Abu Tohirxoja. Samariya

07

Ўрта Осиёнинг бир вақтлар кўбчилик мусулмон Осиёсининг маданияти ва саёсат маркази бўлуб ўтган ва чиндан «Самарқанди фирдавсмонанд» сифатиға арзийтурғон бир йўсинда безанган Самарқанд кейинги замонларда бузулуб қуруқ бир чўлра айланган эди…«Самария» эгаси Абу Тоҳирхожа мана шундай харобалиқ натижасинда бузулуб йўколаёзган эски асарларни ва қабр тошларини текшириб ва суриштириб ушбу китобни ёзғон. Агар бу одам шунча ғайрат қилмағон бўлса эди, яна кўб эски асарлардан бизга маълумот еташмас эди. Демак, Абу Тоҳирхожа биз учун жуда қимматли бир ёдгор қолдирғон экан. Мана шундай бир китоб, албатта, муҳим бўлса керак.

02
Абу Тоҳирхўжа Самарқандий
САМАРИЯ
01

БОШЛОНҒУЧ ЙЎСУНИДА БИР-ИККИ СЎЗ

044Самарқанднинг табиий кўруниши, тарихий аҳволи ва эски асарларнинг баёнида бўлғон форсча «Самария» кито-би хижрий 1260-1265 (1844-1848) йиллари о ролла р ид а ёзилғондур. Мунинг ёзғучиси самарқанддиқ қози Абу Саъидхожанинг ўғли муфтий Абу Тоҳирхожа бўлуб, Самарқанд фазл эгаларининг кейинги бўғунларидан саналар эди.
Ушбу китоб ёш ёзғучиларимиздан бўлғон тарих ва осори атиқачи марҳум Абд ул-Мўмин Сатторий томонидан 1921 йилда ўзбекчага ўгурулган ва бир бўлаги «Инқилоб» журнали орқали торқолғон бўлса ҳам қоломиси оқортурул-майин мусаввада ҳолича қолғон эди. Ўзбекистон маориф комиссарлиғи олдидаги илмий марказнинг ўзбек комитаси ушбу китобнинг аҳамиятини ўлчаб ворисларидан сотиб олди ва қайта бошдан ишлаб чиқишни менга буюрди. Мен қўлумға тушган форсча босилғон «Самария» нусхаси билан Сатторий таржумасини солиштириб кўрдум, аслиға мос келмаган ерларини тузатдим. Сатторий томонидан қўшилғон маълумотларни ўз имзоси билан ҳошияға кўчурдим. Сатторий таржумасида бўлуб меним қўлумдағи « Самария »да бўлмағон, лекин «Самария»нинг бошқа бирон нусхасидан олинғони билинуб турғон маълумотларни икки ёй чизғиси (хатти қавсайн) аросида олиб ўз ерида қолдурдим. Китобнинг асл мафҳумини онглатишга зарар келтурмайтурғон ерларда Сатторий услубидан бир намуна бўлсун деб онинг таъбирларини бузмадим.
Китобнинг аслида ва Сатторий томонидан қўшилғон маълумотлар ва изоҳға мўҳтож кўринган нарсаларни ҳошияда изоҳ қилдим. Қўлимдағи санадларға кўра ёнглиш гумон қилғонларимни далил кўрсатиб ҳошияда ислоҳ қилдим ва баъзи ерларда ўз мутолаа ва мулоҳазаларимни ҳам қайд этдим. Бу ишларнинг натижасида китобнинг аслига кўра эллик фойизга яқин бир нарса ҳошияда ёзилди.

«САМАРИЯ»НИНГ АҲАМИЯТИ

Ўрта Осиёнинг бир вақтлар кўбчилик мусулмон Осиёсининг маданияти ва саёсат маркази бўлуб ўтган ва чиндан «Самарқанди фирдавсмонанд» сифатиға арзийтурғон бир йўсинда безанган Самарқанд кейинги замонларда бузулуб қуруқ бир чўлра айланган эди. Монғит амирларининг биринчиси бўлғон Раҳимхон Самарқанд музофотини қўлға киргузамен деб келганда (ҳ.1166/1752) йил бошларида) Самарқанд шаҳрида жон эгаси йўқ эди, ҳатто Работа Хожабандий тўғони бузулғон ва Самарканд сувдан маҳрум қолғон эди. Раҳимхон ушбу сафарида (ҳ.1166 й. жумод ас-соний ойинда) Работа Хожабандийни тузатиб Самарқандға сув оқизғон бўлса ҳам одам йўқлиғидан обод бўлмади.
Самақанднинг ҳозирдағи ободонлиғи ҳ.1195/1780 йили, яъни Шомуродбийнинг беклигидан бошлонғон бўлуб, 1215/ 1809 йилда, яъни Шомурод ҳукуматанинг охирги йилида бир шаҳар йусуниға киргузилди. Ушбу йилда Шомурод Самарканд шаҳрида 24 гузар (маҳалла) бино қилиб Ўратепа, Ҳовас, Зомин ва бошқа ёқлардан кўчурулуб кетарилган (Оқ уйли7 этилган) кшпиларни шу гузарларда ўрнашдурди. Самарқанд Чорсусидағи тоқ, Пойқавоқ, Шоҳизинда, Қаландархона ва Сўзангарон дарвозалари ушбу тарихда иморат қилиндилар. (Кейинги воқиа Хамулий тарихидан олинди).
«Самария» эгаси Абу Тоҳирхожа мана шундай харобалиқ натижасинда бузулуб йўколаёзган эски асарларни ва қабр тошларини текшириб ва суриштириб ушбу китобни ёзғон. Агар бу одам шунча ғайрат қилмағон бўлса эди, яна кўб эски асарлардан бизга маълумот еташмас эди. Демак, Абу Тоҳирхожа биз учун жуда қимматли бир ёдгор қолдирғон экан. Мана шундай бир китоб, албатта, муҳим бўлса керак.

САДРИДДИН АЙНИЙ 29 март, 1926 йил, Самарқанд

МУҚАДДИМА

ШАФҚАТЛИ ВА МАРҲАМАТЛИ ТАНГРИ НОМИ БИЛАН!

077Дунё Эгаси Тангрига ҳамд ва ҳар бир нарсани оқибат парҳезкор ва тақводорлар унинг (тангрининг) яхши халқи Муҳаммад ва унинг авлод ҳамда асҳобларига салот ва саломлар бўлсин. Сўнг фазилатли ва етукликни касб эттан эзгуликлар мажмаи ва яхшиликларнинг манбаи, яъни ақлий ва нақлий илмлар мушкилларини ҳал этувчи ва ҳанифий мазҳабига зиё бағишловчи чироғи мўъжаз, ва мухтасар бўлганлар тафсилотни атрофлича англатувчи, кам аҳамиятли ишларни хуттом берувчи, қасида ва ғазаллар жавоҳиротининг саррофи, назм ва иншода ягона, Пайғамбар авлодининг хулосаси ва таъриф -тавсифини баён қилишга ҳожати йўқ [мулло] Мир Абу Тоҳирхожа Самарқандийнинг таълифотидандир.
Ушбу китоб Самарқанд шаҳрининг бино қилиниши бу от [Самарқанд] деб аталишининг сабаби, ҳавосининг хосияти, ерининг тузилиши, тоғлари, ғорлари, булоқлари, масжид ва мадрасалари, қабр ва мозорлари аломатлариии белгилаш баёнидадир. Бу китобга «Самария» от қўйилди, тангрининг ёрдами билан ва унга таваккул қилиб, эй азиз.
Самарқанд бешинчи иқлимдан, эски бир шаҳардир, ду-нёнинг обод бўлагининг бир чеккасида жойлашган. Турли тоифадан бўлган эл ва улус унинг атроф-теварагида жойлашган. Шунинг учун ушбу шаҳар бузғунчилик ва харобаликларнинг ўрни бўлган.
Бу Фирдавсмонанд Самарқанд вилоятанииг мозорлари-ни билдирмак учун «Қандия» китобининг муаллифи томонидан мазкур китобда зикр қилинган аломат ва нишоналар кейинги вақтларда йўқолган, сағана тошларидаги лавҳалар ҳам нобуд бўлган.
Камина бузруклар мухлиси мулло Абу Тоҳирхожа Самарқандий — тангри каломининг нуктасанжи ва ирфон дарёсининг ғаввоси, саёдат сарлавҳасинипг дебочаси ва саодатли номи билан аталган Самарқанд вилоятининг қози калони мулло Мир Абусаъидхожанинг ўғли, у хожанинг нишоналарини бир талай суриштиришлардан сўнгра, мозор ва қабр аломатлариии белгилаб, уларнинг бўсоғалари тупроғини кўзимга суртиб, у ернинг аломат ва нишоналарини бу китобда баён қилмоқчи бўлдим. Уларнинг таржимайи ҳоллари ва даражаларини билганимча мозор ва қабрларни кўрсатган чоғда ёзарман, шоядхим уларнинг мозорларини зиёрат килувчилар ўзининг оқибатли иши тўғрисида ҳайратда қолган менинг ҳақимга дуои хайр қилғайлар.

Ушбу китоб 11 бобин [уз] ичига олғандир

1-боб: бу шаҳарнииг Самарқанд аталиши тўғрисида. 2-боб: бу шаҳарнинг иморатини бошлаб ким ясагани ҳақида.
З-боб: тўрт фасдда бу шахар ҳавосининг хосиятлари хусусида.
4-боб; ерининг тур иши ва теварагининг куриниши жуғрофий ҳоли] тўғрисида.
5-боб: бу шаҳарнинг теварагидаги тоғлар баёнида.
6-боб: бу шаҳарнинг теварагидаги ариқлар ва булоқлар баёнида.
7-боб: бу шаҳарнинг теварагидаги ғорлар ва чукурликлар тўғрисида.
8-боб: масжид ва мадрасалари ҳақида.
9-боб: шаҳар ва унннг теваракларидаги қабр ва мозорларнинг аломат ва нишоналари тўғрисида.
10-боб: қабр аҳлларининг зиёрат йўллари.
11-боб: қабристон элидан олинадиган ибрат ва дўстларга ўгут.

1-БОБ. БУ ШАҲАРНИНГ САМАРҚАНД АТАЛИШИ ТЎҒРИСИДА

066Самарқанд шаҳрининг «Самарқанд» аталиши тўғрисида бир неча сабаб айтганлар:
Биринчи [сабаб]: «Бурҳони қотеъ» китобида нақл қилинганким, Самар исмлик бир киши бу ерда жойлашган ва ўз теварагига халқни тўплаган эди. Шунинг учун бу ер бошда «Самаркент» атадди. Араб қўшини бу ерни олгач, ўз тилла-рига ўзгартириб «Самарқанд» дедилар.
Иккинчи [сабаб]: «Масолик ул-мамолик» номли китобда нақл қилингандурким, Самар боқир исмлик бир хон Фарғона ва Кошғар томонларидан келиб, бу вилоят халқига душманлик юзасидан шаҳарнинг деворларини қазиб бузган эди. Шунинг учун бу шаҳар «Самар қазди» маъносида бўлган. Форсча «Самарқанд» оталди. Араб қўшини бу шаҳарни олгандан кейин «Самарқанд» отадилар.
Учинчи [сабаб]: «Тарихи Табарий» китобида келтирилгандирким, Самар отлиқ бир хон ушбу шаҳарни солдирди [бино килдирди], энг аввал «қанд» деган турк аймоғи бунда ўрнашиб ўлтирди. Шунинг учун бу шаҳар бошлаб «Самарқанд» оталди. Араб қўшини бу шаҳарни олгандан кейин «Самарқанд» дедилар.
Тўртинчи [сабаб]: ушбу шаҳарнипг бир ерида «Самар» деган биров томонидан қазилган бир булок, бор эди. Улус ўшал булок теварагига йиғилиб ўрнашган эдилар. Шу сабабдан у ўриннинг оти «Самарқанд» деб шуҳрат чиқарди. Араблар келгач, «Самарқанд» дедилар.
«Ҳафт иқлим» китобида айтилганки, Яман Туббаъи маликларидан Самар исмлик бир киши ушбу шаҳарнинг деворини бузди. Араблар келгандан кейин «Самарқанд» дедилар ва яна Тангрн Таоло яхши билади.
Хотима: ушбу вилоят элига одоб ўргатиш ва ушбу ки-тобга муносиб баъзи маълумот. Тангри муваффақ ва ёрдам этувчидир.

2-БОБ. БУ ШАҲАРНИНГ ҚЎРҒОНИ БОШЛАБ КИМНИНГ ТОМОНИДАН СОЛИНГАНИ ТЎҒРИCИДА

055«Осор ул-билод» китобида6 нақл қилингандирким, Самарқанд қўрғонини бошлаб Кайқубод ўғли Кайковус солдирди. Бу шаҳарнинг биринчи иморати Кайковусдандир. Айтадирларким, Киршосиб шу ердан ўтаётганда бир талай олтин топди. Шу олтинлардаи ушбу қўрғоннинг иморатига харж қилди ва иккинчи марта Туркистон билан Мовароуннаҳр орасида девор тортди. ((Лекин)] тўғри ривоят шулким, у деворни Луҳросиб ўғли Куштосиб тортган.
Самарқаид қўрғонининг иккинчи иморати, биринчи малики Туббаъдандир. Малик Туббаъ Яман ва Арабистон подшоларидан бўлиб, ушбу шаҳарни олган эди.
Учинчи иморати малик Искандардандир. Малик Искандар Самарқанд қўрғонининг теварагида айри бир девор қурди; у деворни ҳозирда «Девори қиёмат» дейдилар. Малик Искандер бу деворни шунинг учун солдирдиким, фнтна ва уруш чоғларида теварагидаги эл ичкарига йиғилишиб, шаҳар халқи билан биргалашиб, юртни кўриқлашиб, ўз тинчликларини сақлай олсинлар. Баъзи замонларда Искандар девори ичра эл томонидан боғ ва ҳовлилар солиниб обод қилингандир.
Тўртинчи иморат, Амир Темур Кўрагон томонидандир. Нақл қиладирларким, Фаридун ўз мамлакатини уч ўғлига бўлиб берганда, Ҳиндистонни Салмга, Туронни Турга, Эронни Эражга топшириб, Тур билан Эраж юртларининг аросида ҳозир Аму дарёси аталган, Жайхуи дарёсини чегара деб тайинлади. Тур учун пойтахт бўлғудай бир қалъа солиб бермоқчи бўлиб, муносиб ўрин излаб юрганида Самарқанд шаҳри бўлган ерда девор изи ва қўргон асари кўзига кўриниб, унинг устига янгидан девор қурдирди. Турк Афросиёб Эраж ўғли Минучеҳрни енгиб, Турон юртини ўз қўлига киргизганда ўша Турнинг пойтахти бўлган ўринни иморат қилиб, унда ўринлашди.
Самарқанд қўрғони Ҳорис ўғли Самар томонидан иморат қилингандир деб ҳам баъзи тарих китобларида ёзилгандир.

3-БОБ. ТЎРТ ФАСЛДА БУ ШАҲАРНИНГ ҲАВОСИ

012Бу шаҳарнннг ҳавоси яхши ва ўртачадир. Сира оғирлик ва касалликка сабаб бўлмас, баҳор фаслида бу шаҳар гўзалликда учмоқнинг бир намунаси бўлур. Шунинг учун «Самарқанди фирдавсмонанд», яъни жаннатга ўхшаш Самарқанд дейдилар. Ҳар даштининг юзидан жаннат кўринадир ва ҳар дала парчасидан Эрам боғи билинадир. Ҳар тоғнинг этагида минг турлик гуллар тўфони қайнамоқда ва ҳар саҳронинг бурчагида кўкарган юз тур сабза ва райҳонлар ўз қўйинларидан беҳишт боғларини кўрсатмоқда. Ёз фаслида бу шаҳарнинг ҳавоси иссиқ, совукликда ўртачадир. Ҳар томондан кўп гул очатирган еллар ва фараҳ ортиратирган ҳаволар эсиб руҳга роҳат бағишлайди ва жонни тоза қилади. Куз фаслида бу шаҳарнинг ҳавоси бир оз совуқроқ бўлади. Шарқ томонидаги тоғдан неча кунда бир қаттиқ ел эсадир. Бу шаҳарнинг қиш фасли кўпинча совуқ бўлар, баъзи йилларда қор уч қаричгача ёғади. Бу ерга келган мусофир қувонадир.
Лекин шаҳарнинг халки қаттиқ хулкли, ғала-ғулочи ва лофчидир. Теварагидаги турклар ботир, ўктам ва урушқоқдирлар.
Бу шаҳарда мевалардан: қовун, тарвуз, олма, ўрик, шафтолу, бухоро олуси, олиболу, гурдаолу, анжир, гилос, муруд, ношпоти, нок, дилафрўз, беҳи, ёнғоқ, бир неча турлик узум, дўлона ва бошқа турлик мевалар кўп ва ҳар хил сифат билан етишадирлар.
Хуш ислик яшилликлардан: болингу (бодрингнинг бир тури), занжабил, қизил қаланфур (қаланфул), кашнич, шибит, райҳон (нозбўй), бодиён, рум бодиёни, зира, пардаи арўсак (падарарўсак) ва бошқалар ўсадир. Ҳовлилар ва боғларда экилиб етиштириладиган хуш исли гуллардан: қизил гул, (вард ҳам дерлар), гули настарин (гули настаран), гули насрин, арғувон, лолаи нўъмон, кўк, қизил ва оқ бинафша, қизил, оқ, нофармон ва кўк гули Кошғарий, сариқ ва оқ нофармон ва кўк гули Довудий, қизил ва оқ гули чиний, оқ, қизил ва нофармон гули шаббўй, қизил, оқ ва сариқ гули нозирий, ҳарам, савсан, гули раъно, гули зебо, якбарг ва садбарг, оқ ва қизил гули раъно, гули ҳинойи, оқ, қизил ва қора гули хайрий, оқ ва қизил гули тугма, гули бўстон афрўз, гули ҳамиша баҳор, ошиқи печон [чирмовуқ севгучи], ошиқ мискиний, гули арвуғон, зулфи хубон, гули нофармон, гули жаъфарий ва ўзга яхши кўриклик ва кўнгул очар гуллар етишиб очиладир.
Дорилардан: косний (косаи най), шотара, баранжосиф, гавзабон (ҳўкиз тили), атри ҳилол, исфонох», игир, шайтарж (шийтарж), совринжо, бодинжон (бойимжон), оқир қаро, пудина (ялпис ва ҳулбўй), жувоний, хорхасак (хори ғелак, хори ғелон, хори мағелон), кабар (кавар), испанд (ҳазориспанд — тутатқи, исириқ), қипичи, мухласа (мухалиса), суринжон, муасфар (кочира), баклат, улҳамқо, ит узуми, унноб (чилон) бу шаҳарнинг еридан ва теварагидан етишади.
Ғалла ва дуккаклилардан: буғдой, арпа, жугори (жувори), тариқ, қўноқ, шоли (гурунчдона)], зиғир, кунжит, мош, нахўд, лўбиё (лўбло), индав, бурчоқ ва бангдона ўсади. Аммо пахтани бу вилоятда оз экадилар.
Ош ватаомни ислоҳ қилувчилардан: сабзи (кашир), пиёз, шалғам, карам, турп ва лаблабу бу шаҳарда яхши етишади. Кўкнор, тамаки, канобдона ҳам ўсади.

4-БОБ. ЕРИНИНГ ТУРИШИ ВА ТЕВАРАГИНИНГ КЎРИНИШИ

(жуғрофий ҳоли) тўғрисида
Самарқанд даласининг шарқ, шимол ва жануб томонлари юксак тоғлар билан қуршолган бўлиб, ғарб томони очиқ майдондадир. Зарафшонким уни Кўҳак ва Ҳаромком дарёси дейдилар; кунчиқар томонидан кунботар сари бу вилоят даласининг ўртасидан оқиб ўтади ва бу вилоят ерини иккига бўлади. Дарёнинг жануб томонидаги ярим бўлак бошдан оёқ тепалик ва даштлик бўлиб, жануб тоғига бориб тақалади. Шимолдаги ярим бўлак пастлик ва сувлоқдир.
Самарқанд шаҳрининг қўрғони дарёнинг жануб томо-нидадир. Самарқаyд шаҳрининг ташқарисидаги ерлар ўрни эътибори билан иккига бўлинади: кунботар томонидагн ярим бўлагинн Анҳор тумани ва кунчиқар томонидагисини Шов-дор тумани дейдилар.
Дарёнинг шимол томонидаги ерлар ҳам икки бўлакдир: Биринчиси сувлоқ, иккинчиси даштлик. Сувлоқ бўлаги бошдан оёқ Кўҳак дарёсига туташ бўлиб, у ҳам иккига бўлинади: кунчиқардаги бўлакини Суғуди калон тумани ва кунботардаги ярмисини Офаринкент тумани деб атайдилар. Даштлик ва сувсиз бўлаги Кобут тумани деб аталади ва бу даштлик бўлак бошдан оёқ шимол тоғига ёндошдир,
Самарқандда Амир Темур кўрагон солдирган боғлар-ким, Эрам гулистони рашк қилар даражада, еттита экан:
Биринчиси Боғи шимол — Самарқанднинг шимолида, Дtвори қиёмат ичида, иккинчиси Боғи баланд. Бу ҳам шимол томонда. Учинчиси Боғи биҳишт, тўртинчиси Боғи чинор. Бу икки боғ шаҳарнинг кунчиқар томонида. Бешин-чиси Боғи дилкушо бўлиб, Конигилнинг жануб томонида. Конигил Кўҳак дарёсининг ёқасида, Самарқанднинг энг гўзал ва чиройлик еридир.
Олтинчи: Боғи зоғон. Шовдор туманининг шимол тарафида воқеъдир.
Еттинчи: Боғи жа-ҳоннумо. Анҳор туманида бўлиб, тоғ этагига яқин ерда, Самарқанднинг жанубида бино қилингандир.

5-БОБ. БУ ШАҲАРНИНГ ТЕВАРАГИДАГИ ТОҒЛАР БАЁНИДА

Жануб томонидаги тоғлар жуда обод бўлиб, унда дарахтлар кўп ўсади. Мевалардан: олма, писта, олу, дўлана, узум ва ёнғоқ у тоғда кўпдир. Ўсимликлардан: лола, ривоч, гарафш, ябруж (пиёзи ансул/ансур), гўрдиё ва эгир бу тоғда топилади. Ҳайвонлардан: дўнғуз, айиқ, бўри, тулки, товушқон, жайра ва шоғол бор. Ов кушларидан: кабки дарий (каклик), булдуруқ — қорабағир, (кабки ҳилол) ушбу тоғда кўпдир. Бунда маъдан, ва кон нарсаларининг борлиғи белгили эмас. Лекин ушбу тоғнинг кунботарида олтин ва кумуш билан шуваганга ўхшаш ярқирайдиган бир турли тош бор. Ундан ҳеч нима ажратиб олиб бўлмас. Уни чақмоқ тошнинг жинсидан дейдилар. Бу тоғнииг ажойибидан бир булоқ бордирким, суви қиш вақтида жуда қайноқ бўлиб, саратон ойида бошдан оёқ музлайди.
Кунчиқар томондаги тоғ ҳам ободдир. Жанубий тоғ билан шарқий тоғ ораларидан Зарафшон дарёси оқиб чиқади.

Дарёнинг ҳар иккала ёқасида халқ уй ва жой қилиб ўлтирганлар. Бу тоғ эли жуда жанжалчи ва лофчи бўлиб, қиёфалари чиройлидир. Жанубий тоғдаги ҳайвонлар, дарахтлар ва гиёҳлар бу тоғда ҳам топилади. Кунчиқар тоғининг устида, (унинг) ўртабелида, Искандар кўли деб аталгаи бир кўл бор. Зарафшон дарёсининг бир манбаъи ушбу кўл бўлиб, тевараги бир тошдир. Кунчиқар тоғида кийик, бўғун (гавазн — тоғ сигири), юз (кийикни овлайдигаи бир йиртқич ҳайвон)кўпдир.
Бу вилоятнинг шимол томонидаги тоғ Худдин оталади, (шу муносабат биланким) ислом дини тарқалаётганда бу тоғ эли ўз майллари билан мусулмон бўлганлар. Тотор кофирлари жанжалида ушбу тоғ теварагига қўрғои солиб улар билан урушганлар. Шунинг учун Суғуди калон ва бу тоғ теварагидаги ерлар ушрий бўлган, яъни мусулмон хонлари бу ерларнинг унумидан ўндан бир улуш солиқ олганлар. Бу тоғларда булоқлар, кўнгил очар жойлар ва роҳат орттирадиган ўринлар кўпдир. Иксир деган бир гиёҳ ҳам бу тоғларда бор. Агар биров ушбу гиёҳни топиб ўзи билан олиб юрса, қабр-лардаги руҳлар билаи гаплашмаги муяссар бўлур эмиш.
Қўҳак тоғи Самарқанд шаҳри ва Зарафшон дарёси ора-сида, шаҳарнинг шимолий томонидадир. Ушбу тоғда дарахтлар ва булоқлар бор. Кўклам палласида ушбу тоғда ва унинг яқинидаги боғларда лолайи, раънойи, қизил ва кўк бунафша кўкаради. Гаж кони ҳам ушбу тоғда топилади. Кумуш, мис ва қўрғошин кони бор бўлса ҳам, кирими чиқимига етишмайди деганлар.

6-БОБ. БУ ШАҲАРНИНГ ТЕВАРАГИДАГИ АРИҚЛАР ВА БУЛОҚЛАР БАЁНИДА

Зарафшон дарёсиким, уни Кўҳак дарёси деб юритади-лар, бошлаб кунчиқар тоғларидан чиқиб, унга Искандар булоғи — Искандар кўлининг суви ва Масчоҳ тоғларидан чиқадиган булоқлар қўшилади.
Бошқа сувлар ва булоқлар билан бирикиб, дарё бўлиб Бухоро ва Қарокўлгача бориб етади. Кўҳак дарёсининг узунлиги 120 тош (фарсах)дир.

Дарғам ариғи — боши Кўҳак дарёсидан ажралиб, Самарқанд шаҳрининг ичи ва тоши, Шавдор ва Анҳор туманларини суғориб, ортиқчаси Кўҳак дарёсига қўшилади. Шаҳар боғлари ва бўстонлари ушбу ариқдан яшил ва тозадир.
Сияҳоб (Қорасув) ариғи — бошлаб бир талай булоқлардан пайдо бўлиб, Конигилгача оқиб келади. Унда иккига бўлиниб, биринчи бўлаги Кўҳак дарёсига оқиб кетадн ва иккинчи бўлагн икки шахобчага ажралиб, биринчи буториким, Оби раҳмат оталади, Самарқанд шаҳринииг шимолидаги боғларга: Мотурия, Боғи баланд ва Боғи майдонга сарф бўлади. Дерларким, Оби раҳмат ариғини Амир Муҳожир Кўҳак тоғинипг жануб этагида қозиб оқизгандир. Қутайба Самарқандни олгандан сўнг мана шу Амир Муҳожирни унга ҳоким белгилаган эди. Дерларким, Амир Муҳожир ушбу ариғни қозаётган чоғда, ариқ бошида, ҳазрати Хизр учрашиб «нима истайсан?» (мотуриду?) деб сўраган. Амир Муҳожир «сув истайман» (мо уриду) деб жавоб берган. Шунинг учун биринчи сира шу сув билан суғорилган ва обод қилган ўринга «Мотуриду» деб от қўйилган. Баъзилар ушбу нақлни Шайх Абу Мансур Мотуридий ва ҳазрати хожа Хизрга нисбат берадилар. Самарқанд элининг эскидан колган бир қилиқлари бордирким, ажам йилининг сўнги душанба оқшомида ушбу ариқ ёқасига йиғилишиб чўмиладилар ва таҳорат қиладилар. Табаррук юзасидан ушбу Сувдан оладилар.
Яна Ҳазрати хожа Дониёл мозори булоғи. Сияҳоб ариғининг ёқасида ва Ҳазрати хожа Дониёл мозорининг устидадир. Ушбу булоқнинг суви ҳам қутлуғдир.
Яна Иссиқ ва совук, булоғи. Ушбу булок, Кўҳак тоғининг жануби-шарқий этагида, гаж кони томонидадир. Булоқнинг суви қишда жуда қайнаб ва ёзда совуқдир.
Яна Новадон булоғи. Ушбу булоқ шаҳар тошидаи, жануб томондан чиқиб, Хожа Аҳрор дарвозаси аталган шаҳар дар-возаси ёнидан оқиб, шаҳар ўртасидан ўтиб, Сияҳоб ариғига қуюлади. Баъзилар Самар қоздирған булоқ ушбудир, дейдилар.
Оби Машҳад булоғи. Ушбу булоқ шаҳардан икки мил (5 чақиримча) узоқликдан, жануби-шарқий томондан чиқиб, шаҳар девори ва Афросиёб қўрғони тагидан ўтиб, Сияҳобга қуюлади. Аббос ўғли Қусам бу булоқнинг ёқасида ша-ҳид бўлиб, унинг яқинига кўмилгани сабабли «Машҳад» (шаҳид бўлган ер деб) оталган, Қатурон (Қатвон) даштининг шаҳидлари ҳам шаҳарнинг ташқарисида, кунчиқар томонда, шу ариқнинг ёқасида кўмилгандирлар. Уларнинг сони 70 минг бўлиб, Султон Санжар Мозий билан Қаро-хитойлар ораларида бўлган урушда шаҳид бўлиб эдилар. Эронлар кўпинча бу булоқ ёқасида ҳазрати Хизрга йўли-қиб, муродларига етганлар.

7-БОБ. БУ ШАҲАР ТЕВАРАГИДАГИ ҒОРЛАР ВА ЧУҚУРЛИКЛАР ТЎҒРИСИДА

Биринчи ғор Афросиёб қалъасининг ташқарисида, ҳаз-рат Хожа Санграсон мозорининг рўбарусида бўлиб, [унда] қатор ҳужралари бордир ва баъзи ҳужраларида ўлган кишиларнииг суяклари кўп.
Иккинчи: ғори Мискин. Бу ғор ҳазрат Хожа Муҳаммад Санграсон мозорининг пасти, шимол тарафида Сияҳоб ариғининг яқинидаги Талли баланд тагидадир. Бу ғорни турк машойихларидан Шайх Ходим алайҳи-р-раҳма (унга раҳмат бўлсии) ковлатиб, сўфийлар учун мақом қилган. Шайх Ходимнинг мозори ғорга яқин ерда воқедир. Бу мақоми файз осор ва авлиёлар жойи бўлгандир.
Учиичи ғори Талли Муҳаммад Чап бўлиб, Афросиёб қалъасининг тупроғи остида қолиб кетган. Сияҳоб устига қилинган Муҳаммад Чап кўпригидан кишилар ўтадиган катта йўлнинг ғарб томонидадир. Бу кўприкдан кишилар Боғи майдон ва Боғи баланд мавзеларга борадилар.
Тўртинчи Хожа Дониёл ғори бўлиб, бу ғор ҳам Афросиёб қалъасининг тупроғи тўкилган ерда қолиб кетган. Бу ғор шарофатлик бир мақомдир.
Бешинчи: ғори Ошиқон. Бу ғор Самарқанд шаҳрининг қалъаси кунчиқари ва қалъа хандақига яқин ердадир. Бу ғорни ҳазрати Махдуми Хоразмий ковлатиб сўфийлар учун жой қилган, қатор ҳужралари бўлган. Ҳазрати Маҳдумнинг вафотидан сўнг бирмунча вақт Самарқанд шаҳрининг қаландархонаси бўлиб турган.
Олтинчи: ғори Кўҳак. Бу ғор Кўҳакнинг шарқий томо-нида воқедир. Нақл қилишларича, мулло Саккокий исмли киши мана шу ғорда риёзат чекиб 41 исмни тасхир (забт) этиш билан шуғулланган. Бошқа ғорларнннг сифатлари машҳур эмасдир.

0112
АБУ ТОҲИРХЎЖАНИНГ «САМАРИЯ» КИТОБИНИ ТЎЛИҚ ҲОЛДА  ЎЗБЕК ТИЛИДА ВА АСЛИЯТДА МУТОЛАА ҚИЛИНГ…
01

01

011

(Tashriflar: umumiy 235, bugungi 1)

Izoh qoldiring