Miyamoto Musasi. Yagona to’g’ri yo’l hikmatlari.

011
Япон адабиётини беҳад севганим учун бўлса керак, Япония билан боғлиқ ҳамма нарсага,айниқса, тарихига қаттиқ қизиқаман. Бу мамлакат кечмиши билан боғлиқ жуда кўп китобларни ўқиб чиққанман. Кунчиқар мамлакати тарихида ўтган кўплаб сиймолар (албатта,энг аввало, Сайгё, Басё, Исса, Ишикава Такубоку каби шоирлар, Акутагава, Ясунари Кавабата, Дадзай Осаму, Ясуси Иноуэ, Юкио Мисима, Дзюнъитиро Танидзаки каби адиблар, Акира Куросава, Ясудзиро Одзу каби кинорежиссёрлар) менинг севимли инсонларимга айланган. Бугун ана шундай севимли шахсларнинг бири — самурайлар қавмининг энг машҳур вакили, ўтган вақт мобайнида яратилган юзлаб китоблар (уларнинг энг машҳури Эйдзи Ёсикаванинг романлари ҳисобланади),ўнлаб фильмларнинг бош қаҳрамони,донгдор қиличбоз Миямото Мусасининг туғилган куни. Миямотонинг айнан қайси куни туғилгани ҳақидаги баҳслар ҳалигача давом этса-да, кўпчилик тадқиқотчилар 19 май санаси тарафдори эканидан хабарим бор.
Хуллас, мухтасар айтсам,Миямото Мусаси 1584 йилнинг 19 майида дунёга келиб, 1645 йилнинг 13 июнида вафот этган. Олтмиш йиллик ҳаёти давомида Миямато нафақат моҳир қиличбоз, балки анчагина моҳир мусаавир, иқтидорли ёзувчи сифатида ҳам тарихда қолди. Унинг «Қиличбозлик санъатининг 35 моддаси», «Го Рин Но Се»(«Беш ҳалқа китоби») каби асарлари бугунги кунгача жанг саъати ишқибозларининг диққат-этиборида бўлиб келмоқда.
Миямото Мусаси ўлими арафасида — 1645 йилнинг 12 майида шогирдлари учун кейинчалик «Доккодо» номи билан машҳур бўлган васиятномасини ёзади. Бизгача васиятноманинг турли нусхалари етиб келган ва улар бир-биридан жузъий тарзда фарқ қилади.
Бугун сизнинг эътиборингизга ана шу насиҳатларни тақдим этаман. Ишончим комилки, салкам тўрт аср аввал ёзилган бу ҳикматлар бизга ҳам асқотиши мумкин.

Хуршид Даврон

99

МИямото Мусами
ДОККОДО
Ягона Тўғри Йўл ҳикматлари

023

Дунёни (ҳар бир нарсани) борича қабул қил.

023

Роҳат-фароғатдан узоқ бўл

023

Ўзингдан аввал дунёни теран англа.

023

Ҳаётинг давомида бефойда орзулардан узоқ юр.

023

Йўқотган нарсангга ачинма.

023

Қизғанчи,очкўз бўлма.

023

Ўзинггга қаттиқ ишонгин.

023

Ҳеч кимга душманлик қилма.

023

Шаҳвоний эҳтиросларга сабаб бўладиган муҳаббатга алданма

023

Ҳеч бир ишда туйғуга берилма.

023

Ғазаб ва нафрат на ўзингга,на бошқага фойда беради.

023

Қаерда яшама,ўзингни мусофир бил.

023

Ўлимдан қўрқма.

023

Қурол-яроғинг кўп бўлмасин.

023

Қариганда керак бўлади деб мол-дунё тўплама.

023

Лаззатли таомларга ўрганиб қолма.

023

Эҳтиёж сезмасанг,ҳеч бир буюмни сақлама.

023

Қадимдан иззатда бўлган маросимларга амал қил.

023

Будда ва бошқа тангриларга сиғинсанг-да, уларнинг ёрдамига ишониб яшамагин.

023

Ўлим хавфи бўлса ҳам номусингни ҳимоя қил.

023

Асл Йўлдан — Шамшир йўлидан айрилма.

Хуршид Даврон таржимаси

(Tashriflar: umumiy 162, bugungi 1)

Izoh qoldiring