Ishqing,yuraging ersa,Navoiyni o’qi…

05
XV аср тазкиранавислик тарихидан чуқур хабардор Фитрат Навоийнинг форсий меросига Давлатшоҳ Самарқандий (»Тазкират уш-шуаро»), Абдураҳмон Жомий («Нафоҳат ул-унс»), Сом Мирзо («Туҳфаи Сомий»), Ризо Қулихон Ҳидоят («Мажма ул-фусаҳо»), Ҳусайн Воиз Кошифий («Тафсири форсий») каби форс тазкиранависларининг фикрига таянган ҳолда баҳо беради ва шоирнинг форсийда ҳам баракали ижод қилиши сабабларини «Муҳокамат ул-луғатайн»даги маълумотлар орқали асослайди: «Навоий ўн беш яшарликдан қирқ яшарликкача форс адабиёти билан кучли суратда машғул бўлган, замонида мавжуд форс девонларининг ҳаммасини бўлмаса ҳам кўпини кўрган. Мавлоно Жомийдан бошлаб, у замоннинг энг катта форс шоирлари ўз шеърларини кўрсатган, тузатиб беришини сўраганлар». Фитрат бу фикрлар орқали Навоий форс адабиётининг чуқур билимдони ва ижодкори, танқидчи ва тасҳиҳчиси, «энг улуғ форс шоирларининг энг машҳур, энг қийин асарларига форсийча жавоб ёзган уста бир санъаткор» эканлигини асослайди.

444
ИШҚИНГ,ЮРАГИНГ ЭРСА,НАВОИЙНИ ЎҚИ…
Назора Бекова
филология фанлари номзоди.
01

091збек адабиётининг бобокалони Мир Алишер Навоий форс тилида ҳам сўз қадрини баланд кўтарган мумтоз санъаткор эди. Икки тилда ҳам ижодини санъат даражасига кўтариш ва Абдураҳмон Жомий сингари устозлар таҳсинига сазовор бўлиш Алишер Навоий номини яна ҳам маҳбуб ва улуғвор қилди. Унинг форсий қасидалари, ғазал, рубоий ва марсиялари бадиий сўз усталари, шоиру фозиллари орасида шуҳрат қозонган. Шу боис Навоий бу шеърларни йиғиб, «Девони Фоний» номи билан алоҳида китоб қилиб тузган эди. Шоир «Девони Фоний»га кирган фахрия қитъаларидан бирида ўзбек ва форс тилидаги асарлари ҳақида фахр билан шундай ёзади:

Маънии ширину рангинам ба турки беҳадаст,
Форси ҳам лаълу дурҳои самин гар бингари.

Яъни, туркий тилда латиф ва ранг-баранг сўзларим ҳад-ҳисобсиздирдур, Эътибор қилсанг, форсий сўзларим ҳам лаъл ва қимматбаҳо марваридлардир.

Маълумки, «Девони Фоний» 1495-1500 йилларда тартиб берилган.Мазкур девон 552 ғазал, 1 мусаддас,1 марсия-таркиббанд, 64 қитъа, 72 рубоий,16 таърих, 9 луғз, 266 муаммодан таркиб топган.

Алишер Навоийнинг форсий мероси Абдураҳмон Жомий, Давлатшоҳ Самарқандий, Ғиёсиддин Хондамир, Абдуллоҳ Ҳотифий, Камолиддин Биноий каби машҳур замондошлари томонидан юксак баҳоланган. Фитратнинг 1925 йилда ёзилган «Навоийнинг форсий шоирлиги ҳам унинг форсий девони тўғрисида» мақоласи «адабиёт ва санъат дунёсида энг теран қараш эгаси» бўлган машҳур Бобур Мирзонинг «Навоийнинг аксар форсий абёти суст ва фуруддир» деган кўпчиликка маълум фикрини қабул эткуси келмас»лигига бағишланган.

XV аср тазкиранавислик тарихидан чуқур хабардор Фитрат Навоийнинг форсий меросига Давлатшоҳ Самарқандий (»Тазкират уш-шуаро»), Абдураҳмон Жомий («Нафоҳат ул-унс»), Сом Мирзо («Туҳфаи Сомий»), Ризо Қулихон Ҳидоят («Мажма ул-фусаҳо»), Ҳусайн Воиз Кошифий («Тафсири форсий») каби форс тазкиранависларининг фикрига таянган ҳолда баҳо беради ва шоирнинг форсийда ҳам баракали ижод қилиши сабабларини «Муҳокамат ул-луғатайн»даги маълумотлар орқали асослайди: «Навоий ўн беш яшарликдан қирқ яшарликкача форс адабиёти билан кучли суратда машғул бўлган, замонида мавжуд форс девонларининг ҳаммасини бўлмаса ҳам кўпини кўрган. Мавлоно Жомийдан бошлаб, у замоннинг энг катта форс шоирлари ўз шеърларини кўрсатган, тузатиб беришини сўраганлар». Фитрат бу фикрлар орқали Навоий форс адабиётининг чуқур билимдони ва ижодкори, танқидчи ва тасҳиҳчиси, «энг улуғ форс шоирларининг энг машҳур, энг қийин асарларига форсийча жавоб ёзган уста бир санъаткор» эканлигини асослайди. Фитрат Навоийнинг кўп форсий қасидалари жавобия тарзида битилганлигини, жумладан, «Туҳфат ул-афгор» қасидаси Ҳусрав Деҳлавийнинг «Баҳр ул-аброр» ҳамда Абдураҳмон Жомийнинг «Лужжат ул-асрор»ига ўхшатма тарзида ёзилганлигини таъкидлайди ва бу орқали унинг қасиданавислик маҳоратига баҳо беради. Олим мақолада «Муҳокамат ул-луғатайн» даги шоирнинг «Руҳ ул-қудс», «Айн ул-ҳаёт», «Минҳож ун-нажот», «Қут ул-қулуб», «Фусули арбаа» сингари ўз қасидалари ҳақидаги маълумотларга ҳам мурожаат қилади. «Ситтаи зарурия» туркуми таркибидаги ҳар олти қасиданинг дастлабки байтларини келтириб, Навоий форсий сўз ўйинларининг ҳам устаси бўлганлигини таъкидлайди. Ҳатто форс мумтоз адабиётида қасиданавис сифатида танилган Жалолиддин Салмон Соважий (1300-1375)нинг тарсиъда битилган қасидасининг қуйидаги байтига нисбатан Навоий «тарсиъ тугал эмас» дея ўринли эътироз билдирганлигини қайд этиш орқали шоир форс адабиётининг нозик билимдони ва мунаққиди бўлганлигига ишора қилади .

Алишер Навоийнинг ўзи ҳам «Муҳокамат ул-луғатайн» асарида форсий асарлари халқ орасида машҳур бўлиб, мухлислари уларни севиб ўқишларини алоҳида таъкидлаб қўйган. Шунга қарамай,ҳалигача биз бу бебаҳо мероснинг тўла шеърий таржимасига эга эмасмиз. Атоқли адабиётшунос олим Натан Маллаев 60-йиллардаёқ «Девони Фоний»ни поэтик таржима қилиш устида иш бошлаш, бу мураккаб вазифани амалга оширишда нозимлик йўлидан эмас, шоирлик йўлидан бориш, таржиманинг оригинал билан ёнма-ён умр кўришига эришиш лозимлигини қайта-қайта таъкидлаб ўтган.

Ғафур Ғулом, Шоислом Шомуҳаммедов, Чустий, Абдуқодир Ҳайитметов, Жамол Камол, Носир Муҳаммад, Саид Ғани, Олимжон Бўриев, Эргаш Очилов, Абдуҳамид Пардаев каби таржимонлар шоирнинг форсий меросидан намуналар таржима қилганлар.
Адабиётшунос олим Эргаш Очилов таъкидлаганидек, «Девони Фоний» таржимаси йўлидаги энг жиддий қадамни Ўзбекистон халқ шоири, забардаст таржимон Жамол Камол қўйди. У таржима отлиғ тубсиз уммон қаърига шўнғиб, жуда кўп бебаҳо марваридларни олиб чиққан. Улар ҳозирги кунда ўзбек таржима адабиёти деган муҳташам кошонани безаб турибди».

Жамол Камол Алишер Навоий форсий меросидан 200 ғазал ва 10 қасидани анъанавий вазнда—аруз жилоси билан таржима қилиб, алоҳида китоб ҳолида нашр эттирди (Мир Алишер Навоий. Фоний гулшани (ғазаллар ва қасидалар). Тошкент,2011).Масъул муҳаррир Асрор Самад, сўз боши муаллифи Иброҳим Ҳаққул.

Филология фанлари доктори Иброҳим Ҳаққул таржимоннинг улуғ хизматларини шундай баҳолайди: «Шеърий таржимани ўқиш насрий таржимага нисбатан ўзгача фикр ва таассурот уйғотиши, энг муҳими, Навоийнинг санъатхонасига яқинлаштириши шубҳасиздир. Бу хайрли иш тўхтаб қолмаслиги керак. Чунки Навоий форсий шеъриятининг ҳажми ҳам, миқёси ҳам салмоқли. Ундаги турли лирик жанрда ёзилган шеърларни ўзбекчалаштирилиши Фоний-Навоийнинг форсий ижод қилган даҳо шоирлар сафидаги мавқеини яқиндан билишга хизмат қилади. Бу китоб шу жиҳатдан ҳам эътиборга лойиқдир».

Дарҳақиқат, таржима матни равон, ғализликлардан холи, Фоний-Навоий ғазал ва қасидаларга сингдирган бош ғоя ўзбекчада ҳам тўла акс этган. Айниқса, «Ситтаи зарурия» қасидалар туркуми таржимасида мутаржимнинг муаллиф илгари сурган ғоя, бадиий мақсадни бекаму кўст ҳис қилиб, ёрқин акс эттирганида кўриш мумкин. Бу асарни таржима қилиш таржимондан нафақат бадиий таржима қонуниятларини, балки илоҳиёт, ислом, абжад, тасаввуф, пайғамбарлар тарихидан чуқур хабардорликни талаб этади. Мазкур таржиманинг баркамоллигини Жамол Камолнинг юксак маърифий билимга эга эканлиги таъминлаган. Ҳазрат Навоийнинг ўзи ҳам буни «Муҳокамат ул-луғатайн» асарида қайд этган: «Бу олти қасида ҳамд ва наът ва сано мавъизатдур ва аҳли тасаввуф ва ҳақиқат тили била маърифат».

Мутаржим тилимизнинг бой имкониятларидан кенг фойдаланган, таржимон интуицияси унга катта ёрдам берган. Таржималар ҳам шакл, ҳам мазмун жиҳатидан аслиятга мувофиқ чиққан. Жамол Камол Навоийнинг ҳассос руҳи, шеърларидаги жўшқин ифода, уларнинг ич-ичидан келиб чиқадиган маъно-мазмунни беришга ҳаракат қилади:

Лолаву гул аз тажаллии ту ба хуби
Қумрию булбул зи шавқи ту ба алоло…

Ул лолаю гуллар бари ҳуснинг ила кўркам,
Ҳам қумрию булбулга етиб шавқи алоло…

Маълумки, бадиий таржимада муаллиф ва мутаржимнинг услубий ва руҳий яқинлиги ҳам муҳим роль ўйнайди. Айни жиҳатдан олиб қараганда, Жамол Камол илми, ирфони ва руҳонияти юксаклиги билан ҳазрат Навоийга кўпроқ яқин. Фаридиддин Аттор асарлари Навоийни болалигидан сеҳрлаб қўйгани, мафтун айлагани барчамизга аёндир. Ўрни келганда таъкидлаш жоизки, Жамол Камол ҳам Атторнинг ашаддий мухлисидир. Ўзбек ўқувчилари неча ўн йиллар давомида машҳур мутасаввиф шоир ва авлиё Фаридиддин Аттор асарларини она тилида ўқиш орзуси билан яшаб келганлар. Ниҳоят, уларнинг орзуси ортиғи билан ушалди. Таниқли шоир ва забардаст мутаржим Жамол Камол «Мантиқ-ут-тайр», «Илоҳийнома», «Асрорнома», «Булбулнома», «Панднома», «Уштурнома» асарларини таржима қилиб, ўзбек атторномаси қасрини қуришга киришди. У Навоий даҳоси назари тушган, севиб ўқиган асл манбаларни таржима қилиб, халқимиз маърифий даражасини оширишга ҳам улкан ҳисса қўшмоқда.
Зеро, у Навоий ижодиётига муҳаббатини китобнинг дастлабки саҳифаларидаёқ ўзига хос тарзда шундай ифодалаган:

Ишқинг, юрагинг эрса, Навоийни ўқи,
Иймон тирагинг эрса, Навоийни ўқи,
Ихлос керагинг эрса, Навоийни ўқи,
Ҳар не тилагинг эрса, Навоийни ўқи.

Форсий-арабий, қадимий сўзларнинг кўп ишлатилиши Жамол Камолнинг Шарқ мумтоз адабиётини чуқур билишидан ҳам гувоҳлик беради. Зеро, бу сўзлар ўз табиий оқими билан келмаса, уларни матнга зўрлаб тиқиштириш керакли натижани бермайди, у сохта бежамадай матнга ёпишмай туради. Жамол Камол эса уларни маҳорат билан қўллаб, матннинг гўзал ва табиий чиқишини таъминлаган, Навоий ғазалларига хос теранлик, орифона ва ошиқона руҳ, ҳассос туйғулар мавжи таржимада ўз аксини топган:

Куши ба хубию жонбахши аз сухан, ки чу ту
Набуда Оллоҳ-Оллоҳ, Масиҳу Марям хуб

Агарчи ўлдурур ҳуснинг, ҳамоно тиргизур сўзинг,
Бу янглиғ бўлмаган, ё Раб,Масиҳо ёки Марям хуб

Закий ва талабчан таржимон Жамол Камол мазкур китоб ўқувчилар қўлига етиб келиши билан аввало, ўзи китобни танқидий назар билан кўздан кечириб, баъзи техник хатоларни, жумладан, 16-бетнинг 4-байтидаги «остида» сўзини «устида», 111-бетдаги 1-байтдаги«маломат» сўзини «малолат», 275-бетнинг 2-байтидаги «ўргатувчи«сўзини „ўргатгувчи“ тарзида тузатиб ўқиш узрини айтиши унинг Навоий даҳоси олдидаги улкан масъулиятни астойдил ҳис этганлигининг далолатидир.
Хулоса қилиб айтганда, Жамол Камол „Девони Фоний“нинг давр тақозо этган ва ўқувчилар талаб қилган гўзал, бадиий бақувват таржимасини яратишга киришди. Бу таржима ўқувчилар томонидан ҳам, адабий жамоатчилик томонидан ҳам қизғин кутиб олинди. Чунки, дурдона асарларнинг ҳар бир янги ва яхши таржимаси ўзбек адабиётининг ютуғидир.

777
«ДЕВОНИ ФОНИЙ»ДАН
НАМУНАЛАР

ҒАЗАЛҲО

Эй хоки сари кӯи ту гаштан ҳаваси мо,
Бар пои сагат бӯса задан мултамаси мо.
Гар дам задани мо бувад аз меҳри ту чун субҳ,
Сад шом сияҳрӯз шавад аз нафаси мо.
Дар бодияи шавқи ту чун роҳила бандем,
Зикри малак ояд зи фиғони ҷараси мо.
Бо неши ғаму ҷисми заиф оҳ барорем,
Сӯят магар ин бод барад хору хаси мо.
Бечорагии мо ҳаваси чорагарон шуд,
То ту шудӣ аз лутфу карам чорараси мо.
Ҳар кас, ки зи афтодагӣ орад ба касе рӯй,
Мо рӯ ба кӣ орем, туӣ чунки каси мо?!
Фонисифатам, рӯҳ кунад сӯи ту парвоз,
Эй, аз шакаристони ту қути магаси мо.

Мазмуни:

Эй кўчаси тупроғида юриш биз учун ҳавас бўлган (зот!) бизнинг илтимосимиз сенинг итинг оёғини ўпишдир.
Биз бамисоли тонг янглиғ сенинг меҳринг билан нафас оламиз шунинг учун юз қора шом нафасимиздан кундуздек ёригай.
Шавқинг саҳросида сафар юкини танғир эканмиз, қўнғироғимизнинг фиғонидан фаришта зикрининг овози келиб туради.
Ғам нишлари билан заиф жисмимиздан оҳ чекамиз, шояд ана шу оҳимиз хору хашагимизни сен томон олиб борса,
Сен лутфу карамдан бизга чора етказувчи бўлганинг сабабли чора топувчилар бизнинг ночорлигимизни ҳавас қиладиган бўлди.
Ҳар кишининг бошига иш тушганда ёрдам сўраб бирор кишига мурожаат қилади, биз, сиғинадиган кишимиз сен бўлгач кимга мурожаат қилайлик..
Мен Фоний сифатман, руҳ (эса) сен томон парвоз қилади,(руҳимиз) чивинининг озуғи сенинг шаккаристонингдандир.

Татаббӯъи1 шайх Саъдӣ

Эй, ба гулистон ҳазор наргиси шаҳло
Дар гилу гулзори оразат ба тамошо.
Лолаву гул аз таҷаллии ту ба хубӣ
Қумрию булбул зи шавқи ту ба алоло.
Дар рухи рӯз аз рухи ту бориқаи меҳр,
Дар дили шаб аз ғами ту мояи савдо.
Ошиқи бедил зи шавқи рӯи ту Маҷнун
Карда баҳона, вале муҳаббати Лайло.
Орази Юсуф намуда ламъаи рӯят,
3-ӯ шуда машъуфу зори ишқ Зулайхо.
Гоҳ дар оини ошиқӣ шуда зоҳир,
Ҳам шуда бар ҳусни хеш волаву шайдо.
Гоҳ ба маъшуқ шеваги-т тасаҳҳуб,
Ҳам ба худ аз ноз карда ғорату яғмо.
Ошиқу маъшуқу ишқ ҷумла худӣ, бас,
Ҳар нафас аз як либос гашта ҳувайдо.
Дар ду ҷаҳон ошиқи ту гашт чу Фонӣ,
Соз фано ҳам ба ишқи хештан ӯро.

Мазмуни:

Эй (гўзал), гулистондаги мннгларча шаҳло кўзли наргис гуллар лойда туриб, оразинг гулзорини тамошо қилмоқдалар.
Лола билан гулнинг гўзаллиги сенинг равшан нурингдан қумри билан булбулнинг оҳу фиғони сенинг шавқингдандир.
Кундуз юзидаги меҳр чақмоғи сенинг юзингдану туннинг дилидаги савдо (қоронғилик) сармояси сенинг ғамингдандир.
Мажнуннинг ошиқу бедиллиги, сенинг юзингнинг шавқидан (бўлиб), Лайлонинг муҳаббати эса бир баҳонагинадир.
Юсуфнинг орази (сенинг) юзинг нурини ўзида акс эттиради, Зулайҳонинг ошиқи зорлиги ўшандандир.
(Худо) гоҳ ошиқлик расмида зоҳир бўлади, ҳам ўз ҳуснига волау шайдо бўлади.
Гоҳ маъшуқалардек нозу карашма қиласан, ҳам ўзинг нозингдан талон-торож соласан.
(Эй тангри), ошиқ ҳам, маъшуқ ҳам, ишқ ҳам: ҳаммаси ўзингсану — бас, ҳар нафасда бошқа тусли либосда кўринасан.
Икки жаҳондаки Фоний сенинг ошиқинг бўлди, уни ўз ишқинг билан фано қил.

Татаббӯъи Хоҷа Ҳофиз

Румузул-ишқ конат мушкилан бил-каъс ҳаллилҳо,
Ки он ёқути маҳлулат намояд ҳалли мушкилҳо.
Сӯи дайри муғон бихром, то бинӣ дусад маҳфил, .
Саросар з-офтоби май фурӯзон шамъи маҳфилҳо.
Дилу май ҳар ду равшан шуд, намедонам ки тоби май
Зад оташҳо ба дил, ё тоби май шуд з-оташи дилҳо.
Ба мақсад гарчи раҳ дур аст, агар оташ расад аз ишқ,
Чу барқ осон тавон кардан ба гоме қатъи манзилҳо.
Ману беҳосилӣ, к-аз илму зуҳдам, он чи шуд ҳосил,
Якояк дар сари маъшӯқу май шуд ҷумла ҳосилҳо.
Бувад чун бар асири ноқаи Лайлӣ, ки дар водӣ
Фиғон аз чоки дил Маҷнун кашад, не занги маҳмилҳо.
Чу дар дашти фано манзил кунӣ як рӯз, эй Фонӣ,
Зи ман он ҷонфизо атлолро фасҷуд ва қаббилҳо.

Мазмуни:

Ишқ сирлари қийин экан, уни май билан осон қил,
чунки эритилган ёқут (май) мушкилларни ҳал қилади.
Сен майхонага бор, ул ерда икки юзча даврани кўрасанки,
ундаги давралар бошдан-оёқ май шамъидан ёп-ёруғ бўлиб туради.
Дил билан майнинг ҳар иккови равшан бўлди; билмайманки,
майнинг тоби дилни ёритдими, ёки дил оташи майними?
Мақсадга етмоқ йўли узоқдир, лекин агар сенга ишқ ўти тушса,
бир қадам ташлаб яшин каби манзилга етмоқ мумкиндир.
Мен илм ва тақводорликдан бебаҳраман, (аммо) нимадан
баҳраманд бўлган бўлсам, у ҳам маъшуқ ва майга қурбон бўлди.
Лайлининг туялари саҳрода булутдек
сайр қилганида эшитиладиган овоз
бу туялар қўнғироғининг овози эмас,
балки Мажнун дилининг фиғонидир.
Эй Фоний, бир куни фано даштида манзил қилсанг, менинг
томонимдан жонга руҳ бахш этувчи
кўҳна биноларга сажда қилиб, улардан бўса ол!

011

(Tashriflar: umumiy 138, bugungi 1)

Izoh qoldiring