Uinston Cherchill Islomni qabul qilmoqchi bo’lganmi?

022

Британиянинг бош вазири бўлган сэр Уинстон Черчиллдан унинг оиласи Ислом динига ўтмасликни сўраб, ёлворган экан. 1907 йил августида Черчиллнинг келини томонидан ёзилган хатда кўрсатилишича, «Илтимос, мусулмонликни қабул қилманг. Мен сизни шарқ, Ислом одатларига ўзгача муносабатда бўлаётганингизни сезяпман», дейилади.

05
Уинстон Черчилл Исломни
қабул қилмоқчи бўлганми?

022

004Британиянинг бош вазири бўлган сэр Уинстон Черчиллдан унинг оиласи Ислом динига ўтмасликни сўраб, ёлворган экан.

Бу ҳақда яқинда қўлга киритилган Черчилл оиласига тегишли мактуб кўрсатади, дейилади унинг таржимаи ҳоли ҳақида китоб ёзган Матилда Баттерсбининг Британ матбуотида эълон қилинган мақоласида.

Жаноб Черчилл Британия империясининг кучли ҳимоячиси бўлган эсада, ошкор бўлган мактублардан, унинг Исломга бўлган муҳаббати аниқ бўлади.

Иккинчи Жаҳон урушида Британияни ғалабага олиб борган бош вазир Ислом ва Шарқ маданиятига қизиқиш билан муносабатда бўлгани унинг оила аъзоларини хавотирга солган.

1907 йил августида Черчиллнинг келини томонидан ёзилган хатда кўрсатилишича, «Илтимос, мусулмонликни қабул қилманг. Мен сизни шарқ, Ислом одатларига ўзгача муносабатда бўлаётганингизни сезяпман», дейилади.

«Исломга муносабатингиз осонлик билан унга ўтишингизга олиб келиши мумкин, лекин унинг оқибатларини сиз тасаввур қилолмайсиз».

Черчиллнинг Усмонийлар империяси давридаги подшоҳлардек бўлишни орзу қилгани айтилади.

Хат Черчилнинг укаси Жекнинг рафиқаси Гвендолин Берти томонидан ёзилган.

Бироқ «Черчилл ҳеч қачон ўзгаришларга жиддий қарамаган», дейди мустақил таҳлилчи Доктер. «У ўша вақт учун у ёки бу даражада атеист эди дейиш мумкин. Бундан ташқари унда Исломга нисбатан ҳурмат бор эди».

У ҳатто араб кийимларини сотиб олгани ҳақида дўсти Уилфрид Блантга ҳаяжонланиб гапириб берган.

Лекин тадқиқотчи Доктер фикрича, Черчилл оиласи унинг Исломга кизиқишидан хавотирланиши ўринсиз.

Черчилл Африка бўйлаб сафарида дўсти Уилфрид С. Блант билан учрашиши оиласини хавотирлантирган, дейиш мумкин. Уилфрид С. Блант машҳур арабшунос ва аксилимпериалист шоир бўлган. Черчилл у билан дўст бўлиб араб кийимларини кийган бўлса ҳам, иккаласининг қарашлари камдан кам ҳолда тўғри келган, дейди британиялик тадқиқотчи.

1940 йилда Черчил фашистларга қарши кураш олиб борганда мусулмонларнинг дастагини олиш ниятида Лондондаги Марказий мачит курилиши учун 100 минг фунт ажратган.

Кейинроқ у Парламентдаги чиқишида бу совға «мусулмон давлатлардаги дўстлар»ни миннатдор қилганини гапирган.

Шу билан бирга, Черчилл Исломда аёлга нисбатан муносабатга, эркакнинг аёлни ўз шахсий мулки деб қарашига қўшилмаган.

08

(Tashriflar: umumiy 178, bugungi 1)

Izoh qoldiring