4 yoshli qizcha buvisiga yordam chaqirtirish uchun tayga bo’ylab 4 soat ichida 8 kilometr yo’l bosib o’tdi

ctJKvDJYqH-2wePNVkFbfSz2TB_MkaMD.jpg    Россиянинг Тува республикасида яшовчи Салгана  исмли 4 ёшли қизча  бувисига ёрдам чақиртириш учун ўзининг ҳаётини хавфга қўйиб, тайга бўйлаб 4 соат ичида 8 километр йўл босиб ўтди.

1.JPGМаълумотларга кўра, февраль ойи охирида бувиси ва кўзи ожиз буваси билан яшаган Салгана Салчак бувиси қимирламаётганини пайқаб қолган. У бу ҳақда бувасига айтган, бироқ кекса буваси рафиқасига ёрдам бера олмаган ва набирасини қўшниларга ёрдам чақиртириш учун юборган.

Салгана қаттиқ совуққа қарамай, чўпонлар тўхтаган жойга етиб бориб, бувисига ёрдам чақиртира олган. Бироқ шифокорлар ва қўшнилар етиб келгунча қизчанинг бувиси вафот этиб бўлган.

ФВВ вакилининг айтишича, қизчани мукофотга тақдим қилишмоқчи. Айни вақтда у шифохонада даволанмоқда

Бу  воқеа ҳақда 11 март куни Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг республика бўйича бошқармаси ходимига иқтибос келтирган ҳолда FlashSiberia нашри хабар берди.

4.JPG

0 content.JPG

(Tashriflar: umumiy 191, bugungi 1)

Izoh qoldiring