Musavvir Shuhrat Abdurashidov asarlaridan namunalar.

Image

    Август ойининг бошида Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида ажойиб тадбир — «Бизнинг мерос. Ўзбекистон тасвирий санъати усталари. 70-йиллар авлоди» номли кўргазма бўлиб ўтди. Тасвирий санъатимиз тараққиётида ўчмас из қолдирган авлод вакиллари: рассомлар Шуҳрат Абдурашидов, Виктор Губский, Юсуф Гусейнов, Равиль Каримов, Павел Кичко, Тоҳир Миржалилов, Ориф Муинов, Татьяна Редкина, Ҳайдар Санаев, Александр Степанов,Шуҳрат Тимуров, Мақсуд Тўхтаев, Комил Шерматов и Абдуманнон Юнусов, ҳайкалтарошлар Мухтор Облақулов, Эргаш Қаҳҳoров,Александр Котлов, Садир Турсунов, Барно Шадиева,Анатолий Яровой асарларидан иборат кўргазма шахсан менга оли ёшлигимни эслатгандай бўлди. Бу санъаткорларнинг кўпчилигини жўрам ва акам Шуҳрат Абдурашидов баҳонасида яқиндан билганман. Кўргазманинг очилиш маросимида Бадиий Академия раиси Акмал Нур нутқ сўзлаб, Шуҳрат Абдурашидовнинг номини  алоҳида  тилга олди ва буюк саъаткор  ижоди ўзбек тасвирий санъати олтин хазинасидан муносиб ўрин эгаллаганини таъкидлади. Акмал Нур сўзи давомида «Мусаввирнинг «Остона» асари менинг ижодий тақдиримга бевосита таъсир кўрсатди» деб айтганидан ич-ичимдан мамнун бўлдим. «Қаердаким шогирдлар ва издошлар устозлар номини унутмас экан,ўша ерда равнақ бўлади» ,- деб ўйладим.
Эътиборингизга мазкур кўргазмада намойиш этилган Шуҳрат Абдурашидов асарларидан айримларини ("Остонада", "Буви билан набира","Болалигим", "Бахмалда куз") тақдим этаман. Якунда сайтимда бу азиз инсон ҳақида аввалан берилган хотиралар,мақолалар ва шеърларга ишораларни ҳам илова этдим.

34

ШУҲРАТ АБДУРАШИДОВ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ ВА АСАРЛАРИДАН НАМУНАЛАР
Катталаштириш учун суратни босинг.
Image

Image

Image

Image

Image

045

(Tashriflar: umumiy 75, bugungi 1)

Izoh qoldiring