Muhammad Ali. «Kapalak ruhi» kitobidan.

021 ХХ аср спорти ва  ёшлигимиз афсонаси енгилмас Муҳаммад Али 3 июнда 75 ёшида вафот этди

    2002 йилнинг январь ойида Лос-Анжелсдаги Голливуднинг «Шуҳрат ҳиёбонида» Муҳаммад Алига аталган юлдузни ўрнатишаётганда Али унинг юлдузи оёқ остига эмас, балки деворга ўрнатилишини талаб қилган. Али: «Мен пайғамбаримизнинг исми билан аталаман, шунинг учун ҳам бу исм оёқ ости бўлишига йўл қўймайман», деди.

0451978 йили Муҳаммад Али Ўзбекистонга ташриф буюради. Ташриф чоғида машҳур боксчи Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб, тарихий обидалар ва ўзбек халқининг ҳаёти билан яқиндан танишади. Ўшанда Муҳаммад Али Тошкент ва Самарқанддаги катта масжидларда ўзбек мусулмонлари билан бирга нaмозларда иштирок этади, аждодларимизнинг ислом динини ривожлантиришига қўшган ҳиссалари ҳақида ўз xотираларида эслайди.

085

001

034

  Муҳаммад Али (исломни қабул қилгунгача исми шарифи Кассиус Клей бўлган) (17.01.1942-3.06.2016) — америкалик боксчи. Ярим оғир вазнда Олимпия ўйинлари чемпиони (1960). Профессионал боксчилар ўртасида оғир вазнда бир неча бор жаҳон чемпиони (1964—74).

У ҳамон дунёдаги энг таниқли инсонлардандир. 1960 йили Рим Олимпиадасида олтин медални қўлга киритиб, спорт саҳнасига кириб келган боксчи Муҳаммад Али, бутун дунё таниган ва ёқтирган афсонавий шахс бўлиб қолмоқда. Унинг боксчи сифатидаги мувоффақияти кенг омма томонидан эътироф этилган, аммо Алининг энг буюк зафари чемпион, етакчи, саховатпеша ва санъатпарвар инсон сифатидаги меросида ўз аксини топган.

Унинг ҳам ринг ичида, ҳам ринг ташқарисида қилган ҳаракати Муҳаммад Алини дарҳақиқат “Энг Буюк Спортчи” деган ном қозонишига сабаб бўлган. Муҳаммад Алининг ҳаёти ва спортдаги ютуқлари матбуотда жуда кенг ёритилган. Унинг “Қора танли мусулмонлар” сафига кириши, ўз исмини “қулдорлар исми” Кассиус Клейдан Муҳаммад Алига ўзгартириши, унинг қора танли сифатидаги ғурурининг янги давридан нишона эди. Промотерлар томонидан жар солиб эълон қилинган ва довруғи кетган бокс жангларини, дунёнинг олис бурчаклари бўлмиш Киншаса, Манила ёки Куала Лумпурда ўтказишни истаган Муҳаммад Али, дунё ҳамжамияти эътиборини ривожланаётган мамлакатларга қаратишга интилган. Унинг Вьетнам урушида қатнашмаслик учун Америка армияси сафига киришдан бош тортиши, олтмишинчи йиллардаги аксил уруш ҳаракатлари билан ҳамоҳанг эди.

Вьетнам урушига қарши чиққан чемпион Муҳаммад Алини 1978 йили Совет иттифоқи таклиф қилганда, у ташриф доирасида Ўзбекистонга ҳам келган. Тошкентда Муҳаммад Али Хастимом масжидини зиёрат қилади ва рафиқаси Вероника билан Тошкентнинг диққатга сазовор жойларини кўздан кечиради, жумладан, улар пойтахтдаги ўша пайтларда донғи кетган чинни заводини бориб кўришади. Аммо 1979 йили Совет қўшинлари Афғонистонга бостириб кирганда, Муҳаммад Али Совет иттифоқи тажовузини иккиланмай қоралаб чиққан эди. Ҳали қирқ ёшга тўлмаган пайтида Муҳаммад Али Паркинсон касаллигига дуч келади. Бу Али учун қийин дамлар эди. Унинг учта турмушидан саккиз нафар фарзанд дунёга келган. Муҳаммад Алининг Лонни исмли вафоли рафиқаси ҳамон унинг ёнида ва улар Мичиган штатида, катта ранчода умргузаронлик қилишмоқда.

Муҳаммад Али ўз эътиқодига қаттиқ риоя қилади. У беш вақт намозни канда қилмайди, Пайғамбар (сав) суннатларига эргашади, ва ҳайрия ишларида иштирок этади. Бир неча йил илгари, унинг «Шифо топиш: Бағрикенглик ва Англашувлик ҳақида хотиранома» номли китоби нашрдан чиққан. Унда Муҳаммад Али нафрат ҳиссини қоралайди. «Ҳа, мен нафақат рингдаги рақибларимга, балки кўплаб бошқа инсонларга ҳам нафрат билан қарадим. Ушбу ҳис шу қадар кучли эдики, баъзан иштаҳамни бўғиб қўярди, ёки ҳаёлимга бошқа нарса келмасди. Бироқ энди эса, бу номақбул ҳиссиёт эканлигини биламан», деб ёзади у.

Бугунги кунда, Муҳаммад Али ўз даромадининг аксарият қисмини камабағаллар учун шифоҳоналарга ва бошпаналарга беради. Гоҳо ундан илгариги «рақсга тушаётган боксчи» образини кўрсатишни сўрашади. Ўшанда у бир зумга ўзгариб, гўё касалликни енгиб ўтгандек, қўл ва оёқларини тез-тез ҳаракатлантиришни бошлайди, кўзлари эса чақнай бошлайди. Аммо, бироз ҳаракатлангач, у ҳар гал, яна кучсиз ҳолда ўтириб олади. Атлантадаги Олимпиадада унга катта шараф билдирилди. Унинг титроқ қўлларига ёнаётган машъал тутқазишди, ва Али улкан гулханни ёқди. Бу манзарадан кўпларнинг кўзида ёш югурганди. Муҳтож одамларга ёрдам бериш ниятида, сиёсатни бир четга суриб қўйиб, Муҳаммад Али Афғонистон, Шимолий Кореяга бўлган хайрихоҳлик сафарларига етакчилик қилган.

Эмбарго остидаги Кубага эса ўта етишмаётган тиббий анжомларни етказган. Биринчи Форс кўрфази уруши пайтида эса, Ироққа сафар қилиб, гаровга олинган 15 нафар АҚШ фуқаросини озод этилишига эришган. Бағрикенглик ёки ўзаро англашувни олға суриш бўлсин, очларни тўйдириш бўлсин, ўз динини ўрганиш бўлсин ёки муҳтож болаларга ёрдам бериш бўлсин, Муҳаммад Али барча одамларга қўлидан келганича кўмак беришга киришган. Ҳеч бир спортчи ўз мамлакати ва бошқа кўплаб мамлакат халқлари учун Муҳаммад Али каби ҳисса қўшмаган. Қуйида Муҳаммад Алининг айтган гапларидан иқтибослар: «Бизга битта ҳаёт берилган. У тезда ўтади кетади. Биздан қоладиган нарса ҳудо учун қилганимиздир.» «Донолик доно эмаслигингни билганингда келади.» «Агар бойликка эга бўлишни истаётган бўлсанг, бойлигингни одамларга бериш шарт. Фақат шу орқали сен ҳақиқий бой бўласан.» «Яхши жавоб топа олмаётган бўлсанг, сукут чиндан ҳам олтин.» Дарёлар, ҳовузлар, кўллар ва ирмоқлар –барининг номи ўзгача, аммо уларнинг ҳаммасида сув бор.

Динлар ҳам шундай – уларнинг барида ҳақиқат бор. Мен мусулмонман. Мен 20 йилдан бери мусулмонман… Сиз мени биласиз. Мен боксчиман. Мени энг буюк деб аташади. Одамлар мени боксчи ва ҳақиқатгўй инсон сифатида билишади. Агар ислом террор дини бўлганда мен бу ерда турмаган бўлардим. Ўйлашимча барча одамлар ҳақиқатни билишлари керак, келинг ҳақиқатни топинг. Ислом тинчликдир. (Муҳаммад Алининг 2001 йил 21 сентябр куни қилган нутқидан) Ғаразгўйлик қоронғуда кўп бўлишликдан келиб чиқади.

08

Қуёш нури уни дизинфекция қилади. Жангда ғолиб ёки мағлуб бўлиш томошабинларнинг кўзидан анча олисда рўй беради – ринг ташқарисида, машқ залида ва йўлда, мана бу чироқлар остида рақсга тушишимдан анча аввал рўй беради. «Одамлардан уларнинг тана ранги сабабли нафратланиш нотўғри. Нафрат қандай рангга қаратилган бўлмасин, бу мутлақо нотўғри. Чемпионлар спортзалларда пайдо бўлмайди. Чемпионлар уларнинг онглари ва қалбларида чуқур илдиз отган хусусият туфайли юзага келадилар: иштиёқ, орзу, илҳом. Уларда сўнгги дақиқаларда пайдо бўладиган матонат бўлиши керак, улар бироз тезроқ бўлишлари керак, улар маҳорат ва иродага эга бўлишлари керак. Лекин ирода маҳоратдан кўра кучлироқ бўлиши керак. Агар гапингизни исботлаб бера олсангиз, унда бу «мақтаниш» деб аталмайди.

50 ёшида ҳам дунёга 20 ёшлигидаги каби қарайдиган киши ўзининг 30 йиллик умрини зое ўтказибди. Бошқаларга хизмат қилиш, бу дунёдаги хона учун тўланадиган ижара ҳаққидир. Тасаввурга эга бўлмаган одамда қанот бўлмайди. Кассиус Клэй қулнинг исмидир. Мен уни танламаганман, ва истамасдим. Мен Муҳаммад Алиман, озод инсон исми – маъноси Ҳудо севган банда дегани – ва одамлар мен билан ёки мен ҳақимда гаплашётганларида шу исмни истеъфода қилишларига ундайман. Истардимки, одамлар ҳудди мени севгандек бошқа барча инсонни севсалар. Дарҳақиқат, ана шунда дунё яхшироқ бўларди.

067

Муҳаммад Али
“КАПАЛАК РУҲИ” КИТОБИДАН
Сирожиддин Ислом таржимаси

001

————————
Ҳаммамизнинг Парвардигоримиз битта, фақат биз унга турлича хизмат қиламиз. Жилғалар, кўллар, дарёлар, денгизлар ва уқёнуслар турлича номланади, бироқ уларнинг барида сув бор.»
—————————————

077Одамлар мендан доимо боксдан кетгач нима иш билан шуғулланишим ҳақида сўрашарди. Мен доимо бир хил жавоб қайтарардим: “Ҳақиқий Муҳаммад Алини ҳали кўрганингиз йўк”.Ҳақиқий ҳаёт йўлим боксдан кетганимдан кейин бошланди. Муштлашиб юрган пайтларимда мушакларимни келиштирган бўлсам, спортдан кетгач маънавий юксалишга эътибор қаратдим.Дунёга назар ташлар эканман, мен кўплаб инсонларнинг гўзал ва ҳашаматли уйлар барпо этишгани, аммо вайроналар ичида яшашларини кўраман. Биз аксар вақтимизни яшашга эмас, балки яхши яшашни ўрганишга сарфлаймиз. Мен сиз билан улашишга умид қилганим – ҳаётим давомида шаклланган эътиқодимдир. Менга маънавий озуқа берган ва руҳлантирган фалсафалар, ўгитлар ва идеалларнинг кўпини Исломни ўрганиш жараёнида олдим. Орттирган билимимни ҳозирга қадар оилам ва дўстларим билан баҳам кўрган булсам, энди уларни дунёга тақдим этмоқчиман.

Йиллар давомида менинг диним ўзгарди, эътиқодим шаклланди. Дин ва эътиқод бир-биридан жуда фарқ қилади, аммо одамлар кўп ҳолларда уларни қориштириб юборишади. Баъзи нарсаларни ўргатиш мумкин эмас, улар қалбда уйгонади. Эътиқод – қалбдаги илоҳий нурни эътироф этишдир. У алоҳида бир динга эмас, барчага таалуқли.

Одамлар мендан ҳалиям эътиқодинг устида ишлаяпсанми, деб сўрашади. Ҳақиқат шуки, мен ўз эътиқодим борасида эрталабдан кечгача гапиришим мумкин, чунки Аллоҳга бўлган эътиқодим ҳаётимдаги барча нарсадан устунроқдир.

Агар дунёда мавжуд уқёнус(океан)лар сиёҳ ва барча дарахтлар қалам бўлсайди, шунда ҳам, улар Аллоҳнинг илмини ёзиб битказа олишмасди. Аллоҳнинг шундайин қудрат эгаси экани мени забун ушлаб туради. Аллоҳни таниганим ва Исломни ўрганганим сайин ўзимнинг қанчалар кам нарсани билишимни ҳис қиламан. Мен ҳалиям билим олаяпман ва ҳалиям ўрганаяпман, зеро ҳаётда Аллоҳ учун ишлашдан улуғроқ ҳеч нарса йўқдир.

Буюк одамлар ўзлари учун буюк бўлишни ҳеч қачон исташмаган. Улар бошқаларга яхшилик қилиш ва Аллоҳга яқин бўлишни орзу қилганлар. Мен нуқсонсиз эмасман, ҳалиям ўзимда ўзгартиришим керак бўлган жиҳатларнинг борлигини яхши биламан. Баъзан ўз амалларимдан, айниқса бировнинг кўнглини оғритган бўлсам, қаттик уяламан. Аллоҳдан мени кечиришни сўрайман.

Қаерга бормай мени ҳамма танийди ва исмимни билади. Одамлар мени яхши кўришади ва менга ҳайрат билан қарашади. Бу – бир банда учун бериладиган улкан обру ва эътибор. Демак, менинг зиммамга оз обруйимдан тўғри фойдаланиш масъулияти юкланган. Шунинг учун, ирқи, дини ва мақомидан қатъиназар, ҳар бир одамга яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қиламан. Ҳарчанд баъзи инсонлар бошқалардан ўзларини устунроқ ва муҳимрок санасалар-да, Аллоҳнинг наздида барча баробар. Ул Зот учун муҳими қалбимиздан нималар кечаётгани ва амалларимиздир.

08Одамлар мен боксчи эканман жуда кўп пулни қўлдан чиқариб юборганимни айтишади. Улар қандай қилиб баъзи одамларнинг мендан фойдаланиб қолишгани, мендан ўғирлашгани, мен эса бунга қўл силтаб қўяверганим ҳақида ёзишади. Онсонлар мени алдашаётганини билсам ҳам, мен учун муҳими ўзимни қандай тутишимдир. Чунки, Аллоҳ олдида жавоб беришим бор. Мен ўзгалар амали учун масъул бўлолмайман: Аллоҳга уларнинг ўзлари жавоб беришади.

Ҳаётим давомида мен ҳеч қачон менга озор берганлардан қасд олишга уринмадим, чунки мен кечирувчанликка ишонаман. Мен кечиришни тажриба қилдим, зеро кечирилишни истайман. Инсоннинг қалбида нима борлигини ва унинг асл ниятини билиш фақат Аллоҳга хос. У барча нарсани эшитгувчи ва кўргувчи Зотдир.

———————-
Бутун умрим давомида синовларга тутилдим. Иродам, жасоратим ва қувватим синалди. Ҳозир эса сабрим ва бардошим синалмоқда. Йўлнинг ҳар қадамида Аллоҳнинг мен билан бирга эканига ишонаман»
—————————-

Ҳаётимда атрофимдаги кўплаб одамлар мендан ёрдам сўрашган ва мен уларга қўлимдан келганича кўмак беришга ҳаракат қилганман. Бунинг ёмон жойи йўқ, деб ўйлайман. Мен муҳтожларга ёрдам қиламан. Чунки, Аллоҳ менга етарли бойлик берган. Ҳозир, ўтмишимга ўгирилиб қарасам, назаримда Аллоҳ учун қанча ёрдам берган бўлсам, Аллоҳ менга икки ҳисса қилиб қайтаргандек. Мен ёрдам берганим хайрия вақфлари ва одамлар ҳақида гапирмасликка ҳаракат қиламан, чунки ёрдам эвазига ҳеч нарсани кутмасак, ана ўшанда сахий инсон бўлишимиз мумкин деб уйлайман.

Ҳар кеча ётишдан олдин мен ўзимдан “агар эртага уйғонмасам, бугунги ҳаётимдан фахрланган бўлармидим?” – деб сўрайман. Айнан мана шу саволни ёдда тутган ҳолда, кўлимдан келганича, кўпрок яхши амалларни бажаришга ҳаракат қиламан, хоҳ улар динимни ҳимоя қилиш бўлсин, хоҳ имзо қўйиш. Мен одамларга яхшилик қилиш ва жаннатга киришга ҳаракат қилаяпман, холос.

Менинг дин ҳақидаги тушунчам йиллар давомида кенгайди. Онам Баптист, отам эса Методист эди. Иккаласи ҳам Исо алайҳиссаломни “Худонинг ўғли” деб билишарди. Аммо мен бундай эътиқодда эмасман. Мен Исо Мусо ва Иброҳим сингари муҳим пайғамбарлардан бири бўлганига ишонаман.

Ҳаммамизнинг Парвардигоримиз битта, фақат биз унга турлича хизмат қиламиз. Жилғалар, кўллар, дарёлар, денгизлар ва уқёнуслар турлича номланади, бироқ уларнинг барида сув бор. Динлар ҳам турлича номланади, бироқ уларнинг барчасида ҳар-хил йўллар, шакллар ва вақтларда изҳор этилган ҳақиқат мавжуд. Сенинг мусулмон, насроний ёда яҳудий бўлишинг муҳим эмас. Агар сен Худога иймон келтирган бўлсанг, барча инсонларнинг бир оила аъзолари эканига ишонишинг керак. Яратганни севган одам яратилганларнинг баъзиларигина севиш билан чекланмаслиги зарур.

Бу китоб – ҳаётим инъикоси. Унда хотирамда муҳрланиб қолган лаҳзалар ифодаланади ва менинг қандай қилиб бугунги мақомга етишганим ҳақида ҳикоя қилинади. Мен боксни бошлаганимдан буён узоқ йўлни босиб ўтдим. Дунёни айланиб чиқдим ва турли тоифадаги инсонлар билан учрашдим. Менинг ишонишимча, Аллоҳ инсонларни турли хил яратиб, сайёрамизга зеб берган. Дунё халқлари ўзаро тушуниш, орадаги фарқларни ҳурмат қилиш ва ўхшашликларни қутлаш йўлида ишлашни мақсад қилмоқлари лозим. Биз турфахилликдаги гўзалликни қадрлашимиз зарур. Барча гуллар бир тус, бир ранг ва бир андозада бўлганида эди дунёнинг қизиғи қолмасди.

Эътиқодимдаги энг муҳим жиҳатлардан бири ринг ичкариси ва ташқарисида Аллоҳнинг доимо менга ёрдам бериб турганини босқичма-босқич тушуниб етганим бўлди. Болалигимдан ўқиш ва ёзишга қийналардим. Ўрта мактабни зўрга тугатдим. Тиббиёт тилида буни “дислексия” дейишади. Аммо, талабалик йилларимда ўқитувчилар дарсларни ўзлаштиришга қийналган болаларни “аҳмок” деб ҳисоблашарди. Мактабда илм олиш мен учун синов эди, аммо ундан ўтиш йўлини топгандим. Мен деворга дуч келганимда таслим бўлмадим, аксинча, уни четидан ёда устидан ўтишни ўргандим. Аллоҳнинг менга берганидан фойдаланишни ўргандим. Ўзим учун қийматли бўлган бирор нарсани ўқисам ёки эшитсам, мен учун тушунарли бўлган жиҳатни ҳис этаман ва эътиборимни айнан ўша жиҳатга қаратаман. Уни ёдлаб оламан. Назаримда бирор нарса ҳақиқат бўлиб кўринса, уни ёдлаб оламан. У менинг бир қисмимга айланади.

Мен Аллоҳнинг мададини доимо ҳис қилиб яшайман. У қалбимни заковат ва ишонч нурлари билан тўлдирди. Ҳаётни ва инсонларни ўргандим. Ўқиш ва ёзишга нўноқ бўлишим мумкин, аммо муҳаббат, меҳрибонлик ва қалбдаги бошқа ҳиссиётларга бойман. Йиллар давомида қадимги бир мақолни такрорлаб юраман: “Инсон бойлиги қаерда? Ундаги билимда. Агарда инсон ўз бойлигини банкда сақласа, унга эгалик қила олмайди”.

Менда бор бойлик – ўзимни таниганим, ичимдаги муҳаббат ва эътиқодим. Мен билимимни ўз халқимнинг яхши намояндаси бўлиш учун ишлатишга ҳаракат қилдим. Мен сўқир эмасман, чунки кўр кўрга йулбошчилик қилса, улар чоҳга қулашади.

Эътиқодим йиллар давомида ўсди ва баъзи қарашларим ўзгарди. Токи тирик эканман кўпрок нарсани дарк этишга ҳаракат қиламан, зеро қалб чанқоғи ҳеч қачон қонмайди.

Бутун умрим давомида синовларга тутилдим. Иродам, жасоратим ва қувватим синалди. Ҳозир эса сабрим ва бардошим синалмоқда. Йўлнинг ҳар қадамида Аллоҳнинг мен билан бирга эканига ишонаман. Унинг ҳозир мен билан эканини ҳар қачонгидан ҳам яхшироқ биламан. Қандай яшашни умрим бўйи қадам ба қадам, лаҳза ба лаҳза ўргандим. Ҳаёт йўли мен учун узун бўлди. Мен – ишқ, тушуниш ва ҳақикат излаб чиққан сайёҳман. Ҳамон ўрганаяпман.

07

  2002 yilning yanvar` oyida Los-Anjelsdagi Gollivudning «Shuhrat hiyobonida» Muhammad Aliga atalgan yulduzni o’rnatishayotganda Ali uning yulduzi oyoq ostiga emas, balki devorga o’rnatilishini talab qilgan. Ali: «Men payg’ambarimizning ismi bilan atalaman, shuning uchun ham bu ism oyoq osti bo’lishiga yo’l qo’ymayman», dedi.

001

034

Muhammad Ali (islomni qabul qilgungacha ismi sharifi Kassius Kley) (17.01.1942-3.06.2016) — amerikalik bokschi. Yarim og’ir vaznda Olimpiya o’yinlari chempioni (1960). Professional bokschilar o’rtasida og’ir vaznda bir necha bor jahon chempioni (1964—74).

U hamon dunyodagi eng taniqli insonlardandir. 1960 yili Rim Olimpiadasida oltin medalni qo’lga kiritib, sportsahnasiga kirib kelgan bokschi Muhammad Ali, butun dunyo tanigan va yoqtirgan afsonaviy shaxs bo’lib qolmoqda. Uning bokschi sifatidagi muvoffaqiyati keng omma tomonidan e’tirof etilgan, ammo Alining eng buyuk zafari chempion, yetakchi, saxovatpesha va san’atparvar inson sifatidagi merosida o’z aksini topgan.

Uning ham ring ichida, ham ring tashqarisida qilgan harakati Muhammad Alini darhaqiqat “Eng Buyuk Sportchi” degan nom qozonishiga sabab bo’lgan. Muhammad Alining hayoti va sportdagi yutuqlari matbuotda juda keng yoritilgan. Uning “Qora tanli musulmonlar” safiga kirishi, o’z ismini “quldorlar ismi” Kassius Kleydan Muhammad Aliga o’zgartirishi, uning qora tanli sifatidagi g’ururining yangi davridan nishona edi. Promoterlar tomonidan jar solib e’lon qilingan va dovrug’i ketgan boks janglarini, dunyoning olis burchaklari bo’lmish Kinshasa, Manila yoki Kuala Lumpurda o’tkazishni istagan Muhammad Ali, dunyo hamjamiyati e’tiborini rivojlanayotgan mamlakatlarga qaratishga intilgan. Uning V`etnam urushida qatnashmaslik uchun Amerika armiyasi safiga kirishdan bosh tortishi, oltmishinchi yillardagi aksil urush harakatlari bilan hamohang edi.

V`etnam urushiga qarshi chiqqan chempion Muhammad Alini 1978 yili Sovet ittifoqi taklif qilganda, u tashrif doirasida O’zbekistonga ham kelgan. Toshkentda Muhammad Ali Xastimom masjidini ziyorat qiladi va rafiqasi Veronika bilan Toshkentning diqqatga sazovor joylarini ko’zdan kechiradi, jumladan, ular poytaxtdagi o’sha paytlarda dong’i ketgan chinni zavodini borib ko’rishadi. Ammo 1979 yili Sovet qo’shinlari Afg’onistonga bostirib kirganda, Muhammad Ali Sovet ittifoqi tajovuzini ikkilanmay qoralab chiqqan edi. Hali qirq yoshga to’lmagan paytida Muhammad Ali Parkinson kasalligiga duch keladi. Bu Ali uchun qiyin damlar edi. Uning uchta turmushidan sakkiz nafar farzand dunyoga kelgan. Muhammad Alining Lonni ismli vafoli rafiqasi hamon uning yonida va ular Michigan shtatida, katta ranchoda umrguzaronlik qilishmoqda.

Muhammad Ali o’z e’tiqodiga qattiq rioya qiladi. U besh vaqt namozni kanda qilmaydi, Payg’ambar (sav) sunnatlariga ergashadi, va hayriya ishlarida ishtirok etadi. Bir necha yil ilgari, uning «Shifo topish: Bag’rikenglik va Anglashuvlik haqida xotiranoma» nomli kitobi nashrdan chiqqan. Unda Muhammad Ali nafrat hissini qoralaydi. «Ha, men nafaqat ringdagi raqiblarimga, balki ko’plab boshqa insonlarga ham nafrat bilan qaradim. Ushbu his shu qadar kuchli ediki, ba’zan ishtahamni bo’g’ib qo’yardi, yoki hayolimga boshqa narsa kelmasdi. Biroq endi esa, bu nomaqbul hissiyot ekanligini bilaman», deb yozadi u.

Bugungi kunda, Muhammad Ali o’z daromadining aksariyat qismini kamabag’allar uchun shifohonalarga va boshpanalarga beradi. Goho undan ilgarigi «raqsga tushayotgan bokschi» obrazini ko’rsatishni so’rashadi. O’shanda u bir zumga o’zgarib, go’yo kasallikni yengib o’tgandek, qo’l va oyoqlarini tez-tez harakatlantirishni boshlaydi, ko’zlari esa chaqnay boshlaydi. Ammo, biroz harakatlangach, u har gal, yana kuchsiz holda o’tirib oladi. Atlantadagi Olimpiadada unga katta sharaf bildirildi. Uning titroq qo’llariga yonayotgan mash’al tutqazishdi, va Ali ulkan gulxanni yoqdi. Bu manzaradan ko’plarning ko’zida yosh yugurgandi. Muhtoj odamlarga yordam berish niyatida, siyosatni bir chetga surib qo’yib, Muhammad Ali Afg’oniston, Shimoliy Koreyaga bo’lgan xayrixohlik safarlariga yetakchilik qilgan.

021

Embargo ostidagi Kubaga esa o’ta yetishmayotgan tibbiy anjomlarni yetkazgan. Birinchi Fors ko’rfazi urushi paytida esa, Iroqqa safar qilib, garovga olingan 15 nafar AQSH fuqarosini ozod etilishiga erishgan. Bag’rikenglik yoki o’zaro anglashuvni olg’a surish bo’lsin, ochlarni to’ydirish bo’lsin, o’z dinini o’rganish bo’lsin yoki muhtoj bolalarga yordam berish bo’lsin, Muhammad Ali barcha odamlarga qo’lidan kelganicha ko’mak berishga kirishgan. Hech bir sportchi o’z mamlakati va boshqa ko’plab mamlakat xalqlari uchun Muhammad Ali kabi hissa qo’shmagan. Quyida Muhammad Alining aytgan gaplaridan iqtiboslar: «Bizga bitta hayot berilgan. U tezda o’tadi ketadi. Bizdan qoladigan narsa hudo uchun qilganimizdir.» «Donolik dono emasligingni bilganingda keladi.» «Agar boylikka ega bo’lishni istayotgan bo’lsang, boyligingni odamlarga berish shart. Faqat shu orqali sen haqiqiy boy bo’lasan.» «Yaxshi javob topa olmayotgan bo’lsang, sukut chindan ham oltin.» Daryolar, hovuzlar, ko’llar va irmoqlar –barining nomi o’zgacha, ammo ularning hammasida suv bor.

Dinlar ham shunday – ularning barida haqiqat bor. Men musulmonman. Men 20 yildan beri musulmonman… Siz meni bilasiz. Men bokschiman. Meni eng buyuk deb atashadi. Odamlar meni bokschi va haqiqatgo’y inson sifatida bilishadi. Agar islom terror dini bo’lganda men bu yerda turmagan bo’lardim. O’ylashimcha barcha odamlar haqiqatni bilishlari kerak, keling haqiqatni toping. Islom tinchlikdir. (Muhammad Alining 2001 yil 21 sentyabr kuni qilgan nutqidan) G’arazgo’ylik qorong’uda ko’p bo’lishlikdan kelib chiqadi.

Quyosh nuri uni dizinfektsiya qiladi. Jangda g’olib yoki mag’lub bo’lish tomoshabinlarning ko’zidan ancha olisda ro’y beradi – ring tashqarisida, mashq zalida va yo’lda, mana bu chiroqlar ostida raqsga tushishimdan ancha avval ro’y beradi. «Odamlardan ularning tana rangi sababli nafratlanish noto’g’ri. Nafrat qanday rangga qaratilgan bo’lmasin, bu mutlaqo noto’g’ri. Chempionlar sportzallarda paydo bo’lmaydi. Chempionlar ularning onglari va qalblarida chuqur ildiz otgan xususiyat tufayli yuzaga keladilar: ishtiyoq, orzu, ilhom. Ularda so’nggi daqiqalarda paydo bo’ladigan matonat bo’lishi kerak, ular biroz tezroq bo’lishlari kerak, ular mahorat va irodaga ega bo’lishlari kerak. Lekin iroda mahoratdan ko’ra kuchliroq bo’lishi kerak. Agar gapingizni isbotlab bera olsangiz, unda bu «maqtanish» deb atalmaydi.

50 yoshida ham dunyoga 20 yoshligidagi kabi qaraydigan kishi o’zining 30 yillik umrini zoe o’tkazibdi. Boshqalarga xizmat qilish, bu dunyodagi xona uchun to’lanadigan ijara haqqidir. Tasavvurga ega bo’lmagan odamda qanot bo’lmaydi. Kassius Kley qulning ismidir. Men uni tanlamaganman, va istamasdim. Men Muhammad Aliman, ozod inson ismi – ma’nosi Hudo sevgan banda degani – va odamlar men bilan yoki men haqimda gaplashyotganlarida shu ismni iste’foda qilishlariga undayman. Istardimki, odamlar huddi meni sevgandek boshqa barcha insonni sevsalar. Darhaqiqat, ana shunda dunyo yaxshiroq bo’lardi.

044

Muhammad Ali
“KAPALAK RUHI” KITOBIDAN
Inglizchadan Sirojiddin Islom tarjimasi

001

————————
Hammamizning Parvardigorimiz bitta, faqat biz unga turlicha xizmat qilamiz. Jilg’alar, ko’llar, daryolar, dengizlar va uqyonuslar turlicha nomlanadi, biroq ularning barida suv bor.»
—————————————

077Odamlar mendan doimo boksdan ketgach nima ish bilan shug’ullanishim haqida so’rashardi. Men doimo bir xil javob qaytarardim: “Haqiqiy Muhammad Alini hali ko’rganingiz yo’k”.Haqiqiy hayot yo’lim boksdan ketganimdan keyin boshlandi. Mushtlashib yurgan paytlarimda mushaklarimni kelishtirgan bo’lsam, sportdan ketgach ma’naviy yuksalishga e’tibor qaratdim.Dunyoga nazar tashlar ekanman, men ko’plab insonlarning go’zal va hashamatli uylar barpo etishgani, ammo vayronalar ichida yashashlarini ko’raman. Biz aksar vaqtimizni yashashga emas, balki yaxshi yashashni o’rganishga sarflaymiz. Men siz bilan ulashishga umid qilganim – hayotim davomida shakllangan e’tiqodimdir. Menga ma’naviy ozuqa bergan va ruhlantirgan falsafalar, o’gitlar va ideallarning ko’pini Islomni o’rganish jarayonida oldim. Orttirgan bilimimni hozirga qadar oilam va do’stlarim bilan baham ko’rgan bulsam, endi ularni dunyoga taqdim etmoqchiman.

Yillar davomida mening dinim o’zgardi, e’tiqodim shakllandi. Din va e’tiqod bir-biridan juda farq qiladi, ammo odamlar ko’p hollarda ularni qorishtirib yuborishadi. Ba’zi narsalarni o’rgatish mumkin emas, ular qalbda uygonadi. E’tiqod – qalbdagi ilohiy nurni e’tirof etishdir. U alohida bir dinga emas, barchaga taaluqli.

Odamlar mendan haliyam e’tiqoding ustida ishlayapsanmi, deb so’rashadi. Haqiqat shuki, men o’z e’tiqodim borasida ertalabdan kechgacha gapirishim mumkin, chunki Allohga bo’lgan e’tiqodim hayotimdagi barcha narsadan ustunroqdir.

Agar dunyoda mavjud uqyonus(okean)lar siyoh va barcha daraxtlar qalam bo’lsaydi, shunda ham, ular Allohning ilmini yozib bitkaza olishmasdi. Allohning shundayin qudrat egasi ekani meni zabun ushlab turadi. Allohni taniganim va Islomni o’rganganim sayin o’zimning qanchalar kam narsani bilishimni his qilaman. Men haliyam bilim olayapman va haliyam o’rganayapman, zero hayotda Alloh uchun ishlashdan ulug’roq hech narsa yo’qdir.

Buyuk odamlar o’zlari uchun buyuk bo’lishni hech qachon istashmagan. Ular boshqalarga yaxshilik qilish va Allohga yaqin bo’lishni orzu qilganlar. Men nuqsonsiz emasman, haliyam o’zimda o’zgartirishim kerak bo’lgan jihatlarning borligini yaxshi bilaman. Ba’zan o’z amallarimdan, ayniqsa birovning ko’nglini og’ritgan bo’lsam, qattik uyalaman. Allohdan meni kechirishni so’rayman.

Qaerga bormay meni hamma taniydi va ismimni biladi. Odamlar meni yaxshi ko’rishadi va menga hayrat bilan qarashadi. Bu – bir banda uchun beriladigan ulkan obru va e’tibor. Demak, mening zimmamga oz obruyimdan to’g’ri foydalanish mas’uliyati yuklangan. Shuning uchun, irqi, dini va maqomidan qat’inazar, har bir odamga yaxshi munosabatda bo’lishga harakat qilaman. Harchand ba’zi insonlar boshqalardan o’zlarini ustunroq va muhimrok sanasalar-da, Allohning nazdida barcha barobar. Ul Zot uchun muhimi qalbimizdan nimalar kechayotgani va amallarimizdir.

005

Odamlar men bokschi ekanman juda ko’p pulni qo’ldan chiqarib yuborganimni aytishadi. Ular qanday qilib ba’zi odamlarning mendan foydalanib qolishgani, mendan o’g’irlashgani, men esa bunga qo’l siltab qo’yaverganim haqida yozishadi. Onsonlar meni aldashayotganini bilsam ham, men uchun muhimi o’zimni qanday tutishimdir. Chunki, Alloh oldida javob berishim bor. Men o’zgalar amali uchun mas’ul bo’lolmayman: Allohga ularning o’zlari javob berishadi.

Hayotim davomida men hech qachon menga ozor berganlardan qasd olishga urinmadim, chunki men kechiruvchanlikka ishonaman. Men kechirishni tajriba qildim, zero kechirilishni istayman. Insonning qalbida nima borligini va uning asl niyatini bilish faqat Allohga xos. U barcha narsani eshitguvchi va ko’rguvchi Zotdir.

———————-
Butun umrim davomida sinovlarga tutildim. Irodam, jasoratim va quvvatim sinaldi. Hozir esa sabrim va bardoshim sinalmoqda. Yo’lning har qadamida Allohning men bilan birga ekaniga ishonaman»
—————————-

Hayotimda atrofimdagi ko’plab odamlar mendan yordam so’rashgan va men ularga qo’limdan kelganicha ko’mak berishga harakat qilganman. Buning yomon joyi yo’q, deb o’ylayman. Men muhtojlarga yordam qilaman. Chunki, Alloh menga yetarli boylik bergan. Hozir, o’tmishimga o’girilib qarasam, nazarimda Alloh uchun qancha yordam bergan bo’lsam, Alloh menga ikki hissa qilib qaytargandek. Men yordam berganim xayriya vaqflari va odamlar haqida gapirmaslikka harakat qilaman, chunki yordam evaziga hech narsani kutmasak, ana o’shanda saxiy inson bo’lishimiz mumkin deb uylayman.

Har kecha yotishdan oldin men o’zimdan “agar ertaga uyg’onmasam, bugungi hayotimdan faxrlangan bo’larmidim?” – deb so’rayman. Aynan mana shu savolni yodda tutgan holda, ko’limdan kelganicha, ko’prok yaxshi amallarni bajarishga harakat qilaman, xoh ular dinimni himoya qilish bo’lsin, xoh imzo qo’yish. Men odamlarga yaxshilik qilish va jannatga kirishga harakat qilayapman, xolos.

Mening din haqidagi tushuncham yillar davomida kengaydi. Onam Baptist, otam esa Metodist edi. Ikkalasi ham Iso alayhissalomni “Xudoning o’g’li” deb bilishardi. Ammo men bunday e’tiqodda emasman. Men Iso Muso va Ibrohim singari muhim payg’ambarlardan biri bo’lganiga ishonaman.

Hammamizning Parvardigorimiz bitta, faqat biz unga turlicha xizmat qilamiz. Jilg’alar, ko’llar, daryolar, dengizlar va uqyonuslar turlicha nomlanadi, biroq ularning barida suv bor. Dinlar ham turlicha nomlanadi, biroq ularning barchasida har-xil yo’llar, shakllar va vaqtlarda izhor etilgan haqiqat mavjud. Sening musulmon, nasroniy yoda yahudiy bo’lishing muhim emas. Agar sen Xudoga iymon keltirgan bo’lsang, barcha insonlarning bir oila a’zolari ekaniga ishonishing kerak. Yaratganni sevgan odam yaratilganlarning ba’zilarigina sevish bilan cheklanmasligi zarur.

Bu kitob – hayotim in’ikosi. Unda xotiramda muhrlanib qolgan lahzalar ifodalanadi va mening qanday qilib bugungi maqomga yetishganim haqida hikoya qilinadi. Men boksni boshlaganimdan buyon uzoq yo’lni bosib o’tdim. Dunyoni aylanib chiqdim va turli toifadagi insonlar bilan uchrashdim. Mening ishonishimcha, Alloh insonlarni turli xil yaratib, sayyoramizga zeb bergan. Dunyo xalqlari o’zaro tushunish, oradagi farqlarni hurmat qilish va o’xshashliklarni qutlash yo’lida ishlashni maqsad qilmoqlari lozim. Biz turfaxillikdagi go’zallikni qadrlashimiz zarur. Barcha gullar bir tus, bir rang va bir andozada bo’lganida edi dunyoning qizig’i qolmasdi.

044

E’tiqodimdagi eng muhim jihatlardan biri ring ichkarisi va tashqarisida Allohning doimo menga yordam berib turganini bosqichma-bosqich tushunib yetganim bo’ldi. Bolaligimdan o’qish va yozishga qiynalardim. O’rta maktabni zo’rga tugatdim. Tibbiyot tilida buni “disleksiya” deyishadi. Ammo, talabalik yillarimda o’qituvchilar darslarni o’zlashtirishga qiynalgan bolalarni “ahmok” deb hisoblashardi. Maktabda ilm olish men uchun sinov edi, ammo undan o’tish yo’lini topgandim. Men devorga duch kelganimda taslim bo’lmadim, aksincha, uni chetidan yoda ustidan o’tishni o’rgandim. Allohning menga berganidan foydalanishni o’rgandim. O’zim uchun qiymatli bo’lgan biror narsani o’qisam yoki eshitsam, men uchun tushunarli bo’lgan jihatni his etaman va e’tiborimni aynan o’sha jihatga qarataman. Uni yodlab olaman. Nazarimda biror narsa haqiqat bo’lib ko’rinsa, uni yodlab olaman. U mening bir qismimga aylanadi.

Men Allohning madadini doimo his qilib yashayman. U qalbimni zakovat va ishonch nurlari bilan to’ldirdi. Hayotni va insonlarni o’rgandim. O’qish va yozishga no’noq bo’lishim mumkin, ammo muhabbat, mehribonlik va qalbdagi boshqa hissiyotlarga boyman. Yillar davomida qadimgi bir maqolni takrorlab yuraman: “Inson boyligi qaerda? Undagi bilimda. Agarda inson o’z boyligini bankda saqlasa, unga egalik qila olmaydi”.

Menda bor boylik – o’zimni taniganim, ichimdagi muhabbat va e’tiqodim. Men bilimimni o’z xalqimning yaxshi namoyandasi bo’lish uchun ishlatishga harakat qildim. Men so’qir emasman, chunki ko’r ko’rga yulboshchilik qilsa, ular chohga qulashadi.

E’tiqodim yillar davomida o’sdi va ba’zi qarashlarim o’zgardi. Toki tirik ekanman ko’prok narsani dark etishga harakat qilaman, zero qalb chanqog’i hech qachon qonmaydi.

Butun umrim davomida sinovlarga tutildim. Irodam, jasoratim va quvvatim sinaldi. Hozir esa sabrim va bardoshim sinalmoqda. Yo’lning har qadamida Allohning men bilan birga ekaniga ishonaman. Uning hozir men bilan ekanini har qachongidan ham yaxshiroq bilaman. Qanday yashashni umrim bo’yi qadam ba qadam, lahza ba lahza o’rgandim. Hayot yo’li men uchun uzun bo’ldi. Men – ishq, tushunish va haqikat izlab chiqqan sayyohman. Hamon o’rganayapman.

03

(Tashriflar: umumiy 4 978, bugungi 1)

Izoh qoldiring