Abdulla Avloniy. Muxtasar tarixi anbiyo va tarixi Islom & Abdulla Avloniy. Tanlangan asarlar. 1-2 jild

077   Ҳар бир мўмин ўзининг етти пуштини билиши лозим саналгани каби ҳар бир мусулмон фарзанди муқаддас тарих ҳисобланган Ислом тарихидан хабардор бўлиши керак. Ана шу матлаб шўролар даврига қадар юртимиздаги ҳар бир мактаб ва мадраса учун дастури амал саналган.

МУХТАСАР ИСЛОМ ТАРИХЛАРИ
ВА АБДУЛЛА АВЛОНИЙ АСАРИ
Ҳамидулла Болтабоев
045

Ҳар бир мўмин ўзининг етти пуштини билиши лозим саналгани каби ҳар бир мусулмон фарзанди муқаддас тарих ҳисобланган Ислом тарихидан хабардор бўлиши керак. Ана шу матлаб шўролар даврига қадар юртимиздаги ҳар бир мактаб ва мадраса учун дастури амал саналган. Шунинг учун ҳам мадраса таҳсилининг дастлабки йиллариданоқ Пайғамбарлик тарихи, Ибодати исломия, Ақойид каби фанларнинг ўқитилиши жорий қилинди. Эски мактаб ва мумтоз мадрасалардаги ушбу таълим тизими жадид (янги) мактабларида ҳам давом эттирилди. Натижада ибтидоий мактабларнинг учинчи ва тўртинчи синфларида «Мухтасар ислом тарихи» алоҳида фан сифатида ўқитила бошлади.

Миллатнинг маърифати учун курашган жадидчи зиёлилар ўз фаолиятини янги ўқитиш тизимига асосланган “усули жадида” мактаблари очишдан бошлаган бўлсалар-да, бу тизим дастлабки йиллари бутун мамлакат бўйлаб кенг тарқалмаган, давлат таълим тизими сифатида шаклланмаган эди. Шунинг учун ҳам Бухоро жадидчилари ўз мактаблари учун ўзбек ва форс тилларида, Туркистон ва бошқа ўлкалардаги жадид мактаблари учун ҳам турли олимлар ҳамда ўқитувчилар томонидан маҳаллий тилларда шу йўсинда дарслик ва қўлланмалар тузилгани манбалардан маълум. Шундай экан, “усули жадида” мактаблари кенг қулоч отган 1910 йилларда бир номда бир неча қўлланмалар яратилгани каби бир неча «мухтасар ислом тарихлари» чоп қилинди. Самарқандда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг «Мухтасар ислом тарихи» рисоласи (1913) ўзбек тилида ва Абдурауф Фитратнинг «Мухтасари таърихи ислом» асари (1915) форс тилида чоп қилинган эди. Шу каби Мунавварқори Абдурашидхон ва Шокир Сулаймоннинг ҳам қисқа ислом тарих яратганликлари хабар қилинади. Айни йиллари Тошкентда маърифатпарвар Абдулла Авлоний томонидан юқоридаги номда рисола эълон қилинди. Унинг мундарижаси Авлонийга қадар бу мавзуда битилган асарлардан жиддий фарқ қилмаса-да, ўқитиш усули жиҳатидан нисбатан тўлиқ маълумот беришга мўлжалланган эди.

Асар ҳажман ҳам Беҳбудий ва Фитрат рисолаларидан бир оз мўлроқ бўлиб, бу билан ҳар бир исломий ҳодисага имкон қадар тафсил бериб, ёш ўқувчилар томонидан осон қабул этилиши режалаштирилган эди.

Фитрат рисоласи ўзбек тилида икки марта қайта чоп этилиб (1992, 2004), изоҳлари билан нашр этилди. Ушбу манба гарчи тўлиқ бўлмаса ҳам ёш ўқувчиларга муқаддас тарихнинг энг ёрқин саҳифаларини очиқ кўрсатиб беради. Унда Саодат асри, хулафои рошидин (асл халифалар) ва умавийлар ҳамда аббосийлар даврининг асосий воқеалари зикр этилган. Асар сўзбошисида ёзилганидек, бу рисола «воқеаларнинг аниқ, жонли ифодаси, миллатсеварлик руҳи тасвир қатига сингдирилгани ва холис ёзилгани билан фарқланади (диний истилоҳларни қўллашда дабдабали усул ва сунъий илтифот сезилмайди)» . Асар тарих тақсимидан бошланган бўлиб, умумий ва хусусий тарихни таснифлаш билан бошланади: «Ислом тарихи ҳам хусусий тарих жумласига киради. Бинобарин, Ислом тарихи Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) дунёга келишларидан ва ислом динининг дунёга тарқалишидан баҳс қилиб, Ислом оламининг тараққиётини тушунтириб беради. Ислом тарихини билиш барча мусулмонлар учун фарздир».

Ана шу нуқтаи назардан қараганда Фитрат асарида тарихийликка алоҳида эътибор қаратилган бўлса, Авлоний рисоласида масаланинг педагогик жиҳатига, яъни ўқувчига осонроқ етказиш учун ҳаракат қилинганини сезиш мумкин. Авлоний домла тарихий воқеаларнинг ўзини тасвирлаш билан чекланмай, ундан чиқариладиган сабоқ-хулосани пухталайди. Бу муқаддас тарихнинг ҳар бир воқеаси китобхон қалбида муҳрланишини истайди. Табиийки, муқаддас ислом тарихининг асосий қисми Пайғамбарлик тарихидан иборат. Бу йўсинда яратилган Рабғузийнинг «Қисаси анбиё», Алишер Навоийнинг «Тарихи анбиё ва ҳукамо» асарлари китобхонлар ёдида бўлса керак. Рабғузий қиссаларида воқеанинг батафсил баёни талқинлардан келиб чиқиб, халқона усулда тушунтириб беришга қаратилган бўлса, Ҳазрат Навоий асари хос китобхонлар учун мўлжалланган бўлиб, унда Пайғамбарлик тарихининг асосий сифатларигина баён қилинади. «Қисаси анбиё»даги 72 қиссанинг сўнгида Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) тарихлари баён этилган бўлса, Ҳазрат Навоий асари Пайғамбарлик тарихида Саодат асрини бошлаб берган Муҳаммад Пайғамбар (с.а.в.) даврига келганда хотималанади. Афтидан, Алишер Навоий ҳазратлари Пайғамбаримиз (с.а.в.) тарихи хусусида алоҳида асар битмакни режалаштирган бўлсалар керак. Олтин Ўрданинг пойтахти Саройда яшаб ижод этган адиб Маҳмуд бинни Алининг «Наҳжу-л-фародис» («Жаннатнинг очиқ йўллари») асарида эса фақатгина Муҳаммад Пайғамбар (с.а.в.) тарихини баён қилишлик раво кўринади. Адабиётимиз тарихида бу каби қиссаси анбиёлар, каъбул ахборлар кўплаб яратилган, бироқ жадид адабиёти намояндалари томонидан яратилган мухтасар ислом тарихларининг ҳам педагогика ва илоҳиёт тарихида алоҳида ўрни бор. Улар янги мактабларнинг илм толиблари учун фарзи айн бўлган ислом тарихидан сабоқ бериш орқали, аввало, маърифатпарварлик ғояларини тарғиб қилишда собит турдилар. Сўнгра эса ушбу муқаддас тарихнинг асосий қисмини ўқувчиларга қуйи синфлардаёқ уқтиришга ҳаракат қилганларки, буларнинг саъй-ҳаракатлари барча жамиятлар учун сабоқ бўлғусидир. Чунки боланинг илк ёшлигиданоқ иймонли-эътиқодли бўлиб ўсгани униб ўсаётган жамиятнинг ютуғидир. Агар жамият комиллик сари интилиш тараддудида бўлса эътиборни кўпроқ ёш авлодга қаратади ва унинг такомили ёшларнинг ўсиб-улғайиши билан баробар кечади.

Китобхонлар ҳукмига ҳавола этилаётган ушбу Абдулла Авлоний асарининг ажойиб хусусиятлари ҳақида кенг тўхталишга ҳожат сезилмайди. Чунки зукко китобхон асардан мурод ёшларнинг иймон-эътиқоди покиза бўлишлиги учун бу муқаддас йўлда сарф этилган кучни, руҳий қувватни тушунишлари лозимлигини асарнинг илк саҳифаларидаёқ сезиб улгуради ва ўзини бу муқаддас тарих мутолаасига чоғлайди. Бу йўлда ўқувчиларга рағбат ва иноят кўрсатиш мақсадида китобга мухтасаргина луғат ҳамда уни табдил қилиб, бугунги ўқувчиларга етказиш тараддудида бўлган ҳурматли олимимиз Раҳматуллоҳ Баракот ўғлининг сўнг сўзи ҳам илова қилинади. Ушбу орқали китобхонлар нафақат Авлоний домланинг биргина бугун мутолааси кўрилаётган «Мухтасар ислом тарихи» асари, балки унинг бошқа адабий-маърифий китобларини ҳам эсга олади. Авлоний ҳазратлари айтган маърифат инсониятнинг «ҳаёт-мамот масаласи» эканини ҳам тушунгандай бўлади.

Айни рисоланинг яна кўп мамнун жиҳатларидан гапириш мумкин. Бироқ одил ҳукмраво бўлган китобхонларимизнинг зеҳну сажиясига ишонган ҳолда ушбу рисола ҳақида холис мулоҳаза айтишни уларнинг ўзларига қолдирамиз. Дину иймон йўлидаги дастлабки қадамларингиз қутлуғ бўлсин, деган дуо билан «Мухтасар ислом тарихи»нинг мутолаасига киришамиз.

Абдулла АВЛОНИЙ
МУХТАСАР ТАРИХИ АНБИЁ
ВА ТАРИХИ ИСЛОМ

045

 09i   Абдулла Авлоний (1878.12.7 — Тошкент — 1934.24.8) -маърифатпарвар, журналист, давлат ва жамоат арбоби. Тўқувчи оиласида туғилган. Мактабхона ва мадрасада ўқиган (1885—95). 1906 й.дан шеърлари б-н матбуотда қатнаша бошлаган. Араб, форс, рус тилларини ўрганиб, бу тилларда ижод қилган мутафаккирларнинг асарларини ўқиган, баъзилари (мас, Л. Толстой, К. Д. Ушинский асарлари)ни ўзбек тилига таржима қилган. 1906 й. «Тараққий», 1907 й. ўз уйида (Тошкентда) «Шуҳрат» газеталарини чиқарган. Бу газеталар лар ёпиб қўйилгач, 1908 й. яширин равишда «Осиё» газетасини нашр этди. 6-сонидан сўнг ҳукумат бу газетани ҳам тақиқлаб қўйган. Шундан сўнг Авлоний илғор ғояларни мактаб орқали халққа тарқатишга ҳаракат қилди: Тошкент ш.нинг Миробод маҳалласида маҳаллий аҳоли болалари учун янги усул мактаби очиб (1908), ўзи она тили ва адабиётдан дарё берди. 1909 й. «Жамияти хайрия» тузиб, етим болаларни ўқитган. Шундан кейин Авлоний Тошкентнинг Дегрез маҳалласида икки синфли мактаб очган (1912). Бу мактабда дунёвий фанлар ўқитилиши б-н мактабхоналардан фарқ қилган. Авлоний янги мактаблар учун кўлланма ва ўқиш китоблар ёзиб, нашр қилдирган [мас, «Биринчи му-аллим», 1911; «Иккинчи муаллим», 1912; «Туркий гули- стон ёхуд ахлоқ», 1913; 4 жузд (қисм) ли «Адабиёт ёхуд миллий шеърлар» тўплами, 1909—15; «Мактаб гулистони»,1915; «Мардикорлар ашувласи», 1917 ва б.]. Мунавварқори, Муҳаммаджон Подшохўжаев, Тавалло, Рустамбек Юсуфбеков, Низомиддин Хўжаев, Шокиржон Раҳимий каби тараққийчилар б-н биргаликда «Нашриёт» (1914), «Мактаб» (1916) ширкатларини ташкил этган. Авлоний халқ онгини ошириш учун театр санъатидан ҳам фойдаланган. У 1913 й.да «Туркистон» номли театр труппасини ташкил этишда ва унинг ишида фаол қатнашган. 1910—16 й.ларда бир қанча саҳна асарларини таржима қилди ва ўзи саҳналаштирди. Авлонийнинг саҳна асарлари Тошкент, Фарғона, Андижон, Қўқон, Хўжанд каби шаҳарларда кўйилган. Бу асарларда 20-а. бошларидаги Туркистон ҳаётининг кенг манзаралари ўз ифодасини топган. Авлоний труппасида Маннон Уйгур тарбия топган; труппа б-н Ҳамза, Озарбайжон драматурглари Узайр Ҳожибеков, С. Руҳулло ҳамкорликда бўлган. Октябрь тўнтаришидан кейин халққа ваъда қилинган эркинликнинг берилмаганлиги шоир ижодида тушкунликнинг пайдо бўлишига олиб келди («Хафалик соатда» шеъри, 1919). А. 1917 й.да «Турон» газ.ни нашр қилди. Газ.да сиёсий ва ижтимоий воқеалар ёритилган. 1918 й. Авлоний «Иштирокиюн» газ.ни ташкил этишда қатнашди ва унинг муҳаррири бўлди.
1919—20 й.ларда Шўро ҳукуматининг Афғонистондаги сиёсий вакили ва консули. «Касабачилик ҳаракати» жур. бош муҳаррири (1921).1921 й.дан А. мактаблар очиш, халқни саводхон қилиш, ўзбек хотин-қизларини ўқитиш, ўқитувчилар ва зиёли кадрлар тайёрлаш ишлари б-н шуғулланди. У Эски шаҳардаги хотин- қизлар ва эрлар маориф билим юртлари (инпрослар)да мудир (1923—24), Тошкент ҳарбий мактабида ўқитувчи (1924—
29). 1930—34 й.ларда Ўрта Осиё ун-ти тил ва адабиёт кафедраси мудири, проф. Шу даврда у ўзбек мактабларининг 7синфи учун «Адабиёт хрестоматияси» тузиб, нашр эттирди (1933). А. Ҳижрон, Набил, Индамас, Шуҳрат, Тангриқули, Сурайё, Шапалоқ, Чол, Аб, Чиғабой, Абдулҳақ тахаллуслари б-н танқидий ва илмий мақола, 4000 мисрадан ортиқ шеър ижод қилган.

045

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим!

Ояти Карима: Наҳну нақуссу алайка аҳсанал қасаси бимо авҳайно илайка ҳазал Қуръана ва ин кунта мин қаблиҳи ламинал ғофилин (Қуръони карим. «Юсуф» сураси, 3-оят.).

Маьноси: Ё, Муҳаммад! Биз Қуръонни сенга ваҳий қилуб, қиссаларнинг гўзалини ҳикоят қиламиз, агарчи биз қисса қилмасдин илгари бу гўзал қиссалардин хабарсиз бўлсанг ҳам.

1. ҲАЗРАТИ ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМ

Жаноби Ҳақ оламни бор қилуб, Отамиз Одам алайҳиссаломни лойдин яратуб, жон берди. Фаришталарни Ҳазрати Одамга сажда қилурға буюрди. Фаришталар сажда қилуб, Иблис сажда қилмади. Шул сабабли Аллоҳу таоло даргоҳиндан қувлануб, малъун ўлуб, Одам болаларига душман бўлди. Сўнгра Жаноби Ҳақ Ҳазрати Одамнинг чаб қобирғалариндин Аномиз Ҳаввони яратуб, иккиларини жаннатга қўюб, «буғдойдин емангиз», — деди. Душман Шайтон бир ҳийла ила жаннатга кируб, васваса қилуб: «агар буғдойдин есангиз, доим жаннатда қолурсиз», — деб алдаб, иккиларин ҳам едурди. Шул сабабли Жаноби Ҳақ аларни жаннатдин ерга тушурди. Ҳазрати Одам Ҳиндистонга яқин Сарандиб отасига (юртига) Ҳазрати Ҳавво Маккаи мукаррама ёниндаги Жадда тоғига тушдилар.

Ҳазрати Одам жаннатдин чиққанларига кўб вақт йиғлаб, қилған гуноҳларига тавба қилдилар. Ҳақ таоло тавбаларини қабул қилуб, «Маккага бор!» — деб амр қилди. Маккага боруб, Ҳазрати Ҳавво ила топишуб, бирга яшадилар. Аномиз Момо Ҳавво ҳар туғушда бир қиз, бир ўғул туғуб, фақат Шис алайҳиссаломни ёлғуз туғдилар.

2. ҚОБИЛ ИЛА ҲОБИЛ

Одам алайҳиссаломнинг Қобил ва Ҳобил исмли икки ўғиллари бор эди. Қобил ўзи бирла туғушган Иқлима исмли синглисини олмоқчи бўлди. Одам алайҳиссалом ўз шариатлари узра Ҳобилга бермоқчи бўлганларида Қобил рози бўлмади. Одам алайҳиссалом: «Бўлмаса, иккингиз ҳам Аллоҳу таолога қурбон сўйингиз, қайсингизни қурбонингиз қабул бўлса, Иқлимани ул олур», — дедилар. Қурбон сўйдилар. Ҳобилники қабул бўлди. Қобил ҳасад қилуб, Ҳобилни тош бирла уруб ўлдуруб, ерга кўмди.

Жаноби Ҳақ Одам алайҳиссаломни ўз болаларига пайғамбар қилуб, ўн саҳифа китоб юборди. Минг йил яшаб, Жумъа куни вафот бўлдилар. Қабри шарифлари Сарандиб-дадур. Бир ривоятда Маккада Абу Қубайс тоғиндаги ғорда дейилур. Ҳазрати Ҳавво Ҳазрати Одамдин бир йил сўнгра вафот бўлдилар. Қабри шарифлари Жидда тоғиндадур.

3. ҲАЗРАТИ ШИС АЛАЙҲИССАЛОМ

Одам алайҳиссалом вафотларидин аввал Шис алайҳиссаломни яхши кўруб, барча болаларига подшоҳ қилуб қўймиш эдилар. Вафотлариндин сўнг Жаноби Ҳақ Шис алай-ҳиссаломга пайғамбарлик беруб, эллик саҳифа китоб юборди.

Шис алайҳиссалом Каъбаи муаззамани тош ва лойдин бино қилдилар. Аллоҳга осий бўлган Қобилнинг авлоди бирла урушдилар. Одам болалариндин энг аввал қилич билан урушган Ҳазрати Шисдурлар.

Болалари ниҳоятда кўпайгандин сўнг, тўққуз юз ўн икки ёшларинда вафот бўлдилар. Қабри шарифлари Маккаи мукаррама ёнинда Абу Қубайс тоғиндадур.

4. ИДРИС АЛАЙҲИССАЛОМ

Ҳазрати Одам болалари аросинда тўғри йўлдин чиқуб, бутларга чўқунмак каби ямон ишлар кўпайди. Ҳақ таоло аларни тўғри йўлга солмак учун Идрис алайҳиссаломга пайғамбарлик беруб, ўттуз саҳифа китоб юборди.

Ҳазрати Идрис қавмларини тўғри йўлга солуб, халқни уламога, подшоҳга, амирга, авомларга тақсим қилдилар. Ер юзинда аввал кийим тиккан, қалам бирла хат ёзған Идрис алайҳиссаломдурлар. Бундин аввал Одам болалари ҳайвон терисига қоплануб юрур эдилар.

Идрис алайҳиссаломга кўкларнинг асрори очилуб, Жаноби Ҳақ тирик ҳолларинда юқори маконга кўтарди. Ул вақт уч юз олтмиш ёшда эдилар.

5. НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ

Идрис алайҳиссаломдин сўнг Одам болалари аросинда тўғри йўлдин чиқуб, бутларга чўқунмак каби ямон ишлар кўпайди. Жаноби Ҳақ аларга тўғри йўлни кўрсатмак учун Нуҳ алайҳиссаломни пайғамбар қилуб юборди.

Ҳазрати Нуҳ қавмларини имонга чақирдилар. Фақат уч ўғуллари ила саксон киши имон келтурди. Бошқаларига насиҳат қилсалар, изо ва жафо қилдилар. Аларни имонлариндин умид узуб, жафоларига сабр қилолмай, дуоибад қилдилар. Дуолари қабул бўлуб, Аллоҳ тарафиндин «Кема яса!» — деб ваҳий келди.

Нуҳ алайҳиссалом кемани бир холи ерда тайёр қилғанлариндин сўнг тўфон аломатлари пайдо бўлди. Ҳазрати Нуҳ мўъминларни олуб ҳам ҳар хил ҳайвонлардин бир жуфтдин солуб, кемага тушдилар. Ём исмли ўғиллари «ман тоғга чиқуб қутулурман», — деб турган замонда бир тўлқин келуб ҳалок қилди! Бутун ер юзи сув бирла тўлди. Сув баланд  тоғлардин ҳам ошуб, ер юзиндаги барча инсонлар ва ҳайвонлар ҳалок бўлдилар.

Тўфон олти ой давом этуб, сўнгра сувлар камайди. Нуҳ алайҳиссаломни кемалари Эронистонда Қорабоғ деган ерда Жуди исмли тоғда тўхтади. Кемада уч ўғиллариндин бошқа инсонлар ҳалок бўлдилар. Ҳозирги инсонлар Ҳазрати Нуҳнинг бу уч ўғиллариндин тарқалди. Ҳом исмли ўғиллариндин ҳабаш ва занжилар, Сом исмли ўғиллариндин араб, форс ва рум қавмлари, Ёфас исмли ўғилларидин турк, тотор, мўғул халқлари тарқалди. Шунинг учун Нуҳ алайҳиссаломни «Иккинчи Одам» дейилур. Нуҳ алайҳиссалом минг йилча умр кўруб, тўфоннинг уч юз эллигинчи йилида вафот бўлдилар.

6. ҲАЗРАТИ ҲУД АЛАЙҲИССАЛОМ

Тўфондин сўнгра Яман вилоятида Ҳазрамавт атрофинда Аҳқоф деган ерда Од қавми пайдо бўлди. Шаҳарларини обод қилуб, ниҳоятда маҳкам иморатлар солдилар. Бу қавм ҳам тўғри йўлдин чиқуб, бутларга ибодат қилдилар.

Жаноби Ҳақ бу қавмга Ҳуд алайҳиссаломни пайғамбар қилуб юборди. Ҳуд алайҳиссалом қавмларни имонга даъват қилдилар. Мўъжизалар кўрсатдилар. Оз киши имон келтуруб, бошқалари ширк ва залолатда қолдилар. Жаноби Ҳақ буларнинг бошига очлик балосини юборди. Уч йил қаҳатчилик бўлуб, шаҳар ва боғларнинг суви тўхтади. Хотунлари етти йил бола туғмади. Барча ҳайвонлари ўлуб битди. Буларни кўруб ҳам имон келтурмадилар. Жаноби Ҳақ ул қавмни сарсар исмли шамол бирла ҳалок қилди.

Ҳазрати Ҳуд мўъминлар ила Маккаи мукаррамага боруб, умрларини тоату ибодатда кечурдилар. Қабри шарифлари Маккаи мукаррама шаҳриндадур.

7. ҲАЗРАТИ СОЛИҲ АЛАИҲИССАЛОМ

Од қавминдин сўнг Шом ила Ҳижоз орасинда Ҳажар деган ерда Самуд қавми пайдо бўлди. Булар ҳам Од қавми каби тоғларни, тошларни тилуб, мустаҳкам уйлар солдилар. Лекин бу қавм ҳам тўғри йўлдин чиқиб, бутларга ибодат қилдилар.

Жаноби Ҳақ буларга Солиҳ алайҳиссаломни пайғамбар қилуб юборди. Солиҳ алайҳиссалом ҳақ динга чақирдилар. Оз киши имон келтуруб, бошқалари кофирликда қолдилар.

Бир кун мушриклар «пайғамбар бўлсангиз шул тош ичиндин болалик тева (туя) чиқаринг», — деб бир катта тошни кўрсатдилар. Солиҳ алайҳиссалом дуо қилдилар. Аллоҳнинг амри ила ул тош ёрилуб, ичидин болалик тева чиқди. Кофирлар ул теванинг аносини сўйдилар. Боласи яна шул тош ичига кируб кетди. Бу мўъжизани кўруб ҳам мушрикларнинг озлари имон келтурдилар. Сўнгра Жаноби Ҳақ ул қавмни кўкдин бир овоз юборуб ҳалок қилди. Солиҳ алайҳиссалом мусулмонлар ила Маккаи мукаррамага боруб, умрларини тоату ибодат ила ўткардилар.

8. ҲАЗРАТИ ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМ

Ҳазрати Нуҳнинг болалари аввал Ироқ шаҳринда туруб, сўнгра Фрот наҳрига яқин Бобил шаҳрини бино қилдилар. Ичлариндин бир тоифа чиқуб, Дажла наҳри лабинда Мавсил шаҳрига яқин Нинво шаҳрини бино қилдилар. Бу қавм Нинвони пойтахт қилуб, кўб шаҳарларни олдилар. Булардин сўнг Калдони деган бир қавм пайдо бўлуб, ниҳоятда тез қувват тобдилар. Лекин тўғри йўлдин чиқуб, юлдузларга ибодат қилдилар.

Жаноби Ҳақ аларни тўғри йўлга солмак учун Иброҳим алайҳиссаломга пайғамбарлик беруб, ўттуз саҳифа китоб юборди. Ҳазрати Иброҳим қавмларни ва Бобил ҳокимини имонга даъват қилдилар. Намруд Иброҳим алайҳиссаломга ишонмасдин, бир улуғ ўт ёқдуруб, Иброҳим алайҳиссаломни ўтга ташлади. Аллоҳу таоло пайғамбарини куйишдин сақлаб, ўтни бир яхши гулзор қилди. Бу мўъжизани кўруб, баъзилари имон келтурдилар.

Иброҳим алайҳиссалом уй ичларини олуб Ҳаррон тарафига, андин Шомга, андин Маккага боруб, ўғуллари Исмоил алайҳиссалом ила Каъбаи муаззамани бино қилдилар. Хатна қилмак, тирног олмак, мўйлаб олмак, мисвок қилмак, мусофирларни иззат қилмак Ҳазрати Иброҳимнинг суннатлариндиндур. Қабри шарифлари Қуддуси шарифга яқин Халил ул-раҳмон деган ердадур.

9. ҲАЗРАТИ ЛУТ АЛАЙҲИССАЛОМ

Лут алайҳиссалом Ҳазрати Иброҳимни қариндошларидурлар. Иброҳим алайҳиссалом ила бирга Мисрга, андин Шомга бордилар. Фаластинга келганларида Жаноби Ҳақ Садум халқига пайғамбар қилди.

Садум халқи бу замонғача Одам болалари қилмаган фисқ-фужурларни қилур эдилар. Лут алайҳиссалом аларни тўғри йўл ила ҳақ динга чақирдилар. Ёмон ишларни ташла-турға ҳаракат қилдилар. Қавмлари насиҳатларига кулоқ сол-май, қабоҳат ва ёмон ишларни қила бердилар. Ҳазрати Лут Аллоҳга муножот қилуб «Ё, Раб! Мени бу золимлардин қутқар!» дедилар. Жаноби Ҳақ ул қавмни бошларига тошлар ёғдуруб, зилзила бирла шаҳарларини остин-устун қилуб, ҳалок қилди.

Лут алайҳиссалом мўъминлар ила Маккага боруб, Иброҳим алайҳиссалом ёнларида ибодат ила умр кечурдилар.

10. ҲАЗРАТИ ИСМОИЛ АЛАЙҲИССАЛОМ

Исмоил алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломнинг ўғилларидурлар. Иброҳим алайҳиссаломни хотунлари Сора бола туғмас эди. Шояд боласи бўлса деб, Ҳожар исмли канизак Иброҳим алайҳиссаломга берилди. Ҳожардин Исмоил алай-ҳиссалом туғулдилар. Сора буларни кўролмади. «Бирга турарга сабрим қолмади» деб Иброҳим алайҳиссаломга арз қилди.

Иброҳим алайҳиссалом Ҳожар ила Исмоил алайҳис-саломни Маккага элтуб қўйдилар. Исмоил алайҳиссалом Маккада ўсдилар. Ул вақт Ямандин келган Жарҳам кабиласи Макка атрофинда турур эдилар. Исмоил алайҳиссалом алар бирла қатнашуб, алардин уйландилар. Ўн икки болалари бўлди. Ҳазрати Исмоилнинг тиллари иброний бўлса ҳам, арабча сўзлашурга уста бўлдилар. Шул сабабли бу кишининг авлодларини «араби мустаъраба» дейилди. «Араби мустаъраба» аслда араб бўлмай, арабликни бошқадин орият олуб араб бўлувчи деган сўздир.

Жаноби Ҳақ Исмоил алайҳиссаломни Ямандаги Амолиқа халқига пайғамбар қилуб юборди. Атоларининг шариатлари узра қавмларини эллик йил имонга чақирдилар. Авлодлари кўпайди. Ҳар ерга борсалар зўр бўлдилар. Амолиқа халқини турган ериндин қувуб чиқардилар. Юз ўттуз тўрт ёшларинда вафот бўлдилар. Қабри шарифлари Ҳажар деган ерда, анолари Ҳожар ёниндадур.

11. ҲАЗРАТИ ИСҲОҚ АЛАЙҲИССАЛОМ

Ҳожардин Исмоил алайҳиссалом туғулган замонда Сора ниҳоятда маъюс, хафа бўлмиш эди. Шул сабабли Жаноби Ҳақ қариған вақтларида Исҳоқ алайҳиссаломни берди. Исҳоқ алайҳиссалом яхшилиқда, мулойимликда, кўринишда атоларига ўхшар эдилар.

Жаноби Ҳақ Шом ва Канъон халқларига пайғамбар қилуб юборди. Исҳоқ алайҳиссаломнинг Ияс ва Яъқуб исмли икки ўғуллари бўлди. Ияс Исмоил алайҳиссаломнинг қизларин олуб, авлодлари кўпаюб, Рум вилоятина ёйдилар. Ҳозирги Рум халқи Ияс авлодиндандурлар.

Яъқуб алайҳиссалом атоларининг юрти Канъонда қолуб, лақаблари Исроил бўлди. Шунинг учун авлодларига «Бани Исроил» дейилди.

Исҳоқ алайҳиссалом юз йигирма ёшларинда вафот бўлдилар. Қабри шарифлари Қуддуси шарифга яқин Халил ул-раҳмон деган ерда, атолари Иброҳим алайҳиссалом ёнларидадур.

12. ҲАЗРАТИ ЯЪҚУБ ВА ЮСУФ АЛАЙҲИССАЛОМ

Ҳазрати Яъқубнинг ўн икки ўғуллари бор эди. Ҳаммасиндин Ҳазрати Юсуфни ортуқ суяр эдилар. Ҳазрати Юсуф бир кун туш кўруб, атоларина «Ўн бир юлдуз, офтоб ҳам ой манга сажда қилди», дедилар. Ҳазрати Яъқуб билдиларки, ўн бир юлдуз ўн бир оғаларига, офтоб пайғамбарликларига, ой давлатларига ишоратдур. «Юсуф, ўғлум. Бу тушингни оғаларингга айтма, душман бўлурлар, Жаноби Ҳақ санга пайғамбарлик ва зўр давлат берур», дедилар.

Оғалари тушни эшитдилар. Ҳазрати Юсуфга ҳасад қилуб, кўролмай, баъзилари ўлдурмоқ, баъзилари холи ерга ташламоқ бўлуб, охирда қирга ташларга қарор бердилар. Атолариндин «Юсуфни овга олиб борурмиз», деб сўраб, қирга олиб боруб бир қудуқға ташладилар, йўлда бир бўрини бўғузлаб, қонига Ҳаз-рати Юсуфни кўйлакларини булғаб, атолариға ёлғондин «Юсуфни молларимиз олдиға қўюб, овга кетсак, бўри еб кетибдур», деб йиғлашиб келдилар. Ҳазрати Яъқуб сабр қилдилар.

Сўнгра оғаларидин бирлари Ҳазрати Юсуфга таом олиб борсалар, Ҳазрати Юсуфни карвонлар қудукдин чиқарибдур. Бу ҳолни бошқаларига хабар берди. Келишиб, Ҳазрати Юсуфни «бу бизни қочурган қулимиз», деб, карвонларга оз баҳога сотдилар.

Ҳазрати Юсуф карвонлар билан бирла Мисрга бордилар. Карвондин Мисрнинг молия вазири Азиз сотиб олди. Фарзанди йўқ, ўзига ўғил қилмоқ бўлуб, хотуни Зулайхога «бу болани икром қил», деб топшурди.

Зулайхо Юсуф алайҳиссаломга ошиқ бўлди. Бир кун бир уйга олиб кируб, эшикларни беркитуб, «Қани, тайёр бўлингиз», деди. Ҳазрати Юсуф «Сақлан! Аллоҳ золимларға нажот бермас», деб қочдилар. Зулайхо Ҳазрати Юсуфни бўҳтон ила зиндонга солдирди.

Зиндонда икки кул бор эди. Бири подшоҳнинг шарбат-чиси, бири нончиси эрди. Алар туш кўрдилар. Таъбирин Ҳазрати Юсуфдин сўрдилар. Ҳазрати Юсуф: «Бирингиз қутилурсиз, иккинчингиз осилурсиз», — дедилар. Айтганларидек бўлуб, бири қутилди, иккинчиси осилди.

Ҳазрати Юсуф зиндонда етти йил қолдилар. Бир вақт Миср подшоҳи туш кўрди, таъбирчилар таъбирдин ожиз (б)ўлдилар. Шул вақт шарбатчининг ёдиға Юсуф алайҳис-салом тушди. Боруб подшоҳнинг тушини сўради. Ҳазрати Юсуф «Мисрда етти йил тўқлик, етти йил очлик бўлур», дедилар. Бу таъбирларин подшоҳга келуб айтди. Подшоҳ Ҳазрати Юсуфни олдируб келди. Бу сабаб ила Ҳазрати Юсуф зиндондин чиқуб, подшоҳ ила сўйлашдилар. Бу вақт Азиз ўлган эди. Подшоҳ ўрниға Ҳазрати Юсуфни вазир қилуб, Зулайхони никоҳлаб берди.

Ҳазрати Юсуфнинг таъбирлари тўғри келди. Тўқлик йилинда амборларни ғаллага тўлдурдилар. Очлик йилинда ҳар тарафдин галла олмак учун одамлар кела бошлади. Канъондин ҳам Ҳазрати Юсуфни ўн оғалари келдилар. Оғалари Юсуфни танимадилар. Ҳазрати Юсуф оғаларини танидилар. «Қайердин келдингиз, кимни ўғлисиз, неча қариндошсиз?» деб сўрадилар. Оғалари: «Канъондин келдук, Ҳазрати Яъқуб ўғулларимиз, ўн икки қариндош эдук, биримиз қирда ҳалок.бўлди, биримиз атомиз ёнларида қолди», дедилар. Ҳазрати Юсуф ўзларини билдирмасдин, эъзоз-икром ила ғалла беруб, Бин Ямин учун ҳам ғалла бердилар. «Иккинчи келишингизда қариндошингизни келтурингизлар, бўлмаса, ғалла бермасман», деб жўнатдилар.

Иккинчи келишларинда Бин Яминни олиб келдилар. Юсуф алайҳиссалом Бин Яминни бир ҳийла ила олуб қолдилар. Оғалари бу ҳолни атоларига боруб айтдилар. Атолари сабр қилдилар. Ўғулларин яна Мисрга юбордилар. Ҳазрати Юсуф ўзларин бу маротабада тонитуб, кўйлакларин бериб юбордилар. Атолари жудолик оташи бирла кўр бўлған муборак кўзларига суртуб эдилар, очилди. Сўнгра Мисрга боруб, Ҳазрати Юсуф ила ўн етти йил умр кечуруб, вафот бўлдилар. Васиятлари уза Канъонға, атолари Исҳоқ алайҳиссаломнинг ёнлариға кўмулдилар. Ҳазрати Юсуф атолариндин эллик тўрт йилдин сўнгра бир юз йигирма беш ёшларинда вафот ўлуб, Мисрда амонат қолдилар.

13. ҲАЗРАТИ АЙЮБ АЛАЙҲИССАЛОМ

Исҳок алайҳиссаломнинг Ияс исмли ўғулларининг уруғиндин Айюб алайҳиссалом туғулдилар. Жаноби Ҳақ Айюб алайҳиссаломга ниҳоятда кўб мол ва кўб фарзандлар берди. Имтиҳон синамоқ учун болаларин ўлдуруб, молларини ҳалок, уйларини хароб қилди. Ўз жонларига ҳам ниҳоятда бир ямон касал берди. Баданлари эруб, куртлар пайдо бўлди. Танларида гўшт деган нарса қолмади. Бу балоларнинг барчасига сабру таҳаммул қилдилар. Охирда Жаноби Ҳақ шифо бериб, саломатландилар. Аллоҳу таоло мол ва фарзандларини аввалгидин зиёда қилуб берди. Чеккан машаққатларининг ажру мукофотини кўруб, тўқсон ёшларида вафот бўлдилар. Бу зоти шарифнинг Бишр исминда бир ўғуллари дунёга келуб, ўринларига пайғамбар бўлуб, бу зот ҳам тездин бу дунёдин охиратга кўчдилар.

14. ҲАЗРАТИ ШУАЙБ АЛАЙҲИССАЛОМ

Ҳазрати Лут алайҳиссалом авлодиндин Шуайб алайҳиссалом дунёға келдилар. Жаноби Ҳақ Мадян ва Айкат халқига пайғамбар қилиб юборди. Шуайб алайҳиссаломнинг тиллари ширин, сўзлари таъсирлик бўлса ҳам қавмларига. асар қилмади. Имон кетурмадилар. Жаноби Ҳақ Айкат халқига иссиғлик юборди. Иссиғ уч кун турди, Ҳамма йилға ва булоқлар қайнади. Сўнгра бир булут пайдо бўлуб, ҳамма халқ иссиғдин қочуб, булут остига йиғилганларида устларидин бир ўт пайдо бўлуб, ҳалок қилди ва Мадян халқи ҳам бир овоз ила ҳалок бўлдилар. Шуайб алайҳиссалом мўъминлар ила Маккага боруб, қолган умрларин ибодатда кечурдилар. Икки юз йилдин ортуғроқ яшаб, вафот бўлдилар.

15. ҲАЗРАТИ МУСО АЛАЙҲИССАЛОМ

Яъқуб алайҳиссаломнинг лақаблари Исроил ўлуб, авлодларига Бани Исроил дейилур. Мусо алайҳиссалом Бани Исроилдин Имрон исмли кишининг ўғлидурлар.

Бани Исроил Ҳазрати Юсуф замонларинда Мисрга бордилар. Мисрнинг асл халқи қибтийлар ўлуб, санамларга ибодат қилур эдилар. Бани Исроилга душманлик қилуб, ҳақоратлар ила оғир, машаққат ишларни ишлатар эдилар. Боболарининг юрти Канъонга кетар бўлсалар, йўл бермай, асорат занжиринда тутар эдилар.

Бир кун ғайбдин хабар бергувчилар Миср подшоҳи (фиръавн)га «Бани Исроилдин бир ўғил туғулуб, сенинг давлатингни йўқ бўлишига сабаб бўлур», дедилар. Фиръавн Бани Исроилдин туғулган болаларни ўлдурмакка буюрди. Жаллодлар ахтаруб, ўғул болаларни ўлдира бошладилар. Шул вақт Мусо алайҳиссалом туғулдилар. Анолари қўрқуб, сандуқға солуб: «Аллоҳ ҳофиз», деб Нил дарёсига отдилар. Оқиб борганларида фиръавннинг хотуни Осиё тутуб олди. Кўрдики, чиройлик бир боладур. Яхши кўруб, ўзига бола қилуб олди. Эмизмак учун сут анолар келтурди. Ҳеч бирин эмчагин олмай, ўз оналарин кетурганида эмдилар. Анолари ўзларин билдурмай, фиръавннинг уйинда тарбия қилдилар.

Катта бўлуб, кўчада юрганларида кўрдиларки, қибтийлардин бири Бани Исроил бирла урушиб турубдур. Мусо алайҳиссалом қибтийнинг кўксина бир мушт урганларида жони чиқди. Шул туфайли фиръавндин кўрқуб, Мадян шаҳрига боруб, Шуайб алайҳиссаломнинг қизи Сафурани никоҳлаб олдилар.
Мадянда ўн йил туруб, сўнгра Мисрга уй ичлари ила жўнадилар. Йўлда Тур тоғига етганларида Аллоҳу таоло ила сўзлашдилар. Асо ва яди байзо каби мўъжизалар берди. Укалари Ҳорун алайҳиссалом ила икковларини пайғамбар қилди.

Жаноби Ҳақ икковларини Мисрда даъвойи худолик қилған фиръавнни қавмлари ила ҳақ динга чақурмакга буюрди; Мисрга боруб, фиръавнни имонга даъват қилганларида мўъ-жиза талаб қилди. Асоларини ташладилар. Зўр аждаҳо бўлуб, фиръавнни тахти ила ютарга ҳаракат қилди. Фиръавн «Ё, Мусо! Сабр қилингиз!» деди. Қўлга олдилар. Яна асо бўлди. Фиръавн бунга ҳам инонмай, сеҳрчиларни йиғуб, аждаҳолар қилдуруб, Ҳазрати Мусони йўлларига қўйди. Ҳазрати Мусо асони ташладилар. Яна зўр аждаҳо бўлуб, сеҳрчиларнинг аждаҳоларин ютуб, йўқ қилди. Бу мўъжизани кўруб, барча сеҳрчилар имон кетурдилар. Фиръавн имон кетурмасдин, сеҳрчилардин ғазаблануб: «Сиз Мусо ила бирлашдингиз, қўлу оёқларингизни кесуб, хурмо шохларига осарман», деди.

Сўнгра Мусо алайҳиссалом Шоб денгизининг лабига боруб, асони дёнгизга урдилар. Сув ёрилуб, йўл очилди. Бани Исроиллар ўтмакда эдилар, Фиръавн ҳам орқаларидин келуб, дарёга кирди. Бани Исроил чиққан замон йўллар бекилди, фиръавн аскари бирла ғарқ бўлди. Бу сабаб ила Мусо алайҳиссалом душманларига устун бўлдилар.

Канъоннинг катта шаҳарлари Ариҳо, Нобилис, Қуддус шаҳарлари бўлуб, Бани Исроилга Ариҳога кирмак учун Жабобира халқи бирла урушмоқ лозим бўлди. Бани Исроил «Жабобира ила жанг қилмаймиз», деб кетларига қайтдилар. Мусо алайҳиссалом дуоибад қилдилар. Бани Исроил қирқ йил Тия саҳросинда қолдилар.

Қавмларини Ҳорун алайҳиссаломга топшируб, ўзлари Тур тоғига боруб, Жаноби Ҳақ бирла сўзлашдилар. Ҳақ таоло Таврот исмли китоб юборди. Турда юрганларида Бани Исроилдин Сомирий деган бир бузуқ киши чиқуб, Бани Исроилни Ҳорун алайҳиссаломга бўйинсундурмасдин, бир бузоқ сувратига чўқундурди.

Мусо алайҳиссалом Таврот ила Турдин келуб кўрдиларки, Бани Исроил бузоқға чўқунурлар. Аччиғлари чиқуб, сувратни дарёга отдилар. Қавмларига Тавроти шарифни ўргатуб, эътиқодларини(нг) маҳкам қилганларидин сўнгра Ҳорун алайҳиссалом вафот бўлдилар. Мусо алайҳиссалом ҳам Бани Исроилни Юшаъ алайҳиссаломга топшуруб, юз йигирма ёшларинда вафот бўлдилар. Қабри шарифлари Канъонга яқин Тия саҳросиндадур.

Асарнинг давомини (тўлиқ матнини) мутолаа қилинг, изоҳлар билан танишинг

Abdulla Avloniy. Muxtasar tarixi anbiyo va tarixi Islom

017

Odam alayhissalomdin Muhammad alayhissalomg‘acha arolarinda o‘tg‘an payg‘ambarlarning qissalari va zuhuri islom.  Usuli jadidaga muvofiq ravishda maktabi ibtidoiyalarimizning uchinchi va to‘rtinchi sinf shogirdlari uchun tartib berilub, Turkiston shevasinda eng mo‘tabar asarlara iktifo qilinub, qisqacha Hazrati Odam alayhissalomdin xilofati roshidin zamonigacha darj qilinub, maydoni intishora qo‘yildi.

MUXTASAR ISLOM TARIXLARI
VA ABDULLA AVLONIY ASARI
Hamidulla Boltaboev
045

Har bir mo‘min o‘zining yetti pushtini bilishi lozim sanalgani kabi har bir musulmon farzandi muqaddas tarix hisoblangan Islom tarixidan xabardor bo‘lishi kerak. Ana shu matlab sho‘rolar davriga qadar yurtimizdagi har bir maktab va madrasa uchun dasturi amal sanalgan. Shuning uchun ham madrasa tahsilining dastlabki yillaridanoq Payg‘ambarlik tarixi, Ibodati islomiya, Aqoyid kabi fanlarning o‘qitilishi joriy qilindi. Eski maktab va mumtoz madrasalardagi ushbu ta’lim tizimi jadid (yangi) maktablarida ham davom ettirildi. Natijada ibtidoiy maktablarning uchinchi va to‘rtinchi sinflarida «Muxtasar islom tarixi» alohida fan sifatida o‘qitila boshladi.

Millatning ma’rifati uchun kurashgan jadidchi ziyolilar o‘z faoliyatini yangi o‘qitish tizimiga asoslangan “usuli jadida” maktablari ochishdan boshlagan bo‘lsalar-da, bu tizim dastlabki yillari butun mamlakat bo‘ylab keng tarqalmagan, davlat ta’lim tizimi sifatida shakllanmagan edi. Shuning uchun ham Buxoro jadidchilari o‘z maktablari uchun o‘zbek va fors tillarida, Turkiston va boshqa o‘lkalardagi jadid maktablari uchun ham turli olimlar hamda o‘qituvchilar tomonidan mahalliy tillarda shu yo‘sinda darslik va qo‘llanmalar tuzilgani manbalardan ma’lum. Shunday ekan, “usuli jadida” maktablari keng quloch otgan 1910 yillarda bir nomda bir necha qo‘llanmalar yaratilgani kabi bir necha «muxtasar islom tarixlari» chop qilindi. Samarqandda Mahmudxo‘ja Behbudiyning «Muxtasar islom tarixi» risolasi (1913) o‘zbek tilida va Abdurauf Fitratning «Muxtasari ta’rixi islom» asari (1915) fors tilida chop qilingan edi. Shu kabi Munavvarqori Abdurashidxon va Shokir Sulaymonning ham qisqa islom tarix yaratganliklari xabar qilinadi. Ayni yillari Toshkentda ma’rifatparvar Abdulla Avloniy tomonidan yuqoridagi nomda risola e’lon qilindi. Uning mundarijasi Avloniyga qadar bu mavzuda bitilgan asarlardan jiddiy farq qilmasa-da, o‘qitish usuli jihatidan nisbatan to‘liq ma’lumot berishga mo‘ljallangan edi.

Asar hajman ham Behbudiy va Fitrat risolalaridan bir oz mo‘lroq bo‘lib, bu bilan har bir islomiy hodisaga imkon qadar tafsil berib, yosh o‘quvchilar tomonidan oson qabul etilishi rejalashtirilgan edi.

Fitrat risolasi o‘zbek tilida ikki marta qayta chop etilib (1992, 2004), izohlari bilan nashr etildi. Ushbu manba garchi to‘liq bo‘lmasa ham yosh o‘quvchilarga muqaddas tarixning eng yorqin sahifalarini ochiq ko‘rsatib beradi. Unda Saodat asri, xulafoi roshidin (asl xalifalar) va umaviylar hamda abbosiylar davrining asosiy voqealari zikr etilgan. Asar so‘zboshisida yozilganidek, bu risola «voqealarning aniq, jonli ifodasi, millatsevarlik ruhi tasvir qatiga singdirilgani va xolis yozilgani bilan farqlanadi (diniy istilohlarni qo‘llashda dabdabali usul va sun’iy iltifot sezilmaydi)» . Asar tarix taqsimidan boshlangan bo‘lib, umumiy va xususiy tarixni tasniflash bilan boshlanadi: «Islom tarixi ham xususiy tarix jumlasiga kiradi. Binobarin, Islom tarixi Hazrati Payg‘ambar (s.a.v.) dunyoga kelishlaridan va islom dinining dunyoga tarqalishidan bahs qilib, Islom olamining taraqqiyotini tushuntirib beradi. Islom tarixini bilish barcha musulmonlar uchun farzdir».

Ana shu nuqtai nazardan qaraganda Fitrat asarida tarixiylikka alohida e’tibor qaratilgan bo‘lsa, Avloniy risolasida masalaning pedagogik jihatiga, ya’ni o‘quvchiga osonroq yetkazish uchun harakat qilinganini sezish mumkin. Avloniy domla tarixiy voqealarning o‘zini tasvirlash bilan cheklanmay, undan chiqariladigan saboq-xulosani puxtalaydi. Bu muqaddas tarixning har bir voqeasi kitobxon qalbida muhrlanishini istaydi. Tabiiyki, muqaddas islom tarixining asosiy qismi Payg‘ambarlik tarixidan iborat. Bu yo‘sinda yaratilgan Rabg‘uziyning «Qisasi anbiyo», Alisher Navoiyning «Tarixi anbiyo va hukamo» asarlari kitobxonlar yodida bo‘lsa kerak. Rabg‘uziy qissalarida voqeaning batafsil bayoni talqinlardan kelib chiqib, xalqona usulda tushuntirib berishga qaratilgan bo‘lsa, Hazrat Navoiy asari xos kitobxonlar uchun mo‘ljallangan bo‘lib, unda Payg‘ambarlik tarixining asosiy sifatlarigina bayon qilinadi. «Qisasi anbiyo»dagi 72 qissaning so‘ngida Payg‘ambarimiz Muhammad (s.a.v.) tarixlari bayon etilgan bo‘lsa, Hazrat Navoiy asari Payg‘ambarlik tarixida Saodat asrini boshlab bergan Muhammad Payg‘ambar (s.a.v.) davriga kelganda xotimalanadi. Aftidan, Alisher Navoiy hazratlari Payg‘ambarimiz (s.a.v.) tarixi xususida alohida asar bitmakni rejalashtirgan bo‘lsalar kerak. Oltin O’rdaning poytaxti Saroyda yashab ijod etgan adib Mahmud binni Alining «Nahju-l-farodis» («Jannatning ochiq yo‘llari») asarida esa faqatgina Muhammad Payg‘ambar (s.a.v.) tarixini bayon qilishlik ravo ko‘rinadi. Adabiyotimiz tarixida bu kabi qissasi anbiyolar, ka’bul axborlar ko‘plab yaratilgan, biroq jadid adabiyoti namoyandalari tomonidan yaratilgan muxtasar islom tarixlarining ham pedagogika va ilohiyot tarixida alohida o‘rni bor. Ular yangi maktablarning ilm toliblari uchun farzi ayn bo‘lgan islom tarixidan saboq berish orqali, avvalo, ma’rifatparvarlik g‘oyalarini targ‘ib qilishda sobit turdilar. So‘ngra esa ushbu muqaddas tarixning asosiy qismini o‘quvchilarga quyi sinflardayoq uqtirishga harakat qilganlarki, bularning sa’y-harakatlari barcha jamiyatlar uchun saboq bo‘lg‘usidir. Chunki bolaning ilk yoshligidanoq iymonli-e’tiqodli bo‘lib o‘sgani unib o‘sayotgan jamiyatning yutug‘idir. Agar jamiyat komillik sari intilish taraddudida bo‘lsa e’tiborni ko‘proq yosh avlodga qaratadi va uning takomili yoshlarning o‘sib-ulg‘ayishi bilan barobar kechadi.

Kitobxonlar hukmiga havola etilayotgan ushbu Abdulla Avloniy asarining ajoyib xususiyatlari haqida keng to‘xtalishga hojat sezilmaydi. Chunki zukko kitobxon asardan murod yoshlarning iymon-e’tiqodi pokiza bo‘lishligi uchun bu muqaddas yo‘lda sarf etilgan kuchni, ruhiy quvvatni tushunishlari lozimligini asarning ilk sahifalaridayoq sezib ulguradi va o‘zini bu muqaddas tarix mutolaasiga chog‘laydi. Bu yo‘lda o‘quvchilarga rag‘bat va inoyat ko‘rsatish maqsadida kitobga muxtasargina lug‘at hamda uni tabdil qilib, bugungi o‘quvchilarga yetkazish taraddudida bo‘lgan hurmatli olimimiz Rahmatulloh Barakot o‘g‘lining so‘ng so‘zi ham ilova qilinadi. Ushbu orqali kitobxonlar nafaqat Avloniy domlaning birgina bugun mutolaasi ko‘rilayotgan «Muxtasar islom tarixi» asari, balki uning boshqa adabiy-ma’rifiy kitoblarini ham esga oladi. Avloniy hazratlari aytgan ma’rifat insoniyatning «hayot-mamot masalasi» ekanini ham tushunganday bo‘ladi.

Ayni risolaning yana ko‘p mamnun jihatlaridan gapirish mumkin. Biroq odil hukmravo bo‘lgan kitobxonlarimizning zehnu sajiyasiga ishongan holda ushbu risola haqida xolis mulohaza aytishni ularning o‘zlariga qoldiramiz. Dinu iymon yo‘lidagi dastlabki qadamlaringiz qutlug‘ bo‘lsin, degan duo bilan «Muxtasar islom tarixi»ning mutolaasiga kirishamiz.

Abdulla AVLONIY
MUXTASAR TARIXI ANBIYO
VA TARIXI ISLOM

045

09Mashhur o‘zbek ma’rifatparvari, shoiri va jamoat arbobi Abdulla Avloniy 1878 yil 12 iyulda Toshkentda hunarmand oilasida tug‘ilgan. Eski maktabda savod chiqardi, madrasada tahsil oldi. Oiladagi moddiy qiyinchiliklar tufayli bolaligidan odamlar eshigida mehnat qildi, g‘isht quyish, suvoqchilik, pechkachilik, duradgorlik, binokorlik kabi kasblar bilan shug‘ullandi, «Imoratchi usta» degan nom oladi.

Abdulla Avloniy she’rlari 15 yoshidan boshlab matbuotda ko‘rina boshladi. Jadidchilik harakati rahbarlaridan biri bo‘lgan Avloniy 1904 yilda Toshkentning Mirobod mahallasida jadid maktabini, 1909 yilda «Jamiyati xayriya» uyushmasini tashkil etadi. 1905-1917 yillarda matbuotdagi qizg‘in faoliyati, ko‘plab publitsistik maqolalari bilan «bir yoqdan milliy islohot uchun mafkura hozirlag‘on, ikkinchi yoqdan el orasiga o‘zgarish tuxmini sochg‘on» ham( Abdulla Avloniy bo‘ldi. Avloniy o‘zi nashr etgan «Shuhrat» (1907) nomli gazetasi faoliyatini shunday baholagan edi.

U Turkistonda birinchilardan bo‘lib maktabga geografiya, kimyo, xandasa, fizika fanlari kiritilishiga ta’sir ko‘rsatdi, ta’limni real turmush bilan bog‘lashga intildi, bir dars bilan boshqasi o‘rtasida muayyan tanaffusni, bir sinfdan ikkinchisiga o‘tishdagi imtihonni joriy etdi, ta’lim tizimining dunyoviy yo‘nalishini kuchaytirshiga alohida e’tibor berdi. Uning «Birinchi muallim» («Muallimi avval», 1909), «Ikkinchi muallim» («Muallimi soniy», 1912) nomli darsliklari, «Turkiy guliston yoxud axloq» (1913), «Gulistoni maktab» (1917), «Adabiyot yoxud milliy she’rlar» (1909-1916, 6 qism) kabi qo‘llanmalari maktablarda o‘qitilgan.

Avloniy «Turon» (1917) gazetasiga «Yashasin xalq jumhuriyati» degan shiorni tanladi, «Turon» nomli teatr to‘garagini tashkil etib, iqtidorli yoshlarni to‘pladi, ayrim rollarni ijro etishda o‘zi ham qatnashdi. Shoir Afg‘onistonda elchi bo‘ldi, turli o‘quv yurtida dars berdi. Abdulla Avloniyning Hijron, Nobil, Indamas, Shuhrat, Surayyo, Shapaloq, Chol, Ab, Chegiboy degan taxalluslari bo‘lgai. U 1934 yil 24 avgustda Toshkentda vafot etdi. Avloniy ijodi bo‘yicha Begali Qosimov ilmiy izlanishlar olib borgan.

Asarlari: «Advokatlik osonmi» (1914, qahramonlari: Davronbek, Xudoyberdi, uyini garovga qo‘yib, qarz hisobiga uylangan Egamberdi va boshqalar), «Pinak» (1916), «Biz va siz» (1917), «Portugaliya inqilobi», «Ikki muhabbat», «Bo‘ron» kabi pesalari, «Tulki ila qarg‘a» masali, «Mardikorlar ashulasi», «Vatan» (1916), «Maktab», «Bog‘cha», «Yalqov shogird tilidan», «Tog‘lardan bir manzara», «Millatga xitob», «Ishchilara tortuq», «Ko‘klam keldi», «Tovush» kabi she’rlari, «Maqsad va maslak» (1908 yil 9 aprel), «Holimizga doir» (1908 yil 14 fevral) kabi maqolalari, «Hasad balosi» majoziy hikoyasi va boshq.

045

Bismillahir rohmanir rohim!

Oyati Karima: Nahnu naqussu alayka ahsanal qasasi bimo avhayno ilayka hazal Qur’ana va in kunta min qablihi laminal g‘ofilin (Qur’oni karim. «Yusuf» surasi, 3-oyat.).

Manosi: Yo, Muhammad! Biz Qur’onni senga vahiy qilub, qissalarning go‘zalini hikoyat qilamiz, agarchi biz qissa qilmasdin ilgari bu go‘zal qissalardin xabarsiz bo‘lsang ham.

1. HAZRATI ODAM ALAYHISSALOM

Janobi Haq olamni bor qilub, Otamiz Odam alayhissalomni loydin yaratub, jon berdi. Farishtalarni Hazrati Odamga sajda qilurg‘a buyurdi. Farishtalar sajda qilub, Iblis sajda qilmadi. Shul sababli Allohu taolo dargohindan quvlanub, mal’un o‘lub, Odam bolalariga dushman bo‘ldi. So‘ngra Janobi Haq Hazrati Odamning chab qobirg‘alarindin Anomiz Havvoni yaratub, ikkilarini jannatga qo‘yub, «bug‘doydin yemangiz», — dedi. Dushman Shayton bir hiyla ila jannatga kirub, vasvasa qilub: «agar bug‘doydin yesangiz, doim jannatda qolursiz», — deb aldab, ikkilarin ham yedurdi. Shul sababli Janobi Haq alarni jannatdin yerga tushurdi. Hazrati Odam Hindistonga yaqin Sarandib otasiga (yurtiga) Hazrati Havvo Makkai mukarrama yonindagi Jadda tog‘iga tushdilar.

Hazrati Odam jannatdin chiqqanlariga ko‘b vaqt yig‘lab, qilg‘an gunohlariga tavba qildilar. Haq taolo tavbalarini qabul qilub, «Makkaga bor!» — deb amr qildi. Makkaga borub, Hazrati Havvo ila topishub, birga yashadilar. Anomiz Momo Havvo har tug‘ushda bir qiz, bir o‘g‘ul tug‘ub, faqat Shis alayhissalomni yolg‘uz tug‘dilar.

2. QOBIL ILA HOBIL

Odam alayhissalomning Qobil va Hobil ismli ikki o‘g‘illari bor edi. Qobil o‘zi birla tug‘ushgan Iqlima ismli singlisini olmoqchi bo‘ldi. Odam alayhissalom o‘z shariatlari uzra Hobilga bermoqchi bo‘lganlarida Qobil rozi bo‘lmadi. Odam alayhissalom: «Bo‘lmasa, ikkingiz ham Allohu taologa qurbon so‘yingiz, qaysingizni qurboningiz qabul bo‘lsa, Iqlimani ul olur», — dedilar. Qurbon so‘ydilar. Hobilniki qabul bo‘ldi. Qobil hasad qilub, Hobilni tosh birla urub o‘ldurub, yerga ko‘mdi.

Janobi Haq Odam alayhissalomni o‘z bolalariga payg‘ambar qilub, o‘n sahifa kitob yubordi. Ming yil yashab, Jum’a kuni vafot bo‘ldilar. Qabri shariflari Sarandib-dadur. Bir rivoyatda Makkada Abu Qubays tog‘indagi g‘orda deyilur. Hazrati Havvo Hazrati Odamdin bir yil so‘ngra vafot bo‘ldilar. Qabri shariflari Jidda tog‘indadur.

3. HAZRATI SHIS ALAYHISSALOM

Odam alayhissalom vafotlaridin avval Shis alayhissalomni yaxshi ko‘rub, barcha bolalariga podshoh qilub qo‘ymish edilar. Vafotlarindin so‘ng Janobi Haq Shis alay-hissalomga payg‘ambarlik berub, ellik sahifa kitob yubordi.

Shis alayhissalom Ka’bai muazzamani tosh va loydin bino qildilar. Allohga osiy bo‘lgan Qobilning avlodi birla urushdilar. Odam bolalarindin eng avval qilich bilan urushgan Hazrati Shisdurlar.

Bolalari nihoyatda ko‘paygandin so‘ng, to‘qquz yuz o‘n ikki yoshlarinda vafot bo‘ldilar. Qabri shariflari Makkai mukarrama yoninda Abu Qubays tog‘indadur.

4. IDRIS ALAYHISSALOM

Hazrati Odam bolalari arosinda to‘g‘ri yo‘ldin chiqub, butlarga cho‘qunmak kabi yamon ishlar ko‘paydi. Haq taolo alarni to‘g‘ri yo‘lga solmak uchun Idris alayhissalomga payg‘ambarlik berub, o‘ttuz sahifa kitob yubordi.

Hazrati Idris qavmlarini to‘g‘ri yo‘lga solub, xalqni ulamoga, podshohga, amirga, avomlarga taqsim qildilar. Yer yuzinda avval kiyim tikkan, qalam birla xat yozg‘an Idris alayhissalomdurlar. Bundin avval Odam bolalari hayvon terisiga qoplanub yurur edilar.

Idris alayhissalomga ko‘klarning asrori ochilub, Janobi Haq tirik hollarinda yuqori makonga ko‘tardi. Ul vaqt uch yuz oltmish yoshda edilar.

5. NUH ALAYHISSALOM

Idris alayhissalomdin so‘ng Odam bolalari arosinda to‘g‘ri yo‘ldin chiqub, butlarga cho‘qunmak kabi yamon ishlar ko‘paydi. Janobi Haq alarga to‘g‘ri yo‘lni ko‘rsatmak uchun Nuh alayhissalomni payg‘ambar qilub yubordi.

Hazrati Nuh qavmlarini imonga chaqirdilar. Faqat uch o‘g‘ullari ila sakson kishi imon kelturdi. Boshqalariga nasihat qilsalar, izo va jafo qildilar. Alarni imonlarindin umid uzub, jafolariga sabr qilolmay, duoibad qildilar. Duolari qabul bo‘lub, Alloh tarafindin «Kema yasa!» — deb vahiy keldi.

Nuh alayhissalom kemani bir xoli yerda tayyor qilg‘anlarindin so‘ng to‘fon alomatlari paydo bo‘ldi. Hazrati Nuh mo‘‘minlarni olub ham har xil hayvonlardin bir juftdin solub, kemaga tushdilar. Yom ismli o‘g‘illari «man tog‘ga chiqub qutulurman», — deb turgan zamonda bir to‘lqin kelub halok qildi! Butun yer yuzi suv birla to‘ldi. Suv baland  tog‘lardin ham oshub, yer yuzindagi barcha insonlar va hayvonlar halok bo‘ldilar.

To‘fon olti oy davom etub, so‘ngra suvlar kamaydi. Nuh alayhissalomni kemalari Eronistonda Qorabog‘ degan yerda Judi ismli tog‘da to‘xtadi. Kemada uch o‘g‘illarindin boshqa insonlar halok bo‘ldilar. Hozirgi insonlar Hazrati Nuhning bu uch o‘g‘illarindin tarqaldi. Hom ismli o‘g‘illarindin habash va zanjilar, Som ismli o‘g‘illarindin arab, fors va rum qavmlari, Yofas ismli o‘g‘illaridin turk, totor, mo‘g‘ul xalqlari tarqaldi. Shuning uchun Nuh alayhissalomni «Ikkinchi Odam» deyilur. Nuh alayhissalom ming yilcha umr ko‘rub, to‘fonning uch yuz elliginchi yilida vafot bo‘ldilar.

6. HAZRATI HUD ALAYHISSALOM

To‘fondin so‘ngra Yaman viloyatida Hazramavt atrofinda Ahqof degan yerda Od qavmi paydo bo‘ldi. Shaharlarini obod qilub, nihoyatda mahkam imoratlar soldilar. Bu qavm ham to‘g‘ri yo‘ldin chiqub, butlarga ibodat qildilar.

Janobi Haq bu qavmga Hud alayhissalomni payg‘ambar qilub yubordi. Hud alayhissalom qavmlarni imonga da’vat qildilar. Mo‘‘jizalar ko‘rsatdilar. Oz kishi imon kelturub, boshqalari shirk va zalolatda qoldilar. Janobi Haq bularning boshiga ochlik balosini yubordi. Uch yil qahatchilik bo‘lub, shahar va bog‘larning suvi to‘xtadi. Xotunlari yetti yil bola tug‘madi. Barcha hayvonlari o‘lub bitdi. Bularni ko‘rub ham imon kelturmadilar. Janobi Haq ul qavmni sarsar ismli shamol birla halok qildi.

Hazrati Hud mo‘‘minlar ila Makkai mukarramaga borub, umrlarini toatu ibodatda kechurdilar. Qabri shariflari Makkai mukarrama shahrindadur.

7. HAZRATI SOLIH ALAIHISSALOM

Od qavmindin so‘ng Shom ila Hijoz orasinda Hajar degan yerda Samud qavmi paydo bo‘ldi. Bular ham Od qavmi kabi tog‘larni, toshlarni tilub, mustahkam uylar soldilar. Lekin bu qavm ham to‘g‘ri yo‘ldin chiqib, butlarga ibodat qildilar.

Janobi Haq bularga Solih alayhissalomni payg‘ambar qilub yubordi. Solih alayhissalom haq dinga chaqirdilar. Oz kishi imon kelturub, boshqalari kofirlikda qoldilar.
Bir kun mushriklar «payg‘ambar bo‘lsangiz shul tosh ichindin bolalik teva (tuya) chiqaring», — deb bir katta toshni ko‘rsatdilar. Solih alayhissalom duo qildilar. Allohning amri ila ul tosh yorilub, ichidin bolalik teva chiqdi. Kofirlar ul tevaning anosini so‘ydilar. Bolasi yana shul tosh ichiga kirub ketdi. Bu mo‘‘jizani ko‘rub ham mushriklarning ozlari imon kelturdilar. So‘ngra Janobi Haq ul qavmni ko‘kdin bir ovoz yuborub halok qildi. Solih alayhissalom musulmonlar ila Makkai mukarramaga borub, umrlarini toatu ibodat ila o‘tkardilar.

8. HAZRATI IBROHIM ALAYHISSALOM

Hazrati Nuhning bolalari avval Iroq shahrinda turub, so‘ngra Frot nahriga yaqin Bobil shahrini bino qildilar. Ichlarindin bir toifa chiqub, Dajla nahri labinda Mavsil shahriga yaqin Ninvo shahrini bino qildilar. Bu qavm Ninvoni poytaxt qilub, ko‘b shaharlarni oldilar. Bulardin so‘ng Kaldoni degan bir qavm paydo bo‘lub, nihoyatda tez quvvat tobdilar. Lekin to‘g‘ri yo‘ldin chiqub, yulduzlarga ibodat qildilar.

Janobi Haq alarni to‘g‘ri yo‘lga solmak uchun Ibrohim alayhissalomga payg‘ambarlik berub, o‘ttuz sahifa kitob yubordi. Hazrati Ibrohim qavmlarni va Bobil hokimini imonga da’vat qildilar. Namrud Ibrohim alayhissalomga ishonmasdin, bir ulug‘ o‘t yoqdurub, Ibrohim alayhissalomni o‘tga tashladi. Allohu taolo payg‘ambarini kuyishdin saqlab, o‘tni bir yaxshi gulzor qildi. Bu mo‘‘jizani ko‘rub, ba’zilari imon kelturdilar.

Ibrohim alayhissalom uy ichlarini olub Harron tarafiga, andin Shomga, andin Makkaga borub, o‘g‘ullari Ismoil alayhissalom ila Ka’bai muazzamani bino qildilar. Xatna qilmak, tirnog olmak, mo‘ylab olmak, misvok qilmak, musofirlarni izzat qilmak Hazrati Ibrohimning sunnatlarindindur. Qabri shariflari Quddusi sharifga yaqin Xalil ul-rahmon degan yerdadur.

9. HAZRATI LUT ALAYHISSALOM

Lut alayhissalom Hazrati Ibrohimni qarindoshlaridurlar. Ibrohim alayhissalom ila birga Misrga, andin Shomga bordilar. Falastinga kelganlarida Janobi Haq Sadum xalqiga payg‘ambar qildi.

Sadum xalqi bu zamong‘acha Odam bolalari qilmagan fisq-fujurlarni qilur edilar. Lut alayhissalom alarni to‘g‘ri yo‘l ila haq dinga chaqirdilar. Yomon ishlarni tashla-turg‘a harakat qildilar. Qavmlari nasihatlariga kuloq sol-may, qabohat va yomon ishlarni qila berdilar. Hazrati Lut Allohga munojot qilub «Yo, Rab! Meni bu zolimlardin qutqar!» dedilar. Janobi Haq ul qavmni boshlariga toshlar yog‘durub, zilzila birla shaharlarini ostin-ustun qilub, halok qildi.

Lut alayhissalom mo‘minlar ila Makkaga borub, Ibrohim alayhissalom yonlarida ibodat ila umr kechurdilar.

10. HAZRATI ISMOIL ALAYHISSALOM

Ismoil alayhissalom Ibrohim alayhissalomning o‘g‘illaridurlar. Ibrohim alayhissalomni xotunlari Sora bola tug‘mas edi. Shoyad bolasi bo‘lsa deb, Hojar ismli kanizak Ibrohim alayhissalomga berildi. Hojardin Ismoil alay-hissalom tug‘uldilar. Sora bularni ko‘rolmadi. «Birga turarga sabrim qolmadi» deb Ibrohim alayhissalomga arz qildi.

Ibrohim alayhissalom Hojar ila Ismoil alayhis-salomni Makkaga eltub qo‘ydilar. Ismoil alayhissalom Makkada o‘sdilar. Ul vaqt Yamandin kelgan Jarham kabilasi Makka atrofinda turur edilar. Ismoil alayhissalom alar birla qatnashub, alardin uylandilar. O’n ikki bolalari bo‘ldi. Hazrati Ismoilning tillari ibroniy bo‘lsa ham, arabcha so‘zlashurga usta bo‘ldilar. Shul sababli bu kishining avlodlarini «arabi musta’raba» deyildi. «Arabi musta’raba» aslda arab bo‘lmay, arablikni boshqadin oriyat olub arab bo‘luvchi degan so‘zdir.

Janobi Haq Ismoil alayhissalomni Yamandagi Amoliqa xalqiga payg‘ambar qilub yubordi. Atolarining shariatlari uzra qavmlarini ellik yil imonga chaqirdilar. Avlodlari ko‘paydi. Har yerga borsalar zo‘r bo‘ldilar. Amoliqa xalqini turgan yerindin quvub chiqardilar. Yuz o‘ttuz to‘rt yoshlarinda vafot bo‘ldilar. Qabri shariflari Hajar degan yerda, anolari Hojar yonindadur.

11. HAZRATI ISHOQ ALAYHISSALOM

Hojardin Ismoil alayhissalom tug‘ulgan zamonda Sora nihoyatda ma’yus, xafa bo‘lmish edi. Shul sababli Janobi Haq qarig‘an vaqtlarida Ishoq alayhissalomni berdi. Ishoq alayhissalom yaxshiliqda, muloyimlikda, ko‘rinishda atolariga o‘xshar edilar.

Janobi Haq Shom va Kan’on xalqlariga payg‘ambar qilub yubordi. Ishoq alayhissalomning Iyas va Ya’qub ismli ikki o‘g‘ullari bo‘ldi. Iyas Ismoil alayhissalomning qizlarin olub, avlodlari ko‘payub, Rum viloyatina yoydilar. Hozirgi Rum xalqi Iyas avlodindandurlar.

Ya’qub alayhissalom atolarining yurti Kan’onda qolub, laqablari Isroil bo‘ldi. Shuning uchun avlodlariga «Bani Isroil» deyildi.

Ishoq alayhissalom yuz yigirma yoshlarinda vafot bo‘ldilar. Qabri shariflari Quddusi sharifga yaqin Xalil ul-rahmon degan yerda, atolari Ibrohim alayhissalom yonlaridadur.

12. HAZRATI YA’QUB VA YUSUF ALAYHISSALOM

Hazrati Ya’qubning o‘n ikki o‘g‘ullari bor edi. Hammasindin Hazrati Yusufni ortuq suyar edilar. Hazrati Yusuf bir kun tush ko‘rub, atolarina «O’n bir yulduz, oftob ham oy manga sajda qildi», dedilar. Hazrati Ya’qub bildilarki, o‘n bir yulduz o‘n bir og‘alariga, oftob payg‘ambarliklariga, oy davlatlariga ishoratdur. «Yusuf, o‘g‘lum. Bu tushingni og‘alaringga aytma, dushman bo‘lurlar, Janobi Haq sanga payg‘ambarlik va zo‘r davlat berur», dedilar.

Og‘alari tushni eshitdilar. Hazrati Yusufga hasad qilub, ko‘rolmay, ba’zilari o‘ldurmoq, ba’zilari xoli yerga tashlamoq bo‘lub, oxirda qirga tashlarga qaror berdilar. Atolarindin «Yusufni ovga olib borurmiz», deb so‘rab, qirga olib borub bir quduqg‘a tashladilar, yo‘lda bir bo‘rini bo‘g‘uzlab, qoniga Hazrati Yusufni ko‘ylaklarini bulg‘ab, atolarig‘a yolg‘ondin «Yusufni mollarimiz oldig‘a qo‘yub, ovga ketsak, bo‘ri yeb ketibdur», deb yig‘lashib keldilar. Hazrati Ya’qub sabr qildilar.

So‘ngra og‘alaridin birlari Hazrati Yusufga taom olib borsalar, Hazrati Yusufni karvonlar qudukdin chiqaribdur. Bu holni boshqalariga xabar berdi. Kelishib, Hazrati Yusufni «bu bizni qochurgan qulimiz», deb, karvonlarga oz bahoga sotdilar.

Hazrati Yusuf karvonlar bilan birla Misrga bordilar. Karvondin Misrning moliya vaziri Aziz sotib oldi. Farzandi yo‘q, o‘ziga o‘g‘il qilmoq bo‘lub, xotuni Zulayxoga «bu bolani ikrom qil», deb topshurdi.

Zulayxo Yusuf alayhissalomga oshiq bo‘ldi. Bir kun bir uyga olib kirub, eshiklarni berkitub, «Qani, tayyor bo‘lingiz», dedi. Hazrati Yusuf «Saqlan! Alloh zolimlarg‘a najot bermas», deb qochdilar. Zulayxo Hazrati Yusufni bo‘hton ila zindonga soldirdi.

Zindonda ikki kul bor edi. Biri podshohning sharbat-chisi, biri nonchisi erdi. Alar tush ko‘rdilar. Ta’birin Hazrati Yusufdin so‘rdilar. Hazrati Yusuf: «Biringiz qutilursiz, ikkinchingiz osilursiz», — dedilar. Aytganlaridek bo‘lub, biri qutildi, ikkinchisi osildi.

Hazrati Yusuf zindonda yetti yil qoldilar. Bir vaqt Misr podshohi tush ko‘rdi, ta’birchilar ta’birdin ojiz (b)o‘ldilar. Shul vaqt sharbatchining yodig‘a Yusuf alayhis-salom tushdi. Borub podshohning tushini so‘radi. Hazrati Yusuf «Misrda yetti yil to‘qlik, yetti yil ochlik bo‘lur», dedilar. Bu ta’birlarin podshohga kelub aytdi. Podshoh Hazrati Yusufni oldirub keldi. Bu sabab ila Hazrati Yusuf zindondin chiqub, podshoh ila so‘ylashdilar. Bu vaqt Aziz o‘lgan edi. Podshoh o‘rnig‘a Hazrati Yusufni vazir qilub, Zulayxoni nikohlab berdi.

Hazrati Yusufning ta’birlari to‘g‘ri keldi. To‘qlik yilinda amborlarni g‘allaga to‘ldurdilar. Ochlik yilinda har tarafdin galla olmak uchun odamlar kela boshladi. Kan’ondin ham Hazrati Yusufni o‘n og‘alari keldilar. Og‘alari Yusufni tanimadilar. Hazrati Yusuf og‘alarini tanidilar. «Qayerdin keldingiz, kimni o‘g‘lisiz, necha qarindoshsiz?» deb so‘radilar. Og‘alari: «Kan’ondin kelduk, Hazrati Ya’qub o‘g‘ullarimiz, o‘n ikki qarindosh eduk, birimiz qirda halok.bo‘ldi, birimiz atomiz yonlarida qoldi», dedilar. Hazrati Yusuf o‘zlarini bildirmasdin, e’zoz-ikrom ila g‘alla berub, Bin Yamin uchun ham g‘alla berdilar. «Ikkinchi kelishingizda qarindoshingizni kelturingizlar, bo‘lmasa, g‘alla bermasman», deb jo‘natdilar.

Ikkinchi kelishlarinda Bin Yaminni olib keldilar. Yusuf alayhissalom Bin Yaminni bir hiyla ila olub qoldilar. Og‘alari bu holni atolariga borub aytdilar. Atolari sabr qildilar. O’g‘ullarin yana Misrga yubordilar. Hazrati Yusuf o‘zlarin bu marotabada tonitub, ko‘ylaklarin berib yubordilar. Atolari judolik otashi birla ko‘r bo‘lg‘an muborak ko‘zlariga surtub edilar, ochildi. So‘ngra Misrga borub, Hazrati Yusuf ila o‘n yetti yil umr kechurub, vafot bo‘ldilar. Vasiyatlari uza Kan’ong‘a, atolari Ishoq alayhissalomning yonlarig‘a ko‘muldilar. Hazrati Yusuf atolarindin ellik to‘rt yildin so‘ngra bir yuz yigirma besh yoshlarinda vafot o‘lub, Misrda amonat qoldilar.

13. HAZRATI AYYUB ALAYHISSALOM

Ishok alayhissalomning Iyas ismli o‘g‘ullarining urug‘indin Ayyub alayhissalom tug‘uldilar. Janobi Haq Ayyub alayhissalomga nihoyatda ko‘b mol va ko‘b farzandlar berdi. Imtihon sinamoq uchun bolalarin o‘ldurub, mollarini halok, uylarini xarob qildi. O’z jonlariga ham nihoyatda bir yamon kasal berdi. Badanlari erub, kurtlar paydo bo‘ldi. Tanlarida go‘sht degan narsa qolmadi. Bu balolarning barchasiga sabru tahammul qildilar. Oxirda Janobi Haq shifo berib, salomatlandilar. Allohu taolo mol va farzandlarini avvalgidin ziyoda qilub berdi. Chekkan mashaqqatlarining ajru mukofotini ko‘rub, to‘qson yoshlarida vafot bo‘ldilar. Bu zoti sharifning Bishr isminda bir o‘g‘ullari dunyoga kelub, o‘rinlariga payg‘ambar bo‘lub, bu zot ham tezdin bu dunyodin oxiratga ko‘chdilar.

14. HAZRATI SHUAYB ALAYHISSALOM

Hazrati Lut alayhissalom avlodindin Shuayb alayhissalom dunyog‘a keldilar. Janobi Haq Madyan va Aykat xalqiga payg‘ambar qilib yubordi. Shuayb alayhissalomning tillari shirin, so‘zlari ta’sirlik bo‘lsa ham qavmlariga. asar qilmadi. Imon keturmadilar. Janobi Haq Aykat xalqiga issig‘lik yubordi. Issig‘ uch kun turdi, Hamma yilg‘a va buloqlar qaynadi. So‘ngra bir bulut paydo bo‘lub, hamma xalq issig‘din qochub, bulut ostiga yig‘ilganlarida ustlaridin bir o‘t paydo bo‘lub, halok qildi va Madyan xalqi ham bir ovoz ila halok bo‘ldilar. Shuayb alayhissalom mo‘minlar ila Makkaga borub, qolgan umrlarin ibodatda kechurdilar. Ikki yuz yildin ortug‘roq yashab, vafot bo‘ldilar.

15. HAZRATI MUSO ALAYHISSALOM

Ya’qub alayhissalomning laqablari Isroil o‘lub, avlodlariga Bani Isroil deyilur. Muso alayhissalom Bani Isroildin Imron ismli kishining o‘g‘lidurlar.

Bani Isroil Hazrati Yusuf zamonlarinda Misrga bordilar. Misrning asl xalqi qibtiylar o‘lub, sanamlarga ibodat qilur edilar. Bani Isroilga dushmanlik qilub, haqoratlar ila og‘ir, mashaqqat ishlarni ishlatar edilar. Bobolarining yurti Kan’onga ketar bo‘lsalar, yo‘l bermay, asorat zanjirinda tutar edilar.

Bir kun g‘aybdin xabar berguvchilar Misr podshohi (fir’avn)ga «Bani Isroildin bir o‘g‘il tug‘ulub, sening davlatingni yo‘q bo‘lishiga sabab bo‘lur», dedilar. Fir’avn Bani Isroildin tug‘ulgan bolalarni o‘ldurmakka buyurdi. Jallodlar axtarub, o‘g‘ul bolalarni o‘ldira boshladilar. Shul vaqt Muso alayhissalom tug‘uldilar. Anolari qo‘rqub, sanduqg‘a solub: «Alloh hofiz», deb Nil daryosiga otdilar. Oqib borganlarida fir’avnning xotuni Osiyo tutub oldi. Ko‘rdiki, chiroylik bir boladur. Yaxshi ko‘rub, o‘ziga bola qilub oldi. Emizmak uchun sut anolar kelturdi. Hech birin emchagin olmay, o‘z onalarin keturganida emdilar. Anolari o‘zlarin bildurmay, fir’avnning uyinda tarbiya qildilar.

Katta bo‘lub, ko‘chada yurganlarida ko‘rdilarki, qibtiylardin biri Bani Isroil birla urushib turubdur. Muso alayhissalom qibtiyning ko‘ksina bir musht urganlarida joni chiqdi. Shul tufayli fir’avndin ko‘rqub, Madyan shahriga borub, Shuayb alayhissalomning qizi Safurani nikohlab oldilar.

Madyanda o‘n yil turub, so‘ngra Misrga uy ichlari ila jo‘nadilar. Yo‘lda Tur tog‘iga yetganlarida Allohu taolo ila so‘zlashdilar. Aso va yadi bayzo kabi mo‘‘jizalar berdi. Ukalari Horun alayhissalom ila ikkovlarini payg‘ambar qildi.

Janobi Haq ikkovlarini Misrda da’voyi xudolik qilg‘an fir’avnni qavmlari ila haq dinga chaqurmakga buyurdi; Misrga borub, fir’avnni imonga da’vat qilganlarida mo‘‘-jiza talab qildi. Asolarini tashladilar. Zo‘r ajdaho bo‘lub, fir’avnni taxti ila yutarga harakat qildi. Fir’avn «Yo, Muso! Sabr qilingiz!» dedi. Qo‘lga oldilar. Yana aso bo‘ldi. Fir’avn bunga ham inonmay, sehrchilarni yig‘ub, ajdaholar qildurub, Hazrati Musoni yo‘llariga qo‘ydi. Hazrati Muso asoni tashladilar. Yana zo‘r ajdaho bo‘lub, sehrchilarning ajdaholarin yutub, yo‘q qildi. Bu mo‘‘jizani ko‘rub, barcha sehrchilar imon keturdilar. Fir’avn imon keturmasdin, sehrchilardin g‘azablanub: «Siz Muso ila birlashdingiz, qo‘lu oyoqlaringizni kesub, xurmo shoxlariga osarman», dedi.

So‘ngra Muso alayhissalom Shob dengizining labiga borub, asoni dyongizga urdilar. Suv yorilub, yo‘l ochildi. Bani Isroillar o‘tmakda edilar, Fir’avn ham orqalaridin kelub, daryoga kirdi. Bani Isroil chiqqan zamon yo‘llar bekildi, fir’avn askari birla g‘arq bo‘ldi. Bu sabab ila Muso alayhissalom dushmanlariga ustun bo‘ldilar.
Kan’onning katta shaharlari Ariho, Nobilis, Quddus shaharlari bo‘lub, Bani Isroilga Arihoga kirmak uchun Jabobira xalqi birla urushmoq lozim bo‘ldi. Bani Isroil «Jabobira ila jang qilmaymiz», deb ketlariga qaytdilar. Muso alayhissalom duoibad qildilar. Bani Isroil qirq yil Tiya sahrosinda qoldilar.

Qavmlarini Horun alayhissalomga topshirub, o‘zlari Tur tog‘iga borub, Janobi Haq birla so‘zlashdilar. Haq taolo Tavrot ismli kitob yubordi. Turda yurganlarida Bani Isroildin Somiriy degan bir buzuq kishi chiqub, Bani Isroilni Horun alayhissalomga bo‘yinsundurmasdin, bir buzoq suvratiga cho‘qundurdi.

Muso alayhissalom Tavrot ila Turdin kelub ko‘rdilarki, Bani Isroil buzoqg‘a cho‘qunurlar. Achchig‘lari chiqub, suvratni daryoga otdilar. Qavmlariga Tavroti sharifni o‘rgatub, e’tiqodlarini(ng) mahkam qilganlaridin so‘ngra Horun alayhissalom vafot bo‘ldilar.

16. HAZRATI YUSHA’ ALAIHISSALOM

Yusha alayhissalom Bani Isroilni cho‘ldin chiqorub, Sharia’ yilg‘asining labiga kelturub, ko‘pruk va kemasiz holda mo‘‘jiza ila suvdin olub o‘tdilar. Bobolarining vatani asli bo‘lg‘an Kan’onga keldilar. Hazrati Muso Misrdin chiqqanlarida Hazrati Yusufning jasadlarin birga olub Tiya sahrosiga keturub, vafotlarinda Yusha’ alayhissalomga top-shirmish edilar. Hazrati Yusha’ Ariho shahrini olub, Nobilisga borub, Hazrati Yusuf jasadlarini birodarlari tarafindin sotilgan yerga ko‘mdilar. Yusha’ alayhissalom Shomi sharifni ham olub, yigirma sakkiz yil Bani Isroilni idora qilub, bir yuz o‘n yoshlarinda vafot bo‘ldilar.

17. HAZRATI DOVUD ALAYHISSALOM

Bani Isroil Amoliqa toifasi birla urushmak bo‘lub, Ishmuil alayhissalomdin o‘zlariga bir bosh kishi so‘radilar. Ishmuil alayhissalom Tolutni ta’yin qildilar. Tolut askar birla Falasting‘a borub, Amolika askari birla urushdi. Tolut askarindin Dovud alayhissalom Amoliqa askarining boshlig‘i Jolutni o‘ldurdilar. Bu sabab ila Dovud alayhissalom shuhrat topub, qadru e’tiborlari ortmoqda edi. Tolut hasad qilub, o‘ldurmak bo‘lganda qochib qutuldilar.

So‘ngra bir urushda Tolut vafot bo‘ldi. Bani Isroil o‘n bir qabila Tolutning o‘g‘liga, bir Yahudo qabilasi Dovud alayhissalomga tobe’ bo‘ldi.

Ishmuil alayhissalomdin so‘ng Janobi Haq Dovud alayhissalomga payg‘ambarlik berub, Zabur ismli kitob yubordi. Bani Isroilning hammasini o‘zlariga tobe’ qilub, Quddusi sharifni poytaxt qilub, Halab, Ummon, Nasbin kabi ko‘b mamlakatlarni idora qildilar.

Hazrati Dovud nihoyatda xushovoz edilar. Zaburi sharifni o‘quganlarida eshitgan kishilar behush bo‘lub qolur edilar. Muborak qo‘llarinda temur mum kabi erir edi. Bayt ul-muqaddasni binosini boshlab, tamom qilolmasdin, qirq yil hukumat surub, Hazrati Muso vafotlarindin 530 yil so‘ngra yetmish yoshlarinda vafot bo‘ldilar.

18. HAZRATI SULAYMON ALAYHISSALOM

Sulaymon alayhissalom atolari kabi hukmron ham payg‘ambar bo‘ldilar. Atolarining vasiyatlari uzra Quddusi sharifdagi Bayt-ul-muqaddasning binosini yetti yilda tamom qildilar. Sharq, g‘arb taraflaridagi hukumatlarni o‘zlariga tobe’ qildilar. Yamandin Bilqis ismli xotun podshoh ham kelub, tobe’ bo‘ldi.

Janobi Haq Sulaymon alayhissalomga bir uzuk ato qilmish. Shul uzukning xosiyatidin insonlar, jinlar, hayvonlar, qushlar, qurtlar buyruqlarini tutar edi. Qirq yil podshohlik qilub, oltmish yoshlarinda vafot bo‘ldilar.

19. HAZRATI ILYOS ALAYHISSALOM

Sulaymon alayhissalomdin so‘ng Bani Isroil ikki sinfga bo‘lunub, biri Yahudoyi, Yusha’ alayhisssalomdyn so‘ng Ishmuil alayhissalom payg‘ambar bo‘ldilar. Bularni «hukkomi Bani Isroil» deyilur.

Bayt ul-muqaddas Qur’oni karimda «Masjid al-Aqso» deb zikr kiling‘an muborak uyning ismidur.

Ikkinchisi Isroiliy o‘lub, to‘g‘ri yo‘ldin chikub, Ba’l ismli sanamga cho‘kunmaqda edilar. Haq taolo bularga Ilyos alayhissalomni payg‘ambar qilub yubordi.

Ilyos alayhissalom qavmlariga nasihat qilub, mo‘‘jiza ko‘rsatub, imonga chaqirdilar. Qavmlari inonmasdin, izo va jafolar qildilar. Nochor Ilyos alayhissalom ichlaridin chiqub, bir tog‘da tanho turdilar.

Janobi Haq mamlakatlarindin barakatni ko‘tardi, qahatlik bo‘ldi. Qavmlari Ilyos alayhissalomni izlab topub tavba qildilar. Ilyos alayhissalom duo qildilar. Alloh baloni ko‘tardi. Qavmlari yana kofir bo‘ldilar. Ilyos alayhissalom qavmlarining imonindin umid uzub, takror chiqub ketdilar.

20. HAZRATI ALYASA’ ALAYHISSALOM

Ilyos alayhissalomning o‘rniga Alyasa’ alayhissalom o‘turub, xalqni va’zu nasihat ila to‘g‘ri yo‘lga solmakni harakatinda bo‘ldilar. Janobi Haq Alyasa’ alayhissalomga payg‘am-barlik berub, Bani Isroilni Hazrati Musoning shariatlari uzra imonga chaqirurg‘a buyurdi. Qavmlarini(ng) ko‘b zamon tuzatmak uchun harakat qildilar. Lekin qavmlariga so‘zlari ta’sir qilmay, ba’zilari musulmon bo‘lsalar ham, yana kofir bo‘ldilar. Oxirda Janobi Haq boshlariga Assuriya davlatini yubordi. Ko‘p vaqtlar asorat zanjirinda qoldilar.

21. HAZRATI YUNUS ALAYHISSALOM

Janobi Haq Yunus alayhissalomni Ninvo xalqiga payg‘ambar qilub yubordi. Qavmlarini imonga chaqirganlarida ikki kishidin boshqa imon keturmadi. Qavmlariga Alloh tarafindin azob kelishin so‘zlab, o‘zlari arolarindin chiqub, Dajla nahrin labiga borub, kemaga tushdilar. Kemachilar kemani yurutmoqchi bo‘lg‘anlarida kema yurmadi. Kemadagi kishilar «ichimizda gunohli kishi bor, shuning uchun yurmas», deb qur’a soldilar. Qur’a Yunus alayhissalomga chiqdi. Yunus alayhissalom Alloh amrin tashlab, Ninvodin chiqqanlari zo‘r gunoh bo‘lg‘anliqin bilub, o‘zlarin daryoga otdilar. Darhol bir katta baliq yutdi.

Yunus alayhissalom baliq qorninda tavba qildilar. Janobi Haq tavbalarin qabul qildi. Baliq qornindin chetga chiqarib tashladi. Tanalari baliq qorninda nafislanmish edi. Janobi Haq yangi quvvat ato qilub, yana Ninvo xalqiga yubordi.

Yunus alayhissalom kemaga tushgan kunlari Ninvoni qorong‘ulik bosub, qavmlari Tavba tepasi degan yerga borub tavba qilmish, Janobi Haq tavbalarini qabul qilmish edi. Yunus alayhissalom kelub, qavmlarini imonga chaqirdilar.

Qavmlari Yunus alayhissalom ko‘rsatgan to‘g‘ri yo‘ddin ayrilmadilar.

22. HAZRATI ASH’IYO ALAYHISSALOM

Yunus alayhissalomdin so‘ng Bani Isroil arosinda sanamlarga ibodat qilmoq kabi yomon ishlar paydo bo‘ldi. Ash’iyo alayhissalom qavmlariga dunyo va oxirat azobin bayon qilub, yomon ishlarini qila bersalar, o‘zlariga qutulish yo‘qlig‘in ma’lum qildilar. Tezdin Iso alayhissalom kelishlarin va Muhammad sallollohu alayhi vasallamning sifatlarin va Bani Isroilni o‘zlariga kelgan payg‘ambarlarga ishonmasdin izo va jafo qilg‘anlarin, Janobi Haq har bir qavmni bir balo yuborub halok qilg‘anin bayon qilg‘anlarinda nodon xalq to‘g‘ri so‘zga ishonmay, ul zoti sharifni shahid qildilar.

23. HAZRATI UZAYR VA DONIYOL ALAYHISSALOM

Bani Isroilni yomon ishlarni qilurlari, ustlariga yuborilgan payg‘ambarlarga jafo qiluvlari boshlariga balo bo‘lub, Janobi Haq Bobil shahrining podshohi Buxtunnasrni ustlariga yubordi. Buxtunnasr Bani Isroil davlatini buzub, Quddusi sharifni olub, Bayt ul-muqaddasni xarob qilub, Bani Isroil ulug‘larin asir qilub Bobilga keturdi. Alarning arosinda Hazrati Uzayr ila Doniyol alayhissalomlar ham bor edilar.

Bani Isroil bir necha vaqt Bobilda asir bo‘lub qoldilar. Kaldoniya davlati buzulgandin so‘ng asirliqdan qutilub, o‘z mamlakatlariga kelub, Bayt ul-muqaddasni yangidin bino qildilar. Tavroti sharif yodlarindin chiqmish, Tavrot, nusxalari Buxtunnasr tarafidin o‘tga yoqilmish, avvaldig‘indin bir nusxa ham qolmamish edi. Uzayr alayhissalom Tavrotni yoddin o‘qub, yozdurub tarqatdilar.

24. HAZRATI ZAKARIYO ALAYHISSALOM

Zakariyo alayhissalom Hazrati Sulaymon urug‘indin bo‘lub, Bayt ul-muqaddasda qurbonlik qilmak, Tavrot yozmak kabi ishlarga bosh edilar. Janobi Haq payg‘ambarlik yubordi. Farzandlari yo‘q edi. Xotunlari Isog‘ qartayganlari sababli bola tug‘uv ehtimoli ham yo‘q edi. Janobi Haqning inoyati birla bir kun Jabroil alayhissalom kelub, Isog‘din Yahyo ismli bir o‘g‘ul tug‘ilishini xabar berdilar. So‘ngra Yahyo alay-hissalom dunyoga keldilar. Zakariyo alayhissalom yahudiylarning bo‘hton va hujumindin qochub borganlarinda bir daraxt yorildi. Ichiga kirub berkindilar. Yahudiylar izlab kelub, daraxt birla kesub, shahid qildilar.

25. HAZRATI YAHYO ALAYHISSALOM

Yahyo alayhissalom Hazrati Zakariyoning qarigan hollarinda ko‘rgan o‘g‘illaridurlar. Atolarindin so‘ng Janobi Haq payg‘ambarlik yubordi. Hazrati Yahyo qavmlarini Muso alayhissalomning shariatlari uzra imonga chaqirdilar. So‘ngra Iso alayhissalomga yangi shariat kelub, Yahyo alayhissalom ham qavmlarin bu yangi shariat uzra imonga chaqira boshladilar. Bir kun Bani Isroil podshoxi Hardus qiz qarindoshini olmak bo‘ldi. Hazrati Musoning shariatlari uzra nikoh qilmakka Yahyo alayhissalomni zo‘rladi. Yahyo alayhissalom nikoh qilmadilar, chunki Iso alayhissalomning shariatlarinda ,qiz qarindoshni olmak harom edi. «Sen nikoh o‘qumading», deb podshoh darg‘azab bo‘lub, Yahyo alayhissalomni qo‘y kabi so‘ydurdi.

26. HAZRATI ISO ALAYHISSALOM

Zakariyo alayhissalomning xotunlari Isoning singlisi Hanna Bani Isroil ulug‘larindin Imron nomli kishining xotuni o‘lub, aslo bola tug‘mas edi. «Agar Alloh menga bola bersa, Bayt ul-muqaddas xizmatiga nazr qildim», deganlarida Janobi Haq bir qiz ato qildi. Nomlarini Bibi Maryam qo‘yub, Bayt ul-muqaddasga eltub qo‘ydilar. Zakariyo alayhissalomning tarbiyalarinda katta bo‘ldilar.

Bir kun Allohning amri birla Hazrati Jabroil kelub, Bibi Maryamning yaqolarindin dam solganlarinda ikkiqat bo‘ldilar. Yahyo alayhissalomdin olti oy so‘ng Iso alayhissalom tug‘uldilar. Yahudiylar Hazrati Isoning atosiz tug‘ilganlariga ishonmasdin, Zakariyo alayhissalom ila Bibi Maryamga bo‘hton qilub, o‘ldurmakchi bo‘lub bordilar. Hazrati Iso  beshiqda so‘zga kirub: «Man Allohning quliman, Alloh manga tezdin kitob yuborub, payg‘ambar qilur va har yerda mani muborak qilur», — dedilar. Bu so‘zni eshitub, yahudiylar hayron bo‘lub, Bibi Maryamni qo‘yub, borub Zakariyo alayhissalomni shahid qildilar, Taajjubki, yahudiylar Hazrati Odamning atosiz, anosiz yaratilganlariga ishonub, Hazrati Isoning yolg‘uz atosiz tug‘ulganlariga ishonmadilar. Bibi Maryam ham yahudiylarni yamonligindin qo‘rqub, Hazrati Isoni olub, qarindoshlari Yusuf Najjoz ila Misrga borub, o‘n ikki yil turdilar. Andin Quddusi sharifga kelub, Nosiriyo qur’yasinda turdilar.

Iso alayhissalomga o‘ttuz yoshlarinda payg‘ambarlik kelub, Injili sharif nozil bo‘ldi. Hazrati Isoning shariatlari chiqub, Hazrati Musoning shariatlari ishdin chiqdi. Xalqni imonga chaqirdilar. O’luklarni tirguzmak, tug‘ma ko‘rlarning ko‘zlarin ochmak, suv ustinda yurmak kabi mo‘‘jizalar ko‘rsatdilar. Faqat o‘n ikki kishi imon keturdilar. Bularni «havoriyun» deyilur.

Hazrati Iso yahudiylardin qo‘rqub, havoriyunlar ila yoshirun majlislar qilur edilar. Yahudiylar doim o‘ldurmakchi bo‘lub, izlab yurur edilar. Bir kechasi Iso alayhissalom havoryunlarni yig‘ub: “Sizdin biringiz tongdin avval dindin qaytub, bani oz aqchaga yahudiylarga sotur”, — dedilar. Darhaqiqat, arolarindin Yudo Sham’un ismli kishi yahudiylardin bir oz aqcha olub, turadurgan joylarini ko‘rsatdi. Ul vaqt Allohu taolo Iso alayhissalomni yuqori makonga ko‘tardi. Joylarini ko‘rsatgan Yudoni Hazrati Iso suvratlariga kirguzdi. Yahudiylar oni tutub, dorga ostilar.

Hazrati Isoning vasiyatlari uzra havoriyunlar har tarafga yoyilub, o‘zlarin yozg‘an Injil kitoblarin tarqatmakka va Nasoro dinini nashr etmakka boshladilar.
Iso alayhissalomdin so‘ng dini islomni chiqishigacha olti yuz yil miqdori o‘tdi. Bu aroda payg‘ambar kelmay, vahiyi ilohiy kesilub, dunyo ko‘zi bir payg‘ambarning kelishiga tikilub, zamon quchog‘i bir rahnamoning vujudina ochilub qoldi.

Barcha payg‘ambarlarning avvali va barcha insonlarning atolari Odam alayhissalomdurlar. Oxirlari va hammadin afzallari «Xotim ul-anbiyo» va Muhammadul Mustafo sallallohu alayhi vasallamdurlar. Bu ikki payg‘ambarlar arolarinda ko‘p payg‘ambarlar kelub ketganlar. Hisoblari faqat Allohu taologa ma’lumdir. Hammalari Allohning sevikli bandasidurlar. Eng afzali va shariaticha mukammali bizning payg‘ambarimiz Muhammad sallallohu alayhi vasallam hazratlaridurlar.

27. ZUHURI DINI MUBINI ISLOM

Oxir zamonda Arabiston sahrosindin dini Islomning chiqishi, Hazrati Ismoil urug‘indin Muhammad alayhissalomni tug‘ulishlari Tavrot, Injil, Zabur kabi osmon kitoblarinda yozilmish edi. O’tgan payg‘ambarlardin ba’zilari payg‘ambarimizning vasfu ta’riflarini bayon qilgan edilar.

Arabiston Osiyo qit’asining g‘arbi-janubinda katta yarim ota(orol)durki, ul yerda avvaldin beri arablar yashamoqdadurlar. Arablar bo‘lsa Hazrati Nuhning Som ismli o‘g‘lining naslindin tarqalub, arabi boida, arabi oriba, arabi musta’raba ismli uch firqaga bo‘lunmishlar. Boida arablari Hazrati Hud va Lut zamonlaridagi Od va Samud qavmlaridurki, onlardin ma’lumoti tarixiya yo‘q kabidur. Oriba arablari esa Bani Qaht qabilasindin bo‘lub, eski zamonlarda Yamanda Bani Xamir ismli bir zo‘r hukumat qurub, Sabo shahri poytaxtlari bo‘lub, ikki ming yildin ortiq yurt so‘ramishlar. Musta’raba arablari esa Arabiston qit’asinda Hazrati Ismoilning Jarham qabilasindin olgan xotunlarindin tarqalgan kishilardur. Bu arablar hozirdagi kabi savdogar va qo‘ychilik ila kasb va maishat qilur edilar. Lekin avvalda Ibrohim alayhissalomni shariatlari uzra amal qilsalar ham, so‘ngra e’tiqodlari buzuldi. Butlarga ibodat qiladurg‘on bo‘ldilar. Har qabilaning o‘ziga qarashlik sanamlari bor edi. Tavrot va Injillarga amal qilg‘uvchilar oz edilar.

Quraysh qabilasi arabi musta’rabadin bo‘lub, Makkai mukarramaning eski odamlari ham nasab va boylikda boshqa firqalardin ilgari edilar. Ka’bai muazzamaning xizmati qo‘llarinda bo‘ldig‘indin barcha firqalardin ustun hisoblanur edilar.

Arablar Ka’bai muazzamani bino qiling‘andin beri muqaddas qiblagoh sanab aziz tutsalar ham, bu vaqtlarda ichlariga va atroflariga butlar qo‘ymishlar edi. Har yil haj vaqtida ziyorat uchun har yerdin odamlar kelishub, qurbonlar kesishub, Zulqa’da oyinda Makkaga yaqin Akkoz ismli yerda bir maydon qurilub, ulug‘ bozor bo‘lur edi. Har tarafdin kelgan xatiblar xutbalar so‘zlab va shoirlar arosinda she’r yozishlari bo‘lur edi. Ustun bo‘lgan shoirlar ofarinlar olub, she’ri Ka’ba devorina osilur edi. Ul vaqtlarda Ka’ba devoriga osilmish yetti qasida bor ediki, onlarga «Muallaqoti sab’a» deyilurdi.

28. VOQEAI ASHOBI FIL

Yamanda hukumat surgan Bani Xamir davlati bir vaqt habashlar tarafindin buzilub, Yaman qit’asi habashlar qo‘lina kirdi. Habash podshohi Abraha San’o degan yerga bir butxona soldirdi. Bundin murodi arablarni Ka’batulloh ziyoratindin qaytarub, bu butxonaga keturmak edi.

Arablar bu yil Ka’ba ziyoratiga boruvlarinda yo‘lda yangi soling‘an butxonani ko‘rdilar. Kirub ibodat qilmak bir tarafda tursun, haqorat birla boqub, arolarindin biri ul butxonaga kirub, najaslab ketdi. Bu ishga Abrahaning achchig‘i chiqub, Ka’bani vayron qilmoq uchun askar birla Makkaga qarab yurdi. Janobi Haq Ka’bai muazzamani saqlab, Abraha askariga Abobil ismli qushlarni yubordi. Ul qushlar og‘izlarinda va oyoqlarinda mayda toshlar keturub, Abraha askarining ustlariga yamg‘ur kabi yog‘durub, barchasini halok qildilar.

Abraha askarinda xosiyatlik bir fil bor edi. Ul fil ila qaysi urushga borsalar, ustun bo‘lmoqni e’tiqodinda edilar. Bir necha martaba tajriba ham qilg‘an edilar. Makkaga yaqin kelganda fil ilgari yurmasdin, yerga cho‘kdi. Makka tarafiga yuritmak uchun harakat qilsalar yurmasdin, boshin boshqa tarafga bursalar, darhol sakrab yurub ketar edi. Shul voqeani «Voqeayi ashobi fil», shul yilni «Fil yili» deyilur. Shul vaqtlarda Kuraysh qabilasining boshlig‘i payg‘ambarimizning bobolari Abdul Mutallib edilar. Bu voqea sanai milodiyning 571 yilinda edi.

29. NASABI SHARIF

Payg‘ambarimiz hazratlarining ismi shariflari Muhammaddur. Atolari Abdulloh binni Abdul Mutallib bin Hoshim bin Abdul Mannof bin Qusoy bin Kilob bin Murra bin Ka’b bin Luay bin G’olib bin Fihr bin Molik bin Nazr bin Kinona bin Huzayma bin Mudrik bin Ilyos bin Muzar bin Nizor bin Ma’d bin Adnondur. Bundin yuqoru bobolarining ismlari ochiq ma’lum bo‘lmasa ham, Ibrohim payg‘ambarning o‘g‘illari Ismoil alayhissalomga tutashuvlarinda ulamolar arosinda xilof yo‘qdur.

Anolari Banu Zuhra qabilasining ulug‘larindin Vahhob bin Abdul Mannof bin Zuhra bin Kelob bin Murra qizi Amina edilar. Ikki tarafdin ham Faxri olam afandimiz arab qavmi arosinda asl nasab o‘lmoq ila mashhur Quraysh qabilasindin Hoshim urug‘indin, ato va anolari musulmonlar o‘lub, o‘z zamonalarining shar’iy nikohlari ila qo‘shulub, buzuq ishlardin pok edilar. Nikohlanish vaqtlarinda atolari Abdulloh hazratlari 18 yoshda, anolari Amina janoblari 14 yoshda edilar. Atolari safarda yurganlarida kasal bo‘lub, Madina shahrinda 25 yoshlarinda vafot bo‘ldilar. Qabri shariflari Madinadadur. Shul vaqt Faxri olam afandimiz ikki yoki sakkiz oylik homila edilar.

30. MAVLUDI SHARIF

Payg‘ambarimiz fil yilinda nayson ichinda rabbi ul-avval oyining o‘n ikkisinda dushanba kun tong vaqtinda Makka shahrinda tug‘ulub, bobolari tarafindin Muhammad deb ismlandilar. Sallallohu alayhi vasallam tug‘ulgan vaqtlarinda anolarin dard tutmasdin, zahmat chekmasdin, sunnat qiling‘an, kindiklari kesilgan holda tug‘ildilar. Orqalarinda kabutarni tuxumidek bir alomat bor edi. Buni «muhri nubuvvat» deb atalur.

Shul kun bobolari Abdul Mutallib zo‘r ziyofat (aqiqa) qilub, ko‘b kishilarni siyladilar. Shul vaqt bir necha odatdin tashqari ishlar paydo bo‘ldi. Ka’badagi butlar yiqilub, yerga tushdi, Kisroning ayvoni tebranub, o‘n to‘rt manzari yiqildi, Fors viloyatinda otashparastlarning ming yildin beri yonub turgan o‘tlari o‘chdi, Sova ko‘li yerga botub, Samovoda suvlar toshdi. Bu alomatlar Faxri olam afandimizning tug‘ulishlarindin, dini islomning chiqishindin yer yuzindagi gumroh xalqlarni ogoh qilmak uchun Janobi Haq tarafindin berilmish bir xabar edi.

Rasululloh tug‘uladurg‘an kechasi ko‘b odamlar payg‘am-barimizni dunyoga keluvlarin tushlarinda ko‘rmishlar.

31. TARBIYATI RASULI AKRAM

Makka xalqi avvaldin beri yangi tuqqan bolani havosi yaxshi yerlarda bir sut anoga berub, tarbiya qilurlar edi. Shul sababli Faxri olam afandimiz tug‘ulgan zamon ba’daviy arablardin Bani Sa’d qabilasindin Horis bin Abdul Uzzo xotuni Halima Abi Duayb qizi olub ketdi. Ba’daviylar ichinda sut emizub, to‘rt yil tarbiya qildi.

Bir kun odam suvratinda ikki farishta kelub, ko‘kraklarini yorub, yuraklarindagi buzuq qonlarni olub, o‘rniga nur to‘ldurub ketdilar. Bu voqeadin so‘ng Halima qo‘rqub, anolari Amina janoblariga topshurdi. Halimadin avval Abu Lahab cho‘risi Suvayba ham biroz vaqt emizmishdur. Atolari yo‘q sababli bobolari Abdul Mutallib tarbiyasinda edilar. Abdul Mutallib arablar arosinda mo‘‘tabar va hurmatli zot o‘ldig‘indan nihoyatda kengchiliqda o‘sdilar. Amina janoblari Ummi Ayman ila payg‘ambarimizni birga olub, Makkaga borub, qarindoshlarini ko‘rdilar. Hazrati Abdullohni qabri shariflarin ziyorat qilib qaytishlarinda Madinaga yaqin Abvo’ ismli qishloqda kasal bo‘lub, vafot bo‘ldilar. Ushbu kundin e’tiboran payg‘ambarimiz atodin ham anodin yetim qoldilar. Yoshlari olti yo yettida edi. Makkaga Ummi Ayman quchog‘inda keldilar.

Hazrati Abdulloh Aminadin boshqa xotun olgan emas va Amina ham ikkinchi erga borgan emas. Payg‘ambarimizdin boshqa bolalari ham bo‘lgan emasdur.
Sakkiz yoshlarinda Abdul Mutallib bobolari vafot bo‘ldi va bu suyukli bobolarindin ayrilg‘anlarinda murda yoninda yig‘laganlari rivoyat qilinur. Bundan so‘ng Abu Tolib amakilarining tarbiyasinda o‘sdilar. Abu Tolib ham nihoyatda shafqatli va marhamatli bir zot o‘ldig‘indin payg‘ambarimizni o‘z bolalarindin ham ortuq suyar edi.

32. NASHOTI FAXRI OLAM

Faxri olam afandimiz 9 ila 10 yoshlari arosinda amaklari Abu Tolib ila savdogarlik uchun Shom tarafiga bordilar. Busro nomli shaharga kirganlarinda bir savma’ada ibodat qilg‘uvchi Buhayro laqabli Jirjis ismli nasoro rohibi osmon kitoblarinda yozilmish alomatlar yuzasindin Muhammad alayhissalomni payg‘ambar bo‘lishlarindin bashorat berib, Abu Tolibga: «Siz bu zotni Shomga olib bormang, Shomdagi yahudiylarning olimlari kitoblarda yozilmish alomatlardin bu zoti barakotdagi payg‘ambarlik nishonasini bilub, ehtimolki Bani Isroil payg‘ambarlariga qilgan jafolarni bu zoti sharifga ham qilsalar», dedi. Abu Tolib rohibdin bu so‘zdin eshitub, mollarin Busroda sotib, Makkaga qaytdilar.

Yigirma yoshga yetganlarida Quraysh qabilasindin Xadicha ismli bir boy xotun ila sherik bo‘ldilar. Ko‘b mol va Maysara ismli bir qul birla savdo uchun yana Shom tarafina yurdilar. Bu safar ham Busro shahriga kirdilar. Bu vaqt Buhayro vafot bo‘lub, o‘rniga Nastu’ro o‘tirmish edi. Nastu’ro kelib Maysara ila ko‘rushub: «Ey, Maysara! Hazrati Iso xabar bergan oxir zamon payg‘ambari bu zotdurlar. Shomga kirmangiz. Yahudiylar jafo qilurlar», — dedi. Shul sababli bu safar ham mollarin Busroda sotub, Makkaga qaytdilar. Bu safarlarindin bir-ikki oy so‘ng Faxri olam afandimiz Xadicha raziyallohu anhumoni nikohlab oldilar. Shul vaqt payg‘ambarimiz 25 yoshda, Xadicha janoblari 40 yoshda edilar. Hazrati Xadicha nihoyatda boy, aqlli va e’tiborli o‘ldig‘indin Rasuli akram afandimiz tezdin zo‘r davlatga ega bo‘ldilar.
Shul vaqtlarda arab xalqi Ka’bani yangidin bino qilmoq bo‘ldilar. Ka’ba odam bo‘yi devor, usti ochiq o‘lub, ko‘b yerlari buzilmish edi. Shul sababli devorlarin baland qilub, ustini ham yopub, yangidin bino qildilar. Lekin Hajar ul-asvadni o‘rniga qo‘ymak uchun arab qabilalari arosinda g‘avg‘o chiqdi. Har qabila o‘zlarini munosib ko‘rub: «Hajar ul-asvadni biz qo‘yamiz», dedilar. Oxirda masjid enshgindin kim kirib kelsa, shul zotni ushbu da’volariga hokim qilurga qaror berdilar. Shul vaqt epshkdin Faxri olam afandimiz kirub keldilar. Hammalari shod bo‘lub: «Muhammad ul-amin keldilar», — deb, arolarinda bo‘lg‘an maslahatni bayon qilub: «Sizni shul ishga hokim qilduk», — dedilar. Payg‘ambarimiz (s.a.v.) Hajar ul-asvadni bir chodirni ustiga qo‘ydurub, atrofin har bir qabilaga ushlatub, ko‘tartirub, o‘zlari muborak qo‘llari ila o‘rniga qo‘yub, zo‘r bir da’voni ohistalik ila tamom qildilar.

33. QUS BIN QOIDANING XUTBASI

Bir kun Akkoz bozorinda qizil teva ustiga minub, arab ulug‘larindin Qus bin Qoida payg‘ambarimiz Muhammad sallallohu alayhi vasallamning chiqishlarindin yig‘ilgan odamlarga xabar berub, bu xutbani so‘zladi: «Ey, xaloyiq! Kelingiz, eshitingiz, ibrat olingiz, g‘aflatda qolmangiz, ko‘zlaringizni ochingiz. Yashagan o‘lar, o‘lgan bitar, bo‘ladurg‘on ish bo‘lur, yomg‘urlar yog‘ar, o‘tlar o‘sar, bolalar tug‘ilarlar, atolarining, anolarining o‘rniga qolur, bir vaqt hammasi yo‘q bo‘lub ketar, ishlarning orqasi uzilmas, bir-biriga ulanub turur, quloq solingiz. Ko‘kdin xabar bor: yerda ibrat oladurg‘an narsalar bor, yer yuzi yoyilgan gilam kabi, ko‘k yuzi katta tog‘lar kabi, yulduzlar yurar, dengizlar turar, kelgan ketar, ketgan kelmas, ajabo? Borgan yerlarida shod bo‘lurlarmi, yoki hasratmi chekarlar, yo uyqudami yoturlar?

Qasam ila aytaman. Alloh qoshinda bir din bordurki, bu diningizdin seviklidur va Allohning bir keladurgon payg‘ambari bordurki, keladurgon zamoni yaqindur, soyasi boshingiz ustida turubdur. Qanday sevinchdurki, anga bo‘yinsinub, imon keturg‘on kishilarga, qanday o‘kinchdurki, ul zotni ko‘rsatgan yo‘llaridin yurmagan kishilarga; qanday hasratdurki, umrlarini g‘aflat birla kechurgan ummatlarga.

Ey, xaloyiq! Ota-bobolarimiz qani? Ziynatli kosalar va toshlardin uylar solgan Od va Samud qavmlari qani? Dunyoga mag‘rur bo‘lib «Man tangriman» degan Fir’avn va Namrudlar qani? Onlar sizga qaraganda boy ham sizdin quvvatli edilar. Bu yer onlarni tegirmonida tortdi, gard-gard qilub, suyaklarini har tarafga tarqatdi, jonlari siqildi, uylari yiqildi, egasiz qoldi, itlar boylandi, hasratda ketdilar.

Ibrat olingiz, g‘aflatda qolmangiz. Onlarning yo‘liga kirmangiz. Har narsa yo‘q bo‘lur, qolg‘uvchi yolg‘uz Allohu taolodur. Birdur — sherigi, o‘xshashi yo‘qdur, ibodatga loyiqdur, birovdin tug‘ulmagan, birov andin tug‘ulgan ham emas. Kelub ketgan, bo‘lub o‘tganlardin bizlarga ibrat oladurgan narsalar ko‘bdur: o‘lim irmog‘ining kiradurg‘on yerlari ko‘b, ammo chiqadurg‘on yeri yo‘q. Kattadur, kichikdur — barchasi ketar, qaytub kelmas. Ul kishilarki keldilar, ketdilar, kelibon ketdilar va qayon yetdilar? Yaqin bilurman, dunyo tegirmoni bani ham salomat qo‘ymas», deb so‘zini bitirdi.

Ul odamlar ichinda payg‘ambarimiz (s.a.v.) ham bor edilar. Arodin ko‘b vaqt o‘tmadi. Janobi Haq tarafindin Muhammad alayhissalomga payg‘ambarlik keldi. Lekin Kus bin Soida o‘lgan edi. Payg‘ambarimizga ko‘rishmak nasib bo‘lmadi.

34. RISOLATI RASULI AKRAM

Faxri olam afandimiz hazratlariga 40 yoshlarinda Hazrati Jabroil orqali Allohu taolo tarafindin vahiy keldi. Payg‘ambarliklari hammaga ma’lum bo‘ldi. Ohista-ohista Makka xalqini imonga chaqira boshladilar. Janobi Haq tarafindin avval martaba Iqra’ bismi rabbikallaziy xalaq oyati (Qur’on. Alaq surasi, 1-oyat.) (oxirigacha) nozil bo‘lub, Janobi Haq hammadan avval o‘quv ila amr etmishdur (tarjimasi: Yaratgan rabbing nomi bilan o‘qi!).

Qur’oni Karim 23 yil ichinda bo‘lak-bo‘lak vahiy bo‘lub kelib tamom bo‘ldi.

Eng avval xotunlardin Xadicha, erlardin Abu Bakr Siddiq, bolalardin Hazrati Ali, ozod qullardin Zayd bin Horis, ozod cho‘rilardin Ummi Ayman musulmon bo‘ldilar. Bulardin so‘ngra Usmon bin Affon, Zubayr binnul Avvom, Abdurahmon bin Avf, Sa’d bin Abu Vaqqos, Talxa bin Abdulloh, Abdulloh bin Mas’ud va boshqa bir necha ulug‘ kishilar dini islom ila musharraf bo‘ldilar.

Nubuvvatning to‘rtinchi yilinda oshkora dini islomga chaqirish boshlanub, Fasda’ bimo tu’maru va a’riz anil mushrikin (tarjimasi: «Bas, siz o‘zingizga buyurilgan ishni ya’ni, haq dinga da’vat qilishni yuzaga chiqaring va mushriklardin yuzo‘giring!») oyati1 nozil bo‘ldi (Qur’on. Hijr surasi, 94-oyat.).

Mushriklar esa Faxri olam afandimiz va sahobalarina izo va jafo, tahqir va masxara qilurg‘a boshladilar. Mushriklarni jafolarina sabr qilolmay, Faxri olam afandimizni ruxsatlari ila musulmonlardin 12 er va 4 xotundin iborat sahobalar piyoda hollarinda Habash yurtina hijrat qildilar. Bahri Ahmardin o‘tub, Habash podshohi Najjoshiy yoniga borub sig‘indilar .

Makkada esa mushriklar bir tarafdin izo va jafolarin ortdurmoqda, ikkinchi tarafdin dini islom ila musharraf bo‘luvchilar ko‘paymoqda edi. Quraysh ulug‘laridin Hazrati Umar ham imon keturdilar. Makkada hijrat qilguvchilardin boshqa musulmonlarni adadlari 40 ga yetdi. Bu vaqtdin diniy ibodatlarni oshkora o‘qumoqg‘a boshladilar.

Habashga hijrat qilguvchilar uch oy miqdori turub, Makkada kengchi bo‘ldi deb eshitub, jonlarindin sevikli vatanlariga qaytub keldilar. Mushriklar esa hamon kundin kun izo va jafolarin ortdurmoqda edilar. Bir kun Abu Jahl bosh bo‘lub, bir necha mushriklar ila Abu Tolibga borub: «Muhammadni himoya qilma, bizni ota-bobolarimizdin qolg‘on odatlarimizni buzdi, biz ani bilganimizni qilurmiz», -dedilar. Bu so‘zga Abu Tolib quloq solmaganlari uchun mushriklar o‘zaro axd qilishub, musulmonlar ila so‘zlashmasga, bozorlarda olish-berish qilmasga, qiz olub qiz bermasga, Muhammad alayhissalomni tutub bermasalar yarashmasga qaror berdilar. Bir ahdnoma yozub, mushriklardin bir nechasi muhrlarin bosub, Ka’ba devorina osdilar. Shul kundin boshlab avlodi Bani Hoshim musulmon va kofirlari ham uch yil mikdori Abu Tolib mahallasida qamalgan kishilar kabi turdilar. Mana ushbu vaqt musulmonlarga Makkada kun kechurmak ehtimoli qolmadi.

35. HIJRATI FAXRI OLAM

Dini Islomni har tarafga tezlik ila taraluvina Makka kofirlarini toqatlari qolmay, jam’ bo‘lub, bir kecha Faxri olam afandimizni jonlariga qasd qilub keldilar. Faxri olam afandimiz Vajaalno min bayni aydihim saddan va min xalfihim saddan faag‘shaynohum fahum lo yubsirun (tarjimasi: «Va biz ularning oldilaridan bir to‘siq-parda qilib, ularni o‘rab qo‘ydik. Bas, ular ko‘ra olmaslar») oyati ni o‘qub, hujrai muboraklarindin chiqub ketdilar. Hazrati Abu Bakr Siddiq ila borub, Sur tog‘indagi g‘orda uch kun turdilar. Hazrati Abu Bakrning o‘g‘illari Abdulloh har kecha taom ila Makka ahvolindin xabar berib turdilar.

So‘ngra g‘ordin chiqub, Hazrati Abu Bakr Siddiq Omir Fuhayro ismli qullarin yo‘lboshchi qilub, payg‘ambarimiz ila Madinaga safar qildilar.

Faxri olam afandimiz payg‘ambarlik kelgandin so‘ng Makkada 13 yil umr kechirub, hijrat qilg‘on vaqtlarinda 53 yoshda edilar. Sanai milodiyning 622 yili 8 rabbi ul-avvalda dushanba kuni Madinaga yaqin Qabo ismli yerga salomatlik ila yetdilar. Shul yerda bir necha kun turub, 12 rabbi ul-avvalda jum’a kuni Madinaga kirdilar. Nihoyatda fasih xutba so‘zlab, jum’a namozini ado qildilar.

Faxri olam afandimizning hijratlari ulug‘ voqealardin bo‘lub, shul kundin e’tiboran musulmonlar mushriklar zulmindin qutulub, ibodatlarini oshkora qilurga boshla-dilar. Dini islom shuhrat topub, har tarafdin to‘p-to‘p arab qabilalari kelub, dini islom ila musharraf bo‘ldi.

Innaddina indallohil islom (tarjimasi: «Albatta Alloh nazdida makbul bo‘ladigan din faqat Islom dinidir») nidolari arshi a’lolarga chiqdi. Shul sababli ahli islom shul yilni tabarrukan ulug‘lab, ta’rix boshi e’tibor qilmishlar.

Hazrati Umar o‘z zamonlarinda hijratni musulmonlar uchun yil boshi ta’yin qildilar. Hijrat rabbi ul-avvalda bo‘lsa ham, avvalgi sahobalar muharramda Habashga hijrat qilganlari, ham johiliyat zamonida muharramni yil boshi hisob qilg‘onlari e’tiborga olinub, yil boshi birinchi muharramdin boshlandi.

36. MADINA XALQINING SHODLIGI

Faxri olam afandimizning Makkadin chiqub, Madinaga yaqin kelub yetganlari Madina ahliga ma’lum bo‘ldi. Alardagi shodlik ta’rifdin tashqari edi. Qarshi olmak uchun har kun erta birlan shahardin chiqub, jonlarindin aziz mehmonlarini tush vaqtigacha kutub, qaytub ketmoqda edilar.

Bir kun yo‘lchilardin biri: «Siz kutmakda o‘lan mehmoningiz kelurlar», dedi. Bu xabarni eshitub, boshyalang, oyoqyalang, eru xotun, yoshu qari birdin yugurub, butun Madina xalqi oldilariga chiqub, Harra ismli yerda qarshu oldilar. Rasuli akram (s.a.v.) afandimizning atroflarin qurshab olub, tevalarin tizginin bir-birlari ila talashub, xursandliklarindin she’ru takbirlar aytishub, saltanat ila Madinaga olub kirdilar.

Ajabo! O’z vatandoshlari qirq yildin beri yashamaqda o‘lan vatanlarinda sig‘dirmasdin hijratga majbur qilg‘onlarinda chet kishilar xoki poylarini ko‘zlariga to‘tiyo va qadamlari ustinda jonlarini fido qildilar.

Faxri olam afandimiz Madinaga kirub, tevalarin o‘z holiga qo‘ydilar. Tevalari Ayyub Ansoriyning uylari yoninda cho‘qdi. Shul yerni vatan qilub, Masjidi haramni bino qildilar. Bir necha kun o‘tgandin so‘ng kishi yuborub, qarindosh va uy ichlarini Makkadin oldirub keldilar.

Musulmonlarning adadlari kundin kun ortub, namozlarin azon va jamoat ila o‘qiy boshladilar. Madina xalqi Yasrib ismli shaharlariga tabarrukan Madinat ul-rasul deb nom qo‘ydilar.

Hijratni ikkinchi yili qibla olishinub, Makka shahrindagi Ka’ba ismli muborak uy tarafiga qarab namoz o‘qurg‘a farmon keldi. Mundin avval namozlarin Bayt ul-muqaddasga qarab o‘qur edilar. Shul vaqtlarda ramazon oyinda ro‘za tutmak va zakot bermak farz bo‘ldi. Sadaqayi fitr va iyd namozlari vojib bo‘ldi. Mushrik va munofiq dushmanlar ila urush qilurga amr keldi.

37. BADR G’AZVASI14 (URUSHI)

Ahli islom ila Quraysh qabilasi arosinda bo‘lgan urushlarning mashhurrog‘i Badr urushidir. Abu Sufyon bosh bo‘lub, Shomdin Makka tarafiga qarab bir necha karvonlarni safar qilgani Rasuli akramga ma’lum bo‘lub, onlarni yo‘llarin to‘smak uchun Madinadin 313 sahoba ila barobar Badr ismli yerga qarab yurdilar. Musulmonlarni bu harakatindin Abu Sufyon xabar topub, tezlik ila Makka mushriklariga xabar yuborub, yordam so‘radi. Karvonlarni qutqarmak uchun Makka mushriklari tezdin 950 qadar askar jam’ qilub yubordi.

Lashkari islom ila mushriklarni askari Badr ismli yerda to‘qnashub, shiddatli urush bo‘ldi. Bu urushda Hazrati Hamza ila Hazrati Ali zo‘r g‘ayrat ko‘rsatdilar. Musulmonlar oz bo‘lsalar ham Janobi Haqning inoyati, sahobalarning shijoati soyasinda mushriklarning boshlig‘i vafot bo‘ldi, askarlari yengildi. Musulmonlar zafar topdilar. Bu urush hijratni qirqinchi yili 18-ramazonda voqe’ bo‘lmishdur.

38. UHUD G’AZVASI

Hijratni uchinchi yili Uhud urushi paydo bo‘ldi. Bu urushda ham mushriklar ko‘b bo‘lub, musulmonlar oz edilar. Askarlar bir-birlariga yugurish vaqtida ba’zi musulmonlar poylamoq uchun ta’yin qiling‘an yerlarin tashlab ketganlari sababli musulmonlar bir oz mag‘lub bo‘ldilar. 70 dan ziyoda sahoba shahid bo‘lub, ichlarinda Hazrati Hamza ham bor edilar. Mushriklar Rasuli akram (s.a.v) afandimizni muborak tishlarin sindirub, Islom ulug‘larin hammasin shahid qilduk deb gumon qilub, qaytib ketdilar.

39. XANDAQ G’AZVASI

Bu urush hijratning beshinchi yilinda voqe’ bo‘ldi. Quraysh mushriklari sahroyi arablardin o‘n mingcha askar yig‘ub, Madinani xarob va musulmonlarni parishon qilmak buzuq niyati ila Madinai munavvarani o‘rab oldilar.

Rasuli akram afandimiz Salmoni forsni maslahatlari uza shaharning atroflariga xandaq (o‘r) kavlatdilar. Shul sababli bu urushga Xandaq muhorabasi deyildi.

Bu sana Madinada ochlik bo‘lub, sahobayi kirom qamal (muhosara) vaqtida og‘ir mashaqqatlar ko‘rdilar. Tezdin ochlik dushman tarafiga ham o‘tub, mushriklarning jonlari siqildi. Hujum qilay desalar, xandaqlardin o‘tishni imkoni yo‘qlig‘indin, ketlariga qaytay desalar, nomus zo‘rlig‘indin hayronlikda edilar.

Bir kecha qatig‘ shamol paydo bo‘lub, chodirlarin buzub, ustlarina tufroq qumlarni sochuvi sababli mushriklar urush maydonini tashlab qochdilar. Ahli islom salomat qoldilar. Bu urushda mushriklarning eng pahlavoni Umar ibn Abdunni Hazrati Ali o‘ldirdilar.

40. HUDAYBIYA (MUOHADA) KELISHUVI

Hijratning oltinchi yilinda Rasuli akram sallallohu alayhi vasallam afandimiz 1500 qadar sahobalar birla zulqa’da oyinda Madinadin chiqub, haj qilmak niyatinda sahobalarga qilichdin boshqa yarog‘ oldirmasdin Makkaga qarab yurdilar. Mushriklar musulmonlarni Makkaga qarab kelishlarindin xabardor bo‘lub, Hudaybiya ismli yerda yo‘llarin to‘sub, mashvarat qilub, musulmonlarni Makkaga kirishlariga qarshi turdilar. Shul vaqt arolarinda kelishuv bo‘ldi. Ushbu ahdnoma yozildi:

«Ahli islom Makkaga kelur sanada kirsunlar, o‘n sana ichinda aromizda urush bo‘lmasun, haj vaqtinda, musulmonlar Ka’ba ziyorati uchun kelganlarinda mushriklar Makkani uch kun bo‘shatub bersunlar. Islom tarafindin Qurayshga o‘tgan kishi qabul, ammo Qurayshdin musulmonlar tarafina o‘tgan kaytarilsin», deb bir necha shartlar yozildi. Bu ahdnomadagi shartlar musulmonlarga og‘ir kelsa ham, payg‘ambarimizning so‘zlari ila qabul qilinub, oxirda musulmonlarga foydalik bo‘lub chiqdi.

41.XAYBAR G’AZVASI

Madinani shimol tarafinda Xaybar ismli shahr o‘lub, musulmonlikdin qochgan yahudiylar borub, hammalari shul yerda jam’ bo‘lgan edilar. Xaybar esa Shom ila Madina arosinda o‘ldig‘indin musulmonlar yo‘lchilarina yahudiylar tarafindin bir necha jafolar ko‘rilub, yo‘l qo‘rqunch edi. Shul sababli Faxri olam afandimiz Hudaybiyadin qaytishlarinda 1500 qadar kishi birla Xaybar qal’a-qo‘rg‘onini borub oldilar. Xalqini musulmon qilub, nusrat ila Madinaga qaytdilar. Bu urushda musulmonlardin 15 kishi shahid bo‘lub, yahudiylardin 93 kishi o‘ldi.

Faxri olam afandimiz hijratning yettinchi yilinda muharram oyinda Arabiston atrofindagi podshoh va hokimlarga qog‘oz yozub, «Muhammadur Rasululloh» yozilgan muhrlarin bosub, elchilarga berub, Eron shohi Xusravga, Qaysari Rumga, Misr podshohi Maqavqisga,, Habash podshohi Najjoshiyga va boshqa bir necha podshohlarga yubordilar. Eron shohi Xusrav nomani yirtub tashladi. Shul sababli tezdin davlati yo‘q bo‘lub, o‘zindin nomnishon qolmay, Eron mamlakati musulmonlar qo‘liga o‘tdi.

42. UMRAI FAXRI OLAM

Hijratning yettinchi yili zulqa’da oyinda Hudaybiya ahdnomasiga muvofiq Rasuli akram afandimiz umra qilmak uchun 2000 qadar sahobalar ila Makkaga qarab yurdilar. Jafokor Quraysh mushriklari qoshinda saltanat ila Ka’bai muazzamani tavof-ziyorat qilub, umrani tamom qilub, Madinaga qaytdilar.

Hijratning sakkizinchi yili Mo‘‘ta safari bo‘ldi. Mushriklar Hudaybiya ahdnomasin buzganlari uchun ramazon oyinda o‘n ming qadar sahoba ila Makka shahriga qarab yurdilar. Bavo’ ismli yerga yetganlarinda Quraysh ulug‘larindin Xolid ibn Valid, Amr ibn Al Os, Usmon ibn Abu Talxalar kelub, imon keturdilar. Bir kech Makkaga yaqin Marr uz-zahron ismli yerga yetganlarinda Makka mushriklari lashkari islomdin xabar oldirmak uchun Abu Sufyon ila bir necha kishini yuborgan edilar. Musulmonlarning poyloqchilari bularni tutub, Faxri olam afandimiz qoshlariga keturdilar. Abu Sufyon ibn Harb darhol musulmon bo‘ldi. Rasuli akram afandimiz musulmonlar ila birga har tarafdin Makkaga qarab yugurushub, 12-ramazonda jum’a erta birlan Inno fatahno (tarjimasi: «Biz (sizga) ochiq ravshan fath-g‘alaba ato etdik») surasini o‘qug‘on hollarinda Makkai mukarramani oldilar. Ka’bai muazzamani sanamlardin, butlardin poklab, takbir aytub, Baytullohga kirdilar. Bu xursandlik mo‘‘minlarni shodlik ila, mushriklarni g‘amu anduh ila yig‘latmoqda, yuraklarin daraxt yaprog‘lari kabi titratmoqda edi. Zamoni johiliyatda jafokor mushriklarning musulmonlarga qilgan jabr-jafolari, jonlarindin sevikli vatanlarindin har tarafga surganlari yodlariga tushub, qilgan zulmlarin barobarina qanday hukmlar bo‘lur ekan deb termulib turmakda edilar. Mana shul vaqt Rasuli akram (s.a.v.) afandimiz afv e’lon qilub, hamma mushriklarni shod va g‘am balosidin ozod qildilar. Bu qadar olijanoblik, bu qadar lutf-marhamat va adolatlarin ko‘rgan ko‘b mushriklar dini islom ila musharraf bo‘ldilar.

Shul kun Hazrati Bilol Ka’ba ustina chiqub, qichqirub azon aytdilar. Payg‘ambarimiz Ka’bai muazzamada imom bo‘lub, jamoat ila namoz o‘qudilar. Faxri olam afandimiz ta’sirlik xutbalar o‘qub, shariat hukmlarin bayon qilub, dunyo va oxiratga kerakli nasihatlar qildilar. Bu zamondin boshlab Makka mushriklarin quvvatlari qolmay, musulmonlar ila do‘st bo‘lub yashamakg‘a boshladilar.

43. FUTUHOTI FAXRI OLAM

Makka olingandin so‘ng Hanin, Toif ismli shaharlarni(ng) urush ila olub, mushriklarni shaharlarin musulmon-obod qilub, shul yil xutba so‘zlamak uchun Madina masjidina minbar soldilar.

Hijratning to‘qquzinchi yili Faxri olam afandimiz Rum tarafinga yurish qilub, urushsiz hozirda Hijoz temir yo‘lin manzili o‘lan Tabuk ismli yerga tushub, har tarafga elchi yubordilar. Tabuk xalqlari ila kelishub, shul yerga bir masjid solub, Madinaga qaytdilar.

Madinadin Abu Bakr Siddiq hazratlarini bosh qilub, bir necha sahoba ila haj qilmak uchun Makkaga yubordilar. Olami islomda eng avval ado qiling‘on farz haj ushbudur. Haj vaqtinda Hazrati Ali bir oyat surasin o‘qub, islom hukmlarin yig‘ilg‘on xaloyiqlarga bayon va e’lon qildilar.

44. HAJI VIDO’I FAXRI OLAM

Hijratning o‘ninchi yili Arabistonni har tarafindin Madinaga guruh-guruh kishilar kelub, dini islom ila musharraf bo‘lurga boshladilar. Shul yil Faxri olam afandimiz hazratlari haj qilmaklarin e’lon qildilar. Shul sababli har tarafdin xaloyiqlar kelub, Madinaga yig‘ilub, hammalari payg‘ambarimiz ila birga haj qilmak va ibodat yo‘llarin o‘rganmak orzusinda edilar.

Faxri olam afandimiz 25-zulqa’da oyinda dushanba kuni qiyomdin so‘ng 90000 qadar sahoba birla Makkai mukarramaga qarab yurdilar. Yo‘l-yo‘ldin yana hisobsiz arablar qo‘shulub, to‘rtinchi zulhijjada Makkai mukarramaga yetdilar. Birin-birin haj amallarin hammasin ado qildilar.

To‘qquzinchi zulhijjada Arafot tog‘iga chiqub, bir xutba so‘zlab, shul xutbalarinda islom dinining hukmlarin bayon qildilar. Xotunlarga shafqat va marhamatda bo‘lmak to‘g‘rusinda nasihat qilub: «Ey, xaloyiq! Men sizlarga Qur’oni karim ila sunnatimni qoldirdim, men tezdin bu dunyodin oxiratga ko‘charman», — deb vasiyatlar qildilar. Shul kuni «Al yavma akmaltu lakum dinakum va atmamtu alaykum ne’mati va raziytu lakumul isloma dina» (tarjimasi: «Bugun sizlarga diningizni komil qildim, ne’matshti benuqson, to‘kis qilib berdim va sizlaruchun (faqat) Islomni din qilib tanladim») oyati1 Karimasi nozil bo‘ldi. (Qur’on. Moida surasi, 3-oyat.)

Faxri olam afandimiz hijratdan so‘ng eng oxirgi qilgan hajlari ushbu o‘ldig‘indin bu hajlarina Hajjat ul-vido’ deyilur. Makkada o‘n kun mikdori turg‘onlarindin so‘ng Faxri olam afandimiz yuz ming mashaqqatlar ila «Ummati, ummati» deb, dini islom ila musharraf qilg‘on ummatlari ila, ummatlari jonlarindin suyukli, ato-anolarindin ortug‘roq shafqatli payg‘ambarimiz ila vido’-xayrlashub, sahobalar o‘z vatanlariga, afandimiz Madinaga qaytub ketdilar.

45. VAFOTI FAXRI OLAM

Hijratning o‘n birinchi yili Faxri olam afandimiz hazratlari kasal bo‘lub, hollari kundin kun og‘irlashmakda edi. Bu holdin sahobalar xabardor bo‘lub, hammalari masjidi sharifga yig‘ildilar. Rasuli akram (s.a.v.) afandimizni bir necha sahobalar suyab, masjidi sharifga olib chiqdilar. Minbar uzra o‘turub, totli nasihatlar qilub, imom bo‘lub, peshin namozin ado qildilar. Namozdin so‘ng yana minbar uzra chiqub, va’zu nasihat qilub, Abu Bakr Siddiq hazratlarin imomat uchun ta’yin qildilar. So‘zlarindagi ishorat va holi muboraklarindin tezdin bu dunyodin oxiratga ko‘chishlari ma’lum edi.

Arodin bir necha kun o‘tub, rabbi ul-avval oyini o‘n ikkinchi kunida dushanba kuni Madina shahrinda 63 yoshlarinda ajal sharbatini ichub, dunyodin o‘tdilar. Olam ko‘zini visoli muboraklarindin mahrum qilub, ikkinchi kuni ko‘mildilar. Qabri shariflari Madinai munavvara shahrinda, ravzai mutahharadagi masjidi sharif ichinda, hujrai saodatdadur.

46. AXLOQI FAXRI OLAM

Rasuli akram afandimiz o‘rta bo‘yli, bug‘doy rangli va ochiq yuzli, shahlo ko‘zli, sunbul mo‘yli, siyrak soqolli, muhabbatli, shafqat va muruvvatli, tez fikr va xo‘b andishali, halim va sabrli bir zot edilar. So‘zlagan so‘zlari ta’sirli, dunyo va oxirat uchun foydali so‘zlar bo‘lub, qabohat, g‘iybat, lof, zamm, hajv kabi so‘zlarni aslo so‘zlamas edilar. Saxiy va olijanob bo‘lub, hech bir gadoyni quruq jo‘natmas, sadaqa molini olmas, hadya va tuhfalarni qaytarmas, bir kishi so‘z boshlasa tashlab ketmas, ko‘b to‘yub oshamas, bir kishi ila ko‘rishsalar, avval qo‘llarin tortmas, ko‘b yotub uxlamas, taajjub ishlarda tabassum qilub qahqaha ila kulmas edilar. G’ayrat va shijoat to‘g‘risinda eng bahodirlardin bahodir, balovu qazog‘a sobir, har kim uyiga chaqirsa borur, o‘turgan vaqtlarinda kishi tarafina oyoq uzatmayur, yonlarindagi kishilar tizindin tizlari o‘zmayur, ashoblari ila ahvol so‘rashur, tez-tez kengash qilishur, boy ila kambag‘alni barobar ko‘rur, xastalarni borub holin so‘rur, o‘lgan kishilarga duo qilub «Inno lillohi va inno ilayhi roji’un» (tarjimasi: «Albatta biz Allohning (bandalarimiz) va albatta biz u zotga qaytguvchilarmiz») oyatini o‘qur, uzrni qabul qilub kechirur, to‘g‘ri kelgan kiyimni kiyur, ko‘b vaqt faqir va miskinlar ila suhbat qilur, ishlab turgan kishilar tepasinda qarab turmay yordam berur, jamoat oldindin bosub o‘tmakni yamon ko‘rur, muboh o‘yinlarga ijozat berur, kofirlarni hidoyat ila duo qilur, uy ichlarini yaxshi tarbiya qilub urush, koyish, qo‘rqutish kabi ishlarni aslo qilmayur edilar.

47. ZAVJOTI FAXRI OLAM

Payg‘ambarimizning (s.a.v.) olg‘an xotunlari 11 ta bo‘lub:

1. Xadicha binti Huvayliddurki, dini islomni nusrat va taraqqiysina sabab bo‘lg‘anlari uchun musulmonlar tarafindin «al-Kubro» deb laqablanmishlar. Rasuli akram (s.a.v.) afandimiz ila 25 yil miqdori umr surub, 65 yoshlarinda vafot bo‘ldilar. Qabri shariflari Makka shahrinda Hajun ismli yerdadur.

2. Savda Zam’a qizidurki, avvalgi eri Habash hijratinda vafot qiluvi sababli Rasuli akram (s.a.v.) afandimizga nikohlanmishlar.

3. Oyisha Abu Bakr Siddiq qizidurki, qizlik holinda Rasuli akram (s.a.v.) afandimizga nikohlanub, 9 yil birga umr surub, 18 yoshlarinda beva qolmishlar. 66 yoshlarinda, hijratning 58-yilinda ramazon ichinda vafot bo‘lmishlar.

4. Hafza Umar qizidurki, avvalgi eri o‘lgandin so‘ng Rasuli akram (s.a.v.) afandimizga nikohlanub, 60 yoshlarinda, hijratning 45-yilinda vafot bo‘lmishlar.

5. Ummi Salama Abi Umayya qizidurki, avvalgi eri Habash hijratinda o‘lgani uchun Rasuli akram (s.a.v.) afandimizga nikohlanub, 84 yoshlarinda, hijratning 63-yilinda vafot bo‘lmishlar.

6. Ummi Habiba Abu Sufyon qizidurki, avvalgi eri nasroniy o‘ldig‘indin andin ayrilub, Rasuli akram (s.a.v.) afandimizga nikohlanub, hijratning 44-yilinda vafot bo‘lmishlar.

7. Zaynab Jahsh qizidurki, Zayd ibn Horis taloq qilgondin so‘ng Rasuli akram (s.a.v.) afandimizga nikohlanub, 52 yoshlarinda, hijratning 20-yilinda vafot bo‘lmishlar.

8. Zaynab Huzayma qizidurki, avvalgi eri vafot qilub, Rasuli akram (s.a.v.) afandimizi eng oxirgi nikohlanmish xotunlaridur. Hijratning 51-yilinda vafot bo‘lmishlar.

10. Juvayra Horis qizidurki, Marisa muhorabasinda asir olinub, Rasuli akram (s.a.v.) afandimiz ozod qilub, o‘z nikohlarina olgan edilar. 65 yoshlarinda, hijratning 66-ynlinda vafot bo‘lmishlar.

11. Sayfiyya Huayy qizidurki, Xaybar urushinda asir olinmish, Rasuli akram (s.a.v.) afandimiz ozod qilub, o‘z nikohlarina olmishlar. Hijratning 5-yilinda vafot bo‘lmishlar.

(Inno lillohi va inno ilayhi roji’un).

48. AVLODI RASULI AKRAM

Payg‘ambarimizning(s.a.v.) bolalari:

Qosim. Risolatdin avval Madina shahrinda tug‘ulub, ikki yoshlarinda vafot bo‘ldilar. Rasuli akram (s.a.v.) afandimiz bu o‘g‘ullarun ismi ila Abul Qosim deb atalmishlar.

Abdulloh. Bu zot ham sabiy vaqtinda Makka shahrinda vafot bo‘lmishlar.

Zaynab. Payg‘ambarimizning (s.a.v.) 30 yoshlarinda, eng avval ko‘r-gan qiz bolalaridir. Hijratning 8-yilinda vafot bo‘lmishlar.

Ruqiya. Hazrati Usmong‘a nikohlanub, hijratning 2-yilinda vafot bo‘lmishlar. Qabri shariflari Madinadadur.

Ummi Gulsum. Ruqiya vafotindin so‘ng Hazrati Usmong‘a nikohlanub, hijratning 9-yilinda vafot bo‘lmishlar.

Fotima. Payg‘ambarimizning (s.a.v.) 41 yoshlarinda ko‘rgan kichik qizlaridur. 16 yoshlarinda Hazrati Aliga nikohlanub, payg‘ambarimizdin (s.a.v.) 6 oy so‘ngra vafot bo‘lmishlar.

Bu olti bolalari Xadichatul Kubrodin tug‘ulub, bir Ibrohim ismli o‘g‘illari Moriya ismli qibtiy cho‘rilarindin tug‘ulmishdur.

Payg‘ambarimizning (s.a.v.) nabiralari: Ali, Umoma, Abdulloh, Hasan, Husayn, Zaynab ismli zotlardur. Ali ila Umomaning anolari Ruqiya, atolari Hazrati Usmondirlar. Hasan, Husayn, Zaynab va Ummi Gulsumlarning anolari Fotima, atolari Hazrati Alidurlar. Hammalari islom bog‘ining guli va jannat chamanin bulbulidurlar.

Payg‘ambarimizning (s.a.v.) amaklari: Hamza, Abbos, Abu Tolib, Zubayr, Abdul Ka’ba, Iydoq, Ziror, Horis, Abu Lahab. Bularning arosinda Abu Lahab payg‘ambarimizga (s.a.v.) nihoyatda dushman va imonsiz o‘ldigindin sha’niga «Tabbat yado Abi Lahab» (tarjimasi: «halok bo‘lsin Abu Lahabning ikki qo‘li, halok bo‘lsin») surasi nozil bo‘lmishdur.

Payg‘ambarimizning ammalari: Otika, Umayma, Bayzo, Barra, Arva, Safiya ismli xotunlardur (Janobi Haq hammalarindin rozi bo‘lsun).

49. XILOFATI HAZRATI ABU BAKR SIDDIQ

Rasuli akram (s.a.v.) afandimiz salomat vaqtlarinda o‘rinlariga xalifa bo‘ladurg‘on kishini ta’yin qilmasalar ham Hazrati Abu Bakr Siddiqning xalifa bo‘lishlariga ko‘b ishoratlari bor edi. Masalan, «Dunyoda eng ziyoda Abu Bakr Siddiqdin roziman» deb aytishlari, ba’zi vaqt imom qilub iqtido qilishlari, ko‘b vaqt bu zot ila suhbat va kengash qilishuvlari bu zotni xalifa bo‘lishlariga dalolat qilur edi.

Payg‘ambarimizni (s.a.v.) vafotlarindin so‘ngra Madinada Hazrati Umar bosh bo‘lub, hamma sahobalar payg‘ambarimizning o‘runlariga Hazrati Abu Bakr Siddiqni xalifa ko‘tarub, bo‘yinsundilar.

Hazrati Abu Bakr Siddik Najjad va Yamanda da’voi payg‘ambarlik qilg‘on Muslimat ul-Kazzob va Asvad ul-Anso kabi yolg‘onchilarning boshlariga askar yuborub, o‘zlarin tutub, o‘ldirtirub, Shomni oldilar. Payg‘ambarimizning (s.a.v.) vafotlarini eshitub, islom dinidin qayttan munofiqlarni askar va qilich kuchi birla itoatta kirgizdilar.

Shul vaqtgacha Qur’oni karimni sahobalar yoddin o‘qur edilar. Muslimat ul-Kazzob ila bo‘lg‘on urushda Qur’onni yod biladurg‘on sahobalarning ko‘blari shahid bo‘lub edilar. Shul sababli Hazrati Abu Bakr Siddiq Hazrati Umar ila kengash qilub, hamma qori-sahobalarni yig‘ub, Qur’oni karimning oyatlarin jam’ qilub, Mushafi sharifni yozdirdilar (Hazrati Usmon xalifa bo‘lgan zamonda bu Mushafi sharifdin nusxalar yozdirub, har tarafga tarqatmishlar).

Hazrati Abu Bakr Siddiq ikki yil to‘qquz oy xalifalik qilub, o‘rinlariga Hazrati Umarni ta’yin qilub, 63 yoshlarin-da, hijratning o‘n uchinchi yilinda, 20-jumod iloxir oyinda vafot bo‘ldilar. Qabri shariflari Madinai munavvarada, hujrai saodatdadur (Raziyallohu anhu).

50. XILOFATI HAZRATI UMAR

Hazrati Umar xalifa bo‘lub turg‘an zamonlarinda islom askari nihoyatda quvvat topub, ko‘b shaharlarni oldilar. Sa’d ibn Abu Vaqqosni bosh qilub, o‘n ming askar birla Frot shahriga yaqin Qodisa ismli yerda ajamlar ila urush bo‘ldi. Bu urushda ajamlarning askarboshi Rustam o‘ldi. Darafshi Koviyon ismli bayroqlari qo‘lga olindi. Kisrolarning poytaxti bo‘lgon Madoyin shahri ham olinub, xazinasi Makkaga keturildi. Butun Eron mamlakati dorulislom bo‘ldi. Bundin borub, yetmish kun qamab, Shom shahrini oldilar.

Falastinga yuborilmish Amr ibn Al Os Rum askarini buzub, Nobilis, Yofa, G’azo shaharlarini oldilar. Rum askari qochub, Quddus shahriga kirub bekindilar. Quddus xalqi «urushsiz bo‘yinsunadurmiz», deb Hazrati Umarni chaqirdilar. Hazrati Umar bir qul birla navbatma-navbat bir tevaga minub, Quddusga kirib bordilar. Shaharga kirganlarinda qul tevada, Hazrat piyoda edilar. Kuddus xalqlarini kattalari ila so‘zlashub, o‘zlariga tobe’ qilub, idora ishlarin o‘z qo‘llariga topshirub, Madinaga qaytdilar.

Hazrati Umar nihoyatda o‘tkur shijoatlik, adolatlik, kishi ko‘ngliga qaramay shariatga qaragan, shariatdin bir qilcha ayrilmagan bir zot edilar. 10 yildin ziyodroq xalifa-lik qilub, 55 yoshlarinda, hijratning 23-yilinda, zulhijja oyinda Abu Lo‘‘lu’ degan bir qul tarafindin shahid bo‘ldilar. Qabri shariflari Madinai munavvarada, hujrai saodatdadur (Raziyallohu anhu).

51. XILOFATI HAZRATI USMON

Hazrati Umardin so‘ngra sahobalarning ulug‘lari o‘zaro kengashub, Hazrati Usmonni xalifa ko‘tarub, hammalari bo‘yinsundilar. Hazrati Usmon zamonlarinda Misr, Suriya shahrinda urush bo‘ldi. Shom podshohi Muoviya Istanbulni qamal (muhosara) qilsa ham ololmadi. Musulmonlar Qubris yurtini oldilar. Hazrati Usmon Hazrati Abu Bakr Siddiq zamonlarinda yozilg‘an Mushafi sharifdin bir necha nusxalar ko‘chirdurub yozdirub, islom mamlakatlariga tarqatdilar.

Hazrati Usmon nihoyatda rahmdil, hayolik, ochiq yuzlik, yaxshi xulqlik, olijanob bir zot edilar. Kufa xalqi Hazrati Usmonning o‘z yaqinlarindin qo‘ygan hokimlariga rozi bo‘lmasdin, bosh tortub, g‘avg‘o chiqardilar. Bu xabarni eshitub, Basra, Misr, Shom xalqlari ham buzildilar. Oxirda hammalari yig‘ilub kelub, Hazrati Usmonni(ng) o‘z uylarinda qamab, shahid qildilar.

Hazrati Usmon 12 yil xalifalik qilub, 82 yoshlarinda, hijratning 35-yilinda, 18-zulhijja oyinda vafot bo‘ldilar.
Qabri shariflari Madinai munavvarada, Jannatul Baqiya ismli mozordadur (Raziyallohu anhu).

52. XILOFATI HAZRATI ALI

Hazrati Usmondin so‘ngra Hazrati Ali xalifa bo‘ldilar. Bu vaqt musulmonlar ikkiga bo‘linub, biri Hazrati Aliga itoat qilub, biri «Hazrati Usmonni(ng) o‘ldurgan kishilardin Hazrati Ali o‘ch olmadi, alar birla urush qilmadi» deb Hazrati Aliga dushman bo‘lub, teskari harakatda bo‘ldilar. Bularni arosinda Hazrati Oyisha, Talha, Zubayr binnul Avvomlar bor edilar. Hazrati Ali bularga har qancha nasihat qilsalar ham quloq solmadilar. Ikki aroda zo‘r urush paydo bo‘ldi. Ikki tarafdin o‘n mingdin ziyod musulmon o‘ldi. Oxirda Hazrati Ali taraflari g‘olib bo‘ldi. Bu voqea «Jamal voqeasi» deb atalur.

Shom valiysi Muoviya ham Hazrati Aliga bo‘ysunmadi. Shul sababli Hazrati Ali askar birla Safin ismli yerga borub, Muoviya askari birla urush qildilar. Hazrati Ali taraf g‘olib bo‘lgon zamonda Muoviya tarafi hiyla qilub, nayzalarin uchiga Qur’oni karim osub, Hazrati Ali Askarlarin yarashmoqg‘a taklif qildilar. Oxirda ikki tarafdin ikki kishi saylab, shul kishilarni hukmlariga ikki taraf ham rozi bo‘lmoqchi bo‘ldilar. Shul vaqt Muoviya tarafi hiyla qilub, yolgondin «Hazrati Ali tarafi Muoviyani xalifalikg‘a qabul qildi» deb shovqun soldi. Yana ikki aroda so‘z ko‘payub, janjallari bir yog‘lik bo‘lmay, ikki taraf o‘z shaharlariga qaytdilar. Bu voqea «Hukmayn voqeasi» deb atalur.

So‘ngra musulmonlar ichindin bir firqa chiqub, o‘zaro kengash qilub, «Xalifalarni o‘ldursak, musulmonlar arosinda fitna va urush bo‘lmas, xalq tinchlanur» deb uch kishini ta’yin qildilar. Biri Shomga borub, Muoviyani qilich birla urub yarador qildi. Ikkinchisi misrga borub, Amr ibn Al Os deb boshqa kishini o‘ldurdi. Uchinchisi Abdurahmon ibn Muljam ismli kishi erdi, borub Kufa masjidinda Hazrati Alini namoz o‘kub turgan zamonlarinda qilich birla urub shahid qildi.

Hazrati Ali 5 yil miqdori xalifalik qilub, 63 yoshlarinda, hijratning 40-yilinda 17-ramazonda vafot bo‘ldilar. Qabri shariflari Kufaga yaqin Najafi ashraf shahrindadur.
Hazrati Alidin so‘ngra Hazrati Imom Hasan 7 oy miqdori xalifalik qilub, so‘ngra bir necha shartlar ila xalifalikni Muoviyaga topshurdilar. Hazrati Imom Hasan 46 yoshlarinda, hijratning 50-yilinda o‘z xotunlari tarafindin zahar ichub shahid bo‘ldilar (Raziyallohu anhum husnurrizo).

ABDULLA AVLONIY HAMDA UNING «MUXTASAR TARIXI ANBIYO
VA TARIXI ISLOM» ASARI HAQIDA
Rahmatulla Barakaev
054

Muhtaram kitobxonlar! Ma’lumingizkim, turkiy adabiyot tarixida payg‘ambarlar va islom dini tarixiga bag‘ishlab asarlar yaratish, Qur’oni karim oyatlari va Hadisi shariflarga tafsirlar bitish, ularni tarjima qilish va ular asosida asarlar yaratish an’anasi alohida o‘rin tutadi. Masalan, birgina Nosiruddin Burhoniddin Rabg‘uziyning «Qissasi Rabg‘uziy» asari (m. 1310) necha asrlar davomida «Qisas ul-anbiyo» nomi bilan ma’lumu mashhur bo‘lib, qanchadan qancha ota-bobolarimizni Otamiz Odam alayhis-salomdan Muhammad alayhissalomgacha o‘tgan payg‘ambarlar tarixi va zuhuri dini islom bilan tanishtirishga, shu yo‘l orqali ularning e’tiqodlarini shakllantirish va mustahkamlashga xizmat qilgani aniq. Hazrat Alisher Navoiyning «Tarixi anbiyo va hukamo» asari ushbu umrboqiy an’ananing XV asrdagi o‘ziga xos namunasi bo‘lsa, Abdulla Avloniyning «Muxtasar tarixi anbiyo va tarixi islom» asari (m. 1913) XX asr o‘zbek adabiyotidagi oxirgi namunasi hisoblanadi.

XIX asr oxiri va XX asr boshlaridagi o‘zbek adabiyoti adabiyotshunosligimizda ma’rifatparvarlik adabiyoti sifatida talqin etiladi. Bu bejiz emas, albatta. Zero, xalqni ma’rifat nuridan bahramand qilish orqali o‘zligini tanitish, ozod va farovon hayotga yetaklashni ko‘zda tutgan ma’rifatparvarlar bu davrda ishni maktab-maorif tizimini isloh qilishdan boshladilar. Turkiston o‘lkasining shahar va qishloqlarida yuzlab yangi tipdagi, «usuli savtiya» yoxud «usuli jadidiya» deb nomlangan maktablar tashkil qildilar, o‘nlab nomlarda yangi darsliklar tartib berdilar.

Abdulla Avloniy (1878-1934) ana shu ma’rifatparvarlik harakatining yetakchi namoyandalaridandir. U 1904 yilda Toshkentda, Mirobod mahallasida yangicha usuldagi maktab ochadi va o‘z maktabi talabalari uchun «Birinchi muallim», «Ikkinchi muallim», «Maktab gulistoni», «Turkiy guliston yoxud Axloq», to‘rt juzv (qism)dan iborat «Adabiyot yoxud milliy she’rlar» singari alifbo va o‘qish kitoblarini yozadi. Uning bu kitoblari eng yaxshi alifbo va o‘qish kitoblari sifatida tan olinib, Turkistondagi deyarli barcha yangi maktablarning asosiy darsliklariga aylandi va qayta-qayta chop etildi. Abdulla Avloniyning ushbu darsliklari haqida yangi usul maktablari tashkilotchilaridan hamda ushbu maktablar alifbo va o‘qish kitoblarining musanniflaridan biri bo‘lmish Munavvar qori Abdurashidxonov juda yuqori baho berganligi ham ma’lum.

«Muxtasar tarixi anbiyo va tarixi islom» asari ana shunday yangicha darsliklardandir. Yosh avlod kamolotida ilm-ma’rifat va odob-axloq tarbiyalari bilan imon, e’tiqod tarbiyasining chambarchas bog‘liqligini yaxshi bilgan Abdulla Avloniy «eng mo‘‘tabar asarlarda iktifo qilib» (asoslanib), «Maktabi ibtidoiyalarimizning uchinchi va to‘rtinchi sinf shogirdlari uchun» «Muxtasar tarixi anbiyo va tarixi islom» asarini yozadi. Asar 1917 yilgacha ikki marta chop etilgan.

Yaratganga ming bora shukurlar bo‘lsinkim, Istiqlol sharofati ila Abdulla Avloniyning muborak nomi qayta tiklandi. Uning «Birinchi muallim», «Ikkinchi muallim», «Maktab gulistoni», «Adabiyot yoxud milliy she’rlar» kitoblaridagi she’r, hikoya va masallar yangi avlod alifbo va o‘qish kitoblaridan o‘rin oldi, «Turkiy guliston yoxud Axloq»dagi yaxshi va yomon xulqlarga bag‘ishlangan va bugungi kunda ham yosh avlod ma’naviy kamolotida ulkan ma’rifiy-tarbiyaviy ahamiyat kasb etadigan matnlar «Odobnoma» darsliklaridan mustahkam o‘rin egalladi. Pedagogika ilmiy-tadqiqot instituti shoirning muborak nomi bilan ataldi.

Payg‘ambar bo‘lganliklari to‘g‘risida aniq dalil yo‘qligi, shuning uchun islom ulamolarining ba’zilari ularni payg‘ambar bo‘lishgan desalar, boshqalari valiy-avliyo bo‘lishgan deydilar, — degan fikr bor. Islom aqidasi bo‘yicha bu xususda tortishish man etilganini ham muhtaram Hoji Abdulaziz Mansur alohida qayd etganlar.

Nazarimizda, bu o‘rinda Abdulla Avloniy ham o‘zining yuksak salohiyatli ijodkor va sinchkov tadqiqotchi ekanini yana bir bor ko‘rsatgan. «Muxtasar tarixi anbiyo»ning Iso alayhissalomga bag‘ishlangan fasli oxirida: «Bu ikki payg‘ambarlar (Odam va Muhammad alayhissalom ko‘zda tutilayotirlar — R.B.) arolarinda ko‘b payg‘ambarlar kelib ketganlar. Hisoblari faqat Allohu taologa ma’lumdir. Hammalari Allohning sevikli bandasidurlar», — deydi murattib.

Demak, Abdulla Avloniy o‘z asarining «eng mo‘‘tabar asarlari iktifo qilinub … darj qilingan»ini bejiz ta’kidlamagan. Chunki «Muxtasar tarixi anbiyo» o‘z nomi bilan muxtasar, ya’ni qisqachadir. Undagi ma’lumotarning behad muxtasarligi ham shundan. Zero, muallifning maqsadi kitobxonda Qur’oni karimda qayd etilgan payg‘ambarlarning hayoti va islom dinining paydo bo‘lishi xususida dastlabki, boshlang‘ich ma’lumot berishdan iboratdir. Aslida «maktabi ibtidoiyalarning uchinchi va to‘rtinchi sinf shogirdlari uchun tartib berilgan» ushbu risola diniy ta’limot berish yo‘lidagi bir bosqich sifatida ham baholanishi joiz deb o‘ylaymiz.

«Muxtasar tarixi anbiyo»ning aynan XX asr boshlarida yaratilishi bejiz emas. Zero, XIX asrning oxirgi choragiga kelib, tuprog‘i g‘ayridinlar oyog‘i ostida toptalgan, davlat mustaqilligidan judo bo‘lgan Turkiston xalqi erta-indin e’tiqod mustaqilligidan ham mahrum bo‘lmasligiga kim kafolat bera olardi? Inchunin, shunday bo‘ldi ham! 1917 yil Oktyabr to‘ntarishidan keyingi 74 yillik tarix buning guvohidir. Allohga ming shukurlar bo‘lsinki, e’tiqod, imonga qaytish yo‘lini o‘zi ochib berdi, gunohi azimga botgan osiy bandalarining shafoat nuridan bahramand bo‘lishlariga yana bir bor imkon yaratdi. Biz, gumroh bandalar, esa bugungi kunda dini islomga, imon va ma’rifatga musharraf bo‘lishni ibtidosidan boshlashimiz kerak bo‘ladi. Ana shu xayrli yo‘lda bizga «Muxtasar tarixi anbiyo» singari asarlar charog‘bon bo‘lib xizmat qilsa, ajab emas!

Zukko kitobxonlarimiz diqqatini jalb qilishga qaratilgan yana bir masala joy va shaxs nomlariga hamda ba’zi voqealarning ro‘y bergan vaqtlariga tegishlidir. Masalan, Buxtunnasr ba’zi asarlarda Buxtnasr deb o‘qilgan, Buxayro -Baxiyro deb o‘qilgan, ba’zi sahobalar nomlari ham turli kitoblarda turlicha ishlatilgan. Aslida arab yozuvida bunday muammo yo‘q, har xillik esa turli asarlarni kirill yozuviga ko‘chirishda paydo bo‘lyapti. Islom tarixi va arab yozuvi bo‘yicha mutaxassislik da’vosidan yiroq bir bandai ojiz sifatida turli manbalarga asoslanishga harakat qilgan ekanmiz, nomlanishlarning biz taklif qilgan shakli eng to‘g‘ri deyish da’vomiz ham yo‘q. Shu sababli sahvu xatolarga yo‘l qo‘ygan bo‘lsak, ma’zur tutgaysizlar deb umid qilamiz. Zero «beayb Parvardigor», demishlar.

O’ylaymizki, «Muxtasar tarixi anbiyo»ni qo‘liga olgan kitobxon uning katta tarixiy, ma’rifiy-axloqiy ahamiyatga ega asar ekaniga imon keltiradi. Zero risolada tilga olingan payg‘ambarlarning hayotlari har bir bandai mo‘‘min uchun, avvalo, ibrat manbai bo‘lib xizmat qiladi, tom ma’noda komil inson bo‘lib yetishuvimizga, nuqsonlarimizdan qutulib, insoniy fazilatlarni to‘la egallashimizga yordam beradi, adashgan bandalarni haq yo‘lga boshlaydi. Ikkinchidan esa, «Muxtasar tarixi anbiyo» singari asarlar mumtoz adabiyotimiz namunalarini o‘qib tushunishimizga katta yordam beradi. Chunki XX asr boshlarigacha ijod qilgan qaysi bir ijodkor asarlarini ko‘zdan kechirmaylik, ularda yuqorida zikr etilgan payg‘ambarlarning nomlari ko‘p martalab uchrashining guvohi bo‘lamiz. Alloh aziz qilgan payg‘ambarlarning muborak nomlari har doim bandalarining tilida, dilida bo‘lishi aslida tabiiy bir hol ekanligi aniq. Biroq diniy adabiyotni va badiiy adabiyotdagi har qanday diniy tushunchalarni rad qilish, ya’ni dahriylik nuqtai nazarida turgan mustabid sho‘ro hokimiyati davrida biz madaniy merosimizning ushbu qirralaridan deyarli mahrum bo‘ldik. Mumtoz adabiyotimizdagi bu an’anaviy tushunchalarni anglay olmaslik darajasiga kelib qoldik. Holbuki, mumtoz adabiyotimizda payg‘ambarlar obrazlarining deyarli har biri ma’lum an’anaviy timsolni anglatgan. Masalan, Yusuf alayhissalom ilohiy go‘zallik timsoli, Ayyub alayhissalom sabru tahammul timsoli va h.k. Bundan tashqari, turli payg‘ambarlar turli kasb-korlarning piri ham hisoblanadilar. Masalan, Dovud alayhissalom temirchilar piri va h.k. Demak, risolada nomlari tilga olingan payg‘ambarlar haqida ma’lumotga ega bo‘lish, o‘z navbatida, mumtoz adabiyotimizni yanada to‘laroq anglashimizga yo‘l ochib berishi bilan ham qimmatlidir.

Va nihoyat risolani nashrga tayyorlashga tegishli bir-ikki mulohazalarimiz aytib o‘tishni lozim topdik. Risolani nashrga tayyorlar ekanmiz, uning bugungi kun kitobxonlariga yanada tushunarli bo‘lishi uchun qalam tekkizish, soddalashtirish yoxud tahrir qilishni maqbul ko‘rmadik. Chunki birinchidan, asar tili anchayin sodda, unda bugungi kun kitobxoni tushunmaydigan so‘zlar juda kam. Uchragan ba’zi qiyin so‘zlarga risola oxirida izoh berdik. Ikkinchidan esa, asar uslubi va jumla tuzilish tartibini aynan saqlab qoldik. Chunki unda Abdulla Avloniy uslubi va XX asr boshlaridagi o‘zbek adabiy tilining o‘ziga xosliklari aks etganki, har qanday o‘zgartirishga urinish ushbu unsurlarga putur yetkazishi tabiiy. Shu sababli ham ba’zi o‘rinlarda ortiqcha ishlatilgan qaratqich kelishigi qo‘shimchasini qavsga oldik va noiloj qolgan ba’zi joylardagina qavs ichida izoh berish bilan cheklandik. Matndagi Qur’oni karim oyatlaridan olingan parchalarning tarjimasi va ularga tegishli havolalar nashrga tayyorlovchiniki, qolgan barcha izoh va havolalar murattibnikidir .
So‘z oxirida «Muxtasar tarixi anbiyo» risolasini nashrga tayyorlashimizda qimmatli maslahatlarini darig‘ tutmagan va asardagi Qur’oni karim suralaridan olingan oyatlarni o‘qib, tarjima qilib bergan birodari azizimiz Hoji Sayfiddin ibn Sayfulloh Raf’iddin Shahrisabziyga samimiy minnatdorchiligimizni bildiramiz.

LUG’AT VA IZOHLAR:

1. Ajam — arablardan boshqa xalqlar
2. Ajr — mukofot
3. Alloh hofiz — Alloh yor bo‘lsin, Alloh madadkor bo‘lsin
4. Aso — hassa
5. Asror — sirlar
6. Ashob — suhbatdosh, hamsuhbat, sahobalar
7. Vahiy — Alloh tomonidan payg‘ambarlarga yuboriladigan xabar
8. Darj qilmoq — yaratmoq, bitmoq
9. Dorulislom — islom dini tarqalgan joylar
10. Jadid — yangi
11. Zavjot — xotinlar
12. Zalolat — xor bo‘lish
13. Zamm — qo‘shish, yuklash
14. Zuhur — paydo bo‘lish, maydonga kelish, ko‘rinish
15. Ibroniy — yahudiy
16. Ibtidoiy — boshlang‘ich
17. Ikrom — izzat-ehtirom
18. Iktifo qilmoq — qanoatlanmoq
19. Intishor — ma’lum bo‘lmoq
20. Iqtido — ergashish
21. Kirom — karamli, saxovatli
22. Nasoro — xristian
23. Nasroniy — xristian diniga mansub
24. Nashot — suyunish, shodlanish
25. Nahr — daryo
26. Nozil bo‘lmoq — pastga tushmoq
27. Nusrat — g‘alaba, zafar
28. Osiy — gunohkor, sarkash
29. Ota — Bu asarda — yurt, qishloq, orol
30. Manzar — ko‘rinish, surat
31. Misvok — tish yuvadigan narsa, tish yuvmoq
32. Mubin — pok, sof, ravshan
33. Muboh — ruxsat etilgan
34. Murattab — tartib beruvchi, tuzuvchi
35. Mushaf — qisqa
36. Muxtasar — Qur’oni karimning ilk marotaba sahifalangan qo‘lyozmalari nomi, qisqa
37. Muhri nubuvvat — payg‘ambarlik belgisi
38. Raziyollohu anhu — Alloh undan rozi bo‘lsin
39. Rasuli akram — Allohning elchisi
40. Risolat — elchilik, payg‘ambarlik
41. Sahoba — hamroh, do‘st, Muhammad alayhissalomning yaqin safdoshlari
42. Siyar — Muhammad alayhissalom hayot yo‘lini bayon qiluvchi asarlar
43. Sobir — sabr qiluvchi
44. Some’ — eshituvchi, quloq soluvchi
45. Tahammul — sabr-toqat qilish
46. Umra — kichik haj, Ka’ba ziyoratiga boriladigan muayyan kunlardan boshqa vaqtdagi haj
47. Firqa — partiya, to‘da, guruh
48. Futuhot — fath bo‘lmoq, g‘alaba qilmoq, qo‘lga kiritmoq
49. Xotam ul-anbiyo — Oxirgi payg‘ambar Muhammad (s.a.v.)
50. Shirk — Allohu taolo yakkayu yagonaligini tan olmaslik, unga sherik qilishlik
51. Yadi bayzo (yad — qo‘l, bayzo — quyosh) — Muso alayhissalom qo‘lini qo‘ltig‘iga solib chiqarsa, quyoshdek nur taratar ekan.

044

(Tashriflar: umumiy 83, bugungi 1)

Izoh qoldiring