Homer. Iliada & Rustam Ibragimov. Taqdir oldidagi ojizlik

Ashampoo_Snap_2017.04.16_00h51m07s_001_.png   Кўҳна Ғарб адабиётининг шоҳ асари, улуғ Ҳомер томонидан милоддан аввалги VIII асрда яратилган азим обида – “Илиада”нинг ўзбекча таржимасида менинг ҳам ҳиссам борлигидан фахрланаман.   Атоқли мутаржим Қодир  Мирмуҳамедов  таржима қилган достонни нашрга тайёрлашда (1988 йилда)  мен ҳам масъул муҳаррир сифатида иштирок этганман (Хуршид Даврон билан суҳбатдан).

Рустам ИБРАГИМОВ
ТАҚДИР ОЛДИДАГИ ОЖИЗЛИК
Ҳомернинг “Илиада” асари мисолида
004

UjKaLUES5LHY_gomer.jpgҲомер, Гомер (Homeros) — юнон шоири. Унинг ҳаёти ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Турли даврларда яратилган тадқиқотларда унинг яшаб ўтган даврини мил. ав. 12-а. билан 7-а. оралиғида деб кўрсатилади. Ҳомернинг сўқир бўлгани, ўз асарларини бахшилар каби оғзаки айтгани маълум. Уларни ким, қачон ёзиб олгани аниқ эмас. Ҳомерга нисбат берилган асарлар кўп, аммо ҳомершунослар кўп тортишувлардан кейин факат 2 асарни — «Илиада» ва «Одиссея» Ҳомерники деб тан олишган. Уларнинг иккови ҳам қаҳрамонлик эпоси бўлиб, юнон мифологияси асосида яратилган. Шу б-н бирга, уларда фақат шеърлар, афсоналар ва ривоятларгина эмас, реал тарихий вокеалар ҳам акс этган. Жумладан, «Илиада» достонида тасвирланган Троя кўп замонлар афсонавий шаҳар ҳисобланиб келинган, аммо буюк археолог Шпильман кўп йиллик изланишлардан сўнг уни топди ва бу шаҳар тарихда мавжуд бўлганини исбот қилди. Ҳомер асарларидан намуналар ўзбек тилига таржима қилинган (Миртемир, Қодир Мирмуҳамедов ва б.).

004

Ор-номус, ғурур ва беорлик, интиқом ўтида ёниш ҳамда шу интиқом олдидаги ожизлик… ХХ-ХХI асрлар “маҳсул”и – турли экологик, маънавий-ахлоқий муаммолардан кўра анча қадимий бўлган мазкур муаммолар, боқий сўроқлар учун макону замон тўсиғи бегона. Бунинг ёрқин далили Ғарб адабиётининг илк намояндаси саналмиш улуғ Ҳомер томонидан милоддан аввалги VIII асрда яратилган азим обида – “Илиада”дир.

Гўзал Елена сабаб юнонлар ҳамда трояликлар ўртасида кечаётган даҳшатли урушнинг ўнинчи йили… Лекин ана шу талотум чоғи ҳам мураккаб инсоний муносабатлар давом этмоқда: бир ёқда ахейларнинг бош қўмондони, асирга тушган қизи Хрисеидани ажратиш ниятида минг илтижолар билан шоҳ пойига бош уриб келган коҳин Хрисни таҳқирлаган, оқибатда тангри Аполлон томонидан лашкаргоҳига вабо юборилишига (“зеро коҳин эди Фебнинг эрка бандаси,..”), минглаб аскарларининг бекордан-бекорга қирилиб кетишига сабабчи бўлган такаббур Агамемнон қизни отасига қайтаришни талаб қилган Ахиллесга бунинг бадалига улуғ баҳодирнинг асираси Брисеидани беришни шарт сифатида қўяди. Иккинчи ёқда эса бу пасткашликдан дили қаттиқ озор топган Пелейзода лашкаргоҳни ташлаб кетиб, номус ўтида қоврилади:

Ва ниҳоят, мирмидонлар майдонига келиб, кўрдилар
Ғамга ботган Ахиллесни ўз чодири бўсағасида…

350 Бироқ Ахилл, дўстларини тарк этди-да, мўйсафид уммон
Ёқасига бориб инди ва қўлларин чўзиб сув томон
Оқ сут берган онасига бўзлаб-бўзлаб қилди илтижо:
“Онажоним! Наҳот мени фоний этиб туққанинг учун
Олампаноҳ Зевс этмаган менга насиб иззату икром?

355 Бугун эса боридан ҳам маҳрум этди! Иқтидорли шоҳ
Мутакаббир Агамемнон менинг жангда олган муздимни
Ўзиники қилиб олиб, фарзандингни айлади бадном!”

William-Adolphe_Bouguereau_(1825-1905)_-_Homer_and_his_Guide_(1874).jpgҲомер даҳоси қудратининг энг ёрқин фазилатларидан бири шуки, у икки буюк иллат ҳамда фазилат тўқнашган ана шундай драматик лаҳзада мана шу сабаб орқасида келиб чиққан оқибат – Уруш жараёнини асар марказига олиб кирди. Тўғри, урушнинг ўзи ўн йилдан буён давом этиб келарди-ю, илионликлар шу пайтгача шаҳар деворлари ортидан чиқишга ботинолмасди. Фақат Ахиллес муҳорабани тарк этгачгина, улар очиқ жангга, душман билан юзма-юз ҳақиқий Урушга, даҳшатли Урушга кирди. Муаллиф бу улуғ муҳорабани бор сурони, ваҳшати билан реалистик бўёқларда ниҳоятда рангин тасвирлайди:

Иккала халқ икки ёқда кўриб бўлгач жанг тараддудин,
Қушлар янглиғ уввос солиб гурра қалқди Троя аҳли:
Одатда қиш бўронидан ё аёзли куз ёмғиридан
Қочиб, кўкка парвоз этган турналар шу тарзда қичқиргай;

5 Қушлар жўшқин уммон оша учарканлар юксак самода,
Ғанимлари пигмейларга офат йўллаб осмон-фалакдан,
Мудҳиш ғазаб ила ҳамла қилардилар улар устига.
Лек ахейлар адоватли ҳансирашиб келардилар жим
Бир ёқадан бош чиқариб жанг қилмоққа аҳд қилган ҳолда.

10 Нот шамоли тоғу тошни ўғрилар-чун зулматдан афзал,
Чўпонларга кони зиён туман ила бурканганида,
Кўролмайсан отган тошинг бориб тушган ердан нарини, –
Худди шундай қуюқ эди лашкар пойи остидан чиққан
Чанг, тўзон ҳам; кенг водийдан улар жадал ўтдилар юриб.

Энг асосий паҳлавони иштирокисиз урушни давом эттирган ахейлар Менелай, Аякс Телемоний, Диомед сингари қолган баҳодирлари жасоратига қарамай, устунликни қўлдан беришди. Улкан жанг саҳнасига энди трояликларнинг азамат ўғлони Гектор чиқди:

75 О, ахейлар, орангизда мард, азамат қаҳрамонлар кўп;
Кимки мен-ла холисона жанг қилмоққа билдирса хоҳиш,
Майли, чиқсин даврага у – шайдир жангга илоҳий Ҳектор.

Гоҳ у томон, гоҳ бу томоннинг қўли баланд келаётган, ишратпараст, қўрқоқ Париснинг касофати сабаб бошланган, ниҳояси азим шаҳарнинг ҳалокати бўлгувчи шу уруш нафақат бандаларни, балки Олимп тангриларини ҳам бир-бирига ёв икки гуруҳга ажратиб юборди. Гера, Афина каби маъбудалар одатдагидек юнонлар томонида бўлса, Афродита, Аполлон, Арес сингари илоҳлар илионликларни қўллаб-қувватлайди, ҳаттоки улар тарафида туриб жангларда қатнашади. Фақат маъбудлар хоқони улуғ Зевсгина вазиятни бутун олам ҳодисалари тиргаги бўлган бир қудратга мувофиқ назорат қилар, тарафкашликдан йироқ эди. Шунинг учун ҳам ҳали айтилганидек, бутун уруш давомида гоҳ у томоннинг, гоҳ бу томоннинг қўли баланд келарди! Ўша қудрат, ўша куч олдида ожиз бандалар тугул, барҳаёт маъбудлар ҳам иложсиз. У тақдирдир.

Айнан шу тақдир образи кейинчалик Ҳомердан “мерос” сифатида бутун антик юнон адабиётининг ўзига хос “қуёш”и бўлиб қолди ҳамда ўзга мавзую масалалар мазкур тимсол атрофида айланди. Бунга типик мисол – Гесиод, Эсхил, Софокл, Еврипид ижоди. Ҳомер эса шу азалий ва абадий муаммодан сўз очган илк санъаткор экан, у авваламбор, фалакнинг гардиши ҳатто олий худолар ҳам бўйсунишга мажбур олий қонун эканлигини билвосита уқтиради. Ёруғлик ва санъат маъбуди, улуғ ёяндоз, Троянинг толмас ҳимоячиси Аполлон ҳам севикли қаҳрамони Гекторни Ҳомер зўр илҳом билан куйлаган Ахиллеснинг қаҳру ғазаби ҳукмига, тўғрироғи, тақдир ҳукмига топширмоқдан ўзга иложи қолмаганда қисматнинг бу йўриғи олдида қанчалар ожиз эди!

Ҳа, тақдири азал дунё устуни ҳисобланган тангрилар устидан ҳукм юрита-юрита, охири ўзининг кульминациясига етган – даҳшатли Троя уруши бошланганди. Бу уруш маъбудларнинг қисмат олдидаги ожизлиги тарзида жаҳоний кўриниш касб этди. Аслида Биринчи жаҳон уруши 1914-1918 йилларда эмас, образли қилиб айтганда, милоддан аввалги VIII асрда бўлган эди. Гап фақат бу қирғинбаротда маъбудлар ҳам иштирок этганида эмас. Ҳатто ана шу ваҳшат чоғи ҳам юксак инсоний муносабатлар тинч кундалик ҳаётдагидан ёрқинроқ, бутун бўю басти билан намоён бўлди: бир ёқда Агамемнонга аччиқ қилиб, урушни тарк этган Ахиллес олдига Гектор бошчилигидаги трояликларнинг қақшатқич зарбаси остида чекиниб бораётган юнонларни бу танг аҳволдан қутқаришини ўтиниб сўраб, баҳодирнинг қадрдон оғайниси Патрокл келади. Иккинчи ёқда унга рад жавобини бергани ҳолда ўз қурол-яроғу лашкарини бериб, қадрдонини жангга йўллаган мағрур Ахиллес кейинроқ Патроклнинг ҳалок бўлганини эшитгач, чунонам ғазабланадики, бу буюк ғазабда алам, нафрат, интиқом ўти мужассам эди:

… ғам қора булут янглиғ босди Пелейзодани.
Шу онда у қўлларига нопок кулни сиқимлаб олиб
25 Ўз бошидан соча кетди офтобмисол жамолин булғаб;
Унинг хушбўй ва бежирим либослари беланди кулга.
Сўнгра бу алпқомат йигит ётиб олиб ерга узала,
Аччиқ-аччиқ оҳ ураркан сочларини юлди аямай.;

“… Нечунки, мен то Ҳекторни ўз найзам-ла жонини олиб,
90 Қадрдоним Патрокл-чун интиқом – ўч олмагунимча
Қалбим менинг яшашимга имкон бермас эл орасида!”;

Жангга киргум азиз дўстим ҳалок этган Ҳекторга қарши!
Қодир Зевс ва худовандлар қачон мени маҳкум этсалар,

115 Ўшал заҳот тайёрдурман мардонавор жон бермоққа мен!
Ўлимдан жон сақлолмади ҳатто мардлар марди Патрокл,
Чақмоқотар Зевснинг, гарчи, арзандаси ҳисобланса ҳам;
Ҳалок этди уни қисмат ва Ҳеранинг шум адовати.
Мен ҳам қисмат даъват этса, розидурман маҳв бўлмоққа…

Асарнинг кульминацион нуқтаси айнан шу ердир. Чунки улуғ рапсоднинг йигирма тўрт қўшиқдан иборат маҳобатли “Илиада” жангномасини яратишдан мақсади ана шу қаҳру ғазабни куйлаш, тараннум қилиш эди. Азиз дўст ҳурмати, ёди бош омил бўлган ушбу ғазаб оқибатда илионлик неча минглаб жангчиларни маҳф этиб, Патроклнинг қотили довюрак Гекторнинг ҳам жонини олди. Бу ғазабнинг “қон”и аслида тақдир ҳукмига исён эди. Яқин-орада ўзининг-да ҳаёт шами сўниши (манфур Парис томонидан ожиз жойи – товонига найза санчиб ўлдирилиши)ни олдиндан билган Ахиллес Патроклнинг ҳалокатига қисматни айбдор санаб, шу қисмат иродаси ифодачиси, аниқроғи, унинг қўлидаги “ўйинчоқ” Гектордан шафқатсизларча ўч олди, Троя шаҳзодасининг мурдасини аёвсиз хўрлади. Бироқ тақдирга қарши қаратилган мазкур исён ҳақиқатда тақдир йўриғига бўйсуниш эди (Чунки Троянинг муқаррар қисмати – ҳалокатига олиб келгувчи омиллардан бири Приамзоданинг ўлдирилмоғи эди!). Негаки Еру само ҳукмдори қудратли Зевс тақдири азални унинг қонуниятлари асосида назорат қилади. Бунга бўйсунмасликка эса боя бир неча бор таъкидлаганимиздек, ўзга маъбудлар у ёқда турсин, ҳатто Зевснинг-да ҳаққи йўқ. Бу нарсани ички бир сезги-ла туйган Ахиллес эҳтимол шу сабабли ғазабдан тушиб, Гекторнинг пажмурда танасини ўз олдига минг бир илтижою аламли кўз ёшлар билан келган Троя ҳукмдори, аламдийда ота – Приамга қайтариб бергандир?! Қандай бўлмасин, қасос, аниқроғи, қисмат қасоси ҳамда унинг қаршисидаги қумурсқа мисол ожизлик бир улуғ инсоннинг қаҳру ғазаби кўринишида юнон қўшинига хайрихоҳлиги очиқ-ошкора сезилгувчи Ҳомернинг 15 700 сатри замирига сингиб кетган.

 

slide-01.jpg

АНТИК ДУНЁ АДАБИЁТИ
ВА УНИНГ МИФОЛОГИЯСИ
Муҳаббат Шарафутдинова
004

Ashampoo_Snap_2017.04.16_00h51m47s_002_.pngАнтик адабиётни ўрганишимиздаги биринчи восита мифологиядир. Антик адабиёти мифология асосида юзага келгандир.

Мифология миф, афсона ва эртакдардан иборат. Буюк адиб Горький мифология халқ бадиий фаолиятининг алоҳида бадиий устқурмаси, деб кўрсатилган.
Мифология ҳали кишилар онги жуда паст бўлган пайтида юзага келган. Шунинг учун инсонлар ўзлариrа турли туман худолар яратганлар. Масалан: мифолоrиянинг кўрсатишича, энг аввалги худо Уран, сўнг Гея вужудга келган, буларнинг бирлашувидан Крон, Океан. Рейлар туғилган. Крон билан Peя бирлашувидан яна бошқа худо авлодлари юзага келган, шулардан бири Зевс эди. Зевс катта бўлгач, отасини тахтдан тушириб, ўзи тахтга чиқди. Унинг ҳукмронлигига қарши чиққан худоларни Зевс қаттиқ қўллик билан бошқаради. Зевс Олимп тоғларида яшовчи худоларнинг Худоси бўлиб қолади. Милоддан илгариги XII асрда вужудга кедган «Иллиада» ва «Одиссея» афсоналарида Зевс булутларни ҳайдовчи худо сифатига тасвирланади.

Гомер эпослари

Эпик асар деб каттa, қаҳрамони халқ бўлган достонларга айтилади.

Милоддан илгариги XII асрда греклар билан кичик Осиёдаги Троя шаҳари ўртасида 10 йил уруш бўлиб, бу урушда греклар ғалаба қозонадилар. Натижада Троя уруши қаҳрамонларини куйлаган достонлари юзага келади. Бу достонларни (бахшилар) юзага келтирадилар. Шундай ном билан бизгача келган бахши Гомердир.

Гомер афсонавий шоир булиб, V асрда яшаган грек тарихчиси Геродот Гомерни ўзидан 400 йил илгари яшаганлигини айтади. Демак, Гомер милоддан илгариги IX асрда яшаган. Баъзи бир буржуа олимлари Гомер номидаги «Илиада» ва «Одиссея» достонларини турли кишилар томонидан яратилган деб даъво қиладилар. Баъзилари бу асарларнинг компазицион қурилишида бирлик бор, шунинг учун бир киши томонидан яратилган, дейдилар. Бизга шyниси маълумки, бу достонлар мифология асосида яратилган халқ ижодиётидан иборатдир.

Ўзининг сўнгги такомиллаштиришни бир киши қўлига топганки, бу Гомердир. Мил.авв. VI асрда Тиран-физистирант саройида бу достонларни ёзиб олганлар.

А) «Илиада» ва «Одиссея» достонларида ҳар хил даврнинг қатлами из қолдирган.
«Одиссея», «Илиада»дан таҳминан 100 йил (бир аср) кейин яратилган.

Б) «Илиада» ва «Одиссея»да бирлик элементлари мавжуд.

В) «Илиада» ва «Одиссея»да бир қатор уйғунсизликлар, келишмовчиликлар сюжет ҳаракатда етказилмаган.

Г) Кичик қўшиқлар эпосга қадар бўлган, поэмага кичик қўшиқларнинг йиғиндиси деб қараш нотўғридир, қўшиқ қисқа, поэма кенг бўлади.
«Илиада» ва «Одиссея» кенг поэмалардир.

Д) Ҳар иккала асардаги уйғунсизликлар шуни кўрсатадики, «Илиада» билан «Одиссея»кенг поэма бўлганлари учун бирқатор янги мижозлар билан тўлдирилган.

«Илиада» достони

«Илиада» икки сўздан иборат, яъни Илион (қадимги Троя шаҳарнинг номи, Одас-қўшиқ деганидир. Достон 24 қўшиқдан иборат бўлиб, гекзаметрда (олтили шеърий ўлчовда) ёзилган.

Биз юқорида грек адабиёти мифология асосига қурилган деган эдик, «Илиада»нинг асосида ҳам миф ётади. Бу миф шундан иборат:

Бир куни худо Зевс Олимп тоғида яшовчи барча худоларни чақириб, зиёфат беради, бу зиёфатга жанжал худоси Эридани чақирмайди. Бундан ғазабланган Эрида Зевсдан ғч олмоқчи бўлади. Зиёфат вақтида осмондан «Энг гўзалига» деган бир олма ташлайди. Худолар ўртасида жанжал чиқиб, ниҳоят олма учта чиройли мабуда (аёл) худолар ўртасида талаш бўлиб қолади. Улардан бири Гера Зевснинг хотини, иккинчиси Афина уруш ва донолик худоси, учинчиси Афродита гўзаллар худоси эди. Бу нарсани Зевс хам хал қилолмайди. «Сизлар пастга тушингар, инсонларга мурожаат қилсангизлар, инсонлар олмани кимга тегишли эканлигини айтиб берадилар»дейди Зевс.

Маъбудалар ерга тушиб, Троя подшоси Приамнинг ўғли Парисга йўлиқадилар. «Шу олмани менга хукм қилиб берсанг, сени давлатманд қиламан» дейди Гера. Афина эса уни донишманд ва қудратли қилишга ваъда беради.

Гўзал Афродита бўлса Парисга дунёдаги энг гўзал хотинни олиб бермоқчи бўлади. Парис олмани Афродитага хукм қилиб беради. Шу вақтдан бошлаб Афродита Троялилар дўстига, Гера билан Афина эса Троялиларнинг душманига айланадилар. Бир неча вақтдан сўнг Парис Грецияга саёхат қилиб бориб, шох Менслайнинг саройига мехмон бўлиб киради ва унинг гўзал хотини Еленани олиб қочиб кетади. Fазабланган шох Менслай қабила бошлиқларидан Агамемнон, Ахилес, Одиссей ва барчаларини чақириб, қўшин тузади ва Трояга қарши уруш бошлашга буюради. Фақат Агамемнон ўз боласини худоларга қурбон қилгач, шамол пайдо бўлиб, харбий кемалар Троя томон кетадилар. Тўққиз йил Трояни қамал ҳолда сақлаган греклар ўнинчи йилда уни қўлга оладилар.

Сюжет

Урушнинг ўнинчи йили Атаменон билан Ахиллес ўртасида жанжал чиқади. Атамемноннинг қўлида Аполлон худосининг (қуёш худоси ) қохининг (ердаги Авлиёси) қизи Хриссида асира эди. Қизнинг отаси қизини олиб кетгани келади лекин, Атамемнон уни бермайди. Fазабланган қизнинг отаси худонинг нафратини тилайди. Шундан кейин урушда грекларнинг ахволи ёмонлашади. Атамемнон бу ишга худоларнинг аралашганини сезиб, қизни отасига қайтариб беради, лекин Ахиллес қўлидаги иккинчи асира қиз Брисеидани тортиб олади. Атемемноннинг манманлигидан хафа бўлган Ахиллес урушга қатнашмай қўяди.

Греклар енгила бошлайдилар. Атемемнон Ахиллес билан ярашиши учун унинг олдига Одиссейни юборади, лекин Ахиллес ярашмайди. Грекларнинг зўрайиб қолганини эслаб Ахиллес ўз дўсти Патроклни урушга юборади. Патрокл Трояликларга қарши жангда ўлади, уни Трояли қахрамон, Троя шохининг ўғли Гектор ўлдиради.

Икки ўртада қон тўкишни тўхтатиш учун урушга сабабчи булган Менелай билан Парисни олишуви хал қилсин деб таклиф қиладилар. Яккама-якка жангда Трояли Парис енгилади, ўлимга махкум этилганда, гўзал Афродита келиб уни олиб қочиб кетади ва ўлимдан сақлаб қолади. Ахиллес ўз дўсти Патроклнинг ўлимига чидаёлмай темирчи худо Гефестнинг ясаган қуроли билан қуролланиб, Атамемнон билан сиртдан ярашиб, яна жангга киришади. Троя шахари яқинида Гекторни учратиб, уч марта қувиб ва нихоят уни ўлдиради, асосий душмани сифатида уни аравага судратиб масхара қилади. Троя шохи, Гекторнинг отаси чол Приам Ахиллес олдига катта тўлов билан келиб, Гекторнинг жасадини қайтариб олишга муваффақ бўлади. Троялилар ўз қахрамонининг жасадини куйдириб, у билан (Гектор) хайрлашадилар. Достон бир хулқий масала атрофида воқеани тасвирлайди, у хам бўлса Ахиллесдаги ғазабнинг туғилиши ва унинг кучайиши хамда Троялиларга қарши бу ғазабнинг қаратилишидир. Достондаги қахрамонлар ўша замонга хос бўлган хусусиятларини уларнинг кучларини, уларнинг заиф томонини акс эттиради. қахрамонлар ўз кучларига қараб харакат қиладилар. Масалан: Ҳар бир қахрамоннинг ўзига хослиги бор. Масалан: Ахиллес жўшқин, пешқадам, Нестор доно, Атамемнон шохларча улуғвор, Одиссей донишманд ва хийлакор сифатида тасвирланади.

Достоннинг стили ва эпик асарга мансуб бўлган улуғворлик ва тантаналикка эга. Достонда қадимги қабила ер аристократиясининг хаёти акс эттирилган. Халқ хаётига жуда кам ўрин берилган. Масалан: жангчи Терсит урушга қарши норозилик билдирганда, Одиссей жим туришга мажбур қилиши тасвирланган.

Терсит эса автор томонидан салбий образ сифатида тасвирланган. Бу достон қадимги инсонлар хаётини акс эттирган ёдгорлик сифатида қимматлидир.

“Одиссея” достони

Трояли Парис Ахиллесни ўлдиргач, (унинг товонидан ўқ билан ўлдиради). Ахиллес Товони деган сўз шундан қолган. Одиссей бошлиқ греклар бир хийла ишлатади. Греклар гўёки чекинган каби орқага кетиб, у ерда от қолдирадилар. Трояликлар греклар енгилдилар, деб ёғоч отни ғалаба ёдгорлиги сифатида саройга олиб келадилар. JIаокоон деган киши бунга қарши турганда, дарёдан ажрархон чиқиб, уни бўғиб улоқтиради. Ёғоч отни Троя шахри ичкарига олиб кириб қўядилар. Кечаси унинг ичидан греклар чиқиб, сарой дарвозасини очади-лар ва Трояни енгадилар. Урушдан сўнг грек қахрамонлари ўз ватанларига қайтадилар. Уларнинг кўплари йўлда халок бўлиб кетади, баъзилари узоқ йиллардан cўнг ватанларига қайтиб келадилар. Шундайлардан бири қахрамон Одиссей эди. Агар Иллиадада Троя уруши тасвирланса, «Одиссея»да грек қахрамонларнинг ўз ватанларига қайтишлари ва денгиз саргузаштлари ва шу билан бирга оила драмаси кўрсатилади. Одиссей 10 йиллик Троя урушида бўлган даврда унинг саройини «Ошиқлар» эгаллайди ва унинг хотини Пенелопани, сен энди эрга чиқ деб, қистай бошлайдилар. Унинг ўғли Телемах ёш бўлганлигидан хушторларга қаршилик кўрсатолмайди. Шунинг учун худо Афина Одиссейнинг дўсти сифатида келиб телемахга кема тайёрлаб беради. Телемах энди кема билан отасини қидириб кетади. Бу вақтда йўлда Одиссейни пари Калипсо яхши кўриб қолиб уни кетишига йўл бермай турган эди.

Афина худолар мажлисини чақириб, Одиссейни уйига кетиш масаласини қўяди. Бу масаладан сўнг Калипсо Одиссейга рухсат беради. Одиссей ўз ўртоқлари билан бир оролга келади. У ердаги бир ғорга киради, мехмон бўлиш учун ғорнинг эгасини кутади.

Бу юрнинг эгаси кўр дев Циклоп Полифем бўлиб, кечқурун келиб қўйларни ғорга киргизади ва ғорнинг оғзига тош қўйиб қўяди. Fopгa кириб олов ёққанда одамларни кўради. Одиссей унга, бизни мехмон қил деб дўқ уради. Fазабланган дев икки кишини ерга уриб, ютиб юборади. Ўлим хавфи бошқаларга ҳам яқинлашганда, Одиссей ҳийла ишлатади. У девга қараб: Инсонларнинг ажойиб бир ичимлиги бор, агар сен еган гўштларингдан сўнг ўшани ичсанг, жуда ҳам роҳатланасан, дейди. Дев ичкиликни (вино) ичиб кайф қила бошлайди. Дев Одиссейдан, сенинг отинг нима, ким бўласан?, деб сўрайди. Одиссей: «Ҳеч ким» деб жавоб беради.

Сени бу қилган яхшилигинг учун сени энг охирида ейман, дейди дев ва уйқуга кетади.Шу пайтда Одиссей найзани қиздириб, унинг соғ кўзига босади. Чидолмаган дев наъра тортади. Қўшни ғордаги девлар дарҳол етиб келиб, ташқаридан туриб, «Сенга ким озор берди?» деб сўрайдилар. Дев эса «Ҳеч ким» деб жавоб беради. Сен бизни овора қилдинг деб, улар ҳафа бўлиб қайтиб кетадилар. Дев тонг отгач, сенларни тутиб ейман, дейди ва молларни бирма-бир текшириб ташқарига чиқара бошлайди.

Одиссей билан унинг шериклари молларнинг қорнига ёпишиб чиқиб кетадилар. Бундан ташқари Одиссейнинг нариги дунёга саёхати, аждахо ҳавфидан қутилмаганлиги ва яна кўп воқеалар тасвирланади. Одиссей кемага тушиб келаётганида денгиз худоси Посейдон ўғли Пожипемни кўр қилиб қўйгани учун Одиссейга қарши бўрон юборади. Кемаси ҳалокатга учрайди, ўзини эса тўлқин бир қирғоққа чиқариб ташлайди. Бу қирғоқдаги бир мамалакат шохининг қизи ўртоқлари билан денгиз бўйига чиққан эди. Улар Одиссейни саройга олиб бориб, унинг шарафига катта зиёфат уюштирадилар. Бахшилар 10 йиллик Троя уруши ва унинг қаҳрамонлари ҳақида қўшиқ айтади. Бу қўшиқда Одиссейнинг номини ҳам тилга оладилар. Бу вақт Одиссей кўзидан ёш чиқади. Сўнг ундан сўраганларида, у Троя урушдиа қатнашган қаҳрамон Одиссей эканлигини айтди. Одиссейни катта дабдаба билан ўз ватанига жўнатадилар. Одиссей сарой воқеаларини эшитади ва ошиқлардан ўч олиш учун режа тузади. Одиссей ўз саройига гадой қиёфасида бориб яшай бошлайди.

Одиссейнинг хотини ошиқларига бир шарт қўйган эди: Мен Одиссей учун бир гилам тўқимоқдаман, шуни тўқиб бўлиб, кейин турмушга чиқаман, дейди, кундузи гилам тўқийди, кечалари эса, гиламни бузади, кўп вақт ўтказаверади.

Ниҳоят, Пенелопа, кимки Одиссей ўқидан нишонга урса, унга тегаман, дейди. Ошиқлар Одиссейнинг ўқ ёйини кўтара олмайдилар ҳам. Одиссей нишонга уради ва ўғли Телемах билан бирга ошиқларни улоқтиради, ўз юртини яна қўлга олади.

Бу достон ҳам 24 қўшиқдан иборат бўлиб, «Илиада»дан сўнг ижод этилган. Асар қаҳрамони Одиссей донишманд ҳам ҳийлакор у азоб чекади охирида ғалаба қилди. Асарнинг қиймати ҳам шу ерда Бу икки асарда Гомер қабила аристократиясининг идеологи сифатида майдонга чиқади.

slika11.jpgRustam IBRAGIMOV
TAQDIR OLDIDAGI OJIZLIK
Homerning “Iliada” asari misolida
004

Homer, Gomer (Homeros) — yunon shoiri. Uning hayoti haqida aniq ma’lumotlar yo‘q. Turli davrlarda yaratilgan tadqiqotlarda uning yashab o‘tgan davrini mil. av. 12-a. bilan 7-a. oralig‘ida deb ko‘rsatiladi. Homerning so‘qir bo‘lgani, o‘z asarlarini baxshilar kabi og‘zaki aytgani ma’lum. Ularni kim, qachon yozib olgani aniq emas. Homerga nisbat berilgan asarlar ko‘p, ammo homershunoslar ko‘p tortishuvlardan keyin fakat 2 asarni — «Iliada» va «Odisseya» Homerniki deb tan olishgan. Ularning ikkovi ham qahramonlik eposi bo‘lib, yunon mifologiyasi asosida yaratilgan. Shu b-n birga, ularda faqat she’rlar, afsonalar va rivoyatlargina emas, real tarixiy vokealar ham aks etgan. Jumladan, «Iliada» dostonida tasvirlangan Troya ko‘p zamonlar afsonaviy shahar hisoblanib kelingan, ammo buyuk arxeolog Shpilman ko‘p yillik izlanishlardan so‘ng uni topdi va bu shahar tarixda mavjud bo‘lganini isbot qildi. Homer asarlaridan namunalar o‘zbek tiliga tarjima qilingan (Mirtemir, Qodir Mirmuhamedov va b.).

004

Raffael_075.jpgOr-nomus, g‘urur va beorlik, intiqom o‘tida yonish hamda shu intiqom oldidagi ojizlik… XX-XXI asrlar “mahsul”i – turli ekologik, ma’naviy-axloqiy muammolardan ko‘ra ancha qadimiy bo‘lgan mazkur muammolar, boqiy so‘roqlar uchun makonu zamon to‘sig‘i begona. Buning yorqin dalili G‘arb adabiyotining ilk namoyandasi sanalmish ulug‘ Homer tomonidan miloddan avvalgi VIII asrda yaratilgan azim obida – “Iliada”dir.

Go‘zal Yelena sabab yunonlar hamda troyaliklar o‘rtasida kechayotgan dahshatli urushning o‘ninchi yili… Lekin ana shu talotum chog‘i ham murakkab insoniy munosabatlar davom etmoqda: bir yoqda axeylarning bosh qo‘mondoni, asirga tushgan qizi Xriseidani ajratish niyatida ming iltijolar bilan shoh poyiga bosh urib kelgan kohin Xrisni tahqirlagan, oqibatda tangri Apollon tomonidan lashkargohiga vabo yuborilishiga (“zero kohin edi Febning erka bandasi,..”), minglab askarlarining bekordan-bekorga qirilib ketishiga sababchi bo‘lgan takabbur Agamemnon qizni otasiga qaytarishni talab qilgan Axillesga buning badaliga ulug‘ bahodirning asirasi Briseidani berishni shart sifatida qo‘yadi. Ikkinchi yoqda esa bu pastkashlikdan dili qattiq ozor topgan Peleyzoda lashkargohni tashlab ketib, nomus o‘tida qovriladi:

Va nihoyat, mirmidonlar maydoniga kelib, ko‘rdilar
G‘amga botgan Axillesni o‘z chodiri bo‘sag‘asida…

350 Biroq Axill, do‘stlarini tark etdi-da, mo‘ysafid ummon
Yoqasiga borib indi va qo‘llarin cho‘zib suv tomon
Oq sut bergan onasiga bo‘zlab-bo‘zlab qildi iltijo:
“Onajonim! Nahot meni foniy etib tuqqaning uchun
Olampanoh Zevs etmagan menga nasib izzatu ikrom?

355 Bugun esa boridan ham mahrum etdi! Iqtidorli shoh
Mutakabbir Agamemnon mening jangda olgan muzdimni
O‘ziniki qilib olib, farzandingni ayladi badnom!”

Homer dahosi qudratining eng yorqin fazilatlaridan biri shuki, u ikki buyuk illat hamda fazilat to‘qnashgan ana shunday dramatik lahzada mana shu sabab orqasida kelib chiqqan oqibat – Urush jarayonini asar markaziga olib kirdi. To‘g‘ri, urushning o‘zi o‘n yildan buyon davom etib kelardi-yu, ilionliklar shu paytgacha shahar devorlari ortidan chiqishga botinolmasdi. Faqat Axilles muhorabani tark etgachgina, ular ochiq jangga, dushman bilan yuzma-yuz haqiqiy Urushga, dahshatli Urushga kirdi. Muallif bu ulug‘ muhorabani bor suroni, vahshati bilan realistik bo‘yoqlarda nihoyatda rangin tasvirlaydi:

Ikkala xalq ikki yoqda ko‘rib bo‘lgach jang taraddudin,
Qushlar yanglig‘ uvvos solib gurra qalqdi Troya ahli:
Odatda qish bo‘ronidan yo ayozli kuz yomg‘iridan
Qochib, ko‘kka parvoz etgan turnalar shu tarzda qichqirgay;

5 Qushlar jo‘shqin ummon osha ucharkanlar yuksak samoda,
G‘animlari pigmeylarga ofat yo‘llab osmon-falakdan,
Mudhish g‘azab ila hamla qilardilar ular ustiga.
Lek axeylar adovatli hansirashib kelardilar jim
Bir yoqadan bosh chiqarib jang qilmoqqa ahd qilgan holda.

10 Not shamoli tog‘u toshni o‘g‘rilar-chun zulmatdan afzal,
Cho‘ponlarga koni ziyon tuman ila burkanganida,
Ko‘rolmaysan otgan toshing borib tushgan yerdan narini, –
Xuddi shunday quyuq edi lashkar poyi ostidan chiqqan
Chang, to‘zon ham; keng vodiydan ular jadal o‘tdilar yurib.

Eng asosiy pahlavoni ishtirokisiz urushni davom ettirgan axeylar Menelay, Ayaks Telemoniy, Diomed singari qolgan bahodirlari jasoratiga qaramay, ustunlikni qo‘ldan berishdi. Ulkan jang sahnasiga endi troyaliklarning azamat o‘g‘loni Gektor chiqdi:

75 O, axeylar, orangizda mard, azamat qahramonlar ko‘p;
Kimki men-la xolisona jang qilmoqqa bildirsa xohish,
Mayli, chiqsin davraga u – shaydir jangga ilohiy Hektor.

Goh u tomon, goh bu tomonning qo‘li baland kelayotgan, ishratparast, qo‘rqoq Parisning kasofati sabab boshlangan, nihoyasi azim shaharning halokati bo‘lguvchi shu urush nafaqat bandalarni, balki Olimp tangrilarini ham bir-biriga yov ikki guruhga ajratib yubordi. Gera, Afina kabi ma’budalar odatdagidek yunonlar tomonida bo‘lsa, Afrodita, Apollon, Ares singari ilohlar ilionliklarni qo‘llab-quvvatlaydi, hattoki ular tarafida turib janglarda qatnashadi. Faqat ma’budlar xoqoni ulug‘ Zevsgina vaziyatni butun olam hodisalari tirgagi bo‘lgan bir qudratga muvofiq nazorat qilar, tarafkashlikdan yiroq edi. Shuning uchun ham hali aytilganidek, butun urush davomida goh u tomonning, goh bu tomonning qo‘li baland kelardi! O‘sha qudrat, o‘sha kuch oldida ojiz bandalar tugul, barhayot ma’budlar ham ilojsiz. U taqdirdir.

Aynan shu taqdir obrazi keyinchalik Homerdan “meros” sifatida butun antik yunon adabiyotining o‘ziga xos “quyosh”i bo‘lib qoldi hamda o‘zga mavzuyu masalalar mazkur timsol atrofida aylandi. Bunga tipik misol – Gesiod, Esxil, Sofokl, Yevripid ijodi. Homer esa shu azaliy va abadiy muammodan so‘z ochgan ilk san’atkor ekan, u avvalambor, falakning gardishi hatto oliy xudolar ham bo‘ysunishga majbur oliy qonun ekanligini bilvosita uqtiradi. Yorug‘lik va san’at ma’budi, ulug‘ yoyandoz, Troyaning tolmas himoyachisi Apollon ham sevikli qahramoni Gektorni Homer zo‘r ilhom bilan kuylagan Axillesning qahru g‘azabi hukmiga, to‘g‘rirog‘i, taqdir hukmiga topshirmoqdan o‘zga iloji qolmaganda qismatning bu yo‘rig‘i oldida qanchalar ojiz edi!

Ha, taqdiri azal dunyo ustuni hisoblangan tangrilar ustidan hukm yurita-yurita, oxiri o‘zining kulminatsiyasiga yetgan – dahshatli Troya urushi boshlangandi. Bu urush ma’budlarning qismat oldidagi ojizligi tarzida jahoniy ko‘rinish kasb etdi. Aslida Birinchi jahon urushi 1914-1918 yillarda emas, obrazli qilib aytganda, miloddan avvalgi VIII asrda bo‘lgan edi. Gap faqat bu qirg‘inbarotda ma’budlar ham ishtirok etganida emas. Hatto ana shu vahshat chog‘i ham yuksak insoniy munosabatlar tinch kundalik hayotdagidan yorqinroq, butun bo‘yu basti bilan namoyon bo‘ldi: bir yoqda Agamemnonga achchiq qilib, urushni tark etgan Axilles oldiga Gektor boshchiligidagi troyaliklarning qaqshatqich zarbasi ostida chekinib borayotgan yunonlarni bu tang ahvoldan qutqarishini o‘tinib so‘rab, bahodirning qadrdon og‘aynisi Patrokl keladi. Ikkinchi yoqda unga rad javobini bergani holda o‘z qurol-yarog‘u lashkarini berib, qadrdonini jangga yo‘llagan mag‘rur Axilles keyinroq Patroklning halok bo‘lganini eshitgach, chunonam g‘azablanadiki, bu buyuk g‘azabda alam, nafrat, intiqom o‘ti mujassam edi:

… g‘am qora bulut yanglig‘ bosdi Peleyzodani.
Shu onda u qo‘llariga nopok kulni siqimlab olib
25 O‘z boshidan socha ketdi oftobmisol jamolin bulg‘ab;
Uning xushbo‘y va bejirim liboslari belandi kulga.
So‘ngra bu alpqomat yigit yotib olib yerga uzala,
Achchiq-achchiq oh urarkan sochlarini yuldi ayamay.;

“… Nechunki, men to Hektorni o‘z nayzam-la jonini olib,
90 Qadrdonim Patrokl-chun intiqom – o‘ch olmagunimcha
Qalbim mening yashashimga imkon bermas el orasida!”;

Jangga kirgum aziz do‘stim halok etgan Hektorga qarshi!
Qodir Zevs va xudovandlar qachon meni mahkum etsalar,

115 O‘shal zahot tayyordurman mardonavor jon bermoqqa men!
O‘limdan jon saqlolmadi hatto mardlar mardi Patrokl,
Chaqmoqotar Zevsning, garchi, arzandasi hisoblansa ham;
Halok etdi uni qismat va Heraning shum adovati.
Men ham qismat da’vat etsa, rozidurman mahv bo‘lmoqqa…

Asarning kulminatsion nuqtasi aynan shu yerdir. Chunki ulug‘ rapsodning yigirma to‘rt qo‘shiqdan iborat mahobatli “Iliada” jangnomasini yaratishdan maqsadi ana shu qahru g‘azabni kuylash, tarannum qilish edi. Aziz do‘st hurmati, yodi bosh omil bo‘lgan ushbu g‘azab oqibatda ilionlik necha minglab jangchilarni mahf etib, Patroklning qotili dovyurak Gektorning ham jonini oldi. Bu g‘azabning “qon”i aslida taqdir hukmiga isyon edi. Yaqin-orada o‘zining-da hayot shami so‘nishi (manfur Paris tomonidan ojiz joyi – tovoniga nayza sanchib o‘ldirilishi)ni oldindan bilgan Axilles Patroklning halokatiga qismatni aybdor sanab, shu qismat irodasi ifodachisi, aniqrog‘i, uning qo‘lidagi “o‘yinchoq” Gektordan shafqatsizlarcha o‘ch oldi, Troya shahzodasining murdasini ayovsiz xo‘rladi. Biroq taqdirga qarshi qaratilgan mazkur isyon haqiqatda taqdir yo‘rig‘iga bo‘ysunish edi (Chunki Troyaning muqarrar qismati – halokatiga olib kelguvchi omillardan biri Priamzodaning o‘ldirilmog‘i edi!). Negaki Yeru samo hukmdori qudratli Zevs taqdiri azalni uning qonuniyatlari asosida nazorat qiladi. Bunga bo‘ysunmaslikka esa boya bir necha bor ta’kidlaganimizdek, o‘zga ma’budlar u yoqda tursin, hatto Zevsning-da haqqi yo‘q. Bu narsani ichki bir sezgi-la tuygan Axilles ehtimol shu sababli g‘azabdan tushib, Gektorning pajmurda tanasini o‘z oldiga ming bir iltijoyu alamli ko‘z yoshlar bilan kelgan Troya hukmdori, alamdiyda ota – Priamga qaytarib bergandir?! Qanday bo‘lmasin, qasos, aniqrog‘i, qismat qasosi hamda uning qarshisidagi qumursqa misol ojizlik bir ulug‘ insonning qahru g‘azabi ko‘rinishida yunon qo‘shiniga xayrixohligi ochiq-oshkora sezilguvchi Homerning 15 700 satri zamiriga singib ketgan.

slide-01.jpg

ANTIK DUNYO ADABIYOTI
VA UNING MIFOLOGIYASI
Muhabbat Sharafutdinova
004

Ashampoo_Snap_2017.04.16_00h58m24s_003_.pngAntik adabiyotni o‘rganishimizdagi birinchi vosita mifologiyadir. Antik adabiyoti mifologiya asosida yuzaga kelgandir.

Mifologiya mif, afsona va ertakdardan iborat. Buyuk adib Gorkiy mifologiya xalq badiiy faoliyatining alohida badiiy ustqurmasi, deb ko‘rsatilgan.
Mifologiya hali kishilar ongi juda past bo‘lgan paytida yuzaga kelgan. Shuning uchun insonlar o‘zlarira turli tuman xudolar yaratganlar. Masalan: mifoloriyaning ko‘rsatishicha, eng avvalgi xudo Uran, so‘ng Geya vujudga kelgan, bularning birlashuvidan Kron, Okean. Reylar tug‘ilgan. Kron bilan Peya birlashuvidan yana boshqa xudo avlodlari yuzaga kelgan, shulardan biri Zevs edi. Zevs katta bo‘lgach, otasini taxtdan tushirib, o‘zi taxtga chiqdi. Uning hukmronligiga qarshi chiqqan xudolarni Zevs qattiq qo‘llik bilan boshqaradi. Zevs Olimp tog‘larida yashovchi xudolarning Xudosi bo‘lib qoladi. Miloddan ilgarigi XII asrda vujudga kedgan «Illiada» va «Odisseya» afsonalarida Zevs bulutlarni haydovchi xudo sifatiga tasvirlanadi.

Gomer eposlari

Epik asar deb katta, qahramoni xalq bo‘lgan dostonlarga aytiladi.

Miloddan ilgarigi XII asrda greklar bilan kichik Osiyodagi Troya shahari o‘rtasida 10 yil urush bo‘lib, bu urushda greklar g‘alaba qozonadilar. Natijada Troya urushi qahramonlarini kuylagan dostonlari yuzaga keladi. Bu dostonlarni (baxshilar) yuzaga keltiradilar. Shunday nom bilan bizgacha kelgan baxshi Gomerdir.

Gomer afsonaviy shoir bulib, V asrda yashagan grek tarixchisi Gerodot Gomerni o‘zidan 400 yil ilgari yashaganligini aytadi. Demak, Gomer miloddan ilgarigi IX asrda yashagan. Ba’zi bir burjua olimlari Gomer nomidagi «Iliada» va «Odisseya» dostonlarini turli kishilar tomonidan yaratilgan deb da’vo qiladilar. Ba’zilari bu asarlarning kompazitsion qurilishida birlik bor, shuning uchun bir kishi tomonidan yaratilgan, deydilar. Bizga shynisi ma’lumki, bu dostonlar mifologiya asosida yaratilgan xalq ijodiyotidan iboratdir.

O‘zining so‘nggi takomillashtirishni bir kishi qo‘liga topganki, bu Gomerdir. Mil.avv. VI asrda Tiran-fizistirant saroyida bu dostonlarni yozib olganlar.

A) «Iliada» va «Odisseya» dostonlarida har xil davrning qatlami iz qoldirgan.
«Odisseya», «Iliada»dan tahminan 100 yil (bir asr) keyin yaratilgan.

B) «Iliada» va «Odisseya»da birlik elementlari mavjud.

V) «Iliada» va «Odisseya»da bir qator uyg‘unsizliklar, kelishmovchiliklar syujet harakatda yetkazilmagan.

G) Kichik qo‘shiqlar eposga qadar bo‘lgan, poemaga kichik qo‘shiqlarning yig‘indisi deb qarash noto‘g‘ridir, qo‘shiq qisqa, poema keng bo‘ladi.
«Iliada» va «Odisseya» keng poemalardir.

D) Har ikkala asardagi uyg‘unsizliklar shuni ko‘rsatadiki, «Iliada» bilan «Odisseya»keng poema bo‘lganlari uchun birqator yangi mijozlar bilan to‘ldirilgan.

«Iliada» dostoni

«Iliada» ikki so‘zdan iborat, ya’ni Ilion (qadimgi Troya shaharning nomi, Odas-qo‘shiq deganidir. Doston 24 qo‘shiqdan iborat bo‘lib, gekzametrda (oltili she’riy o‘lchovda) yozilgan.

Biz yuqorida grek adabiyoti mifologiya asosiga qurilgan degan edik, «Iliada»ning asosida ham mif yotadi. Bu mif shundan iborat:

Bir kuni xudo Zevs Olimp tog‘ida yashovchi barcha xudolarni chaqirib, ziyofat beradi, bu ziyofatga janjal xudosi Eridani chaqirmaydi. Bundan g‘azablangan Erida Zevsdan g‘ch olmoqchi bo‘ladi. Ziyofat vaqtida osmondan «Eng go‘zaliga» degan bir olma tashlaydi. Xudolar o‘rtasida janjal chiqib, nihoyat olma uchta chiroyli mabuda (ayol) xudolar o‘rtasida talash bo‘lib qoladi. Ulardan biri Gera Zevsning xotini, ikkinchisi Afina urush va donolik xudosi, uchinchisi Afrodita go‘zallar xudosi edi. Bu narsani Zevs xam xal qilolmaydi. «Sizlar pastga tushingar, insonlarga murojaat qilsangizlar, insonlar olmani kimga tegishli ekanligini aytib beradilar»deydi Zevs.

Ma’budalar yerga tushib, Troya podshosi Priamning o‘g‘li Parisga yo‘liqadilar. «Shu olmani menga xukm qilib bersang, seni davlatmand qilaman» deydi Gera. Afina esa uni donishmand va qudratli qilishga va’da beradi.

Go‘zal Afrodita bo‘lsa Parisga dunyodagi eng go‘zal xotinni olib bermoqchi bo‘ladi. Paris olmani Afroditaga xukm qilib beradi. Shu vaqtdan boshlab Afrodita Troyalilar do‘stiga, Gera bilan Afina esa Troyalilarning dushmaniga aylanadilar. Bir necha vaqtdan so‘ng Paris Gresiyaga sayoxat qilib borib, shox Menslayning saroyiga mexmon bo‘lib kiradi va uning go‘zal xotini Yelenani olib qochib ketadi. Fazablangan shox Menslay qabila boshliqlaridan Agamemnon, Axiles, Odissey va barchalarini chaqirib, qo‘shin tuzadi va Troyaga qarshi urush boshlashga buyuradi. Faqat Agamemnon o‘z bolasini xudolarga qurbon qilgach, shamol paydo bo‘lib, xarbiy kemalar Troya tomon ketadilar. To‘qqiz yil Troyani qamal holda saqlagan greklar o‘ninchi yilda uni qo‘lga oladilar.

Syujet

Urushning o‘ninchi yili Atamenon bilan Axilles o‘rtasida janjal chiqadi. Atamemnonning qo‘lida Apollon xudosining (quyosh xudosi ) qoxining (yerdagi Avliyosi) qizi Xrissida asira edi. Qizning otasi qizini olib ketgani keladi lekin, Atamemnon uni bermaydi. Fazablangan qizning otasi xudoning nafratini tilaydi. Shundan keyin urushda greklarning axvoli yomonlashadi. Atamemnon bu ishga xudolarning aralashganini sezib, qizni otasiga qaytarib beradi, lekin Axilles qo‘lidagi ikkinchi asira qiz Briseidani tortib oladi. Atememnonning manmanligidan xafa bo‘lgan Axilles urushga qatnashmay qo‘yadi.

Greklar yengila boshlaydilar. Atememnon Axilles bilan yarashishi uchun uning oldiga Odisseyni yuboradi, lekin Axilles yarashmaydi. Greklarning zo‘rayib qolganini eslab Axilles o‘z do‘sti Patroklni urushga yuboradi. Patrokl Troyaliklarga qarshi jangda o‘ladi, uni Troyali qaxramon, Troya shoxining o‘g‘li Gektor o‘ldiradi.

Ikki o‘rtada qon to‘kishni to‘xtatish uchun urushga sababchi bulgan Menelay bilan Parisni olishuvi xal qilsin deb taklif qiladilar. Yakkama-yakka jangda Troyali Paris yengiladi, o‘limga maxkum etilganda, go‘zal Afrodita kelib uni olib qochib ketadi va o‘limdan saqlab qoladi. Axilles o‘z do‘sti Patroklning o‘limiga chidayolmay temirchi xudo Gefestning yasagan quroli bilan qurollanib, Atamemnon bilan sirtdan yarashib, yana jangga kirishadi. Troya shaxari yaqinida Gektorni uchratib, uch marta quvib va nixoyat uni o‘ldiradi, asosiy dushmani sifatida uni aravaga sudratib masxara qiladi. Troya shoxi, Gektorning otasi chol Priam Axilles oldiga katta to‘lov bilan kelib, Gektorning jasadini qaytarib olishga muvaffaq bo‘ladi. Troyalilar o‘z qaxramonining jasadini kuydirib, u bilan (Gektor) xayrlashadilar. Doston bir xulqiy masala atrofida voqeani tasvirlaydi, u xam bo‘lsa Axillesdagi g‘azabning tug‘ilishi va uning kuchayishi xamda Troyalilarga qarshi bu g‘azabning qaratilishidir. Dostondagi qaxramonlar o‘sha zamonga xos bo‘lgan xususiyatlarini ularning kuchlarini, ularning zaif tomonini aks ettiradi. qaxramonlar o‘z kuchlariga qarab xarakat qiladilar. Masalan: Har bir qaxramonning o‘ziga xosligi bor. Masalan: Axilles jo‘shqin, peshqadam, Nestor dono, Atamemnon shoxlarcha ulug‘vor, Odissey donishmand va xiylakor sifatida tasvirlanadi.

Dostonning stili va epik asarga mansub bo‘lgan ulug‘vorlik va tantanalikka ega. Dostonda qadimgi qabila yer aristokratiyasining xayoti aks ettirilgan. Xalq xayotiga juda kam o‘rin berilgan. Masalan: jangchi Tersit urushga qarshi norozilik bildirganda, Odissey jim turishga majbur qilishi tasvirlangan.

Tersit esa avtor tomonidan salbiy obraz sifatida tasvirlangan. Bu doston qadimgi insonlar xayotini aks ettirgan yodgorlik sifatida qimmatlidir.

“Odisseya” dostoni

Troyali Paris Axillesni o‘ldirgach, (uning tovonidan o‘q bilan o‘ldiradi). Axilles Tovoni degan so‘z shundan qolgan. Odissey boshliq greklar bir xiyla ishlatadi. Greklar go‘yoki chekingan kabi orqaga ketib, u yerda ot qoldiradilar. Troyaliklar greklar yengildilar, deb yog‘och otni g‘alaba yodgorligi sifatida saroyga olib keladilar. JIaokoon degan kishi bunga qarshi turganda, daryodan ajrarxon chiqib, uni bo‘g‘ib uloqtiradi. Yog‘och otni Troya shaxri ichkariga olib kirib qo‘yadilar. Kechasi uning ichidan greklar chiqib, saroy darvozasini ochadi-lar va Troyani yengadilar. Urushdan so‘ng grek qaxramonlari o‘z vatanlariga qaytadilar. Ularning ko‘plari yo‘lda xalok bo‘lib ketadi, ba’zilari uzoq yillardan co‘ng vatanlariga qaytib keladilar. Shundaylardan biri qaxramon Odissey edi. Agar Illiadada Troya urushi tasvirlansa, «Odisseya»da grek qaxramonlarning o‘z vatanlariga qaytishlari va dengiz sarguzashtlari va shu bilan birga oila dramasi ko‘rsatiladi. Odissey 10 yillik Troya urushida bo‘lgan davrda uning saroyini «Oshiqlar» egallaydi va uning xotini Penelopani, sen endi erga chiq deb, qistay boshlaydilar. Uning o‘g‘li Telemax yosh bo‘lganligidan xushtorlarga qarshilik ko‘rsatolmaydi. Shuning uchun xudo Afina Odisseyning do‘sti sifatida kelib telemaxga kema tayyorlab beradi. Telemax endi kema bilan otasini qidirib ketadi. Bu vaqtda yo‘lda Odisseyni pari Kalipso yaxshi ko‘rib qolib uni ketishiga yo‘l bermay turgan edi.

Afina xudolar majlisini chaqirib, Odisseyni uyiga ketish masalasini qo‘yadi. Bu masaladan so‘ng Kalipso Odisseyga ruxsat beradi. Odissey o‘z o‘rtoqlari bilan bir orolga keladi. U yerdagi bir g‘orga kiradi, mexmon bo‘lish uchun g‘orning egasini kutadi.

Bu yurning egasi ko‘r dev Siklop Polifem bo‘lib, kechqurun kelib qo‘ylarni g‘orga kirgizadi va g‘orning og‘ziga tosh qo‘yib qo‘yadi. Fopga kirib olov yoqqanda odamlarni ko‘radi. Odissey unga, bizni mexmon qil deb do‘q uradi. Fazablangan dev ikki kishini yerga urib, yutib yuboradi. O‘lim xavfi boshqalarga ham yaqinlashganda, Odissey hiyla ishlatadi. U devga qarab: Insonlarning ajoyib bir ichimligi bor, agar sen yegan go‘shtlaringdan so‘ng o‘shani ichsang, juda ham rohatlanasan, deydi. Dev ichkilikni (vino) ichib kayf qila boshlaydi. Dev Odisseydan, sening oting nima, kim bo‘lasan?, deb so‘raydi. Odissey: «Hech kim» deb javob beradi.

Seni bu qilgan yaxshiliging uchun seni eng oxirida yeyman, deydi dev va uyquga ketadi.Shu paytda Odissey nayzani qizdirib, uning sog‘ ko‘ziga bosadi. Chidolmagan dev na’ra tortadi. Qo‘shni g‘ordagi devlar darhol yetib kelib, tashqaridan turib, «Senga kim ozor berdi?» deb so‘raydilar. Dev esa «Hech kim» deb javob beradi. Sen bizni ovora qilding deb, ular hafa bo‘lib qaytib ketadilar. Dev tong otgach, senlarni tutib yeyman, deydi va mollarni birma-bir tekshirib tashqariga chiqara boshlaydi.

Odissey bilan uning sheriklari mollarning qorniga yopishib chiqib ketadilar. Bundan tashqari Odisseyning narigi dunyoga sayoxati, ajdaxo havfidan qutilmaganligi va yana ko‘p voqealar tasvirlanadi. Odissey kemaga tushib kelayotganida dengiz xudosi Poseydon o‘g‘li Pojipemni ko‘r qilib qo‘ygani uchun Odisseyga qarshi bo‘ron yuboradi. Kemasi halokatga uchraydi, o‘zini esa to‘lqin bir qirg‘oqqa chiqarib tashlaydi. Bu qirg‘oqdagi bir mamalakat shoxining qizi o‘rtoqlari bilan dengiz bo‘yiga chiqqan edi. Ular Odisseyni saroyga olib borib, uning sharafiga katta ziyofat uyushtiradilar. Baxshilar 10 yillik Troya urushi va uning qahramonlari haqida qo‘shiq aytadi. Bu qo‘shiqda Odisseyning nomini ham tilga oladilar. Bu vaqt Odissey ko‘zidan yosh chiqadi. So‘ng undan so‘raganlarida, u Troya urushdia qatnashgan qahramon Odissey ekanligini aytdi. Odisseyni katta dabdaba bilan o‘z vataniga jo‘natadilar. Odissey saroy voqealarini eshitadi va oshiqlardan o‘ch olish uchun reja tuzadi. Odissey o‘z saroyiga gadoy qiyofasida borib yashay boshlaydi.

Odisseyning xotini oshiqlariga bir shart qo‘ygan edi: Men Odissey uchun bir gilam to‘qimoqdaman, shuni to‘qib bo‘lib, keyin turmushga chiqaman, deydi, kunduzi gilam to‘qiydi, kechalari esa, gilamni buzadi, ko‘p vaqt o‘tkazaveradi.

Nihoyat, Penelopa, kimki Odissey o‘qidan nishonga ursa, unga tegaman, deydi. Oshiqlar Odisseyning o‘q yoyini ko‘tara olmaydilar ham. Odissey nishonga uradi va o‘g‘li Telemax bilan birga oshiqlarni uloqtiradi, o‘z yurtini yana qo‘lga oladi.

Bu doston ham 24 qo‘shiqdan iborat bo‘lib, «Iliada»dan so‘ng ijod etilgan. Asar qahramoni Odissey donishmand ham hiylakor u azob chekadi oxirida g‘alaba qildi. Asarning qiymati ham shu yerda Bu ikki asarda Gomer qabila aristokratiyasining ideologi sifatida maydonga chiqadi.

Homer. Iliada. Qodir Mirmuhammedov Tarj. Mas’Ul Muharrir Xurshid Davron by Khurshid Davron on Scribd

07

(Tashriflar: umumiy 60 858, bugungi 12)

1 izoh

Izoh qoldiring