Umid Bekmuhammad. Hajga bormagan «hoji».

09ў

Эшитдимки, шоҳлардан бирининг қулоғи оғир экан.У тилмочлик қиладиганлар мазлумлар сўзини менга тўғри етказмайдилар ва уларнинг ҳолини билмай, ишларига мувофиқ келмайдиган бирон буйруқ бериб қўйишим мумкин, деб ўйлаб қолади.Шунда у “зулм кўрган кишилар қизил кийим кийсин.Токи мен уларни таниб олай” деб буйруқ берибди.Шоҳ бир филга ўтириб, саҳрода юрганида, тўхтаб, қизил кийимлиларни ёнига чақиртириб оларкан.Улар ҳам баланд овозда ўз аҳволларини айтиб берарканлар ва подшоҳ уларга жавоб қайтаракан.Ўша замонда бундай эҳтиёткорлик шоҳга бирон нарса қоронғи бўлиб қолмаслиги учун қилинаркан.

08
ҲАЖГА БОРМАГАН “ҲОЖИ”
Умид Бекмуҳаммад

Нафақат салжуқийлар давлатида, балки бутун Шарқда обрў-эътибори баланд бўлишига қарамай, у ҳамиша ҳасадгўй, ғаразгўй ва мансабпараст кишиларнинг иғволаридан хавфсираб юрарди.Сезганича бор экан.Зеро, ана шу тоифа бандалар 1092 йил 14 октябрида Бағдод сафарига кетаётган пайтида қотил ёллаб, уни Наҳованд шаҳри яқинида ўлдиртириб юбордилар.Низомулмулк шу тариқа жисман йўқ қилинган бўлса-да, олиб борган ишлари, яратган асари билан ҳамсиша барҳаётдир…

0332
Низомулмулкни ўлдирилиши

“Ажам шоҳлари бир дўкон ясаб, уни отга юклаб, саҳрога олиб борарканлар, токи ўша жойдаги мазлумларни кўриб, ҳар бирининг арзини эшитиб олиш мумкин бўлсин.Бунинг сабаби шу эдики, агарда подшоҳ бирор жойда ўтириб қолса, даҳлиз, эшик ва парда пайдо бўлади.Ғаразли кишилар ва ситамгарлар шундан фойдаланиб, зулм чеккаётганларни подшоҳ олдига қўймайдилар” дея ёзганди Низомулмулк.Унинг шундай фикрга келишига асос бор эди.негаки, Низомулмулк салуқий шоҳларга 30 йил ҳалол хизмат қилган бўлса-да, ғаразгўйлар сабабли кўп бора улардан жабр кўрди.

075 Гарчи у салжуқийлар шоҳи Алпарслон (1063-10720 даврида саройда адолатона ҳукм юритадиган вазир сифатида халқ ўртасида довруқ қозониб, ҳатто ўша подшоҳлар ишончини оқлаган бўлсада, мансабпараст иғвогарларнинг ҳсади туфайли ҳукмдорлар кўзига ҳам ола кўриниб қолди.
Бунга Маликшоҳ саройидаги Ҳасан ас-Сабоҳ кби уламолар билан келишаолмай қолгани сабаб бўлиб, иғвогарларга ишонган подшоҳ Низомулмулкни ишдан четлатди.Бироқ кейин ўз хатосини тушуниб, уни яна вазир қилиб тайинлайди.
Аммо Маликшоҳнинг ўлимидан кейин давлат тахт учун курашлар гирдобига тушиб қолди.Шундай вазиятларда низомулмулк “адолатли подшоҳ” , дея марҳумнинг катта ўғли Барёриқ тарафида туриб, қолган шаҳзодаларни тотувликка ундади.Бу ёқда эса малика Туркон хотун ўз ўғлини тахтга муносиб кўриб, ғалаён бошлади.Тахтни қўлга киритгач эса Низомулмулкни ишдан четлатди.Ана шундан сўнг адолатли вазирнинг олдинги мухолифи Ҳасан ас-Сабоҳ  ҳийлагар малика билан бирлашди-да,Бағдод сафарига йўл олаётган Низомулмулк изидан Абу Тоҳир исмли ёлланган қотилни юбориб, унинг умрини интиҳосига етказди…

Маълумки, Шарқда азалдан ҳукмдорларни “Оллоҳнинг ердаги сояси” деб ҳисоблаш одат бўлган.Низомулмулк 74 йиллик умри давомида (1018-1092) иложи борича, ана шу “соя”ларнинг адолатли бўлишига, фақиру фуқароларнинг ёнини олиб, солиқларни камайтиришга, бозорларни тартибга солишга, бева-бечораларга, майибмажруҳларга хазинадан нафақа ажратишга, подшоҳнинг ўз фуқароси дардини тинглашига, илму ижод аҳлини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиларди.Айниқса, хорижий савдогарларнинг давлатга мол олиб киришларида божни бекор қилдиргани сабабли, бозорлар маҳсулотга тўлиб, арзончилик бўлиб кетгани Низомулмулкнинг энг катта ютуғи эди.

091 Шунингдек, илмли кииларни қўллагани, салжуқийлар пойтахти бўлган Марвга машҳур астроном ва математик Умар Хайёмни (1040-1123) таклиф қилиб, етарлича шароит яратиб бергани, расадхона барпо этдиргани, машҳур ислом аркони билимдонлари-Муҳаммад Ғаззолий (1058-1111), Туғроий,Тантароний,Муизий каби арабнавис шоирларни қўллаб тургани боис, Марв ўша вақтда Шарқда энг обрўли илмий-маданий марказ сифатида довруқ қозонди.Қолаверса, Низомулмулк булардан ташқари, Бағдодда машҳур “Низомия” мадрасаси,бошқа ҳудудларда масжид, работ ва кўприклар ҳам барпо этдирдики, буларнинг бари унинг нафақат адорлатпарвар, балки бунёдкор вазир эканлигини ҳам кўрсатади.

Шу боис ҳам ҳажга боришни ихтиёр этганида, ўз даврининг авлиёсифат кишиларидан бири унга “сенинг давлат хизматида бўлиб, амалга ошираётган хайри ишларинг ва Тангри Таоло бандаларига етказиб турган ёрдаминг ҳажга борган билан тенг”, деган экан.Ҳа, у давлат қудратини ўйлаб, ҳажга боришни ортга суриб юрди.Агар 1092 йили Наҳованд яқинида ўлдирилмаганида Бағдоддан сўнг Маккаи Мукаарама ва Мадинаи Мунавварага ҳам ўтиб, ҳаж зиёратини адо қилиши мумкин эди.У эса қабиҳ ниятлилар томонидан ўлдирилди…

Низомулмулкдан қолган энг катта ёдгорлик “Сияр ул мулк”, яъни “Сиёсатнома” асари ҳисобланади.Бир пайтлар энг чекка Байҳақ қишлоғида оддий деҳқон оиласида туғилган Абу Ҳасан Ибн Али Тусий ана шу асари туфайли вазирлик давридаги ўзи ва ўтмишдагиларнинг тажрибасини умумлаштириб, ҳар бир давр, ҳар қандай тузумда ҳам давлат арбобларига асқотадиган қўлланмаси билан фитнакор, ҳасадгўйлар жисман ўлдирса-да,Низомулмулк маънан барҳаёт яшашини исботлаб бера олди.

07

“СИЁСАТНОМА”ДАН ҲИКОЯТЛАР

019 Эшитдимки, шоҳлардан бирининг қулоғи оғир экан.У тилмочлик қиладиганлар мазлумлар сўзини менга тўғри етказмайдилар ва уларнинг ҳолини билмай, ишларига мувофиқ келмайдиган бирон буйруқ бериб қўйишим мумкин, деб ўйлаб қолади.Шунда у “зулм кўрган кишилар қизил кийим кийсин.Токи мен уларни таниб олай” деб буйруқ берибди.Шоҳ бир филга ўтириб, саҳрода юрганида, тўхтаб, қизил кийимлиларни ёнига чақиртириб оларкан.Улар ҳам баланд овозда ўз аҳволларини айтиб берарканлар ва подшоҳ уларга жавоб қайтаракан.Ўша замонда бундай эҳтиёткорлик шоҳга бирон нарса қоронғи бўлиб қолмаслиги учун қилинаркан.

019 Эшитишимча,Ғазнада новвойлар дўконларини ёпадилар.Нон қадрли ва камчил бўлиб қолади.Бундан ранжиган камбағал ва дарвешлар султон даргоҳига келиб, новвойлардан шикоят қиладилар.Шундан сўнг султон хос новвойни келтириб, фил оёғи остига ташлатади.Ўлганидан сўнг уни филнинг тишига боғлаб, шаҳар айлантиришади ва “кимда ким дўконини ёпиб, нон сотмаса, жазоси шундай бўлади”, дея жар солишади.
Шом намози вақтида омборларни очиб қарашсаки, ҳар бир дўконда элликтадан нон қотиб қолибди.

019 Бирор иш ё тадбир қилишда шошмаслик керак.Шоҳ бирор хабар эшитса ё бировдан шубҳаланса, секин буюриб, ҳақиқатни билиб, ёлғонни ростдан ажратиб олади.Шошилиш қодирларнинг эмас, заифларнинг иши.Агарда бир-бирига душман бўлган икки киши шоҳ олдига келиб шикоят қилса, шоҳ ким томонда эканлигини билдирмаслиги лозим.Чунки ҳақ бўлган киши хавфсираб, бирор сўз айтолмаслиги.Ёлғончи эса ўткирлашиб, ёлғонни кўпайтиради.

Кўчириб босишда муаллиф ҳақида маълумот ва «Хуршид Даврон кутубхонаси»дан олинди деб кўрсатилиши шарт.

(Tashriflar: umumiy 85, bugungi 1)

Izoh qoldiring