзларининг енгил ҳожатларини маҳобатли иншоотни кўтариб турадиган устунлардан бирининг остига келиб чиқаришар экан. Йиллар ўтиб,томчи тошни тешганидек,енгилгина ҳожат маҳобатли кўприкни қулашига сабаб бўлган экан.
Шунинг учун адибанинг гапини майда гап деб тушунманг.

(Tashriflar: umumiy 41, bugungi 1)

2 izoh

  1. Rost aytasiz, Xurshid aka. Shukur Xolmirzayev Ahmad Otaboyev bilan qilgan suhbatida «Yosh xonandalarning «Mening xobbim pul» deganini eshitib yig`lagim keldi, ularga achindim», deb yozgan edi. Fikrlamay qo`ygan, to`g`rirog`i, fikrlashni xohlamaydigan, miyasidagi uzuq-yuluq xayollar faqat tor manfaat doirasidagina qamalib qolgan yoshlar, yo`q, go`daklar bir-ikki bo`lsa, tuzatish osondir, juda ko`p bo`lsa-chi?..
    Fikrlaringizga qo`shilaman. Rahmat

  2. Хушид ака. Сизнинг карашларингизни хурмат киламан. Биз бугун каерга караб кетяпмиз деб айтганида — бозорга деб айтишади купчилик. тугри бозорда хамма нарса сотилади-да, лекин улар билишмайдики, Худонинг кунглимизга солиб куйган туйгуларининг иймон ва виждоннинг сотилмаслигини… Ким билади улар пулсиз яшай олмас, лекин пул уларнинг оёгидир. Гарб лиан узимизни солиштирмаслигимиз керак, бошимиз кукларга етиб савлат тукиб юрсак хам, гудакнинг чинкирок йигисига бефарк булолмаймиз…

Izoh qoldiring