Otto fon Bismark. Aytganlari, hikmatlari.

345    Сиёсатдаги хатолар сил касаллигига ўхшайди — даволаб бўладиган пайтда улар ҳали сезилмайди, юзага чиқиб сезиладиган бўлганида даволашнинг иложи қолмаган бўлади. Ҳар қандай инқилобни даҳолар тайёрлайди, фанатиклар амалга оширади, унинг меваларидан эса муттаҳамларгина баҳраманд бўлади.

Отто фон БИСМАРК
АЙТМИШЛАРИ,ҲИКМАТЛАРИ

Хуршид Даврон таржимаси

022

055      Бисмарк (Bismarck) Отто Эдуард Леопольд фон Шёнхаузен (1815.1.4, Шёнхаузен—1898.30.7, Фридрихсру) — Германия давлат арбоби, дипломат, князь, Германия империясининг 1-рейхсканцлери (1871—90). Бисмарк Германияни прус милитаризми асосида бирлаштирди; мамлакатда юнкер-буржуа блоки ҳукмронлигини мустаҳкамлади, диний оппозиция («Культуркампф»)га қарши кураш олиб борди, социалистларга қарши фавқулодда қонун жорий қилди, айрим ижтимоий ислоҳотлар ўтказди. Бисмарк Франция ва Россияга қарши қаратилган Учлар иттифоқи (1882) ташкилотчиларидан бири. Познань ва Силезиядаги поляк аҳолисини немислаштириш сиёсатини тутган. Париж коммунасига қарши уюштирилган қуролли интервенция ташкилотчиларидан бири бўлган (Ўзбекистон Миллий энциклопедиясидан).

022

Aгарда полиция сенга яхши муносабатда бўлишини хоҳласанг, Петербург ва Парижда албатта қимматбаҳо кийим ва орден медалларда бўлишинг лозим.

Сиёсатдаги хатолар сил касаллигига ўхшайди — даволаб бўладиган пайтда улар ҳали сезилмайди, юзага чиқиб сезиладиган бўлганида даволашнинг иложи қолмаган бўлади.

О Муҳаммад! Сенинг замондошинг бўлмаганимдан қайғудаман. Инсоният фақат бир мартагина сенинг буюк қудратингга гувоҳ бўлди, афсуслар бўлсинким, энди бошқа кўролмайди. Мен сендан ҳайратдаман.

Ёмон қонунлар ва яхши амалдорлар билан давлатни бошқарса бўлади. Аммо, амалдорлар ёмон бўлса, энг яхши қонунлар ҳам ҳам ёрдам бермайди.

Уруш пайтида, овдан қайтганда ва сайловлар олдидан ёлғоннинг бозори қайнайди.

Ҳар бир давлатнинг ўқитувчига бўлган сиёсий муносабатида ўша мамлакатнинг қудрати ёки заифлиги намоён бўлади.

Ахмоқлар «Йўл қўйган хатоларимиз тажрибасидан ўрганамиз» дейишади,мен бўлсам,бошқаларнинг йўл қўйган хатоларидан хулоса қиламан.

Эркак билан аёлнинг дўстлиги тун чўккандан кейин омонат нарсага айланади.

Сиз билим олиш йўлида худди ҳеч қачон ўлмайдигандай ҳаракат қилинг, аммо, худди эртага ўладигандай ҳаёт кечиришга интилинг.

Дипломат бўлиш тақдири биринчи апрелда туғилганим шарофатидан пешанамга ёзилган бўлса керак.

Дунёни ахмоқ қилишни истасангиз, ҳақиқатни гапиринг.

Ҳаёт менга кўп нарсаларни кечиришни, аммо улардан-да кўпроқ тавба қилишни ўргатди.

Озодлик,шундай бойликки, ҳаммаям унга эришолмайди.

Амалдорлар — бетиним ишчи асаларилардек, инсон ҳаётини азобга айлантирадиган қонунларни ёзиш билан эрта-ю кеч банд бўладилар. Нима учун вазирларнинг ойлик иш ҳақи доимо бир хил, нега бу ҳақ Пруссия аҳолисининг турмуш даражаси яхши-ёмонлигига қараб ўзгармайди?  Агар уларнинг ойлиги халқ турмуш даражасига қараб пасту баланд бўлиб турганида эди,  бу нодонлар қонунларни камроқ ёзиб,  кўпроқ фикр қилардилар…

Сиёсат ҳар қандай муаммо ҳал қилиш санъатидир.

Ҳар қандай инқилобни даҳолар тайёрлайди, фанатиклар амалга оширади, унинг меваларидан эса муттаҳамларгина баҳраманд бўлади.

Ҳатто ғолибона уруш ҳам халқлар донишмандлиги чек йўйиши керак бўлган ёвузликдан бошқа нарса эмас.

Кучли ҳамиша ҳақдир.

Сиёсат аниқ фандир.

090

Otto fon BISMARK
AYTMISHLARI,HIKMATLARI

Xurshid Davron tarjimasi

022

   Bismark (Bismarck) Otto Eduard Leopold fon Shyonxauzen (1815.1.4, Shyonxauzen—1898.30.7, Fridrixsru) — Germaniya davlat arbobi, diplomat, knyaz, Germaniya imperiyasining 1-reyxskantsleri (1871—90). Bismark Germaniyani prus militarizmi asosida birlashtirdi; mamlakatda yunker-burjua bloki hukmronligini mustahkamladi, diniy oppozitsiya («Kulturkampf»)ga qarshi kurash olib bordi, sotsialistlarga qarshi favqulodda qonun joriy qildi, ayrim ijtimoiy islohotlar o’tkazdi. Bismark Frantsiya va Rossiyaga qarshi qaratilgan Uchlar ittifoqi (1882) tashkilotchilaridan biri. Poznan va Sileziyadagi polyak aholisini nemislashtirish siyosatini tutgan. Parij kommunasiga qarshi uyushtirilgan qurolli interventsiya tashkilotchilaridan biri bo’lgan.

022

Agarda politsiya senga yaxshi munosabatda bo’lishini xohlasang, Peterburg va Parijda albatta qimmatbaho kiyim va orden medallarda bo’lishing lozim.

Siyosatdagi xatolar sil kasalligiga o’xshaydi — davolab bo’ladigan paytda ular hali sezilmaydi, yuzaga chiqib seziladigan bo’lganida davolashning iloji qolmagan bo’ladi.

O Muhammad! Sening zamondoshing bo’lmaganimdan qayg’udaman. Insoniyat faqat bir martagina sening buyuk qudratingga guvoh bo’ldi, afsuslar bo’lsinkim, endi boshqa ko’rolmaydi. Men sendan hayratdaman.

Yomon qonunlar va yaxshi amaldorlar bilan davlatni boshqarsa bo’ladi. Ammo, amaldorlar yomon bo’lsa, eng yaxshi qonunlar ham ham yordam bermaydi.

Urush paytida,ovdan qaytganda va saylovlar oldidan yolg’onning bozori qaynaydi.

Har bir davlatning o’qituvchiga bo’lgan siyosiy munosabatida o’sha mamlakatning qudrati yoki zaifligi namoyon bo’ladi.

Axmoqlar «Yo’l qo’ygan xatolarimiz tajribasidan o’rganamiz» deyishadi,men bo’lsam,boshqalarning yo’l qo’ygan xatolaridan xulosa qilaman.

Erkak bilan ayolning do’stligi tun cho’kkandan keyin omonat narsaga aylanadi.

Siz bilim olish yo’lida xuddi hech qachon o’lmaydiganday harakat qiling, ammo, xuddi ertaga o’ladiganday hayot kechirishga intiling.

Diplomat bo’lish taqdiri birinchi aprelda tug’ilganim sharofatidan peshanamga yozilgan bo’lsa kerak.

Dunyoni axmoq qilishni istasangiz, haqiqatni gapiring.

Hayot menga ko’p narsalarni kechirishni, ammo ulardan-da ko’proq tavba qilishni o’rgatdi.

Ozodlik,shunday boylikki,unga hammayam erisholmaydi.

Amaldorlar — betinim ishchi asalarilardek,inson hayotini azobga aylantiradigan qonunlarni yozish bilan erta-yu kech band bo’ladilar. Nima uchun vazirlarning oylik ish haqi doimo bir xil,nega bu haq Prussiya aholisining turmush darajasi yaxshi-yomonligiga qarab o’zgarmaydi? Agar ularning oyligi xalq turmush
darajasiga qarab pastu baland bo’lib turganida edi, bu nodonlar qonunlarni kamroq yozib, ko’proq fikr qilardilar…

Siyosat har qanday muammo hal qilish san’atidir.

Har qanday inqilobni daholar tayyorlaydi, fanatiklar amalga oshiradi, uning mevalaridan esa muttahamlargina bahramand bo’ladi.

Hatto g’olibona urush ham xalqlar donishmandligi chek yo’yishi kerak bo’lgan yovuzlikdan boshqa narsa emas.

Kuchli hamisha haqdir.

Siyosat aniq fandir.

034

(Tashriflar: umumiy 676, bugungi 1)

Izoh qoldiring