Xurshid Davron. Abdulla Qodiriyga bag’ishlangan she’rlar.

03310 апрел — Буюк адиб Абдулла Қодирий туғилган кун

    Яхши билиш керакки, қалам — ўқлоғи, матбуот — кетмон бозори эмас. Йўсинсиз равишда хотирага келган хар бир сўздан жумлалар тўқимоқ фазилат саналмайди. Сўз — қолип, фикр унинг ичига қуйилган ғишт бўлсин, кўпчилик хумдонидан пишиқ чиққач, янги ҳаёт айвонига асос бўлиб ётсин!..  Бир соатда эмас, ўн соатда ёзиш, бир қайта эмас, ўн қайта тузатиш кишининг ёрдамига термулишга қараганда ҳам фойдалик, ҳам умидлидир… (Абдулла Қодирийнинг «Ёзишғувчиларимизға» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада).

Хуршид Даврон
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙГА
БАҒИШЛАНГАН ШЕЪРЛАР

033

ҚОДИРИЙНИНГ СЎНГГИ СУРАТИ
033
Бунча алам,
Бунча муҳаббат…
Қорачиқда ёнар ҳасрати.
Сен нимани тилайсан мендан,
Қодирийнинг сўнги сурати?

Ёки сўйлаб бермоқчимисан
Кумушбиби,Отабек дардин,
Ё ўз дардинг сўйламоқчисан,
Қодирийнинг сўнги сурати?

Тунлар жимжит,
Тунлар кўп узун –
Тугамайди диллар суҳбати.
Шеър оқисам тинглайсан маҳзун,
Қодирийнинг сўнги сурати?

Йўлларимда учраса хато,
Дил ўтаса элим ҳасрати,
Келиб сендан тилайман паноҳ,
Қодирийнинг сўнги сурати?

1970

ҚОДИРИЙНИ ЎҚИБ

Йиллар ўтиб борса-да, ҳамон
Қумсаб-қумсаб ўқиймиз сизни.
Сиз бамисли зангори осмон,
Биз қумсаймиз осмонимизни.
Олис, чаъир тошли йўллардан
Отда елиб ўтамиз бирга,
Айлантириб Кумушнинг оддий
Сўзларини бокира шеърга.

Яна ортга қайтамиз кейин,
Келажакка боқамиз мафтун.
Нимадандир ичикиб, қийин
Ўйлар ичра қоламиз беун.

Кейин яна уў деразасин
Очган каби соф ҳаволарга,
Бо«риққан, дим уй деразасин
Очган каби шўх наволарга-

Туйиб дилда масъум унларни,
Титраб-титраб дил ларзасидан,
Биз очамиз «Ўтган кунлар»ни
Юрагимиз деразасидай.

1983

098

Xurshid Davron
ABDULLA QODIRIYGA
BAG’ISHLANGAN SHE’RLAR

036

QODIRIYNING SO’NGGI SURATI

Buncha alam,
Buncha muhabbat…
Qorachiqda yonar hasrati.
Sen nimani tilaysan mendan,
Qodiriyning so’ngi surati?

Yoki so’ylab bermoqchimisan
Kumushbibi,Otabek dardin,
YO o’z darding so’ylamoqchisan,
Qodiriyning so’ngi surati?

Tunlar jimjit,
Tunlar ko’p uzun –
Tugamaydi dillar suhbati.
She’r oqisam tinglaysan mahzun,
Qodiriyning so’ngi surati?

Yo’llarimda uchrasa xato,
Dil o’tasa elim hasrati,
Kelib sendan tilayman panoh,
Qodiriyning so’ngi surati?

1970

QODIRIYNI O’QIB
037
Yillar o’tib borsa-da, hamon
Qumsab-qumsab o’qiymiz sizni.
Siz bamisli zangori osmon,
Biz qumsaymiz osmonimizni.
Olis, cha’ir toshli yo’llardan
Otda yelib o’tamiz birga,
Aylantirib Kumushning oddiy
So’zlarini bokira she’rga.

Yana ortga qaytamiz keyin,
Kelajakka boqamiz maftun.
Nimadandir ichikib, qiyin
O’ylar ichra qolamiz beun.

Keyin yana uo’ derazasin
Ochgan kabi sof havolarga,
Bo«riqqan, dim uy derazasin
Ochgan kabi sho’x navolarga-

Tuyib dilda mas’um unlarni,
Titrab-titrab dil larzasidan,
Biz ochamiz «O’tgan kunlar»ni
Yuragimiz derazasiday.

1983

© Xurshid Davron

021

(Tashriflar: umumiy 179, bugungi 1)

Izoh qoldiring