Alisher Navoiy. Shayx Mo’min Sheroziy haqida rivoyat

098

   Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг «Насойим ул-муҳаббат» асарида бир-биридан гўзал ва ҳикматли ривоятлар бор. Илк мутолаа қилганимдан бошлаб хотирамда муҳрланиб қолган Шайх Мўмин Шерозий ҳақидаги ривоятни тез-тез соғиниб ўқийман…

07
Алишер Навоий
ШАЙХ МЎМИН ШЕРОЗИЙ ҲАҚИДА РИВОЯТ
«Насойим ул-муҳаббат»дан
011

    Шайх ул-ислом дебдурки, Исмоил Даббос дедиким ҳаж нияти қилиб борурда Шерозға етишдим. Бир масжидқа кирдим. Шайх Мўминни кўрдумки, ўлтуруб, хирқасин ямайдур эрди. Салом қилдим ва ўлтурдим.
Мендин сўрдиким:- Не ниятинг бор?
Дедим: — Ҳаж ниятим бор.
Деди: — Онанг бор?
Дедим: — Бор!
Деди: — Ёниб (шошиб) онанг мулозаматиға бор!
Бу сўз менга хуш келмас эрди.
Деди: — Не тўлғанасен? Мен эллик ҳаж қилибмен, бош яланг, оёқ яланг ва зоду ҳамроҳсиз. Барчасин сенга бердим. Сен онанг кўнгли шодлиғин менга бер!

89

07
Alisher Navoiy
SHAYX MO’MIN SHEROZIY HAQIDA RIVOYAT
«Nasoyim ul-muhabbat»dan
011

Shayx ul-islom debdurki, Ismoil Dabbos dedikim haj niyati qilib borurda Sherozg’a  yetishdim. Bir masjidqa kirdim. Shayx Mo’minni ko’rdumki, o’lturub, xirqasin yamaydur erdi. Salom qildim va o’lturdim.
Mendin so’rdikim:- Ne niyating bor?
Dedim: — Haj niyatim bor.
Dedi: — Onang bor?
Dedim: — Bor!
Dedi: — Yonib (shoshib) onang mulozamatig’a bor!
Bu so’z menga xush kelmas erdi.
 Dedi: — Ne to’lg’anasen? Men ellik haj qilibmen, bosh yalang, oyoq yalang va zodu hamrohsiz.  Barchasin senga berdim. Sen onang ko’ngli shodlig’in menga ber!

она

02

(Tashriflar: umumiy 341, bugungi 1)

Izoh qoldiring