Duoning zalvori

04   Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон соҳибига тортинибгина яқин борди ва эри оғир хасталик туфайли бирор ишга ярамай, тўшакка ётиб қолгани, етти боласи борлиги, уларнинг очлик азобидан қийналаётганини айтди.

ДУОНИНГ ЗАЛВОРИ
08

08Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон соҳибига тортинибгина яқин борди ва эри оғир хасталик туфайли бирор ишга ярамай, тўшакка ётиб қолгани, етти боласи борлиги, уларнинг очлик азобидан қийналаётганини айтди.

Сотувчи унга терс қараб:
— Эй, тиланчи хотин, дарҳол дўконни тарк эт!- деди.

Аёл эса болаларининг емак ейишга эҳтиёжи борлигини айтиб ёлворганча:
— Илтимос, жаноб, болаларимни қорнини тўйдириб, одамларнинг эшигига ишлагани жўнатаман. Улар пул олиб келган заҳоти қарзингизни қайтараман,- деди.

Дўкондор аёлнинг илтижоларига парво қилмай, уни танимасилиги, доимий харидорларидан эмаслигини айтиб илтимосини рад этди. Шу пайт дўкон ташқарисида турган бир мижоз сотувчи билан аёл ўртасида бўлаётган суҳбатни эшитиб қолди ва ичкарига кириб дўкондорга:
— Бу аёлга сўраган нарсаларини бер, мен кафил бўламан, қарзини қайтаради,- деди.

Унинг гапига кўра сотувчи аёлга қаради-да, истамайгина:
— Оладиган нарсаларингни рўйхат қилганмисан?- дея сўради.

Аёл тасдиқ маъносини бериб бош ирғади.
— Ундай бўлса уни тарозининг бир палласига қўй-да, иккинчи палласига ўзинг оладиган нарсаларни қўй. Рўйхат қоғозингни вазнига тенг нарсаларни бераман,- деди.

Аёл бир муддат турди-да, бошини қуйи эгиб чопонининг чўнтагидан бир қоғоз парчаси олиб тарозининг бир палласига қўйди.

Ўша сония дўкондор ва кафил мижознинг кўзлари ҳайратдан катта-катта очилди. Тарозининг тош қўйиладиган палласи қоғоз парчасининг оғирлигидан чўкиб кетганди.

Дўкондор кафил мижозга қараб эзғин товушда:
— Ишонмайман… Ишониладиган ҳолат эмас…- деди.

Тарозининг маҳсулот қўйиладиган палласи керагидан ортиқ нарсалар билан тўлди. Дўкондор ваъдага биноан аёл олган ҳамма егуликларни халтага жойлаб, қўлига туқазди.

Кейин  зудлик билан  тарози палласидаги нималардир ёзилган қоғозни қўлига олди-да, ўқиди.

Унда харид қилинадиган маҳсулотлар рўйхати эмас, қуйидаги сўзлар ёзилганди:
“Аллоҳим! Нимага эҳтиёжим борлигини ёлғиз Ўзинг биласан. Шунинг учун ўзимни Сенга таслим этаман.  Ўзингга таваккал, Ўзинг омонат берган болаларимнинг ризқини етказ!”

Дўкондор тош каби қотди-қолди. Аёл унга ташаккур айтиб, дўкондан чиқди.

Аёлнинг харидига кафиллик қилган мижоз бир даста пулни дўкондорга берди ва “Қайтими керак эмас” деди. Мижоз дўкондан чиқиб кетаётиб орқасига қараган эди, тарози паллаларининг синганига кўзи тушди. Нима сабабдан тарози палласи сингани ва дуонинг кучи нақадар залворли экани ёлғиз Аллоҳгагина маълум эди…

09

DUONING ZALVORI
08

08   Bir kuni faqirona kiyingan, ma’yus bir ayol sabzavot do’koniga kirdi. Do’kon sohibiga tortinibgina yaqin bordi va eri og’ir xastalik tufayli biror ishga yaramay, to’shakka yotib qolgani, yetti bolasi borligi, ularning ochlik azobidan qiynalayotganini aytdi.

Sotuvchi unga ters qarab:
— Ey, tilanchi xotin, darhol do’konni tark et!- dedi.

Ayol esa bolalarining yemak yeyishga ehtiyoji borligini aytib yolvorgancha:
— Iltimos, janob, bolalarimni qornini to’ydirib, odamlarning eshigiga ishlagani jo’nataman. Ular pul olib kelgan zahoti qarzingizni qaytaraman,- dedi.

Do’kondor ayolning iltijolariga parvo qilmay, uni tanimasiligi, doimiy xaridorlaridan emasligini aytib iltimosini rad etdi. Shu payt do’kon tashqarisida turgan bir mijoz sotuvchi bilan ayol o’rtasida bo’layotgan suhbatni eshitib qoldi va ichkariga kirib do’kondorga:
— Bu ayolga so’ragan narsalarini ber, men kafil bo’laman, qarzini qaytaradi,- dedi.

Uning gapiga ko’ra sotuvchi ayolga qaradi-da, istamaygina:
— Oladigan narsalaringni ro’yxat qilganmisan?- deya so’radi.

Ayol tasdiq ma’nosini berib bosh irg’adi.
— Unday bo’lsa uni tarozining bir pallasiga qo’y-da, ikkinchi pallasiga o’zing oladigan narsalarni qo’y. Ro’yxat qog’ozingni vazniga teng narsalarni beraman,- dedi.

Ayol bir muddat turdi-da, boshini quyi egib choponining cho’ntagidan bir qog’oz parchasi olib tarozining bir pallasiga qo’ydi.

O’sha soniya do’kondor va kafil mijozning ko’zlari hayratdan katta-katta ochildi. Tarozining tosh qo’yiladigan pallasi qog’oz parchasining og’irligidan cho’kib ketgandi. Do’kondor kafil mijozga qarab ezg’in tovushda:
— Ishonmayman… Ishoniladigan holat emas…- dedi.

Tarozining mahsulot qo’yiladigan pallasi keragidan ortiq narsalar bilan to’ldi. Do’kondor va’daga binoan ayol olgan hamma yeguliklarni xaltaga joylab, qo’liga tuqazdi. So’ng  zudlik bilantarozi pallasidagi nimalardir yozilgan qog’ozni qo’liga oldi-da, o’qidi.

Unda xarid qilinadigan mahsulotlar ro’yxati emas, quyidagi so’zlar yozilgandi:
“Allohim! Nimaga ehtiyojim borligini yolg’iz O’zing bilasan. Shuning uchun o’zimni Senga taslim etaman. O’zingga tavakkal, O’zing omonat bergan bolalarimning rizqini yetkaz!”

Do’kondor tosh kabi qotdi-qoldi. Ayol unga tashakkur aytib, do’kondan chiqdi.

Ayolning xaridiga kafillik qilgan mijoz bir dasta pulni do’kondorga berdi va “Qaytimi kerak emas” dedi. Mijoz do’kondan chiqib ketayotib orqasiga qaragan edi, tarozi pallalarining singaniga ko’zi tushdi. Nima sababdan tarozi pallasi singani  va duoning kuchi naqadar zalvorli ekani yolg’iz Allohgagina ma’lum ed…

09

(Tashriflar: umumiy 232, bugungi 1)

4 izoh

  1. Ажойиб ҳикоя. Кундан-кунга тош қотиб бораётган қалбларимизни юмшатадиган даражада… (гулноз)

  2. Аллох чин кунгилдан суралган нарсани албатта беради. Факат ният холис булса бас. Бу киска хикояда жуда катта мано бор экан. Рахмат.

Izoh qoldiring