Ubaydulla Uvatov. Abu-l Lays-as-Samarqandiy

033

     Фақиҳ Абу-л Лайс Наср ибн Муҳаммад ибн Иброҳим Самарқандий (раҳимаҳуллаҳ) Мовароуннаҳрнинг дунёга машҳур ҳанафий олимларидан. Ҳижрий 298 (милодий 911) йили Самарқандда туғилган. Ёшлигида отаси ва Абу Жаъфар Ҳиндувонийдан таълим олган.Замонасининг етук фақиҳи, муфассири, «имомул ҳуда» (Тўғри йўлга бошлагувчи имом) лақабини олган. Ўнлаб асарлар ёзган, улардан машҳурлари: «Баҳрул улум» (Қуръон тафсири), «Хизонатул фиқҳ», «Ан навозил», «Ал муқаддим фис солат», «Китаби баёни ақоидул усул», «Бўстонул орифин», «Танбеҳул ғофилин», «Минҳожул ибад» ва бошқалар. Манбаларда ҳижрий 373 ёки 375 йили вафот этгани ҳақида маълумотлар бор.

044

АБУ-Л ЛАЙС АС-САМАРҚАНДИЙ
Убайдулла Уватов

023 Алломаларимиз яратган бой илмий, диний-маьрифий мерос таркибида тафсирлар, айниқса, ҳанафия мазҳаби уламолари томонидан ёзилган илмий тафсирларнинг аҳамияти беқиёс. Бу борада Мовароуннаҳр муфассирларининг тафсир илмида тутган ўрнини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шулар қаторида Абу-л Лайс ас-Самарқандийнинг илмий меросини ўрганиш хозирги кунимиздаги муҳим вазифалардан саналади.

«Имом ал-ҳуда», «Ал-Фақиҳ» номлари, «Абу-л-Лайс» куняси билан машҳур бўлган Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Иброҳим ас-Самарқандий 298/911 йили Самарқандда туғилган ва 375/985 йилда шу ерда вафот этган. Олим ҳаёти давомида тафсир, фикҳ, усул (дин асослари), ақида, зуҳд бўйича илмий фаолият олиб бориб, кўплаб асарлар яратган. Тарожум асарларининг орасида энг қадимгиларидан бўлмиш «Ал-Ансоб» асарини яратган Абдулкарим ибн Муҳаммад ас-Самъоний (506/1113-562/1167) аллома ҳақида биринчи бўлиб маълумот берган муаррих саналади. У, бошқа тарожум асарларидан фарқли равишда, алломанинг яшаган жойини зикр этиб ўтади: «Абу-л-Лайс Наср ибн Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Тузий Абу Ҳанифа мазҳабидаги фақиҳлардан бўлган. Баҳс-мунозараларда машҳур бўлган. Самарқандда яшаган ва шу ерда вафот этган. Устози Абу Иброҳим ат-Термизий деб ривоят қилинади.

Абу-л-Лайс ўз замонаси олимларидан таҳсил олиб, ислом илмларида юксак мартабага эришган. Унинг баҳс-мунозараларда ўзига хос ўрни алоҳида таъкидланиши бунга мисол бўла олади.

Абу-л-Лайснинг лақабларидан бири «ал-Фақиҳ» бўлиб, куняси билан бу лақаби кўшилиб, «фақиҳ Абу-л-Лайс» деб айтилар эди. Олим шу ном билан тарихда танилди. Аллома фиқҳ илмида ҳам юксак мартабага эришган бўлиб, ўз замонасида унга тенг келадиган олим топилмас эди, унинг «ал-Фавд» деб аталиши ҳам шунга далолатдир.

Ривоятларга қараганда, Абу-л-Лайснинг ўзи ҳам «ал-Фақиҳ» лақабини яхши кўрар экан. Бир кун унинг тушига Пайғамбар (с.а.в.) кириб, фақиҳ деб атаган эканлар- Абу-л-Лайснинг иккинчи лақаби «Имом ал-ҳуда» бўлиб, бу лақаб билан мутакаллим Абу Маисур ал-Мотуридий ҳам аталган, Олимни зоҳид деб ҳам атаганлар. Маълумки, зоҳид деганда, мансаб, амалдан йироқ, ҳаётини илм-фанга, ибодатга бахшида этувчи кишилар тушунилган.

Абу-л-Лайснинг отаси Муҳаммад ибн Иброҳим ўз замонасининг фақиҳ уламоларидан бўлгани манбаларда зикр этилган. Самъоний у ҳақда қимматли маълумот бериб, шундай дейди: «Унинг отаси Варсанин деган қишлоқда яшаган, сўнг ундан 3 фарсаҳ узоқдаги Самарқанд қишлоқларидан бири Туз қишлоғига кўчиб ўтган. Муҳаммад ибн Иброҳим Аббос ибн ал-Фазл ибн Яҳё ан-Надабий, Муҳаммад ибн Ғолиб ас-Самарқандий ва Аҳмад ибн Бакр ас-Самарқандий каби олимлардан дарс олган. Ундан Абу Жаъфар ибн ал-Маккий ан-Навоий ривоят қилган».

Абу-л-Лайс маърифатли оилада таваллуд топган. Ундаги илмга нисбатан қизиқишни дастлаб отаси уйғотган. Умуман олганда, Абу-л-Лайс аялодлари ҳам илм аҳлларидан бўлган. Жумладан, Нажмиддин Умар иби Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий (ваф. 537/1155)нинг «Китобу-л-қанд фи зикри уламои Самарқанд» («Самарқанд олимлари ҳақида қанддек (ширин) китоб»)да Абу-л-Лайснинг набираси Абу Саъид Балхий номи муҳаддислар зикр этилгани ҳам бежиз эмас.

Абу-л-Лайс 24 устозидан ҳадислар, Қуръон шарҳига оид ривоятлар, фатволар ривоят қилган. Олимнинг барча устозлари ҳанафий мазҳаби уламолари бўлиб, улардан кўпчилигининг силсиласи Нуьмон ибн Собит Абу Ҳанифа, Абу Юсуф, Муҳаммад ибн Ҳасанга бориб тақалади. Бу устозларнинг баъзилари ҳақидаги маълумотлар тарожум асарларида зикр этилган. Асарларда номлари энг кўп учрайдиганлари Муҳаммад ибн Фазл, Халил ибн Аҳмад, Абу Жаъфар ал-Ҳиндувонийлардир. Улар ўз замонасининг етук олимлари бўлиб, Абу-л-Лайсга устозлик қилганлар.

Унинг устозлари, асосан, X асрда ислом илмлари ривож топган марказлар — Балх, Самарқанд, Бухоро аҳлларидан бўлиб, ҳанафия мазхабининг етук олимларидан ҳисобланган. Шунингдек, устозлари тафсир, ҳадис, фиқҳ соҳалари бўйича фаолият олиб борганлар. Абу-л-Лайснинг ана шундай етук олимлардан илм олганлиги унинг илмий-маънавий меросига сезиларли таъсир кўрсатган.

Алломанинг шогирдларидан баъзилари унинг асарларини ривоят қилганлар. Улар орасида Луқмон ибн Ҳаким ал-Фарғоний, Наиму-л-Хатиб Абу Моликларни зикр этиб ўтиш мумкин.

Абу-л-Лайс катта илмий мерос қолдирган. Унинг бизнинг давримизгача етиб келган асарлари алломанинг ижоди серқирра эканлигини тасдиқлайди. Бу асарлар тафсир, фиқх., ҳадис, зуҳд бўйича бўлиб, ислом илмларининг ҳамма соҳасини қамраб олади ва бутун ислом оламида кенг тарқалган.

Умуман, унинг илмий фаолияти мазмун-моҳиятига кўра 4 асосий йўналиш бўйича кечган: 1. Илмий, ўзи олган билимни нақл этиши. 2. Имонга, ибодатга, ахлоқ-одобга чиқириши. 3. Фирқа ва оқимлар ҳақида, уларнинг ақидавий, фиқҳий қарашларига муносабати. 4. Мужтаҳидларнинг фиқҳий ҳукмларини жамлаши ва ўз фиқҳий қарашларини ифода этиши. Олимнинг ўттизга яқин асари ҳозиргача етиб келган.

Унинг фиқҳ, тафсир, мавъиза бўйича асарлари машҳур бўлиб ҳозирги давримизга қадар нашр этиб келинмоқда. Фиқҳга оид «Ан-Навозил», «Хизона ал-фиқҳ», «Ал-Муқаддима фи-с-салот» асарларида олим илк ҳанафий фиқҳини акс эттирган бўлиб, улар ўз даврига оид муҳим манбаларга айланган. Дидактик асарларидан «Танбиҳ ал-ғофилин», «Бўстон ал-орифин» асарлари кўп асрлардан буён қайта-қайта нашр этилиб келмоқда. Олимнинг тафсири ҳам аҳамиятли бўлиб, у ўз даврида илк бора фақат мўьтабар манбалар — Қуръон, ҳадис, саҳобий ва тобиъий сўзлари, шунингдек, ўзидан оддинги муфассирлар сўзлари орқали Қуръонни шарҳлаган.

Абу-л-Лайс асарлари мазмун-моҳиятининг кенглиги унинг серқирра билим соҳиби эканини кўрсатади. Таъкидлаш жоизки, унинг ҳадис, фиқҳ, тафсирга оид асар-лари кейинги даврлар учун ҳам муҳим манба вазифасини ўгади. Унинг ҳадис тўплами мавжуд эмас. Лекин у ҳадислардан кенг фойдаланиб, кўплаб дидактик асарлар яратган. Шунингдек, китобларида ҳадисларнинг санадлари билан зикр этилиши унинг бу соҳа бўйича ҳам етук олим эканини тасдиқлайди.

Алломанинг асарларидан 19 таси фиқҳ, 14 таси дидактик, 2 таси тафсир, 3 таси ақида соҳаларига бағишланган. Унинг асарларини ўрганиш ва тадқиқ этиш келгусида янги тадқиқотлар учун ҳам мавзу бўлиши аниқ. Абу-л-Лайс тафсири нодир маълумотларни жамлаган дастлабки маъсур тафсирлардан саналади. Асар илмий аҳамиятининг юқорилиги сабабли кўплаб қўлёзма нусхаларда кўчирилган. ЎзР ФА Шарқшунослик институтида 2824 рақамли тафсирнинг тўлиқ нусхаси ҳамда 3294/IХ рақами остида 3 варақдан иборат бўлган парчаси мавжуд. Умумий ҳисобда тафсирнинг 77 нусхаси ҳозирги давримизгача етиб келган. Абу-л-Лайснинг тафсири ҳақида тўлароқ тасаввур ҳосил қилиш учун, аввало, Мовароуннаҳрда тафсир илмининг ривожланиш тарихига бироз тўхталиб ўтиш ўринлидир. Илк ислом даврида тафсир илми ўзига хос жиҳатлар билан ажралиб турди. У ҳам бўлса, Қуръонга оид шарҳларда Муҳаммад (с.а.в.)нинг тушунтириш беришлари билангина кифояланилди. Муҳаммад (с.а.в.) вафотларидан сўнг саҳобийлар Қуръонни шарҳлашдаги манбаларга суянган ҳолда яна қўшимча равишда ўз ижтиҳодларини ҳам баён этганлар. Саҳобийлар бу даврда Қуръонни шарҳлашда тўрт асосий манбага суянганлар. Улар: Қуръон Пайғамбар (с.а.в.) ҳадислари, саҳобийларнинг ижтиҳодлари ва яҳудий ҳамда насронийларнинг қадимги пайғамбарлар ҳақидаги қиссалари.

Саҳобий ва тобиъийлар даврларида тафсир китоб шаклига келтирилмади. Тобиъийлардан кейин тафсирнинг китоб шаклига келтириш даврининг бошланиши умавийлар ҳукмронлигининг (661/749) охири — аббосийлар халифалигининг (749/1258) бошланишига тўғри келади. Бу даврда тафсир ҳадислар таркибида ривоят қилиб борилди. Тўлиқ тафсир асарларининг ёзилиши эса X асрга тааллуқлидир.

Мовароуннаҳр тафсир илми тарихи бу ерга ҳадис илмининг кириб келиши билан боғлиқдир. Тахмин қилиш мумкинки, ҳадис илми ривожлангандан сўнг тафсирга доир маълумотлар ҳам унинг таркибида ривоят тарзида ҳадис маркази бўлмиш Самарқандда тарқалган. Шунинг учун бўлса керак, ҳар турли ривоятлар кенг тарқалган Самарқандда ривоятларни жамлаб, тафсирга доирларини саралаб чиқиш биринчи бўлиб амалга оширилган.

Бу даврдаги тафсир илми тарихи жуда кам ўрганилганлиги манбаларнинг етишмаслиги билан изоҳланади. Мазкур даврга мансуб баъзи олимлар ҳақида биографик манбаларда «тафсир асарини ёзган» дейилса-да, уларнинг тафсирдаги услублари ҳақида алоҳида тўхтаб ўтилмаган.

VIII асрда тобиъийлардан таълим олган муҳаддис вз муфассирлар Абдуллоҳ ибн ал-Муборак ал-Марвазий (118/736-181/798) ва Аҳмад ибн Ҳафс Абу Ҳафс ал-Ка-ал-Бухорий (150/768-216/832) Мовароуннахрда ҳана-фий мазҳабини тарқатганлар. Уларнинг тафсир асарлари бизгача етиб келмаган. Лекин уларнинг ўз фаолиятларида ҳадислар орасида тафсирга оид ривоятларни келлтириш услубларидан кейинги даврларда мазкур илм соҳасида фойдаланилди.

Улардан кейинги даврда муфассирлар сифатида зикр тилган Имом ад-Доримий (798-869), Имом ал-Бухорий (810-870) ва ал-Ҳаким ат-Термизий (820-905) ларнинг тафсир борасидаги фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Му-ҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорийнинг «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» ҳадис тўпламида тафсирга оид боблар келтирилиб, уларда баъзи бир сураларнинг шарҳлари Муҳаммад (с.а.в.)дан ривоят қилинган ҳолда баён этилган.

Таъкидланганидек, IX асрда тафсир илми бошқа мусулмон мамлакатларидаги каби Мовароуниахрда ҳам, асосан, ривоятга асосланган тарзда бўлиб, унинг ҳадис таркибидан алоҳида ажралиб чиқиб, мустақил илмга айланишининг бошланиш даври бўлди. Бу даврда Имом ал-Бухорийнинг бошқа муҳаддислардан фарқли равишда саҳобий ва тобиъийларнинг шарҳларини келтириши унинг ўзига хос хусусиятини кўрсатади.

X асрда Мовароуннаҳрда тафсир илми тараққий этди. Илгари ҳадислар таркибида бир боб сифатида зикр этиб борилган Қуръонга шарҳлар замон талабларига тўлиқ жавоб бермай қўйди. Мовароуннаҳр муфассирларининг, шунингдек, бошқа ўлкалар олимларининг ҳам тафсир асарларининг кириш қисмида араб тилини билмаган, оятнинг нозил бўлиш сабаблари, ҳадисларни билмаган кишиларнинг Қуръон оятларини фақат ўз фикрларидан келиб чиқиб шарҳлашлари мумкин эмаслиги уқтирилишига кўра, оятларнинг бузиб шарҳланиши авж олиб, ҳар бир фикр эгасининг шарҳларни ўз томонига оғдиришга мойиллиги кўпайган кўринади. Абу-л-Лайснинг «ҳеч ким араб тилини, оятнинг нозил бўлиш сабабларини билмай тафсир қилиши мумкин эмас», деган фикри бу даврда ҳанафий мазҳаби олимларининг тафсир қилишга ўта эҳтиёткорона ёндашганлигини кўрсатади. Умуман, бу даврда Мовароуннаҳр ва Хуросон ўлкаларида тафсирларнинг ёзилиши, асосан, икки сабабга кўра амалга ошди:

1. Мовароуннаҳрда турли оқимларнинг Қуръоннинг ҳар хил жойларидан ўз ақидаларига мос келувчи оятларни далиллашлари натижасида Қуръонни бошидан охиригача шарҳлаш зарурати.

2. Қуръон тафсирига оид ҳадислар, саҳобийлар ривоятлари, шарҳларни бир жойда жамлаш.

Қуръонни тўлиқ шарҳлаш даврига мансуб бизгача етиб келган илк манбалар сифатида ат-Табарий, Имом ал-Мотуридий ва Абу-л-Лайс ас-Самарқандийни зикр этиб ўтиш ўринлидир.

Мовароуннаҳрда тафсир Абу-л-Лайс даврига қадар, асосан, 65 ривоят тарзида бўлган бўлса, унинг давридан ҳадисдан алоҳида ажралиб, алоҳида тафсир асарлари ёзи-лиши бошланган. Қуръоннинг тўлиқ шарҳига бағишлан-ган тафсирлар орасида Абу-л-Лайснинг шарҳи Мовароуннаҳрда яратилган илк асар ҳисобланади. Демак, Абу-л-Лайс Мовароуннаҳр тафсиршунослигида алоҳида аҳамият касб этиб, ўз услубига эга бўлди.

Кейинги даврларда тафсир, мўътабар манбаларга асосланиш чегарасидан чиқиб кетмаган ҳолда, ривоят қилувчилар силсилаларини қисқартириб яратила бошланди. Муфассирлар ўзларидан илгари ўтган олимларнинг сўзларини айтган кишиларнинг исмларини зикр этмасдан келтирдилар. Шу тариқа, тафсирларга турли ривоятлар кириб, саҳиҳ ривоятларнинг иллатли ривоятлар билан аралашиш ҳоллари юзага келди,

Абу-л-Лайс Самарқандийнинг тафсири ва Абу Мансур ал-Мотуридийнинг «Китоб таъвилот аҳли ас-сунна» асари Мовароуннаҳрда ёзилган тўлиқ китоб ҳолатидагй илк тафсир асарларидан саналади. Абу-л-Лайсдан кейинги даврда Қуръонни шарҳлашда раъй-ижтиҳодни ишлатиш кенг тус ола бошлади. Бу даврда нафақат Мовароуннаҳрда, балки бошқа ўлкалар ҳам раъйга асосланиб тафсир асарлари ёзила бошланган эди.

Абу-л-Лайснинг тафсири Қуръон тартибига биноан тартиблаштирилган, унда шарҳланаётган оят доимо зикр этиб борилади. Тафсирда 114 суранинг ҳаммасига шарҳ берилган. Абу-л-Лайс оятларни тафсир қилиш давомида бошқа баъзи муфассирлар каби унинг таркибига кичик мавзулар қўйиб, кейин ўша мавзуни ёритишга киришмайди, балки тафсири давомида қисса ёки фиқҳий ҳукмларни тўғридан-тўғри шарҳи давомида узлуксиз айтиб боради. У сураларнинг бошида, аввало, суранинг Макка ёки Мадинада нозил бўлганини зикр этади. Шарҳлашда, энг аввало, машҳур саҳобий ва тобиъий муфассирлари сўзларидан келтиради, шарҳлаётган оятларининг нозил бўлиш сабабини кўрсатади. Шунингдек, қироат илми олимлари агар шарҳланаётган оятни турлича ўқиган бўлсалар, уларни зикр этиб, ўқилишига кўра маъноларининг ўзгаришларини айтиб ўтади. Агар қироат заиф бўлса, уларни зикр этиб, заифлигини кўрсатади. Тафсирида луғат илми олимларининг сўзнинг маъноси ҳақидаги фикрларини келтиради. Тафсир мазмунини янада мукаммаллаштириш мақсадида Пайғамбар (с.а.в.) ҳадисларидан кенг фойдаланади.

Абу-л-Лайснинг тафсири ўша даврдаги маъсур тафсир асарлари орасида ўзига хослиги билан ажралиб туради. Ушбу тафсирда оятларни шарҳлашда келтирилган кўплаб ривоятлар унинг маъсур тафсирлар орасида энг бой маълумотга эга асар эканини кўрсатади.

Муаллиф оятнинг шарҳини «яъни», «маъноси», «тафсири», баъзан «таъвили» каби иборалар билан бошлайди. Сўнг, оятнинг нозил бўлиш сабаби бўлса, уни «мана шу воқеадан кейин мазкур оят нозил бўлди» ёки «бу оятнинг нозил бўлиш сабаби қуйидағича» деб оятнинг нозил бўлиш сабаби ҳақидаги ривоятлардан бир ёки бир нечтасини зикр этади. Асарда араб шеърларидан ҳам сўзларини шарҳаашда араб тили ан кенг фойдаланиб, мисоллар билан тушунтиришга ҳаракат қилинган. Муаллиф тафсирда савол-жавоб усулидан хам фойдаланади, асар давомида ақидавий, фиқҳий қарашларини ҳам билдириб бориши диққатга сазовордир.

Абу-л-Лайснинг тафсир қилишда манбаларга асосланиши оят шарҳини, асосан, Қуръон, ҳадис, саҳобийлар сўзларига таяниб баён этиши, ўз даври ва кейинги даврларда ҳанафий мазҳабининг, энг аввало, Қуръон ва суннатга асосланишини алоҳида таъкидлаб ўтиши мазҳабнинг ривожланишкда муҳим омилдардан бири бўлган.

Абу-л-Лайс тафсири кўпчшшк муфассирлар асарлари орасида яна шу жиҳати билан алоҳида ажралиб турадики, унда аниқ манбаларга асосланилган; қироат турларига эътибор қаратилган, араб тилидаги сўзларнинг маънолари тушунтирилган. Мазкур тафсирдаги ўзига хос хусусиятлардан яна бири бу Қуръони каримнинг тарбиявий жиҳатини ёритишга алоҳида аҳамият қаратилганидир.

Бунга мисол тариқасида қуйидаги оятлар шарҳини кўриб ўтиш мумкин:

«Юсуф» сурасида бировнинг яхшилигини билишнинг вожиблигига далил келтирилади:

«(Юсуф унга) деди: Аллоҳдан (гуноҳ қилиш ва хиёнат қилишдан) паноҳ сўрайман, «(Мени сотиб олган) хўжайиним мени (икром билан) яхшилаб жойлаштирган. (Аллоҳнинг азобидан зинокор) золимлар қутулолмайдилар». Яъни, хўжайинимнинг хотини билан бундай иш қилмайман. Ушбу оятда бировнинг яхшилигини билиш вожиблигига далил намоён бўлди. Чунки Юсуф Зулайҳодан икки нарса сабабидан қайтди. Бири маъсият ва зулм, иккинчиси эрининг унга қилган яхшилиги».

Динда фирқаларга бўлинмаслик ҳақида кўплаб оятлар мавжуд. Улардан бирининг шарҳида олим шу ҳақда тўхталади. «Динларини (фирқаларга) бўлиб, (турли) гуруҳга айланганлар (учун) бирор нарсада (Сиз масъул) эмассиз. Уларнинг иши Аллоҳга (ҳавола). Сўнгра (У) уларни қилиб юрган амалларидан огоҳ қилур» ояти тафсирида шундай дейди; «Бу оятда мўминларга мўминлар сўзининг бир бўлиши кераклиги ва динда фирқаларга бўлинмасликлари, имкониятларича бидъатчи бўлмасликлари тарғиб этилади».

Кишиларнинг ўзаро муносабатлари, меҳмон-мезбонликдаги одоб-ахлоқ ҳақидаги «Эй, имон келтирганлар, Пайғамбарнинг уйларига фақат сизларни бирор таомга чақиришса, киринглар. (Ўшанда ҳам) эришишга кўз тутиб турмангиз, балки чақирилганингизда кирингиз ва таомдан сўнг гапга берилиб кетмай тарқалингиз! Зеро, бу Пайғамбарга озор берур, у эса сизлардан ийманар. Аллоҳ ҳақ(гап) дан тортинмас» ояти шарҳида Абу-л-Лайс одобга доир масалани кўрсатиб беради: «Оятда киши бирор жойда меҳмон бўлса, мезбонга ўз оғирлигини туширмаслиги кераклиги ҳамда одоб ва тарбияни сақлаши гапирилмоқда».

Кишиларнинг ўзларидан илгари ўтганларга ҳурмат билан қарашига оятдан мисол келтиради: «Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Эй, Раббимиз, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари имон билан ўтганларни мағфират қилгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз, албатта, Сен меҳрибон ва раҳмлидирсан!». Ушбу оят шарҳида ҳам аллома оятдан олинадиган фойдаларни баён этади: «Оятда кимки, саҳобийларга истиғфор айтса, уларга гина қилмаса, у мусулмонлардан ва унга саҳобийлар ажрлари каби ажр бордир. Кимки, уларни сўкса, уларга истигфор айтмаса ва уларга гина қилса, мусул-монлардан эмасдир. Чунки Аллоҳ муҳожир, ансорлар, улардан кейин келадиган имон келтирганлар имон эгаси эканлигини айтди. Уларни биринчилар сифатида зикр этиб, уларни дуо этди. Шунингдек, оятда мўминларнинг ўзларидан олдинги ўтган имонлиларга истиғфор айтиш- ларининг вожиблигига далил бор. Мўминлар ўзларидан олдинги ўтган ота-боболари ва устозларига истиғфор айтишлари лозимдир».

Абу-л-Лайс ас~Самарқандий бошқа муфассирлар каби асосан, Қуръон, ҳадис, саҳобий ва тобиъийлар сўзларига таянади. Шу каби, тафсирнинг шеърлар, қиссалар, араб тилшунослари сўзлари билан бойитилиши аллома асарининг қадрини янада оширади. Қуръон илмларидан қироат, носих-мансух, оятнинг нозил бўлиш сабаблари, муҳкам ва муташобиҳ каби билимларнинг акс этиши Абу-л-Лайс ас-Самарқандийнинг тафсир соҳасида ўзига хос услубидан далолат бериши билан бирга, юртимиздаги дастлабки тафсир асари сифатида қимматлидир.

Аллома илмий меросида ислом дини эзгулик, гўзал ахлоқ дини сифатида талқин этилиши ҳозирги кунимизда ҳам ўрганиб, ибрат олишда ниҳоятда ахамиятлидир.

ФАҚИҲ АБУ-Л-АЙС САМАРҚАНДИЙ АЙТАДИЛАР

023 1. Фарзандингни тили калимага жуфтланган кундан бошлаб, унинг онгига қуйидаги уч муборак жумлани қуймоғинг фарздир: Ассалому алайкум, Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм, Аллоҳу Акбар.

2. Таълим олувчи муҳтож бўладиган нарсанинг энг биринчиси– олган илми билан фойдаланиши ва ўзидан ўрганаётган кишига фойда бериши учун ниятини тўғирлаб олишдир. Агар ниятини тўғирламоқчи бўлса, тўртта нарсани қасд қилиши лозим.

3. Илм олиш билан жоҳилликдан чиқишни ният қилиш. Чунки Аллоҳ таоло:
«Айтинг: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!» (Зумар, 9), деб айтган.

4. Илми билан халққа фойда келтиришни ният қилиш. Чунки Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Инсонларнинг энг яхшиси инсонларга фойдаси кўпроқ тегадиганидир», деганлар.

5. Таълим олиш билан илмни тирилтиришни ният қилиш. Чунки инсонлар таълим олишни ташлаб қўйса, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Илм кўтарилишидан олдин илмни ўрганинглар», деб айтганларидек, илм кетиб қолади. Илмнинг кўтарилиши кетиб қолишидир.

6. Таълим олиш билан бирга илмга амал қилишни ният этиш, аксини эмас. Чунки илм амал учун асбобдир ва амалсиз асбобни талаб қилиш беҳуда ишдир, худди илмсиз амал бекор бўлганидек.

7. Кишида олтита хислат бўлса, у одамларнинг саййиди бўлади. Учтаси уйдан ташқарисида, учтаси уйнинг ичида. Уйдан ташқаридаги хислатлар: олимлардан истифода этиш – илм олиш, тақводорлар билан аралашиб юриш, ўзини ва оиласининг озуқасини ҳалол йўл билан талаб қилиш. Уйнинг ичидагилари: аҳли оиласи билан уламолардан эшитган нарсаларини эслаши, тақводорлардан кўрган нарсага амал қилиши, оиласининг тоқатига этадиган кийим ва таомни ҳозир қилиши.

8. Mиқдор жиҳатидан оз амал, агар у Оллоҳ ризоси учун ишланган бўлса, бошқа мақсадда ишланган кўп миқдордаги амалдан яхшироқдир. Зеро, Оллоҳу Таоло Ўзининг ризоси учун ишланган амалларни кўпайтиргувчидир.

9. Яхши амал қилган киши буни атрофига ўрнак бўлиш учун эмас, атрофидагиларнинг мақтови учун қилган бўлса, бу амал савобсиз қолиши мумкин.

10. Риёкорларнинг дунёдаги амаллари сохта ва алдовга қурилгани учун охиратда ҳам шундай муомалага тавба тутилажаклар.

(Tashriflar: umumiy 219, bugungi 1)

Izoh qoldiring