Mahmud As’ad Jo’shon. Tasavvuf va nafs tarbiyasi.

002

     Қўлингиздаги рисолада Ислом тасаввуфининг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, нафс тарбияси, тақво ва комил инсон хусусиятларидан баҳс юритилган. Тасаввуфнинг асли, шариат ва тариқат, нақшбандийлик, дарвешлик, валийлик ва Расулуллох (с.а.в.)га тобелик каби бир қатор масалаларга мухтасар, асосли, илмий далиллар орқали жавоб берилган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

006
Маҳмуд Асъад Жўшон
ТАСАВВУФ ВА НАФС ТАРБИЯСИ
Таржимон: Нодирхон Ҳасан
Сўзбоши муаллифи ва масъул муҳаррир: Сайфиддин Сайфуллоҳ

004

ПРОФЕССОР, ДОКТОР, НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИНИНГ
ЛИРИК ВАКИЛИ, МУРШИДИ КОМИЛ МАҲМУД АСЪАД ЖУШОН
ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРЖИМАИ ҲОЛИ.

005    Маҳмуд Асъад Жўшон ҳазратлари 1938 йил Туркиянинг Чаноққалъа шаҳрида таваллуд топди. Ота-боболари асли Бухорои шарифдан. Насли эса саййид авлодидан, яъни пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга бориб тақалади.
У киши 1956—1960 йиллар мобайнида Истанбул университети филология факультетининг араб-форс филологияси бўлимида таҳсил олди. Истанбул универси-тетини тугатгач, Анқара университети илоҳиёт факультетининг аспирантурасига ўқишга кирди.
1965 йил «Хатиб ўғли Муҳаммад ва асарлари» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилиб, илоҳиёт фанлари доктори бўлди. 1973 йилда эса «Ҳожи Бектоши Валий. Мақолот» мавзусида доцентлик диссертациясини ёқлагач, Анқара университети илоҳиёт факультетининг турк-Ислом адабиёти курсига ўқитувчи этиб тайинланди. Шу билан бирга турли олий ўқув юртларида Ислом тарихи, турк-Ислом тарихи ва адабиёти фанларидан дарс берди. Айниқса, у кишининг узоқ йиллар давомида Анқара университети илоҳиёт факультети талабаларига илмнинг турли соҳаларидан таълим-тарбия берганлиги таҳсинга шоёндир. 1982 йил эса у кишига ихтисослиги бўйича профессор лавозими берилди.
М. А. Жўшон диний ва дунёвий илмларни пухта эгаллаган аллома бўлиши билан бирга, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардан ҳам яхши хабардор…
Хорижий тиллардан араб, форс, инглиз ва олмон тилларини яхши билади. Бу улуғ алломанинг 400 дан ортиқ илмий, ижтимоий мақолалари, ўттиздан зиёд илмий-маърифий асарлари нашр этилган. «Ҳажнинг фазилатлари ва нозикликлари», «Турк тили ва маданияти», «Юнус Эмро ва тасаввуф», «Ҳожи Бектоши Валий. Мақолот», «Ислом, севги ва тасаввуф», «Хизматга шошилинг», «Долзарб масалалар», «Янги уфқлар», «Ислом, тасаввуф ва ҳаёт», «Исломда нафс тарбияси ва тасаввуфга кириш», «Австралия суҳбатлари», «Ҳазрат» Али насиҳатлари», «Зафарнинг йўли ва шартлари», «Исломий ҳаракат ва хизматларда метод», «Аёлларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни», «Болалар билан юзма-юз», «Рамазон ва тақво тарбияси» каби асарлари шулар жумласидандир.
М. А. Жўшон зоҳирий илмлар билан бир қаторда ботиний-тасаввуфий илмларда ҳам етук аллома, ҳол сохибидир. У 1980 йилда шайхи — комил ннсон, 30 дан зиёд исломий китоблар муаллифи — Муҳаммад Зоҳид Қутқу ал Бурсавийнинг изни-ижозати билан Туркиядаги нақшбандия тариқатининг энг эътиборли марказларидан бўлмиш Искандарпошшо даргоҳига имом ва муридларга халифа, пир этиб тайинланди. Эндиликда нақшбандия тариқатининг муршиди комили сифатида дунё миқёсида илмий-маърифий фаолият олиб бормоқда.
Тафсир, ҳадис ва тасаввуф илмларидан, чунончи, забардаст олим Аҳмад Зиёвуддин Кумушхонавийнинг «Рамузул аҳодис» («Ҳадислар дарёси»), Абу Абдураҳмон ас-Сулламийнинг «Табақоти суфийя» номли китобларидан ҳам дарс бермоқда.
Бугунги кунда М. А. Жўшон хусусий телевидение ва радио марказига, бир неча илмий, ижтимоий журналларга, нашриёт ва босмахоналарга, маънавият ва қадрият-ларни тарғиб қиладиган вақфу жамғармаларга, ширкатларга ва уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилмоқда. Бу ирфон ўчоқларида турли илмий-маърифий кечалар, суҳбат-лар, зиёлилар ва давлат арбоблари, шоиру ёзувчилар, дин олимлари билан ижодий учрашувлар, қизғин суҳбатлар ўтказилмоқда.
Бу кишининг таклиф ва ташаббуси билан бир қатор болалар лицейлари, фиқҳ институтлари очилди. Бу зотнинг илмий-маърифий суҳбатлари нафақат Туркияда, балки жаҳоннинг нуфузли мамлакатларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Шу боис ҳар йили Оврупо, Амриқо, Африқо ва Урта Осиё ўлкаларига сафарлар уюштириб, илмий-маърифий суҳбатлар ўтказмоқда ва турли таълим-тарбиявий дастурларда қатнашмоқда, Ислом ва тасаввуфни тарғибу ташвиқ қилмоқда.
М. А. Жўшон ҳазратлари Расулуллоҳ (с.а.в.)га бориб тақаладиган нақшбандия тариқати, холидия тармоғининг қирқинчи бўғини вакилидир. У киши нақшбандия тариқатидан ташқари қодирия, кубравия, суҳравардия, чиштия, хилватия, жалватия, шозалия ва мавлавия тариқатларидан ҳам иршод қилиш ижозатини олганлар…
Ушбу сатрлар муаллифи илмий иш юзасидан Туркияга борганида кўп олимлар қатори бу зоти шариф суҳбатига ноил бўлди. Илмий ишим билан боғлиқ жўяли масла-ҳатлар, қизиқ маълумотлар бериш билан бирга, бир қанча нодир асарлар, илмий манбаларни ҳадя қилдилар. Олимларга алоҳида ҳурматлари бор экан…
Мен у кишини ҳар томонлама кузатиб, комил инсон эканликларига тўла иқрор бўлдим. Унлаб кишилар тушида ва ўнгида у киши томонидан содир бўлган каромат-ларни менга сўзлаб бердилар. Узим хам бир неча кароматларини кўрганимдан кейин авлиёи барҳақ эканликларига асло шубҳам қолмади… Ҳатто у кишининг «Қутб» эканликларини бир неча муридлар тушида кўрган ва бу ҳақда кўп ёзилган экан… Кароматлари шу қадар кўпки, йиғилса, ёзилса бир китоб бўлади…
Албатта, бизнинг шариатда каромат эмас, «истиқомат», яъни шариатга тўла амал қилиш эътиборга олинади. Лекин ҳазрати шайхнинг ҳаёти, фаолиятларини кўрган киши у кишининг тўлиқ «истиқомат»ларига гувоҳ бўлади. Аслида авлиёликлари ҳам етук илму амаллари, риёзатларининг маҳсули эмасмикан?…
Мен у кишига қўл берган, байъат қилган баъзи муридларининг ҳалоллиги, тақвоси, ҳолатдаги ўзгаришларини кўриб, ҳазрати шайхнинг вазифалари, тавсиялари фақат оят ва ҳадисга, суннати санийяга асосланганлигига, тақво ва эҳсон йўли эканлигига яна бир карра амин бўлдим.
У киши тақвони, покликни, халққа хизмат қилишни, ҳалол ризқ топишни, зикру ибодатларни қолдирмасдан бажаришни, вақт ўтса кеч бўлиб қолишини қайта-қайта такрорлайдилар. Аллоҳ ва унинг расулининг амру наҳийларига амал қилишга даъват этадилар. У киши доимо муридларига: «Мен ҳам масъул бир бандаман. Аллоҳ ва унинг расулининг амру наҳийларини сизга етказувчи бир воситачиман, даъватчиман, холос. Агар тавсияларимни, вазифаларимни бажарсангиз, савоб топасиз, агар бажармасан-гиз, Аллоҳ олдида жавоб берасиз. Яхшилик қилсангиз ҳам, ёмонлик қилсангиз ҳам ўзингизга қиласиз», деб айтар эканлар.
Муҳтарам китобхон!
Қўлингиздаги рисола Ислом тасаввуфи ва тариқат моҳиятидан, унинг манбаи, сарчашмасидан ва инсон ҳаётидаги аҳамиятидан баҳс этади. Қуръони карим, ҳа-диси шариф, Расулуллоҳ (с.а.в.) йўриқлари асосида яшашга ва саҳобаю тобеъинларга ҳар жиҳатдан эргашишга даъват қилади.
Рисолада Ислом тасаввуфининг Ҳақ ва Ҳақиқатга ундовчи бир йўл, руҳий ва ахлоқий камолотни шакллантирувчи бир восита эканлиги уқтирилган. «Нафс тарбияси», «валийлик», «шариат ва тариқат», «нақшбандийлик», «Расулуллоҳга тобелик» каби қатор тушунчалар шарҳланган.
Тасаввуф жозибали, серқирра ва сирли бир таълимотдир. У нафақат «қол», балки «ҳол»дир, холис амал, қаттиқ риёзатдир… Руҳоний ҳаёт ичида яшаганлар, тақво ҳамда зикру ибодатдан лаззат ва даража топганларгина бу йўлнинг моҳиятини ҳис қиладилар…
Тасаввуф тўғрисида кўп ёзилган ва айтилган. Асар муаллифининг ҳам тасаввуф ҳақида кўплаб йирик ва мукаммал асарлари бор. Ушбу рисолада эса муаллиф китобхонни тасаввуф йўли ва вазифалари юзасида» дастлабки маълумотлар, умумий қоидалар билан таништиришни мақсад қилиб қўяди, илмий, тарихий ҳамда адабий манбаларга мурожаат этган ҳолда уни атрофлича ёритиб беради. Асар фавқулодда бир кўлланмадир. Ундан кўпчилик ўз саволига жавоб топиши мумкин…
Рисоланинг қайта-қайта нашр этилиши, хорижий» тилларга таржима бўлиши унинг қимматли бир асар эканлигидан далолат беради.
Орифлик ва комиллик сирларидан воқиф этувчи, эзгуликка чорловчи бу асар ўзбек китобхонларининг бугунги қизиқишлари ва маънавий эҳтиёжларини ҳисобга олиб таржима қилинган. Асарни тадқиқ этиш ва баҳолаш эса олимларга ҳавола…

Ҳожи Сайфиддин Сайфуллох

004
Маҳмуд Асъад Жўшон
ТАСАВВУФ ВА НАФС ТАРБИЯСИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

АДОЛАТ ВА МАЪРИФАТ ЙЎЛИ

I. ИСЛОМ — АДОЛАТ, МАЪРИФАТ ИСЛОМНИНГ МАҚСАДИ

Ислом динида шахс ва жамият муносабати мукаммал, адолатли тарзда ҳал қилинган. Ҳар бир инсоннинг эрки, ҳуррияти ва ҳуқуқи қонунлар билан кафолатланган. Энг муҳими, бу динда тенглик, биродарлик шиори мавжуд. Адолат, инсон манфаати деган ғоя, мақсад Ислом фиқҳи, шариат қонунлари мажмуасидан мустаҳкам ўрин олган. Киши то илмли, маърифатли бўлмас экан, Исломнинг моҳиятидан, адолатидан хабардор бўлмайди ва натижада нотўғри хулосалар чиқариши мумкин.
Ислом динининг фиқҳ илми беш буюк ғояни олға суради. Шариат ҳукмлари текширилганда ва уларнинг ҳикматлари, сабаблари, ғоялари ақл тарозусига солинганда шу нарса маълум бўладики, Ислом бу ҳукмлар соясида инсоният учун беш буюк фойдани кўзлаган:
1. Ислом — эътиқод ва руҳиятни ҳимоя қилишга асосланган бўлиб, куфр, ширк ва ботил эътиқодларни таъқиқлайди.
Ислом — инсон вужудини муҳофаза этишга асосланиб, ўзининг жонига қасд қилиш ва қатл этишни қатъиян ман этади. Баданга зиён етказадиган моддаларни истеъмол қилиш ҳам динимиз томонидан ҳаром қилинган.
Ислом — наслу насабнинг кўпайишига асосланади: оила қуришни ташвиқ этади, абортни ман этади, болалар ўлимига кескин қарши чиқади.
Ислом — мол-мулкнинг муҳофаза этилишига асосланади. Динимизда мол-мулкка зиён етказиш деган ҳуқуқий ҳодиса йўқ, мабодо зарар етгудек бўлса, зарар бериш орқали жавоб қайтариш ҳам ман этилади.
Ислом — ақлни муҳофаза этади: ичкилик ақлни кетказгани учун таъқиқланади.
Исломга кўра барча инсонлар бир-бирлари билан тенг ҳуқуқлидирлар: подшоҳ билан қул, бой билан камбағал бир сафда туради. Мусулмон билан ғайримуслим инсон сифатида адолат ҳузурида тенгдирлар. Фотиҳ Султон Муҳаммад жоме масжиднинг қуббасини ноқис қуриб қўйган меъморни жазолагач, маҳкамага чақиртирилади ва Истанбул қозисининг ҳузурида юқорига ўтирмоқчи бўлади. Шунда қози: «Подшоҳим, бу ер адолат маконидир! Айбдор, жойингда ўтиравер», деб подшоҳга танбеҳ беради…
Инсон ўз баданидаги бирон аъзосини сабабсиз кесиб ололмайди. Урушда ҳам инсонларга уларнинг бирор аъзоларини кесиб олиш шаклида тажовуз қилинмайди. Тирик инсонга бўлганидек, унинг жасадига, қабрига ҳам ҳурмат кўрсатилади. Инсоннинг тиши ва тирноғи ҳатто ахлатга ташланмайди, балки тупроққа кўмилиши тавсия қилинади. Жаноза ўтганда ўриндан туриб, ўликка ҳурмат кўрсатилади.

ЁМОНЛИК МАНБАЛАРИ

Ислом инсоният йўлиқадиган ҳар қандай ёмонлик, ёвузлик, разолатга қарши курашиб келган. Исломга кўра ёмонликнинг манбалари қуйидагилардир:

1. ШАЙТОН — биз кўролмайдиган, мавжудлиги Қуръони каримда билдирилган махлуқ. «Аниқки, Шайтон сизларга душмандир, бас уни душман тутинглар» (Фотир—6), дея огоҳлантирилганмиз. Шайтоннинг ўз ҳизби—гуруҳи бор: «Шайотинул инс вал жин», яъни, инсонлар ва жинлар тоифасидан ҳам шайтонлар мавжуд. Қишилар орасида шайтонлашган одамлар бор. Кўринмайдиган жинлардан ҳам шайтонлар мавжуд.
Дунёдаги инсонлар икки ҳизб — гуруҳдан иборатдирлар: биринчиси ҳизбуллоҳ, иккинчиси ҳизбушшайтон. Аммо шайтон инсон устидан қатъий бир ҳукм юргизолмайди, ўз таъсирини ўтказолмайди: «Албатта, иймон келтирган ва ёлғиз Парвардигорларига таваккул қиладиган зотлар устида (шайтон) учун ҳеч қандай салтанат—ҳукмронлик йўқдир. Унинг (шайтоннинг) ҳукмронлиги фақат (уни) дўст тутиб, (Оллоҳга) шерик қилиб оладиган кимсалар устидадир». (Наҳл—99, 100). Демак, шайтон мўминларга осонликча таъсир қилолмас экан. Фақатгина васваса қила олар экан. Гуноҳ ишларни инсоннинг кўз ўнгида бирма-бир жилолантириб, улардан бирини танлаши учун инсон қалбига васваса солади.

2. НАФС: Исломга кўра ёмонлик, гуноҳ амалларнинг яна бир манбаси — инсоннинг ўзи, яъни нафсидир. «Мен нафсимни оқламайман. Чунки нафс — агар Парвардигоримнинг ўзи раҳм қилмаса — албатта, барча ёмонликларга буюргувчидар» (Юсуф—53). Бу — Юсуф алайҳиссалом тили билан Қуръони каримда баён этилган бир ҳақиқатдир. Аллоҳнинг ўзи ёрлақаган зотлардан бўлак, нафс барча инсонларга ёмон ишларни буюришда маслак эгаси бўлиб қолган. Тинимсиз гуноҳ ишларга буюраверадиган нафс шайтоннинг ботинимиздаги ҳамтовоғи бўлиб, қайсардир ва тарбияга муҳтождир. Шайтонга ўхшаб нафс ҳам инсонга васваса солади: «Аниқки, инсонни биз яратганмиз, (демак) унинг нафси васваса қиладиган (яъни, кўнглидан ўтган барча) нарсаларни ҳам билурмиз» (Қоф—16). Юнус Эмро айтганидек, «Ичимизда «бир мен бор, менда мендан ичкари». Турли маънавий борлиқларни мушоҳада қиламиз, учқунлар кўрамиз, васвасаларга дуч келамиз.
Шайтон васвасаси билан нафс васвасаси орасидаги фарқни мутасаввифлар шундай фарқлайдилар: «Шайтон ўйиндан ўйинга ўтаверади, нафс эса бир нарсани қайсарлик билан талаб қилиб тураверади. Шайтон моҳир ёлғончи ва ҳийлакор бўлгани боис, инсонни Аллоҳ розилигидан чалғитиш мақсадида бир гуноҳга ундолмаса, бошқа бир гуноҳни «таклиф қилади»: бир ўйинда инсонни лақиллатолмаса, иккинчи бир ўйинни тадбиқ этади. Аммо нафс — қайсар ёш боладек ёпишиб олган нарсасини хоҳлаб тураверади. Васвасанинг нафсдан эканлиги шу тариқа англашилади. Шайтонга қарши Аллоҳдан паноҳ тилаб, Унга таваккул этмоқ ҳақида зикр этилган оятдан маълум бўладики, Аллоҳга чин кўнгилдан суянганларга шайтон васвасаси кор қилмас экан. Шунинг учун шайтоннинг таъсир кучини кесмоқ мақсадида ҳар бир ишимизни «бисмиллоҳ» билан бошлаймиз ва амалиётда буни ўзимизга шиор қилиб оламиз. Қуръони каримда буюрилганидек, унинг бизга душман эканлигини эслашимизнинг ўзиёқ бизни доимо ҳушёрликка чақиради.
Шайтоннинг қалбга кирадиган йўлларини тўсиш — кўзни ҳаромдан сақлаш, гуноҳга етакловчи йўлларга қадам босмаслик ва ҳоказолар айрича бир кураш усулидир. Шунинг учун Аллоҳу таоло Қуръони каримда шундай буюради: «Зинога яқинлашманглар! Чунки (бу) бузуқликдир — энг ёмон йўлдир» (Ал-Исро—32). Жаноби Ҳақ «Зино қилманглар!» эмас, балки «Зинога яқинлашманглар!» деб огоҳлантиряпти, яъни зинога олиб борувчи йўлларга қадам босманг, демоқчи. Чунки бу йўлга кирган инсон қилмишининг оқибати хунук бўлади. Шу боис ичкилик ҳаром қилинган. Чунки ичкилик ақлу ҳушни олади, инсонни ўзини назорат қилолмайдиган аҳволга солади.
Инсон нафси аслида кераксиз нарса ҳам эмас. Пайғамбаримиз (с.а.в.): «Нафсинг уловингдир. Унга юмшоқ муомалада бўл, қўполлик қилма!» деганлар.

3. ЖАҲОЛАТ. Бу ҳолда инсонлардаги нафснинг мавжудлиги айб эмас. «Инсон аслида гуноҳ билан туғилади», деган иддао билан инсонни унда бўлмаган нуқсон билан айбламоқ тўғри эмас. «Ҳамма фитратида Ислом билан дунёга келади. Ҳар гўдак пок ва маъсум инсон сифатида туғилади. Фақат ота-онасигина уни мажусий, яҳудий ёки насроний қилиб тарбиялайди». Яъни, инсон болалигидаги тарбия оқибатида асл фитратидан айрилади.
Шу боис ҳам инсоннинг учинчи душмани — жаҳолат. Билмаслик ҳақиқатлардан бехабарликдир. Жоҳиллик— таълим-тарбия кўрмаган, дипломсиз маъносида эмас. Жоҳиллик тақвосизлик, тақво қашшоқлигидир. Баъзи олимлар ҳам, дипломи борлар ҳам жоҳиллик қиладилар. Бу диний илмнинг озлиги, Аллоҳнинг илоҳий адолатини, амрларидаги ҳикматларни билмасликдир. Ижтимоий, ахлоқий, диний тажриба, илм ва маданият танқислигидир… У ҳолда ҳеч таълим олмаган бир кишининг дин нуқтаи назаридан жоҳил эмас, ориф бўлиши мумкин. Чунончи, ўтинчилик қилган Юнус Эмро юксак даражадаги шахс бўла олган экан, мадрасада ўқиган ҳирсли бир олимнинг тубан бир даражада қолиши ҳам табиийдир. Энг қаттиқ азобга дучор бўладиганларнинг бири илмига амал қилмаган олимдир. Била туриб амал қилмайди, айбу нуқсон ва гуноҳлардан қайтмайди.

ИЛМ НУҚСОНЛИГИ

Шунинг учун ҳам Ислом инсон тарбиясида аввало жоҳилликни бартараф этишга алоҳида аҳамият беради. Ҳатто, ўқиш-ёзиш, мураббий ва талабага бўлган ҳурмат-эътибор, илму маърифатни қўллаб-қувватлаш Исломда фавқулодда даражададир. Ҳазрати Алининг: «Менга бир ҳарф ўргатган кишининг хизматкори бўлишга тайёрман», деган сўзлари буни тасдиқлаб турибди. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг замондошлари орасида нуфузи баланд зотлар бўлмиш саҳобаларнинг кўпчилиги ҳам саводсиз эдилар. Араб шоирларидан машҳур Адиий ибн Ҳотами Той пайғамбаримизнинг ҳузурига бориб, ул зотдан фахрий ёрлиқ олади ва уни Мадина бозорида бирортасига ўқитмоқчи бўлади-ю, ҳарф танийдиган бирор киши чиқмайди. Шоир бўлса-да, ўзи ҳам ўқиш-ёзишни билмайди. Шунга қарамай, ўша қисқа давр ичида Ислом олами тараққий этди, қиёматгача номлари ўчмайдиган олимлар, даҳолар етказиб берди.
Ҳазрати пайғамбаримиз (с.а.в.) кўпгина ҳадисларида мўминларни ўқиш-ёзишга, илм ўрганишга ва ўргатишга чақирадилар. Масалан, «Илм ўрганмоқ Аллоҳ ҳузурида намоздан, рўзадан, садақадан, ҳаждан ва Азизу Жалил бўлган Аллоҳ йўлида жанг қилишдан ҳам афзалдир».
Исломда фақат билиш билан чекланиш маъқул иш эмас. «Фақатгина билганлар ҳалок бўлурлар, билганига амал қилганлар мустасно. Фақатгина билиб амал қилган кифоя эмас, амалларни Аллоҳ розилиги учун, яхшк ният ила қилганлар мустасно. Ихлос билан амал қилганлар мустасно… Улар ҳам хавфу таҳлика ичидадирлар».
Исломда қуруқ илмга эга бўлиш етарли эмас. Чунки инсон кўп жиҳатлардан нуқсонли бўлиши мумкин. Аждодларимиздан мерос қолган манқибаларда: «Болам, мен сенга подшоҳ бўлолмайсан деганим йўқ, одам бўлолмайсан, дегандим», деган нақл машҳурдир.
Ислом шахсининг комил, етук, илмли, нафси тарбияланган бўлишини мақсад этади. Нафс нима? Инсоннинг ўз менлиги. Унинг моддий ҳаёти, бадани манфаатларини тамсил этувчи ва Аллоҳ тарафидан зиммасига вужудни бошқариш масъулияти юклатилган менлигидир. Фойдали, бўладиган, бўлмайдигандир. Фақат, тарбия этилмаса, у энг асосий душман вазиятидадир. Пайғамбаримиз (с-а.в.) урушдан қайтган бир гуруҳга: «Энди кичик жиҳоддан катта жиҳодга келдинглар. Кишининг ўз нафси билан кураши — катта жиҳод бўлиб, марҳамат, сизларни кутмоқда», дейдилар. Яъни, нафсни енгиш, орзу-истакларга ҳоким бўлиш учун кураш энг катта мужодала экан! Яна пайғамбаримиз айтадиларки: «Энг катта душманинг шу икки кўксинг орасидаги нафсингдир», «Жиҳоднннг энг фазилатлиси кишининг ўз нафси билан кураши, уни енгиши, ҳавойи нафсини назорат қилиб, унга ҳоким бўла олишидир».

ТАНБЕҲГА МУҲТОЖ БУЛГАНЛАР

Шундай экан. мусулмон сифатида қиладиган энг асосий ишимиз —қалбларимизнинг аҳволини, орзу-умидларини тузатмок, мақсад-ғоямизни покламоқдир. Инсон хоҳ султон бўлсин, хоҳ гадо бўлсин, ким бўлишидан қатъий назар, қалбини поклашга, амалларини Аллоҳ розилиги учун қилишга мажбур. Раҳбарлар кўпроқ бунга муҳтождирлар. Мен хато қилсам, гуноҳ қилсам, бу менинг айбим, бунинг учун жазоимни оламан, лекин бир раҳбар гуноҳ иш содир этса, бутун миллат, жамиятга шикаст етади, унинг хатоси туфайли халқи янглиш йўлларга кириб қолади.

II. ИСЛОМ ТАСАВВУФИДА НАФС ТАРБИЯСИ

НАФС

Нафс инсоннинг моддий ўзлиги, «мен»лигидир. Тилимизда унинг муқобили мавжуд эмас. Уни фақат таърифлай ва тасвирлай оламиз. Жаноби Аллоҳ (ж.ж.) бизнинг ботинимизга бир идора этувчи, жисмимизни, моддий борлиғимизни, ҳаёт учун зарурий манфаатларимизни қўриқлаш ва қўллаш мақсадида фаолият кўрсатувчи маънавий бир борлиқ жойлаштирган, ана шу нафсдир…
Мавжудлиги — зарурат, истаклари — табиий, аммо таъқиб ва назорат қилиниши, тарбияланиши ва ёмон иллатлардан покланиши ҳам шарт.
Севимли пайғамбаримиз (с.а.в.) Абу Дардога: «Шубҳасизки, Аллоҳнинг, аҳли оиланг, бола-чақангнинг ҳамда бошқа инсонлар қаторида бадан ва нафсингнинг ҳам сенда баъзи ҳақлари бор. Ҳар бир ҳақдорга ҳаққини беришга мажбурсан», деб насиҳат қилганлар.
Ислом дини нафснинг емоқ, ичмоқ, таносил, истироҳат каби шаръий истакларини ҳалол йўллар билан адо этишга буюради. Аммо ҳаддан ташқари хоҳишларга, ҳою ҳавасларга қатъиян йўл қўймайди. Масалан, наслнинг давом этиши учун уйланишни ташвиқ этади, лекин никоҳ йўли билан, зино эмас. Шу зайлда нафснинг шаҳвоний хоҳишлари тўғри йўлга йўналтирилган бўлади.
Ислом бола-чақа қилмай доимо бўйдоқ яшашни, бичишни, роҳибона таркидунёчиликни рад этади. Шунингдек, саломатликнинг давомийлиги учун еб-ичишни буюради. Аммо ҳаромдан топишни, меъёрдан ошиқ ейишни. вужудга зарар етказувчи моддалар ва ичкиликни тақиқлайди. Шу билан бирга шаръий тарзда дам Олишни тавсия этади. Лекин бошқаларга юк бўлишни, дангасаликни, кайфу сафога берилишни ман этади.
Нафснинг ички табиий инстинктлари, истаклари ҳа деб бажо этилаверса, нафс талтайиб, ҳакалак отиб кетади, уни тийиб, жиловлаб бўлмай қолади. Натижада у инсонларни фалокату ҳаромларга, зулму гуноҳларга етаклайди. Шунинг учун Қуръони карим нафсни айбу нуқсонлардан поклаб, интизом остига олишни буюради ва нафсини тарбиялай олмаганлар оқибатда мудҳиш пушаймонлик исканжасида қолишларини билдиради.
Шундай экан, ҳар бир шахс ўз нафсини тарбияламоғи зарур, халқ оммаси ҳам, зиёлилар ҳам, зоҳирий ва юзаки диний таҳсил олганлар ҳам бунга муҳтождирлар. Кўпроқ давлат раҳбарияти, халққа хизмат қилувчилар нафс тарбиясига муҳтождирлар. Чунки уларнинг хомлиги, ахлоқсизлиги, эҳтирос ва инжиқликлари ўзларигагина эмас, балки бутун миллат ва умматга катта модднй ва маънавий зарар келтиради. Тарихдан маълумки, нафсига асир бўлган мана шундай лидерлар мамлакатнинг фалокат ботқоғига ботишига сабабчи бўлганлар.
Ҳозирги таълим-тарбия дастурларимиз ҳам «нафс тарбияси»дан анча йироқдир. Оқибати аён: минглаб муаммоли, маънавий носоғлом, сохта дипломли, сифатсиз кадрлар сиёсатда, иқтисодда, халқни бошқаришда, ижтимоий ҳаётда турли инқирозларга сабабчидирлар. Руҳият ва маънавиятдан маҳрум наслларнинг қандай қилиб инқирозга юз тутганлигини кўриб турибмиз. Ёшларимизнинг ўз диний эътиқодларига қарши чиқишлари бунинг ёрқин мисолидир.
Миллий ривожланишни ва тараққий этишни истасак, моддиюнчи ва динсиз таълим низомидан воз кечиб, нафс тарбиясига эътиборни кучайтирмоқ: эътиқодли, зиёли, тарбияли, адабли, ҳол ва кўнгил аҳли бўлмиш инсонларни тарбиялаб, вояга етказмоққа ғайрат қилайлик.

НАФС ВА ФАҲШ

Юқорида айтганимиздек, инсон ботинида «нафс» деган маънавий борлиқ мавжуд бўлиб, у инсоннинг ўз менлигидир. Тарбия кўрмаган, паст савиядаги нафс ёмонликка мойил ва шаҳватга кўп рағбатлидир: емоқ, ичмоқ, ухламоқ, айшу ишрат қилмоқ, кайфу сафога берилмоқ, бошқалар томонидан мақталмоқ, зўравонлик қилмоқ ва ҳоказоларни истайди. Жиддий иш — вазифалардан ўзини олиб қочадиган, бирон қонун-қоидани тан олмайдиган нафс эгасини асир қилиб, ўз орзу-истаклари кетидан судрайди.
Нафс мазкур иллатларга эгалигича қолса, кучайса, уни ислоҳ этиш, йўлга солиш қийин бўлади ва душмандан кутилмаган зарарлар нафсдан келаверади. Инсонни турли-туман моддий ва маънавнй хатарларга гирифтор қилади. Масалан, ароқхўр, қиморбоз, беҳаё қилиб қўяди, кези келганда ўғрилик қилдиради, ҳатто одам ўлдиришга мажбур қиладя, оила-рўзғорларни буздиради, бошқаларга зулм қилдиради, қамоққа тиқади ва охири мозорга етаклаб келади…
Нафсни ёшликданоқ тарбиялаш керак. Чунончи, ёш болага ҳар истаган нарсасини олиб бермаслик, уни айрим маҳрумиятларга кўниктириш керак. Бир оз ёши улғайтач, сиқилса, қийналса ҳам оз-оз қийин ишларга ўргатиш лозим. Балоғат ёшига етгач, аста-секин намозу рўзаларга кўниктирмоқ зарур. Эрта туришни, эркалик қилмасликни ўргатиш даркор. Акс ҳолда, кўнгли тусагани муҳаяё этилаверса, боланинг нафсини тарбиялаш амримаҳол бўлиб қолади. Айтганини қилмасангнз, нашаванд сингари тутқаноғи тутади, ўзини у ёқдан бу ёққа уради, сўзингизга қулоқ солмайди. Нафснинг ғалати бир хусусияти бор. Истаги қондирилганда таскин топиш ўрнига иштаҳаси янада очилиб, орзулари кучайиб бораверади. Егани сайин очкўзлиги, ухлаганн сайнн дангасалиги ортиб, иш қилмай қўяди, пул топса ҳирси ҳам ошади, кўзини тупроқ тўлдиргунга қадар тўймайди.
Одобсизлик (фаҳш) бобида ҳам мазкур қонун-қоидалар амал қилади. Фаҳш — истаги қондирилганда қутуради, уйқудаги илон шаклидан етти бошли аждаҳога айланади. Усмирларни йўлдан адаштириб, қизларни уйдан чиқариб фоҳишага айлантиради, оилаларнинг тинчини бузади, жамиятларни тубанлаштиради, шаҳарларни ер билан яксон қилади, наслларни қуритади, қавмларни Аллоҳнинг қаҳрига учратиб, ҳалок қилади.
Ислом дини бу жиддий таҳликанинг олдини олмоқ учун аёлларга ўраниб ҳижобда юряшни буюрган, аёл-эркакнинг бир жойда аралаш ўтиришларига ҳам рухсат бермаган, ҳаромга қарашни, номаҳрамларга тикилишни таъқиқлаган, кўз ва қўл воситасида ҳам зино хавфи мумкинлигидан танбеҳ берган. Бирор эшикдан ичкарига қарашни, ҳатто деразасидан кўз ташлашни, бегона уйга рухсатсиз киришни қатъий ман этган.
Ислом аёлларнинг иффат-номусини муҳофаза этишга, оила масаласига алоҳида эътибор беради. Оилани муқаддас деб билади, ҳатто рўзғор тебратиш учун килинган сарф-харажатларни жиҳод қилиш билан баробар деб ҳисоблайди. Аёлга эрига меҳр қўйиш, эркакка аёлнинг бахту саодати ва муҳофазаси учун, ҳар иккаласига ҳам бола-чақаларини яхши, соғлом, ақлли, имонли, илмли қилиб тарбиялашлари учун жавобгарлик юклайди. Динимиз жамиятда фитна-фасод чиқмаслиги учун йигитларни барвақт уйлантиришни ташвиқ ва тавсия этади. Агар уйланиши кечиккан фарзандлар бир гуноҳ қилса, бу учун ота-она ҳам масъулдир, деб таъкидлайди.
Шундай экан, азиз биродарлар:
Узингизни ва оилангизнинг нафс тарбиясига катта аҳамият беринг, иродаси бўш, ҳавойи нафс асири бўлиб қолманг.
Фаҳш ва ахлоқимизга зид бўлган нашрларга қарши тинимсиз курашинг, уларнинг хонадонингизга киришига йўл қўйманг, яқинларингизни ҳам бу мавзуда огоҳлантиринг.
3. Аллоҳнинг буйруқларини, Расулуллоҳ(с.а.в.)нинг ҳадисларини ўрганинг, ўргатинг ва тадбиқ этинг.
4. Имкони борича болаларингизни вақтли уйлантиринг, турмушга беринг. Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракатига сазовор бўлинг!

НАФС, АҚЛ ВА ИМОН

Бугунги кунда XX аср жамиятлари ҳақиқий жоҳилият даврини бошидан кечирмоқда. Фан ва техниканинг юксак тараққиётига қарамай асримиз инсони умидсиз, изтиробли, ғамгин, урушлар, мустамлакачилик сиёсатлари, ваҳшийликлар, зулму зўравонликлар, фаҳшнинг кенг тарқалиши, жиноятларнинг кўплиги, ўз жонига қасд қилишлар, давосиз касалликлар… инсоният азалдан соғиниб келган ҳузур-ҳаловат, тенглик ва биродарлик, инсофу тавфиқ, раҳму шафқат, ўзаро муҳаббат қаерда, қачон ва қандай топилади?!
Ушбу саволларга жавоб излаш мақсадида атрофимиздаги кишиларнинг ҳаёт фалсафалари асосларини, турмуш тарзларининг сабаб ва турткиларини ақл қозонида қайнатиб кўрсангиз, уларнинг уч асосий манбага таянганини кўрасиз: НАФС, АҚЛ ва ИМОН.

НАФС — инсоннинг ўзлигидир. Уз нафсининг қули фақатгина ўз роҳати, тинчи, кайфу сафоси ва манфаатини ўйлайди. Шу боис бошқалар билан рақобатлашади, ўзига душман орттиради, зиддият қилади. Бундай киши худбин, манфаатпараст бўлиб, асл масъулиятини ҳис қилмайди. Улчов ва чегара нималигини билмайди, билишни истамайди ҳам. Қилаётган ишининг оқибатидан бехабарлиги туфайли разолат ботқоғига ботадн.
Бундай кишилар дангаса, текинхўр, мағрур, худбин, билағон, тантиқ, ярамас, ҳасадгўй, жаҳлдор, кек сақловчи, золим, ғаддор, вафосиз, сабрсиз, қонхўр бўладилар.
Нафсининг қули бўлган кишилардан инсоният ва жамиятга асло фойда етмайди. Чунки, ҳавойи нафсга эргашган киши бенажот, икки дунёси ҳам харобдир.

АҚЛ — яхши бир восита, аммо усталик билан фойдаланишни талаб қилади. Барчамизда ҳам ақл бор, бироқ аксарият инсонларнинг ақли қисқа, заволли, ярим-япалоқдир. Чунончи, файласуфларни олайлик, минг хил дунёқараш, минглаб бир-бирига зид фалсафий оқимлар, мафкура, башарий тузумлар, адабиётлар, қонун-қоидалар… Одамлар ҳали-ҳануз инсониятга бахт берадиган одил тузум қура олмадилар. Башарий тузум тузиш — беҳуда сарсон-саргардонликка, нигилизмга, куфр-га, умидсизликка ва телбаликка олиб боради.

ИМОН — агар инсон ақлининг маҳсули бўлган дин ёки эътиқодга таянса, унинг қадру қиймати йўқдир. Чунки одамзот ожиз, жоҳил, золим, қусурлидир, нафси аммо-ранинг асиридир. Бунинг устига инсон ақлида қўрқув, шубҳа ва балои шайтон бордир.
Имон фақат илоҳий асосга асослансагина қадру қийматга эга бўлада. Чунки Холиқи Зулжалол кенг марҳамат, чексиз илму ҳикмат, тенгсиз қудрат ва санъат эгасидир. Ҳар нарсанинг энг аълосини, энг тўғрисини ва энг гўзалини, албатта, У билади ва яратади.
Инсоният ҳақиқат ва нажотга эришмоқчи бўлса, нафс қўлида ўйинчоқ бўлишдан ўзини қутқариши, шаҳват ва ғурурдан кечиб, Буюк яратувчини топиши ва Унга таслим бўлиб, Унга итоат этмоғи зарур!!!
Ҳорғин инсоният ҳақиқий ҳузур-ҳаловатни, икки жахон саодатини, фақатгина ва фақатгина куфр-инкор йўлини, ғафлат ва қайсарликни ташлаб, ИСЛОМга кириб, соф имонга мушарраф бўлган тақдирдагина топади.
Бундан ўзга нажот йўли йўқлигини билганлар XX аср жоҳилларига бу ҳақиқатларни имконлари қадар тушунтиришлари керак. Ягона чора ИСЛОМдир. Исломда нафснинг покланиши ва ақлнинг тарбияси, иршоди учун кўплаб воситалар мавжуд.

НАФС ТАРБИЯСИНИНГ АҲАМИЯТИ

Шахснинг ҳаётда муваффақиятга эришолмаслигига, жамиятнинг ривожланишдан ортда қолишига асосий сабаб, таълим-тарбиянинг нуқсонлигидир.
Тўғри ва мукаммал таълим-тарбия олган шахслар ўзларини ҳам, жамиятни ҳам тараққиёт сари етаклайдилар. Шу шарт биланки, таълим мукаммал ва ижобий бўлмоғи керак. йўқса, инсонни чала домла динидан, чала ҳаким жонидан маҳрум қилиб қўйиши мумкин.
Шундай экан, мукаммал таълим-тарбия нима ва у қандай бўлиши керак?

Яхши таълим-тарбия, шубҳасиз, инсоннинг жисми ва руҳий дунёсига, охиратига фойдали, уни ҳар икки жаҳонда бахту саодатли қиладиган, илм ва тажриба билан бир қаторда диёнат, билимдонлик, балоғат бахш этадиган, тўғри йўлга, эзгу ва маъқул ишларга ундайдиган таълим-тарбиядир. Ақл илмга нақадар тўлиб тошса ҳам қалб ва кўнгилни сира унутмаслик керак, инсон ўзидаги маънавий жиҳатларни — виждон ва нафсини тарбиялаши, эҳтиросларини бошқара олиши, хунук одатларини тарк этиши, мавжуд илмий ютуқларини инсоният фойдасига йўпалтира оладиган зеҳниятга эга-бўлиши зарур.
Маънавий қадру қиймати йўқ, бир ёқлама моддиюнча таълим-тарбия таъсиридаги инсонлар кўпинча тўғри йўлдан озадилар. Улардан кутилган эзгулик ва яхши натижани кўрмайсиз. Чунончи, маслаги ватан ва халқни мудофаа қилмоқ бўлган бир зобит тарбиясининг бузуқлиги боис ватанга хиёнат этмоқда. Инсон соғлиги йўлида жон куйдиришга қасам ичган бир ҳаким беморни сўриб-кемириб, жонини олмоқда, жиноят содир қилмоқда. Мамлакат манфаатларини ҳимоя қилиш учун тайинланган бир дипломат давлат сирларини бемалол сотиб емоқда. Порахўр ва фойдахўр бир раҳбар молу дунё эвазига халқини империалистлар қўлига мустамлака қилиб бермоқда ва ҳоказо.
Демак, башариятга фидокорона хизмат қилишни, адолату фазилатни, одобу назокатни, раҳму шафқатни, меҳру муҳаббатни ўргатадиган бир таълим-тарбия биз учун сув ва ҳаводек зарурдир. Бу эса фақат имон ва нафс тарбияси билангина амалга ошади.

ИСЛОМДА НАФС ТАРБИЯСИ

Инсонни ер юзида ўзининг халифаси қилган, уни тоғу тошлар, еру кўклар қабул қилмаган омонатни кўтаришга лойиқ кўрган, еру кўкдаги бутун борлиқларни инсон фарзандига бўйсундирган ва уни яратиқларнинг энг гўзали, махлуқларнинг энг шарафлиси қилган Аллоҳу таолога ҳамду санолар бўлсин.
Унинг Оламларга раҳмат ва инсонларга ўрнак қилиб юборган ҳабиби Адиби Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) га ҳамда унга эргашганларга чексиз салоту саломлар бўлсин.

Мутасаввиф шоир Иброҳим Ҳаққий Арзирумий ўзининг машҳур «Маърифатнома» асарининг ибтидосида бундай дейди: «Ҳақ таоло икки жаҳонни Бани одам учун, Одамни эса ўзини танитиш, билдириш учун яратган. Демак, олам ва Одамнинг яратилишидан энг олий мақсад ҳақ талаб ҳам маърифати Мавло, яъни Аллоҳни билишдир».
Инсониятнинг маърифатуллоҳга эришуви ҳаётининг бош ғоясидир. Инсон ҳидоятга эришмаса энг тубан ва зарарли яратиқ бўлиб қолади. Чунончи, Қуръони каримда, ер юзида Аллоҳнинг халифаси сифатида инсон яратилажаги фаришталарга маълум қилинганида улар қандай жавоб берганлари келтирилади: Ё Рабби! У ерда бузғунчилик қиладиган, қонлар тўкадиган кимсани (халифа) қиласанми?» (Бақара — 30).
Инсон фарзанди яратиқларнинг энг гўзали, энг шарафлиси қилиб яратилган, аммо тўғри таълим-тарбия ва маърифатуллоҳдан маҳрум бўлгач, жаҳаннамга тушади. Инсоният тарихини кўздан кечирганимизда шуни кўрамизки, иршод бўлмаса одамзод махлуқларнинг энг тубанига айланади. Талон-тарожу урушларда бир-бирларни қириб-битиради. Асрлардан бери кучли кучсизни эзиб келган. Ҳийла ва мустамлака ҳукмрон бўлиб келган. Тирикчилик хавфи туфайли қизлар тириклайин тупроққа кўмилган. Хотин-қизлар хўрланган. Оврупада аёллар мерос олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлганлар, чунки, уларни шайтон санаганлар. Шунингдек, кўплаб ижтимоий ҳақлар ҳам уларга раво кўрилмаган. Қут-барака келтирсин деб мисрликлар ёш-ёш қизларни Нил дарё-сига ташлаб, қурбонлик қилганлар. Ҳиндистонда ўлган эрига қўшиб хотинини ҳам тириклайин ёқишган. Эскимо кавми кексаларни оқ айиқларга ем қилганлар. Ибн Фазлоннинг саёҳатномасида айтилишича, қадимги Сибирда аёллар дин-эътиқод учун ароқ ичирилиб, фожиавий тарзда қурбон қилинар эканлар. Тарих саҳифалари ўз жонига қасд қилишлар ва қатлиомлар билан тўлиб-тошгандир.

НАФСНИНГ ТАБИИЙ ВА ТАБИИЙ
БЎЛМАГАН (НОҚОНУНИЙ, НОХУШ) ХОҲИШЛАРИ.

Исломда нафснинг баъзи истаклари табиий саналади. Ушбу истаклар ҳалол йўллар орқали қониқтирилиши динимизнинг амридир. Емоқ: ақл жиҳатидан ҳалол, табиийдир. Чорасиз қолган ва чўлда қолган бир инсон жонини сақлаб қолиши учун ҳаром ейиши мумкин. УЙҚУ: инсондаги куч-қувват тўплаш манбаи бўлиб, навбатдаги кунни тетик ўтказа олиши учун уйқу талаб этилади. ОИЛА ҚУРИШ: наслу насабнинг давом этиши, инсоннинг ҳузур-ҳаловатда турмуш кечириши учун , тавсия этилган.

Нафснинг шундай орзу-истаклари борки, улар ғайри табиийдир. Уларга қарши курашиш Исломнинг асосий талабларидандир. Чунки бу хоҳиш-истаклар инсоннинг фитратидаги туйғуларни зарарли жиҳатларга йўналтиради. Инсонни тобора аслидан йироқлаштириб, йўлдан адаштиради. Масалан, инсоннинг «Фақат менга бўлсин, ҳамма нарса фақатгина менга бўлсин, бошқалар билан нима ишим бор? Мен ўлгандан кейин, менга деса ер юзини сув босмайдими?» қабилидаги худбинларча тушунчаси кибру ҳаво, хасислик, ҳасад, кин, нафрат ва ҳоказо шунга ўхшаш нафсоний шаҳватлар, шунингдек, танбаллик, кайфу сафога берилиш, ғафлат, ҳақиқатни менсимаслик, ҳаром еб, ҳаром яшаш каби иллатлар бунга мисолдир.

Мутасаввифларнинг айтишларича, инсон хаётида табиий бўлмаган ғайриқонуний орзу-хаваслар болалигидаёк бошланар экан. Масалан, ейиш-ичиш орқали. Бунга «ботиний шаҳват» дейади: бола ширинлик истайди, конфет, шоколад, хўрозқанд егиси келади, булар, албатта, ошқозоннинг, нафснинг истаги — шаҳватидир.
Ундан кейин ўсмирлик чоғига етгач, «фарж шаҳвати» босқичига қадам қўяди. Ислом ман этган гуноҳ ишларни қилгиси келади, бу даврда айниқса, зинога кўп чалғийди. Вақти келиб бу босқичдан ҳам ўтади. Оила қуради. Бу гал дунё севгиси кўз ўнгидан кетмайди. Бунга «ҳуббу жамъи мол»— мол-давлат тўплаш орзуси дейилади. «Болаларимнинг аҳволи нима кечаркан?», «Бола-чақани боқиш керак» сингари ўй-фикрлар миясини тарк этмайди. Бир оз вақт ўтгач, бошқа бир босқич— манманлик туйғуси — мансаб, мақом ҳирси, яъни, «ҳуббу жоҳ» авж олади. Кичик мансаблардан қониқмай қолади ва бу дафъа «ҳуббу раёсат» — юқори поғоналарга кўтарилишни истайди. Ваҳоланки, юқориларнинг энг юқориси, энг олий мақом Аллоҳга хос эканлигини билмайди. Ким нафснинг ана шу ҳирс иллатидан қутқара олса, унга жаннат муборак бўлсин.

Албатта, инсон ўз нафсини тарбиялай олади, тарихда бунга далиллар кўп.
Нафс «аммора»да, яъни инсонни гуноҳ ишларга буюрувчи биринчи босқичда экан, Қуръони карим оятларида биз учун кўрсатилган васфлар билан сифатланиб, кейинги босқичга ўтади ва худди шундай бошқа мақомларга қадар боради. Ундан кейин «лаввома» босқичига ўтади, яъни ўз хатою камчиликларини англай бошлаб, ўзини танқид этиш жараёнига ўтади. Бунга нафси «лаввома» дейилади. Аста-секин «мулҳима»га ўтади: Маънавий ҳаётнинг баъзи гўзалликларини сезиб, Аллоҳдан баъзи илҳомлар ола бошлайди. Бу жараён нафси мулҳима дейилади. Секин-аста «мутмаинна»га, яъни таскин топган нафсга айланади. «Эй хотиржам жон, сен (Аллоҳ таоло ато этган неъматлардан) рози бўлгин ва (Аллоҳ таоло томонидан сенинг амалларингдан) рози бўлинган ҳолда Парвардигоринг (ҳузури)га қайт! Бас, (солиҳ) бандаларим қаторига киргин ва Менинг жаннатимга киргин!» (Фажр—27-30) деб Аллоҳ таоло охиратда унга илтифот этяпти. Парвардигори жаннатига таклиф қилажаги учун «розия», «марзийя»— Парвардигорининг берган неъматларига рози, хушнуд, мамнун. Унинг ҳар ишини яхшилик деб билади:

Хушдир менга Сендан келган,
Ё ғунча гул, ёхуд тикан.
Ё хилъату ёхуд кафан.
Лутфингда хуш, қаҳринг-да хуш,
Мавло кўрайлик найлар.
Найларса гўзал айлар! —

сингари туйғулар кўнглини фатҳ эгади. «Марзийя» — Аллоҳ томонидан севилган бир инсонга айланади. Бундан юқориси эса пайғамбарларнинг даражаси бўлган нафси «софийя»дир. Ушбу босқичлар турли сабаб ва усуллар орқали мўминларга неъмат сифатида тақдим этилган.

НАФСНИ ИСЛОҲ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ

Нафсни ислоҳ этиш — поклашнинг ягона чораси Ислом дини буюрган амалларга тўла-тўкис амал қилишдир. Жумладан, намоз — бир инсонни кунда беш вақт тозалайдиган, ҳам ботини, ҳам зоҳирида ифлослик қолдирмайдиган, инсонга доимо Парвардигорнинг бандаси эканини эслатиб турадигаи ибодатдир.
Рўза иродани чиниқтирувчи, нафсоний шаҳватларнинг пайини қирқувчи ибодат бўлиб, айниқса, ёшларга пайғамбаримиз томонидан тавсия этилган.
Закот ўзаро раҳмдиллик, ҳамжиҳатлик, биродарлик туйғуларини кучайтирувчи, назарий эмас, балки, амалий ибодат туридир.
Ҳаж жаҳоншумул мусулмон биродарлигини сақловчи ибодат туридир.
Жаноби Ҳақнинг розилигини топиш йўллари ана шундай ибодатлар кўринишида мусулмонлар учун чизиб кўрсатилиб, механизмга солиб қўйилган.

Нафсни ислоҳ этиш йўлларидан яна бири «қурби навофил», яъни банда фарз қилинган ибодатларни бажаргани сайин Аллоҳнинг муҳаббатини қозонади. Бунинг устига нафл ибодатлар орқали покланиб, юксак маънавиятга эришади. Аллоҳ уни нафл ибодатлари туфайли юксак мартабаларга ноил этади ва у Аллоҳнинг дўсти—авлиёга айланади. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг айтишларича, «Аллоҳ бирор бандасини ўзига яқин олса — севса унинг кўрадиган кўзи, эшитадиган қулоғи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўлади. Банда Аллоҳдан бир нарса сўраса, албатта беради, паноҳ тиласа, шак-шубҳасиз уни ўз ҳимоясига олади».
Бандаларга хабар бериш, уларни огоҳлантириш, мужда-хушхабар бериш ва қўрқитиш Қуръони каримнинг усулидир. Қуръон бандани жаннат билан муждалайди, жаҳаннам билан қўрқитади ва хавф, ражо — қўрқув, умид орасида ушлаб туради…

Мутасаввифларнинг айтишларича, «Банда қўрқув ва умид орасида гўё боғланган икки арслон ўртасидаги тулкидек бўлиши керак». Хавф ва ражо Қуръони карим нафс тарбияси учун дастур қилган усулдир. Ўзликни таниш ва янгилаш йўлидир. «Ким нафсини таниса, билса, Парвардигорини ҳам танийди, билади». Бу ҳадисни изоҳлаш учун жилд-жилд китоб ёзиш керак. Ўз фитратидаги камолотни кўрган киши албатта яратувчисини топади. Узининг ожизлигини тан олган банда Қодири Мутлақни ҳам мушоҳада этади…
Инсон ўзини ҳам ботинан, ҳам зоҳиран назорат қилиши ва тузатиши динимиз амридир. «Осмонлар ва ернинг яралиши ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида акл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб турувчи зот мавжуд эканлигига) оят—аломатлар борлиги шубҳасиздир» (Оли Имрон—190).
Ориф бир зотни ўзига раҳбар қилиб олиш ва унга таслим бўлиш, ўз айби нуқсонини унинг кўрсатмаларига биноан тузатиш энг мақбул ва кенг тарқалган йўл бўлиб, ҳазрати пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг йўлидир. Пайғамбаримиз саҳобаларни суҳбат усули билан тарбиялаганлар, чунки бу усул энг яхши, энг қулай ва энг таъсирли усулдир. Шунга боғлиқ ҳолда байъат — қўл бериш, такяю даргоҳлар, тариқатлар пайдо бўлган. Бу тариқатларнинг ҳар бири ўзига хос услуб билан фаолият кўрсатганлар. Ораларидаги жузъий фарқлар туфайлигина тариқат номлари турлича бўлган, холос. Усуллари эса айри-айри бўлган. Тасаввуфий асарларда айтилишича, «Аллоҳга элтувчи йўллар, банда ва махлуқларнинг ҳатто нафасларининг адади қадар кўпдир». Аммо бу йўлларнинг қисқа ва энг тўғриси қайси бири деган масала ҳам бор.

Азиз Маҳмуд Худоий ҳазратлари Бурса шаҳри қозиси бўла туриб, Уфтода ҳазратларининг амрига биноан Бурса кўчаларида жигар сотиши бизларга ўрнакдир. Чунки, ҳокимлик, қозилик туфайли пайдо бўлган нафсоний ғурур, кибрни фақатгина ана шу қаттиқ услуб орқали енгиш мумкин эди. Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари йиллар давомида фақат инсонлар эмас, касалу ярадор ҳайвонларга, жониворлару қушларга ҳам хизмат қилганлар. Чунки махлуқларга меҳру шафқати бўлмаган киши Аллоҳнинг раҳматига лойиқ бўлмайди.

III. ТАСАВВУФ НИМА?

Дунёда тасаввуф ҳақида хилма-хил гап-сўзлар айланиб юрибди. Исломдан аввал ҳам тасаввуфга ўхшаш юнон ё ҳинд мистицизмлари бор эди. Кимдир бу фалсафий таълимотлар билан шуғулланар, аммо мен фақат Ислом тасаввуфи билан шуғулланаман. Аллоҳнинг розилигига мувофиқ яшаш тарзини ўзимга мақсад қилиб олганман, шу йўлнинг йўлчисиман. Бу йўл мени қаергача олиб борса-борсин, қаерда Аллоҳ розилиги борлигини сезсам, ўзимни. ўшанга уришга ҳаракат қиламан. Қолганига эътибор бермайман. Йўлимиз тасаввуфми, шу йўл Аллоҳ розилигига мувофиқми, тамом, шу йўлдан кетаверамиз. Барчамиз ана шундай бўлмоғимиз даркор. Чунки вазифамнз Қуръонга бўйин эгиш, суннатга эргашиш ва риоя қилишдир. Улуғларимиз ҳам шунга амал қилиб келганлар. Тариқатимиз силсиласига мансуб зотларнинг барчаси тафсир ёзган, фиқҳ асарлари, ҳадис китоблари битган буюк шариат олимларидирлар. Улар «Тасаввуф нима?» деган саволга ҳам жўяли жавоблар беришган.

Бу саволга қисқа қилиб жавоб берадиган бўлсақ, бир шариат олими сифатида қуйидагиларни айтаман: Тасаввуф — шайхга боғланиш, Аллоҳни ҳар он зикр қилиш, дунёга майл этмаслик, зуҳд соҳиби бўлиш, гуноҳ-маъсиятлардан сақланиш, тақво ва ҳоказодир. Энди тасаввуф нималиги ҳақида кенгроқ тушунча ҳосил қилишга уринайлик: биз мутасаввифлар, аҳли тасаввуф бўлишдан ҳам кўра, авваламбор, мусулмонмиз. Қуръон аҳлимиз, аҳли суннат вал жамоатмиз, Расулуллоҳнинг умматимиз. Қуръонга бўйсунмоқ, Расулуллоҳга эргашмоқ орзуси бизларни шундай аҳволга соладики, бу ҳолатнинг номини тасаввуф дейдилар, тариқат дейдилар. Йўлимиз ана шу. Тасаввуф фавқулодда юксак даражадаги йўл бўлиб, кишини комил инсон даражасига кўтаради. Яъни, тасаввуф арбоби бўлган бир зот, ҳақиқатан ўз йўлида самимий бўлиб, Аллоҳнинг севгили бандаси — авлиё даражасига етган бўлса, Аллоҳ таоло унинг ҳурмати учун кўп нарсалар (фавқулодда воқеалар, кароматлар) эҳсон қилиши мумкин. Ҳадисда бундай дейилади: «Қанча-қанча усти боши тўзғиган, соч-соқолига қараб бўлмайдиган инсонлар бор. Гапирса ҳеч ким қулоқ солмайди, қиз истаса ҳеч ким қизини бермайди, Ҳеч ким уларни писанд қилмайди, иззат-икром кўрсатмайди. Аммо улар Аллоҳга қасам ичсалар, У, қасамлари тўғри чиқсин деб, улар истаган ишни амалга оширади». Яъни улар Аллоҳнинг эрка, севикли бандаларидирки, улар нима тиласалар Аллоҳ бераверади.

Авлиёуллоҳ ана шундоғ зот эдилар. Фавқулодда рўй берадиган ҳолларга тариқатда кашфу каромат дейилади. Аммо мақсад — ғоя бу эмас. Булар бир меҳнат самараси, натижа ва зоҳирий кўринишлардир. Ҳеч қайси ҳақиқий мутасаввиф каромат кўрсатиш учун бу йўлга киргани йўқ. Аммо бу зотларнинг қилган ҳар бир ишлари кароматдир. Ана шундай авлиёуллоҳлардан бири шундай дейди: «Кимда-ким «мен каромат аҳлиман», деб баландпарвоз овозалар қилса, у мақтанчоқдир, бақироқдир, аслида унда ҳеч қандай каромат йўқдир».
Ҳақиқий валий шундай кишики, ўзида кароматлар зоҳир бўлганини билиб-билмайди. Чунки у тупроқ каби хокисор, камтариндир, Аммо, Аллоҳ таоло унинг ҳаёти давомида у ва унинг атрофидагиларга не-не сирлар кўрсатади, у зот истамаса ҳам Аллоҳ унга икром этаверади, чунки у Аллоҳнинг ҳақиқий дўсти — валийсидир. У ўзини инсонлар орасида энг гуноҳкори деб билади. Имом Раббоний ўзинннг «Мактубот» асарида бундай дейди: «Атрофимдаги кишиларга боқдим, улар орасида ўзимнинг энг пасткаш эканимни кўрдим, ҳатто фаранг кофирларидан ҳам тубанроқ эканман», Раббонний албатта уларга ибрат кўзи билан боқмоқда. Исломга кўра имон нуқтаи назаридан мусулмон кофирдан устундир, аммо у уларнинг ўз динларига. бўлган садоқатларини кўриб шундай дегандир. Ҳиндистондаги миссионерларнинг фаолиятларини кўриб, «Суф менингдек одамга, ўз динини тарқатишда шуларчалик бўлолмадим-а», дегандир. Аммо у зотда камтаринлик, хокисорлик, ўзини ҳеч санаш, йўқлик деб ҳис қилиш хислати мавжуддир, Кибр, риё, ужб, зулм, суиистеъмол йўқ. Мана асл тасаввуф! Шунинг учун тасаввуфга бўлган чин севги ва эҳтиромни ҳеч ким синдира олмайди. Афсуски тасаввуфнинг ҳам душманлари бор: сохта мутасаввифларнинг ўз ишидан манфаатдорлиги бўлса керак. Шу боис бу сўфийлар асл, ҳақиқий аҳли тасаввуфга қаршидирлар. Бу имтиҳон дунёсида ошиқлар билан дарғазаблар доим ихтилофдалар. Дунё шу зайлда давом этаверар экан.
Қилган амалларимиз туфайли бизларни ҳисоб-китоб қиладиган буюк Парвардигоримиз, биздан унга энг гўзал равишда бандалик қилишимизни талаб қилади! Аммо Аллоҳ таоло бандалари қилган ибодатларининг барчасини ҳам қабул қилавермас экан. Фақат Аллоҳ розилиги учун ихлос билан қилинган ибодатларни қа-бул қиларкан.

ТАСАВВУФНИНГ МАВЗУСИ ВА АҲАМИЯТИ

Ҳадисда айтилганидек, Парвардигоримиз бизнинг ташқи кўринишимиз, суратимизга қараб неъмат эҳсон қилмайди. Авлод-аждодимизу молу дунёга ҳам эътибор бермайди. Айниқса, бугунги кунимизда ғарб ва ғарблашган ўлкаларда урфга айланган айни тушунча сабабли бу иллат кучайиб кетган: ё кишининг юзи, бадани кўркам бўлиши керак, ё зоти, насаби асл бўлиши керак, ё бадавлат бўлиши керак. Пул ҳар бир эшикни очувчи «очқич» бўлгани ва инсон барча ишларини унинг воситасида амалга оширгани учун бутун инсоният пулга таъзим қилади. Бироқ, Аллоҳу таоло бунга ҳеч ҳам аҳамият бермайди, аксинча, инсоннинг кўнглига назар ташлайди. Шунинг учун мусулмон киши аввало кўнглига эътибор бериши зарур. Қалбнинг амаллари, кўнгил ҳоллари ва орзу-истаклари қай тарзда ислоҳ этилади? Мана шу тасаввуф илмининг мавзусидир.

Юзимиз, ташқи кўринишимиз хунук бўлиши, ҳабаш ё занжи, ёки чўлоқ, кўр, кар-соқов бўлишимиз ҳам мумкин. Аммо Аллоҳ зоҳирий кўринишимизга эмас, балки дилимизга, қалбимизга, тақвомизга қарар экан, чунки тақводорлар — Аллоҳдан энг кўп қўрқадиган кишилар — маънан ҳар жиҳатдан гўзалдирлар, бой-бадавлатдирлар, наслу насаблидирлар, тақволари туфайли заиф мўминлардан устун ва афзалдирлар. «Дарҳақиқат, уни (яъни ўз нафсини — жонини иймон ва тақво билан) поклаган киши нажот топди. Ва у (нафс—жонни фисқ-фужур билан) кўмиб хорлаган кимса номурод бўлди» (Шамс—9, 10).
Дунё шак-шубҳасиз елдай ўткинчи, аммо шу билан бир қаторда жиддий ва мураккаб имтиҳон майдонидир, Дунёда яшашдан олий ғоямиз — ҳар нарсадан аввал бизларни яратган, яшатаётган ва охиратда ҳисоб-китоб қилиб, мукофотлайдиган ёки жазолайдиган улуғ Парвардигоримизнинг севги ва розилигига эришмоқ бўлиши керак. Аллоҳ розилигини топишнинг ягона йўли эса энг сўнгги ва энг ҳақ дин Исломдир. Ўзга динлар ва йўллар ботил ёки бузуқлиги сабабли дунёю охират саодатини излаётганлар фақат Ислом амрларига кўра яшамоқлари керак. Аҳли куфрнинг аҳволи эса икки жаҳонда ҳам аянчлидир, оқибатлари хунукдир. Фақат мўминларгина нажот топгайлар. Аллоҳга энг итоатгўй инсон ва дин аҳкомини энг яхши тадбиқ этадиган мусулмон қиёмат куни Аллоҳга энг яқин банда қаторида бўлади.

Динимиз Ислом — башар фитратига уйгун пойдеворга асосланган бўлиб, инсоннинг саломатлигига, шу билан бирга руҳий соғломликка катта эътибор беради. Инсоннинг кўнглини хотиржам қилади, ҳам дунёвий, ҳам ухравий ишларини тартибга солади, охират саодатига кафолат беради. Шахснинг ва оиланинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя килади, жамиятга шу давлатга фаровонлик бахш этади, хотин-қизларга иззат-икром кўрсатади, фақирга ғамхўрлик қилиб, бойларни саховатга ундайди. Қандайин ажойиб, нуқсондан холи, шоҳона Ислом дини! Ҳар аср, айниқса бугунги, дардманд асримизга малҳам, ҳар қандай шахсий ва ижтимоий, моддий ва маънавий муаммолар ечими, ақллар озуқаси, диллар сафоси, зулматли тунларнинг нурли тонги, ўлик дунёнинг оби ҳаётидир.
Қарангки, Исломда тасаввуф деган муҳим бир шаръий илм ҳам бор экан, бу илмга амал қилмай туриб имоний завқни топиб яшаш, Исломнинг моҳиятини, руҳиятини, назокатини, асрорини фаҳмлаш ҳар даврнинг, жумладан, бугунги кунимизнинг инсони учун ҳам имконсиздир. Чунки тасаввуф Қуръон ахлоқи, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳаёт тарзи, шариатнинг нозик одобидир. Тасаввуф худбинлик эмас, инсониятга ғамхўрлик, раҳмдиллик, муҳаббат ва хизматдир. Сўзамоллик эмас, самимият, ихлос ва ҳикматдир. Кўнгил поклиги, маърифат юксаклиги ва амали солиҳ ишлаб чиқариш корхонасидир. Разил эмас, гўзал ҳолдир, тошга гул, заҳарга асал, кўзларга нур, кўнгилларга сурурдир.

Тасаввуф даллини валий қилар, ярамасни юввош қилар, тошбағирни меҳригиё қилар, раҳмсизни меҳрибон қилар, ғофилни зулматдан нурга чиқарар, дарёда чўка-ётганни саломатлик соҳилига элтар, жоҳилни тарбиялар, чўлу биёбонларни ирфон сойлари ила жўштирар, яшартирар, инсонни халққа марғуб ва мақбул қилар, Ҳаққа ҳам маҳбуб қилар, оқибат тупроқдан пайдо бўлган инсонни малак даражасига кўтарар, Раҳмоннинг ҳузурига лаёқатли қилар…
Тасаввуф соясида банда ғафлатдан халос бўлур, мўминларнинг басират кўзи очилгай, дунё севгиси туфайли хароб бўлган қалблар Аллоҳ севгиси билан тирилгай. Маънавий зулматлар тарқалиб, инсон ботини ва зоҳири нурга тўлгай. Мўминга зиндон ҳукмидаги бу кўҳна дунё ҳақиҳий гулистонга айланади. Тасаввуф динимизнинг ўзаги, негизи ва ҳақиқий маъноси, комил инсон бўлиш йўлидир. Хуллас, тасаввуф барча даврлардаги каби XX асрнинг ҳам асабий, айқаш-уйқаш, шубҳага тўла, дардли, бемор ва бадбахт инсони кеча-кундуз қидираётган, ўткинчи жойлардан топилади деб ўйлаган ҳақиқий саодатнинг илоҳий йўли ва калитидир.
Демак, сен ҳам ҳаётни мавзу касб этган бу хусусга жиддий эътибор бер, бу нурли илоҳий йўлга қадам ташла ва икки жаҳон саодатини топ!

ТАСАВВУФНИНГ АСЛИ

Тасаввуф нафс тарбияси илми бўлиб, Аллоҳни билиш ва таниш (маърифатуллоҳ), унинг розилигига мувофиқ холисона бандалик қилиш илмидир. Зеро, илмларнинг энг шарафлиси ва Исломнинг ўзаги, моҳияти ва ҳақиқати тасаввуф бўлиб, бугунга қадар етиб келган ва кенг тарқалгандир. Бугун дунёнинг тўрт тарафида тасаввуф аҳли: сўфийлар, дарвешлар, турли тариқатлар ва машраблар яшаб, фаолият кўрсатаётган-лиги бизга маълум. Чунончи, Оврупо ва Амриқода тасаввуфга нисбатан кучли қизиқиш уйғонган, мусулмон ғарбликлар тариқатга кираётган, ҳатто, исмларига сўфий калимасини қўшиб фахрланаётган бир пайтда яшаяпмиз. Ажабо, шу қадар турли кўринишдаги тасаввуфнинг қай бири ҳақиқий ва энг тўғри? Унинг асоси нимадан иборат?

Тинимсиз сўралаётган, ҳар бир кишида қизиқиш ва эҳтиёж уйғотган бу саволни изоҳлаш учун аввало бош манбага мурожаат этайлик: тўғри жавобни Исломнинг асли унутилган, диний ва маънавий мавзуларда жаҳонга жаҳолат уруғини экаётган фирибгар ва сохтакорлар, турли миш-мишлар, шубҳабар тўлиб-тошган XX асрдан эмас, балки исломий илмлар юксак ривожланган, таҳқиқ ҳукмрон бўлган ва ботил батамом йўқолиб, ҳақиқат қуёши порлаган илк даврлардан топишга уринайлик. Шунингдек, бу мавзуда ҳақиқий мутасаввифлар, маънавий йўлбошчи бўлган буюк шахслар, авлиёуллоҳлар, улуғ муршиди комиллар, эл-улуснинг эътиборига сазовор бўлган ҳақиқий дин олимларининг фикр-қарашларини далил сифатида келтирамиз.
Аввало, ана шундай улуғ шахслардан бири Абул Қосим Иброҳим ан-Насрободийнинг бу мавзудаги қарашларини ўқувчиларимизга тақдим этамиз:

Ободий тасаввуф соҳасининг машҳур ва маъруф сиймоларидан бири бўлиб, 978/979 милодий йил Маккада муҳожир ўлароқ вафот этган. Асли хуросонлнк— Нишопур шаҳрида туғилиб, вояга етган. Нишопур ўша даврнинг энг муҳим дин, илм, маданият маркази ҳамда кўплаб тасаввуф олимларининг маскани бўлган. «Табақатус сўфия»нинг муаллифи Абу Абдураҳмон ас-Сулламий, «Тазкиратул авлиё»нинг муаллифи Фаридиддин Аттор ва бошқа кўпгина буюк зотлар, жумладан, Ҳожи Бектоши Валий ҳам Нишопурда туғилиб, кейин Онадўлига кетган.

Насрободий ўз эамонасининг илму ҳол бўйича кўзга кўринган машойихидан эди. Сияр, тарих ва тасаввуф илмларидан воқиф, кўпроқ ҳадис илми билан шуғуллангани учун ишончлн ҳадис олимига айланган эди.
Унинг тасаввуфнинг асли ва асосларига оид сўзларини сизларга тақдим этамиз:
«Тасаввуфнинг асли Қуръони каримга амал қилиш ва Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг суннатларини маҳкам тутмоқдир. Нафсоний орзуларни ва бидъатларни тарк этмоқдир. Муршид ва мураббий шахсларга ҳурмат бажо келтирмоқ (бу севги ва эҳтиромнинг маънавий юксалишдаги аҳамиятини фаҳмламоқ, одобсизлик қилиб, файз ва маънан юксалишдан бебаҳра қолмасликка интилмоқ). Халқнинг жоҳиллигини маъзур кўриб, айбу нуқсонларига эътибор бермаслик (хатоларини кечириш, уларга хушмуомалада бўлиш), дўстлар, биродарлар билан хушмуомала қилиш (одобга мувофиқ, фидокорлик ҳамда сабр ила дўстлик ва муошарат қилмоқ). Дўстларнинг хизматини қилиш (уларга ҳар соҳада: ҳам моддий, ҳам маънавий ёрдам бериш). Гўзал феъл-атвор ва ҳусни хулққа амал қилиш (феълини тузатиб, ёмон одатларни тарк этиш ва яхши хислат эгаси бўлиш). Тариқатнинг кундалик вирдларини ўқиб юриш (вирд, зикр ва тасбеҳларни айтишда лоқайдлик ва танбалликдан қочиш). Диндаги баъзи рухсат берилган қулайликлардан воз кечиб, амалларнинг аслини — қандай буюрилган бўлса ўша ҳолда бажариш. Чунки диндагн баъзи осонликлар заиф мусулмонлар учун хос, олий ҳимматли бўлишни ўзига шарт қилиб олган дарвешлар учун ундай қулайликларга амал қилиш ярашмайди. Диннинг ҳукмларини сабр ва таваккул ила адо этмоқ ҳимматли ва ғайратли кишиларнинг шиоридир».
Парвардигоримиз бизларни ҳам ушбу санаб ўтилган гўзал хислатларга амал қилувчи, сўзи билан амали бир, ҳимматли, ғайратли, шуурли, самимий, сабрли, ва-фодор мусулмонлардан қилсин. Омин!

ТАСАВВУФДАГИ МУҲИМ ВА ҲАССОС БАЪЗИ НУҚТАЛАР

Мусулмонлар эга бўлмоғи лозим бўлган энг муҳим сифатлардан бири «адолат»-одил бўлишдир. Оила аъзолари, қариндош-уруғлари бўлса ҳам ҳақиқат, тўғрилик ва адолат чизиғидан четга чиқмаслик, маъсум, мазлум ва ҳақдорларнинг ёнини олиш. Ҳатто жиҳоднинг энг афзали, энг савоблиси — золим подшо ҳузурида ҳақ сўзни қўрқмай айтиш. Мутакаббир кишининг ёнида эсанкирамаслик, аксинча, унинг ҳаддидан ошишига чек қўйиш ва кибрга қарши кибр билан жавоб бериш — садақа саналади.

Олимнинг энг муҳим сифати — ҳақни сўзлаш, ҳақиқатни яширмаслик, илмига амал қилиш лозим бўлган вақтда ҳақиқатни айтмаган «тилсиз шайтондир». Қиёматда бундай кишиларга жаҳаннам оловидан жилов тақилади ва азобланади.
Шундай экан, ижтимоий воқеаларнинг ички, яширин томонларини биладиганлар жим туриб, сукут сақламасинлар ҳақиқатни айтсинлар, қарздор бўлиб қолмасинлар, ҳақиқатпарварлар сафидан жой олсинлар, золимлар қаторида ўзлари ҳам Аллоҳнинг ғазабига гирифтор бўлмасинлар.

Ҳақ ризосига, маърифатуллоҳ ва муҳаббатуллоҳга эришмоқчи бўлган маънавият йўлчиси одоб-ахлоққа ниҳоят даражада риоя этишга мажбур. Чунки, адабсиз киши Парвардигорининг лутфидан маҳрум бўлади, даргоҳидан қувилади, асфаласофилинга тушади. Шу боис тасаввуф китобларида одоб мавзусига жуда кенг ўрин берилган.
«Адаб маъаллоҳ» — Аллоҳ олдидаги бандалик адаби, «адаб маъар расул»— Расулуллоҳ олдидаги умматлик одоби. «адаб маъаш шайх» — шайх ҳузуридагн мурид-лик одоби, «адаб маъал ихван» — тариқат биродарларига нисбатан дўстлик одоби каби гўзал, зариф ва назиҳ фазилатларни билиш, ўрганиш ва уларга амал қилиш керак. Чунки шулар туфайли ҳаётингиз ранг-баранг, руҳингиз хотиржам, қалбингнз нурли бўлади.

Маънавий тарбия йўлининг толибларига аввало ихлос зарур. Ихлосдан севги, эҳтиром, сабот, итоат, ишқ, шавҳ, ғайрат туғилади. Бу хислатларсиз маънан юксалиб бўлмайди. Шу боис ихлосингизни орттиринг, унга алоҳида эътибор бериб, назорат қилинг. Тоат-ибодатга берилинг ва ихлосингизга путур етишидан, ниятингиз бузилишидан сақланинг, нафс ва шайтоннинг ҳийлаларига алданманг!
Ихлос ва ниятнинг ўзгариши ва бузилиши — нафсу шайтондан, яъни ҳаром ейишдан, бирор гуноҳ иш содир этишдан келиб чиқади. Масалан, бир киши ғийбат, туҳмат ё бошқа бир гуноҳ қилиб қўйса, қалби қораяди, аҳволи ўзгаради: севгиси, файзи йўқолади.
Ҳар фаннинг мутахассиси, ҳар илмнннг билимдони, ҳар йулнинг қуловузи бор. Тасаввуф йўлида бундай кишига муршиди комил дейилади. Инсон соғлиғи, ҳаёти хавф остида қолса, дарҳол яхши бир доктор қидиришга тушади, ҳатто Оврупо ва Амриқогача ахтариб боради. Худди шунингдек, маънавият йўлинннг ҳам билимдон, тажрибали, фозил, комил, етук бир йўлбошчисини излаб топиш керак. Бунинг учун мағрибу машриқни кезмоқ, топгач унга буткул таслим бўлмоқ шарт. Акс ҳолда мақсад манзилига етишиш мумкин эмас. Ориф муршидлардан бири тариқатдаги муридларни уч гуруҳга ажратади:

1. Муриди мутлақ — шайхнинг тарбиясига батамом қаттиқ боғланган, соф ниятли, пок кўнгилли, ғайратли, ҳақиқий мурид бўлиб, ихлоси ва қобилиятига кўра тарбия топиб, мақсадга етади.
2. Муриди мажозий — ҳақиқатда ўз ақли ва нафсоний хоҳишлари кетидан эргашған, зоҳиран шайхга қўл бергандек кўринган киши бўлиб, тилда мурид бўлгани учун «қол дарвеши» ёки ейиш-ичишдан манфаатдорлиги учун «ёл дарвеши» дейилади; у йиллаб такяда ўтиради-ю, маънан тараққий этмайди, балки зарари ортаверади.
3. Муриди муртад — сўзида турмайдиган дарвеш; аввал шайхига боғланади, лекин, кейинчалик устозидан нафсига оғир келган муомала кўргач, ёки нафсига ёқмаган вазифа, ёки ҳикматини англамаган буйруқ берилганда саботсизлик, вафосизлик қилиб, ҳатто шайхига қарши бўлмағур гаплар айтиб, густоҳлик қилиб, ваъдасидан қайтади. Бундай дарвешга барча маънавият эшиклари ёпилади, қаерга борса ҳам даргоҳи илоҳийга йўл тополмайди, оқибати хунук бўлишдан худо сақласин!

ТАСАВВУФ ВА РАМАЗОН

Бир газетада ёзилишича, кўчада кетаётган икки ўртоқдан бири наригисидан сўрабди: «Уч кундан кейин ўласан деб хабар беришса, нима қилардинг? Наригиси беихтиёр бундай жавоб берибди: дарҳол сўфий бўлардим».
Бугунги куннинг замонавий ёшларидан шундай жавоб кутилгач, албатта тасаввуфнинг нечоғли буюк аҳамият касб этганлигн маълум бўлади. Ўлим масаласи кўндаланг қўйилганида инсон жиддийлашади, ҳазилга ўрин қолмайди. Шу боис, инсон қалби таскин топадиган кафолатли йўлни танлаши керак бўлади.

Чунки Ислом тасаввуфи — пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг яшаган ҳаёт тарзи ва шариатнинг ҳаётга тадбиқ этилиши, эзгулик соғинчи, диний вазифаларнинг самимият билан адо этилиши, имон асосларининг қалбга сингдирилиши — Исломнинг асли, руҳи ва ўзагидир, ибодатда эҳсон мақоми, сўз эмас, амалдаги ҳол, ғафлат, жоҳилият ва хурофот эмас, илму маърифат ва Ҳушёрликдир. Чунки, буюк дин олимларимизнинг ак-сари айни вақтда ҳам авлиё, ҳам тасаввуф раҳнамолари эдилар. Тасаввуф эса тафсир, ҳадис, калом, ақоид ва фиқх илмлари каби шаръий бир илмдир. Қуръон ва ҳадисдан олинган зоҳирий фиқҳга муқобил ботиний фиқҳ илми, қалб аҳволи илми, нафсни поклаш илмидир. Тасаввуф нафсни тарбиялашдир: соғлом ирода, гўзал хулқ, солих амалдир. Тасаввуф ялқовлик, лоқайдлик, мискинлик эмас, чунки Ислом оламида ўтган энг буюк йўлбошчилар, фаол, ғайратли курашчилар, мужоҳидлар мутасаввифлардан чиққан. Шу боис империалистлар ҳали-ҳануз аҳли тасаввуфдан қўрқадилар.
Аҳли суннат тасаввуфи баъзи ботил йўл ва тариқатлардаги куфр ва сафсаталардан холи, муназзаҳдир. Бу ботил йўллар Ислом оламининг илмдан йироқ бўлган ҳудудларига кейинчалик қўшни, бегона маданиятлардан суқилиб кирган. Тарих мобайнида куфр ва залолат аҳлига қарши тинимсиз кураш олиб борганлар ҳам мутасаввифлар бўлган.

Соф тасаввуф ҳаёти, зуҳд ва тақво саодат асридан бери мавжуд бўлиб, қиёматгача яшайди. Чунки тасаввуф Аллоҳнинг розилигини қозониш йўли, мутасаввиф эса энг яхши мусулмон, ҳақиқий мўмин, мухлис бандадир. Рамазон ойи эзгулик ва ирфон бирла, басират кўзи ила боқилса, ҳақиқатда Тасаввуф ойидир. Бу онда оят ва ҳадисларга биноан бажарадиганимиз тоат-ибодатлар орқали ҳақиқий дарвешга айланамиз. Чуқур, сўфиёна ҳаёт кечира бошлаймиз. Қуръони карим ва суннати санияда очиқ айтилишича, Рамазон рўзасининг мақсад вағояси нафсни тарбиялаш, тақво ва гўзал хулқнинг рўёбга чиқишидир. Дарвешнинг ғояси ҳам шулар эмасми?!

ТАСАВВУФ ВА ФИҚҲ

Тасаввуфсиз фақиҳлик қилган (яъни, тасаввуфга кириб ўз нафсини тарбияламаган, тақво, ихлос, маърифатга эга бўлмай туриб, фақиҳман, дея кўкрак кериб диний ҳукм чиқарган киши) фосиқ бўлур. Фиқҳсиз тасаввуфга кирган (яъни, дин илмларини —Қуръон, ҳадис, фиқҳни ўрганмай, шариат аҳкомига бўйсунмай тасаввуфга шўнғиган киши) кофир бўлур. Тасаввуф билан фиқҳни бирлаштирган киши, яъни зоҳирий ва ботиний томонлари маъмур, етук, ориф ва комил киши муҳаққиқ — ҳақиқатгўй бўлур».

Юнус Эмро ҳам ушбу тўртлиги билан мазкур ҳақиқатни тасдиқламоқда:
Мумсиз болдир шариат, Тузсиз ёғдир тариқат, Дуст учун болни ёғга, Бас, нечун қушча ачар?!
Шариатнинг бир ҳукмига жонларимиз фидо бўлсин! Аллоҳ таоло бизларни динида фақиҳ қилсин! Шариат ва тариқатни бирлаштириб, шайтонга ва нафсга бўйсунмайдиган, маърифатуллоҳга эришган тақводор ва ҳақиқатгўй бандалардан қилсин!
Тасаввуфда «қалб фиқҳи» деган ибора ҳам мавжуд. Шунинг учун қалбимизни поклашга, ихлосимизни мустаҳкамлашга, ботинимиздаги ҳис-туйғуларни назорат қилишга уринайлик. Кўнглимиздаги орзу-истакларга ҳоким бўлайлик. Ниятларимизни ислоҳ этайлик. Чунки аждодларимиз буюк мутасаввифларимиз бу жиҳатларга катта эътибор беришган. Шу боис тасаввуф илмларнинг шарафлиси, энг муҳимидир. Бу илм қалбнинг фиқҳидир, ботин фиқҳидир. Тасаввуф Қуръон ва Исломнинг негизи ва моҳиятидир. Пайғамбаримизнинг суннатлари, яшаш тарзлари, аҳлоқидир. Шунннг учун» барчамиз бу хусусда ғайрат қилайлик. Муҳтарам устозимиз Муҳаммад Зоҳид ҳазратлари айтар эдилар: «Бир инсон нафсини мутмаинна даражасига эриштирса — нақадар аъло, эриштиролмаса унинг ҳолига вой».

ШАРИАТ ВА ТАРИҚАТ

Шариат ва тариқатнинг бир-бирига муносабати ҳакида тарихда жуда кўп гапирилган. Баъзи уламолар исломни бидъатлардан тозалаш ниятида шариат номидан тариқат ва тасаввуфга қарши курашганлар. Ҳатто шариатга тўғри келмайди деб Имоми Ғаззолийнинг «Иҳё-у улумид дин» асарини ёқиб ташлашга фатво берган муфтийлар чиққан. Бугун ҳам: «Аллоҳга қасамки» Исломда тариқат ва тасаввуф деган нарсалар йўқ», деб курсиларидан туриб қасам ичаётган, айюҳаннос солаётган воизлар бор.
Улар тутган йўлнинг ноҳақлиги ва ҳаддан ошганлиги аниқ. Зеро, Исломда тариқат ва тасаввуфнинг пойдевори бўлган тазкияйи нафс — нафснинг тарбияланиши ва ислоҳ этилиши, тасфиАян ботин — ботин оламининг поклаинб, софлаштирилиши, таҳзиби ахлоқ — ахлоқнинг гўзаллаштирилиши, зикруллоҳ, хилват, эътикоф, маърифатуллоҳ — Аллоҳни билиш ва таниш, ихлос ва бошқа хусуслар, албатта, мавжуддир.
Яна бир нарсани айтиб ўтиш керакки, тасаввуф ва тариқатларнинг ҳар қандай оқими ҳам ҳақ эмас. «Тариқат аҳлиман», дейдиган баъзи жоҳилларнинг куфргача олиб борадиган сафсаталари ботилдир. Масалан, намоз ўқимайдиган, намоз ўқиганларни қоралайдиган, ичкилик ичиб, ҳижобни менсимайдиган, эркак-аёл аралаш мажлис ўтказадиган, ҳажни камситиб, шариатга эътибор бермайдиган кимсаларни, албатта, оқлаб бўлмайди. Шундай экан, шариат аҳкомига қаттиқ риоя қилиш билан бир қаторда тасаввуф ва тариқат соясида ахлоқий ва инсоний камолотга эга бўлган тариқатлар ҳақ тариқатлардир. Форс шоири Бобур Қаландар Мирзо бундай дейди:
Жом аст шариат ва хақиқат — бода,
Гар жом шикасти, ба яқин бадмасти
«Шариат қадаҳ, ҳақиқат эса унинг ичидаги бода каъби: агар қадаҳни синдирсанг, шуниси аниқки, ақлини йўқотган мастсан, нима иш қилганингни билмайсан».

ТАРИҚАТНИНГ ИККИ УСУЛИ

1, «Тариқи нафсонийя»—нафсни риёзат — қийинчилик, йўли билан енгиш, ақл ва қалбнинг инсон устидан назорати, ҳукмронлигини ўрнатиш. Бу усулга амал қилган тариқатларга «туруқи нафсонийя», дейилади. Яъни, нафснинг ортиқча орзу-истакларини бажармасдан уни ислоҳ этиш орқали инсоннинг камолотга, етукликка эришишини, нафснинг покланишини таъминлайдиган ягона йўл ушбу йўлдир.
2. Иккинчи йўл эса, руҳга куч-қувват бериб, қалбни нурлантириб, инсоният ишқу завқ-шавқ бирла Аллоҳ севгисидан бошқа ҳеч нарсани кўрмайдиган, ҳис этмайдиган ҳолга келиши ва ундан келган ҳар бир амрни севиб-севиб бажаришидир. Бир шоир «бу ватан кимники?» деган саволга:

Бир гул боғчасига киргандан
Бу қора тупроққа кирганларнингдир,

дея жавоб бериши каби… Инсон ўз азиз жонини бериши осон иш эмас. Аммо Аллоҳга бўлган муҳаббати ва имони учун бир гул боғига киргандай жонини фидо этаверади. Бошқа бир шоир айтганидек:

Жонни жонон тилабди. бермаслик бўлмас, эй дил,
На низо айлайлик, ул на сенингдир, на маним…

«Киллати таом» (оз ейиш), «киллати янам» (оз ухлаш), «киллат-и калом» (оз гапириш), «узлати анам» (ёлғиз, холи бир гўшада зикру фикр ила ибодат қилмоқ) ва «зикри мудом» (доим, ҳар ерда Аллоҳни эслаш, зикр қилиш). Аллоҳ таолони эслаб, зикр қилиб савоб қозониш орқали айбу нуқсонлардан покланиш воситасида Аллоҳнинг лутфига эришиш йўли. Буни бир вақтда, бир жойда ўтириб тадқиқ этиш хилват, чилладир. Пайғамбаримизнинг ҳадислари бор: «Ким қирқ кун Аллоҳ розилиги учун ихлос билан танҳо ибодат билан машғул бўлса, кўнглидан тилига ҳикмат чашмалари жўшиб оқа бошлайди». Шусабабли тариқатда чилла — қирқ кун хилватда нафсни жиловлаб, тоат-ибодат қилиш воситасида комиллик даражасига етишиш усули мавжуд.

Тарихимиз нафсни тарбиялаш борасида кўпгина буюк зотларимизнинг амалиётлари ва панду насиҳатларига жуда бой. Ота-боболаримизнинг жуда кўпчилиги нафсини тарбиялаган улуғ зотлар эдилар (Аллоҳ уларнинг сирларини муқаддас қилсин). Шунинг учун ўтмишдаги улуғларимиз адабли, назари тўқ, сахий, жасур, фаол, ўқимишли, меҳрибон бўлганликларидан бугунга қадар ҳамма томонидан севилиб, ҳурматга сазовор бўлиб келмоқдалар. Бугунгн кунимизда эса бу мавзуга қизиқиш анча суст. Халқ таълими муассасаларида кўп нарсалар ўргатишади, лекин нафс тарбиясига оид бирон дарслик йўқ. Бунинг чорасини топишимиз, бизни дунёга танитган маънавий қадриятларямизни қайта бунёд этишимиз зарур.

НАҚШБАНДИЙЛИК ҲАҚИДА

Барча Ислом олимлари аввало энг олий ғоя бўлмиш Аллоҳни билиш ва танишга эришиш учун саъй-ҳаракат қилганлар, асарлар битганлар. Ана шу тариқа Ислом дунёсида Аллоҳга етаклайдиган йўлларни кўрсатувчи қодирийлик, руфоийлик, шозалийлик, кубравийлик, акбарийлик, суҳравардийлик, чиштийлик, яссавийлик, ва ҳоказо турли ҳақ тариқатлар пайдо бўлган. Бутун Ислом диёрларида ана шу тариқатларнинг намояндалари бугун ҳам ўз фаолиятларини давом эттирмоқдалар. Мамлакатимиз тарихи ва маданиятида тариқат ва тасаввуфнинг чуқур из қолдирганлиги барчага аён. Халқимиз Хожа Аҳмад Яссавий, Ж. Румий, Ю. Эмро, Ҳ. Бектоши Валий, Ҳ. Байрами Валий, Исмоил Ҳаққи Бурсавий, Азиз Маҳмуд Худоий, Ш. Сивосий каби авлиёуллоҳларни севиб ардоқлайдилар, қабрларини зиёрат қиладилар.

Ана шулар қатори нақшбандийлик тариқати ҳам ушбу маърифат йўлларининг етакчиларидан биридир. Нақшбандийлик тариқати ҳазрати шайх Баҳовуддин НАҚШБАНД ал-Бухорий (1318—1389) асос солган буюк тасаввуф мактаби, Майдан Ла Руссо айтганидек, «Суннийликнинг барча қарашларини ўзида жо қилган диний тамойилларга қаттиқ амал қилувчилар танлаган» бир тариқатдир. Асрлардан бери давом этиб келаётган бу тариқат турк—Ислом тарихида муҳим ўрин тутади. Бу тасаввуф мактаби неча-неча машҳур, истеъдодли олимларни, фозилларни тарбиялаб вояга етказган. Ҳиндистонда Акбаршоҳ (1605 й. вафот этган), вафотидан сўнг турли ботил мазҳаб ва гуруҳларга қарши курашган Имоми Раббоний, Қавказнинг унутилмас қаҳрамони шайх Шомил ва бошқа кўплаб салла ўраган қаҳрамон фидокорлар шу мактаб ўқувчиларидир.

Матбуотда ёзишларича, мустақил туркий жумҳуриятларда нақшбандийлик фаолияти аста-секин жараён этмоқда. Диёримизда эса бу таълимот турли оқимларга бўлинган бўлиб, уларнинг баъзилари маданий, маърифий соҳаларда самарали хизмат қилмоқдалар. Ушбу тариқатга мансублар сафида шоирлар, ёзувчилар, олимлар, воизлар, профессорлар, докторлар, муҳандислар, вазирлар ва ҳоказо зиёлилар бор. Бу оқимлар газета-журналлар нашр эттирмоқдалар, жамғармалар, тайёрлов курслари, мактаблар, ҳатто радио марказлар очиб халққа сидқидилдан хизмат қилмоқдалар. Сўзимни бир журналистнинг қуйидаги жумласи билан тугатмоқчиман:
«Нақшбандийлар бошқа Ислом тариқатларидан фарқли бўлиб, замонага қараб иш тутадиган, ахлоқан мулойим ва юмшоқ кишилардир».

IV. АВЛИЁНИНГ СИФАТЛАРИ

Салимия тариқатининг асосчиси буюк мутасаввиф Абу Абдуллоҳ Муҳаммад нбн Салим ал-Басрийдан сўрабдилар: «Халқ орасида авлиё қандай хусусиятлари билан ажралиб туради, уни қандай таниш мумкин?» Ул зот бундай жавоб берибди:
1) Тили ширинлиги ва хушмуомала суҳбати;
2) ахлоқининг гўзаллиги;
3) чеҳрасидаги табассум;
4) жўмардлиги, сахийлиги;
5) эътирози озлиги;
6) узр сўраб, хатолари кечирилишини сўраган кишиларнинг узрларини қабул қилиши;
7) бутун яратилмишларга: яхши-ёмон бўлсин барча инсонларга, ҳайвон-жониворларга раҳму шафқатли бўлиши билан халқ орасида ажралиб туради.

РАСУЛУЛЛОҲ (с.а.в.) ГА  ТОБЕ  БЎЛИШ

Аллоҳ таоло ўз элчиси, севгили бандаси-дўсти, яратилмишларнинг энг шарафлиси, пайғамбарлар сарвари, инсу жинлар хожаси, жаннатдаги энг юқори мартаба — Мақоми Маҳмуднинг соҳиби Муҳаммад алайҳиссаломга ишонмаган, унга уммат бўлмаганларни ҳеч қачон ва катъиян ўз раҳматига мушарраф қилмас, жаннатига киритмас, аксинча, энг оғир жазолар берар. Пайғамбаримиз дейдиларки: «Нафсимни қудрат қўлида тутиб турган Аллоҳга қасамки, сизлардан бирортангиз мена ота-онангиздан ҳам, бола-чақангиздан ҳам, бошқа инсонлардан ҳам кўпроқ яхши кўрмагунингизча ҳақиқий мўмин бўла олмайсизлар».

Шунинг учун саҳобаи киром ул зотга мурожаат этганларида: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг элчиси!» дея сўз бошлардилар. Ул зот учун жонларию-молларини тасаддуқ этишда ҳечам тараддудланмадилар, унга қилган байъатларидан асло қайтмадилар.
Ҳар даврдагидек бугунги кунимизда ҳам Расулуллоҳни севиш — унинг йўлидан юриш, суннатларини тирилтириш, умматига хизмат қилиш, айниқса, унинг ҳакиқий ворислари бўлмиш ҳақиқатгўй уламолар, машойихи восилин ва муқаррабин авлиёларга боғланиш — қўл бериш — байъат қилиш орқали амалга ошади.
Кундай равшан порлаб турган бу ҳақиқатдан бехабар кишилар нақадар ачинарли ҳолатдадирлар?!
Парвардигоро, бизни Сенинг ишқинг ва Расулинг севгисидан маҳрум қилма, маҳбуб бандаларинг билан бирга қил, сенга мақбул йўллардан юргиз. сен рози бўлган амалларни қилдир, сен севган ва рози бўлган бандалар қаторида ҳузурингга боришимизни насиб қил!

АВЛИЁУЛЛОҲ  ЎЛГАНДАН КЕЙИН ҲАМ ИНСОНЛАРГА
ФОЙДАСИ ТЕГАДИГАН ЗОТЛАРДИР

Авлиёуллоҳ Аллоҳ розилигини топган, Унинг севикли бандалари бўлиб, вафотларидак кейин ҳам инсонларга «оддий ва маънавий фойда етказар эканлар. Яъни, улар тушларимизга кирадилар, насиҳат қиладилар, танбеҳ берадилар. Чунончи, бир киши ўз устозидан кетиб, бошқа бирига талаба бўлган экан, тушига биринчн ус-този кириб огоҳлантирибди, «Қанақа дайди одамсан, у шохдан бу шохга ўтаверасанми», деб шапалоқ ҳам туширибди. У одам эртасигаёқ устозининг ҳузурига келиб, йиғлаб узр сўрабди. Тушида еган шапалоғи унинг учун илтифот саналади. Сен агар устознинг руҳига хатм қилсанг, тушингда келиб сендан миннатдор ҳам бўлади. Ана шунақа, жасад ўлади, аммо руҳ — жон ўлмайди. Улуғларимиз руҳига бир Фотиҳа, уч Ихлос ўқиб, ҳадя қилинг.

Ширк ва ҳоказо дейдилар. Асло. Аллоҳнинг севган бандаларини Аллоҳ учун севиб-ардоқлаш катта савоб. Расулуллоҳ (с.а.в.) дейдилар: «Бирортангиз мени ота-онангиздан ҳам, бола-чақангиздан ҳам, барча инсонлардан ҳам ортиқроқ севиб-эъзозламасангиз ҳақиқий мўмин бўлолмайсизлар». Ннма учун Расулуллоҳ ўзларини ардоқлашни талаб қиляптилар? Чунки ул зот Аллоҳнинг элчиси, оддий эл қатори инсон эмас. Аллоҳ юборган комил инсон бўлгани учун, Аллоҳ айтгани учун пайғамбаримизни севиш керак. Аллоҳнинг дўсти бўлгани учун авлиёуллоҳни ҳам шу қатори севиб-ардоқлаш керак. Қуръони каримни нима учун севиб — ҳурмат қиламиз? Қоғоз бўлгани учун эмас, албатта. Аллоҳнинг сўзи бўлганлиги учун эъзозлаймиз. Азизлар, инсон Аллоҳ билан муносабатини кучайтирган сари иззат соҳиби бўлаверади. «Иззат Аллоҳникидир, Расулуллоҳникидир, мўминларникидир. Аммо мунофиқлар буни англай олмаслар».

ШАЙХНИНГ ВАЗИФАСИ

Шайхнинг икки вазифаси бор:
Бандаларга Аллоҳни севдириш: бандаларга Аллоҳнинг лутфини, карамини, қудратини, ҳикматини, санъатини, коинотини, атомларни, юлдузларни, гулларни, набототни, ҳужайраларни тушунтириш. Илминг нақадар чуқур бўлса, шу қадар чиройли тушунтирасан ва рўпарангдаги тиигловчи ҳайрон қолади, таъсирланади ва Аллоҳни сева бошлайди. Шайх муриднинг кўнглига Аллоҳ ишқини жо этиши даркор!

Аллоҳга бандаларни севдириш: «Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ гуноҳларни мағфират қилувчи, меҳрибондир» (Оли Имрон—31). Ушбу оятга мувофиқ шайх муридларини Расулуллоҳнинг суннатларига эргаштиради ва шу орқали инсон Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлади. Пировардида «Фано фиш шайх», «Фано фир расул» ва «Фано филлаҳ» даражаларига етади.

ШАЙХНИНГ МЕТОДИ

Тасаввуфда шайх аввало муридни ўзига байъат қилдиради. Унга ўзини севдиради, ҳар соҳада унга намуна бўлади. Чунки инсон жонли мисолни кўриб туриб ўрганиши осон кечади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) саҳобалар билан тез-тез суҳбат ўтказар, ана шу йўл билан уларни тарбиялар эдилар. Энг қулай, ҳар қандай кишига уйғун таълим-тарбия тарзи суҳбат методи бўлиб, энг яхши-таълим воситаси ҳам шудир. Суҳбатда шайх муридга тўғрима-тўғри хитоб қилади, мурид ҳам доим ундан ўрнак олади. суҳбат орқали мурид шайхидан илм, маънавий файз олади. Шайх устозлар пайғамбаримизнинг ворисларидир. Чунки ушбу шайхлар ул зотдан мерос қолган суҳбат усулига амал қиладилар.

V. ДАРВЕШЛИК ҲАҚИДА

Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) саҳиҳ ҳадисларида бундай дейдилар:
«Нафсимни қўлида тутиб турган Аллоҳга қасамки, имонли бўлмагунча жаннатга киролмайсиз, бир-бирингизни севмагунингизча ҳақиқий мўмин бўлолмайсиз».

Ҳақиқии мўмин бўлишнинг шартларини билдирувчи кўплаб ҳадислар бор. Бу ҳадисларда айтилишича, ўзи учун раво кўрган бир нарсани бошқа диндош биродарига ҳам раво кўрмагунича, қўшниси унинг ёмонлигидан омонликда бўлмагунича, нафсини тузатиб, тарбияламагунича, гўзал ахлоқ билан хулқланмагунича, ёмон одатларни: кибр, ҳасад, ужб, риё, хиёнат, ёлғонни тарк этмагунича, қисқаси, ахлоқий ва тасаввуфий асарларда баён этилган сифатларга эга бўлиб, ориф, комил, содиқ, ошиқ, динда фиқҳ ва шариатга риоя қилувчи банда бўлмагунича, дунё ҳамда охират саодатига эришуви мумкин эмас.
Шундан келиб чиқиб айтса бўладики, мусулмончиликнинг энг илғор мартабаси, мўминликнинг энг олий мақоми — «дарвешлик»дир.

Шундай экан, сен ҳам беҳуда инкорларни ташла, Қуруқ домлалик билан кифояланма, дин ва шариат номидан ҳақиқий диндорликни, имоннинг ўзаги ва ҳақиқати бўлмиш тасаввуфни инкор этишга уринма! Қуруқ қолиплар гирдобига тушиб қолма! Чуқур фикрла, умринг тугамасдан, ажал эшик қоқмасдан бурун нафсингни ислоҳ эт, ёмон феъллардан халос бўлишга, ҳақиқий тавҳидни топишга, маърифатуллоҳни, муҳаббатуллоҳни қозонишга, Аллоҳни ҳар лаҳза зикр этишга, амалларни ихлос билан бажаришга ҳаракат қил! Бу ўткинчи дунёнинг ёлгон-яшиқ, беҳуда, йўлдан оздирувчи ғояларини қўй, абадий диёр бўлган охират юртидан жой олишга шошил! Икки кунлик завқни эмас, боқий саодатни талаб қил!

Сендан аввал не-не буюк инсонлар келиб кетди. Улардан қай бирини ёқтирсанг, унинг ҳаётини ўзингга, ўрнак қилиб ол, саййидул аввалин вал охирин Муҳаммад (с.а.в.)ни ўзингга раҳбар қил! Чунки ҳаёт ва ўлим, дунё ва охират ҳақида энг тўғри хабарни бизга ул зот келтирдилар. Энг гўзал йўлни ул зот кўрсатдилар. Аллоҳнинг розилигини қозонадиган энг идеал турмуш тарзини ҳам ул зот намойиш этдилар. Ана шундай эотнинг ҳаётини ўқи, ўрган. Чунки уммат фасодга учраганида унинг суннатини тирилтирадиганлар шаҳид савобига ноил бўладилар.
Илминг ортгани сайин шуни биласанки, ул зотни энг тўғри тушунадиганлар — мутасаввифлар, ул зотга энг гўзал равишда тобе бўлганлар — мутасаввифлар, шариат буйруқларига, қайтариқларига катта эътибор билан амал қилганлар ҳам мутасаввифлардир! Сен қачон амал қиласан?!

ДАРВЕШНННГ ҲАЁТИ РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ҲАЁТИДИР

«Мен бу дунёда дарахт соясида турган йўлчи кабиман, тезда туриб кетаман. Дунёдан менга не наф?» дейдиган, «Дунё динсизларнинг макони, юртсизларнинг юрти, молсизларнинг молидир», дейдиган, дунё матосига аҳамият бермай, охиратни ўйлайдиган, ният-мақсадим охират, дейдиган бўлса, Аллоҳ унинг кўнглига хотиржамлик ато этади».
«Дунёдаги насибаси нима бўлса, Аллоҳ уни бераверади, насибадан маҳрум бўлмайди. Қимнинг нияти дунё бўлса, Аллоҳ унинг ишларини остин-устун қилиб таш-лайди, паришон этади». Камбағаллик қўрқувини икки кўзи ўнгидан кетказмайди, «камбағал бўлиб қоламан, ишламасам адойи тамом бўламан», деб ваҳимага тушади. Бинобарин нақадар елиб-югурсада; фақатгива азалдан ёзиб қўйилган насибадан бўлак нарса берилмайди унга. Шу зайлда Пайғамбаримиз зоҳидликни, дарвешликни, охиратни улуғлаганлар, умматларнга тавсия қилганлар.
Дунёга қиймат бермаган, «Такосур» сурасини ўқиб йиғлайдиган, устида ётган бўйранинг излари юзида қолган, кўнгилдагидек фаровон турмуш кечиролмаган Расулуллоҳнинг ҳаёти дарвеш ҳаётидир. Бой-бадавлатнинг ҳаёти эмас. Бугунги кунимиздаги баъзи дин пешволарининг ҳаёти каби эмас. Пайғамбаримизнинг барча насиҳатларини, Қуръони каримнинг барча оятларини йиғиб, амал қилсангиз, сизни ҳақиқий дарвеш ҳаёти сари элтади.

ДАРВЕШЛИК

Кўпинча дарвешлик деганда ақлимизга дарров зикр келади. Хўш, дарвешлик нима? Зикр ҳақида Қуръони каримда саксонга яқин оят бор. 500—600 та ўзим тўплаган ҳадиси шарифлар бор. Пайғамбаримиз доимо зикр қилишни тавсия, этганлар. Масалан, «алҳамдулиллаҳ» дейиш мезонни тўлдиради, Мезон — тоғу тошлар, еру самолар сиғадиган буюк нарса. «Субҳаналлоҳи вал ҳамдулиллаҳ» еру кўкнинг орасини тўлдиради». «Амал дафтари тавба ва истиғфор билан тўлган киши нақадар бахтли!». Демак, тавба, Аллоҳга зикр, ҳамд ва тасбеҳ айтиш, бошга кулфат тушганда «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиуън»—«Аллоҳдан келдик ва албатта яна унинг ҳузурига қайтамиз», деб такрорлаш керак. Доим саъй-ҳаракат ичида бўлиб, Аллоҳни унутмаслик ва Аллоҳ учун ҳаракат қилиш лозим. Ҳақиқий қул берганини Аллоҳ учун беради, олганини «Аллоҳ учун олади, ғазабланганда Аллоҳ учун ғазабланади, севганини Аллоҳ учун севади. Эртанги кун андишасида Аллоҳга таваккул қилмоғи, кўнглини Аллоҳга боғламоғи керак. «Сенгагина бандалик қиламиз ва сендангина ёрдам сўраймиз», демоғи, амалдорлар — султонлар ҳузурида эгилмаслиги лозим. Булар дарвешликнинг шартларидандир.

Биз инсонларга янглиш метод билан хитоб қиляпмиз: «дарвеш бўл», деймнз. Йўқ, бу хато. Аҳли Қуръон бўл, аҳли ҳадис бўл, дейиш керак. Чунки, Қуръони карим— сўзсиз бизнинг йўл кўрсатувчимиз, пайғамбаримиз эса, шак-шубҳасиз, йўлбошчимиздир. Сен Қуръоннинг ҳақиқий аҳли бўл, сенга жоним фидо бўлснн, сен Расулуллоҳнинг суннатини тадбиҳ эт, кетингдан эргашай.
«Фано фир Расул» тариқатда Расулуллоҳнинг ҳолати билан яшаш даражаси демакдир. Агар ул зотнинг ҳолатига кўра яшамаса, бу даражага эришолмайди. Бунинг учун Расулуллоҳ ҳаётини яхши билиши, ҳар бир қадамини ул зотнинг суннатига мувофиқ ташлаши зарур.

Тариқатда дарвешнинг маънавий юксалиш йўли Расулуллоҳга эргашиш, бидъатлардан сақланишдир. Расулуллоҳнинг ҳаётлари — мутасаввифларнинг энг катта ўрнагидир. Ҳақиқий мутасаввифлариинг турмуш тарзи ана шундай. Имом Раббоний ҳазратларининг ҳаётини ўкиган киши пайғамбаримизнинг ҳаётини ўқиган кабидир. Бошқа улуғ зотларимиз ҳам бунга мисол була олади.
Мен устозимизнинг баъзи хатти-ҳаракатларига қараб, ҳадиси шарифларга солиштириб, ҳайратдан ёқа ушлайман: «Устозимиз бу ҳадисларни ҳаётига дастур қилиб олибди», дейман. Устозимиз жуда ҳалим, юмшоқ, мулойим киши эдилар. Аммо жумъа хутбаларида юзига қарашга қўрқардик. Шерга ўхшаб кетарди. Минбарга чиққанида шундай шиддатланардики, қўрқувдан юзига боқолмасдик: «Ҳозир пастга тушади-ю, мени уради», дея зир-зир титрардик. Кейин Ҳадиси шарифда ўқидик, пайғамбаримиз хутбаларда шиддатланнб кетар эканлар. Устозимиз айнан ул зотга ўхшашга ҳаракат қилар эканлар — авлиёуллоҳ, Аллоҳ дўстларининг сифатлари, дарвешликнинг снфатлари, ғояси ҳам шудир.

(Tashriflar: umumiy 1 276, bugungi 1)

Izoh qoldiring